ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕНИКВИТ В
BENIKVIT B
Препаратнинг савдо номи: Бениквит В
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): В гуруҳи витаминларининг мажмуаси.
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
3 мл ли ҳар бир ампулада қуйидагилар сақланади:
фаол моддалар: тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – 100 мг; рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини) – 5 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 100 мг; никотинамид – 100 мг; цианокобаламин (В12 витамини) – 1000 мкг; D-пантенол – 50 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, хлорбутанол, ЭДТА, монотиоглицерол, полисорбат 80, пропиленгликоль, инъекция учун сув.
Таърифи: қизилдан қизғиш жигарранг рангигача бўлган эритма, қаҳрабо рангли ампулаларда.
Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.
АТХ коди: A11BA
Фармакологик хусусиятлари
Ёғда ва сувда эрийдиган мажмуавий витамин препарати бўлиб, таркибига қуйидагилар киради: В1 витамини – углеводлар метаболизмида қатнашади, нерв тизимининг фаолиятини фаоллаштирувчи коферментдир (нерв импульсларини ўтказилиши учун зарур омил). Пентозо-фосфат гексоз утилизацияларида кофермент хисобланади, бундан ташқари, нуклеин кислоталарининг ўтмишдоши – нуклеотидларнинг синтезида қатнашади. Бу витамин танқислигида Бери-бери касаллиги ривожланади.
В2 витамини – хужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг энг муҳим катализаторидир. У организмда флавоэнзим-флавин мононуклеотиди ва флавин аденин динуклеотидини ўзгартиради. Улар митохондрийларнинг нафас занжирида электронларни ўтказишда ва углеводлар, ёғ кислоталари ва аминокислоталарнинг метаболизмини кўп марталик оралиқ босқичларида ички оксидланишда кофермент сифатида ишлайди. Кўпинча никотин кислотасининг танқислиги билан бирга рибофлавиннинг танқислиги тери ва шиллиқ қаватларнинг шикастланишиларини (хейлит, стоматит), кўришнинг бузилишларини (ирит, конъюнктивит), баъзида қон айланишини бузилишини (мушак спазмлари, мигрень) чақиради.
В6 витамини – пиридоксаль-5-фосфат кўринишида кофермент сифатида кўпчилик ферментатив реакцияларда, шу жумладан трансаминизацияда ва декарбоксилизацияда иштирок этади. Витамин нейромедиаторларнинг синтезида қатнашиши туфайли, оқсиллар ва аминокислоталарнинг метаболизми, шунингдек аксонларнинг миелин қобиғини шаклланишида жуда муҳимдир. В6 витаминининг етишмовчилигида нерв тизимининг касалликларини ривожланиши ва эритрогенез секинлашиши мумкин.
В12 витамини – эритроцитларни ҳосил бўлиши, ўсиши ва миелинни шаклланиши учун муҳимдир. В12 витаминининг танқислиги мегалобласт анемияни ривожланишига, демиелинизацияга ва бошқа неврологик бузилишларга олиб келади.
Никотинамид- бир нечта дегидрогеназалар ва оксидазаларнинг электронларни ўтказишида қатнашади. Улар ҳужайралар нафасида, ёғ ва углеводлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Етишмовчилиги терида намоён бўлувчи ва меъда-ичак ҳамда нерв-руҳий бузилишлар билан кечувчи пеллаграни чақиради.
D-пантенол – ацетилизацияда ва оксидланишда роль ўйнайди, углеводлар, ёғлар метаболизмида ва ацетилхолиннинг синтезида иштирок этади. Яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Қўлланилиши
Гиповитаминоз, астеник ва невротик ҳолатлар, турли этиологияли полиневритлар, невралгиялар, дерматитлар ва турли этиологияли дерматозларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига кунига 1 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Терлаш, тахикардия, ҳуснбузар тошмаси, бошқа тизимли реакциялар, аллергик реакциялар: тери тошмаси ва эшакеми, қичишиш, бронхоспазм, Квинке шиши, анафилактик шок кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг турли компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тиамин сульфит сақловчи моддалар томонидан тўлиқ декомпенсацияланади. Бошқа витаминлар В1 витаминининг парчаланиш маҳсулотлари иштирокида фаолсизланади. Леводопа В6 витаминининг терапевтик самарасини олади.
Циклосерин, D-пеницилламин, адреналин, норадреналин ва сульфаниламидлар билан ўзаро таъсир қилади.
Препарат оксидланиш-қайтарилиш моддалари ва фенобарбитал, рибофлавин, бензилпенициллин, глюкоза, метабисульфитлар ҳамда оғир металл тузлари билан номутаносибдир. Мис тиаминни парчаланишини тезлаштиради, рН 3 дан ортиқ бўлганида тиамин фаоллигини йўқотади.
Махсус кўрсатмалар
Бениквит В ни ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
Янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларда ишлатилмасин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 3 мл дан қаҳрабо рангли шиша ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган пластик лотокда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.