📜 Инструкция по применению Клотримазол вагинал крем
💊 Состав препарата Клотримазол вагинал крем
✅ Применение препарата Клотримазол вагинал крем
📅 Условия хранения Клотримазол вагинал крем
⏳ Срок годности Клотримазол вагинал крем

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

CLOTRIMAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): клотримазол (сlotrimazole)

Дори шакли: вагинал крем.

Таркиби:

Ҳар бир грамм вагинал креми қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: цитеарет–12, цитеарет–20, суюқ парафин, цетостеарил спирти, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, диметикон, тозаланган сув.

Таърифи: бир хил, текис оқ рангли , хидсиз крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита

АТХ коди: G01AF02.

Фармакологик хусусиятлари

КЛОТРИМАЗОЛ – фаол модда сифатида имидазол ҳосиласи – клотримазол сақловчи сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Таъсир механизми замбуруғлар хужайра мембранасини қуриш учун зарур бўлган эргостерол синтезининг тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилиши ва кейинчалик хужайранинг лизисига олиб келади. Шунингдек, лизосомаларнинг фосфолипид қобиғининг ўтказувчанлигини ошишини, цитоплазманинг вакуолизациясини, рибосомаларнинг миқдорини камайишини чақиради. Антибактериал трихомонацид таъсирига эга.

КЛОТРИМАЗОЛ Epidermophyton floccosum, Histoplasma capsulatum, Paracoccidioides brasiliensis, Trichophyton mentagrophytes ва T. rubrum, Microsporum canis, Candida spp., Malassezia spp., Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Sporothrix schenckii замбуруғларига нисбатан фаол. Шунингдек граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам фаол ва Leishmania spp. га нисбатан бироз протозойларга қарши таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Вагинал крем интравагинал юборилганида клотримазолнинг тахминан 3-10% сўрилади. Клотримазол жигарда фаол бўлмаган моддаларнинг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қиннинг нормал ҳам, яллиғланган шиллиқ қаватидан ҳам тизимли сўрилиши аниқланмаган.

Қўлланилиши

Ачитқи замбуруғлари чақирган қин инфекциялари, шу жумладан кандидозли вульвит, кандидозли баланит.

КЛОТРИМАЗОЛга сезувчан бактериялар чақирган қин суперинфекцияларида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қин инфекцияларини даволаш учун вагинал крем суткада 1 марта (кечқурун) буюрилади. Вагинал крем қинга мумкин қадар чуқурроқ киритилади. Даволаш давомийлиги 7-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Кандидозли вульвитда ва кандидозли баланитда вагинал кремни 1-2 ҳафта давомида суткада 2-3 марта қўллаш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Вагинал кремни қўллаш вақтида ачишиш, эритема, маҳаллий таъсирланиш, цистит кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни клотримазолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда, ҳомиладорликда, хайз кўриш даврида қўллаш мумкин эмас.

Вагинал кремни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

КЛОТРИМАЗОЛ билан бир вақтда қўлланганида бошқа замбуруғларга қарши препаратларнинг самараси пасаяди.

р–гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда КЛОТРИМАЗОЛнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Дексаметазон юқори дозаларда КЛОТРИМАЗОЛнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар вульвовагинал кандидоз симптомлари препаратни 3 кун қўллаш давомида йўқолиб кетмаса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, чунки бошқа, жиддийроқ касалликлар бўлиши мумкин. Агарда қин кремини қўллаш вақтида абдоминал оғриқлар, иситмалаш кузатилса, даволанишни тўхтатиб шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қин кремини қўллаш даврида вагинал тампонларни ишлатиш мумкин эмас.

Замбуруғли инфекцияларни ва трихомонозни даволашда доимо бир вақтда иккала шерикни ҳам даволаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препаратни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги шифокор маслаҳатидан сўнг шахсий ҳал қилиниши керак.

Лактация даврида препаратни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратни бевосита сут безига қўйиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг сўрилишини пастлиги туфайли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

2% ли вагинал креми алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити ва муддати

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.