ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАРБАМАЗЕПИН–NGP
CARBAMAZEPINUM–NGP
Препаратнинг савдо номи: Карбамазепин–NGP
Таъсир этувчи мода (ХПН): карбамазепин
Дори шакли: таблетка
Таркиби:
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: карбамазепин (100% моддага қайта хисоблаганда) – 200 мг.
ёрдамчи моддалар: лактоза – 44мг; тиббий пастмолекуляр поливинилпирролидон – 6 мг; микрокристалл целлюлоза – 20 мг; натрий кроскармелоза – 3 мг; тальк – 4,2 мг; магний стеарати – 2,8 мг.
Таърифи: Оқ ёки сарғиш оқ тусли рангли, бир томонида рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Тиришишга қарши воситалар.
АТХ коди: N03AF01
Фармакологик хусусиятлари
Тиришишга қарши препарат, трициклик иминостильбен ҳосиласидир. Тиришишга қарши таъсири нейронларининг натрий каналларини фаолсизлантириш орқали такрорий харакат потенциалларини ривожланишини юқори тезлигини тутиб туриш қобилиятини пасайтириши билан боғлиқ деб тахмин қиладилар. Бундан ташқари, эхтимол, пресинаптик натрий каналларини ва ҳаракат потенциалини ривожланишини блокланиши йўли орқали нейромедиаторларни ажралиб чиқишини тормозланиши аҳамиятга эга бўлиб, бу эса ўз навбатида синаптик ўтказувчанликни пасайтиради.
Карбамазепин шунингдек, ўртача антиманикал, антипсихотик таъсир, шунингдек нейроген оғриқларда оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизмида, эхтимол, гамма-аминомой кислоталарини рецепторлари жалб қилинган бўлиб, улар кальций каналлари билан боғлиқ бўлиши мумкин; шунингдек эхтимол карбамазепиннинг нейро – ўтказувчанликнинг модуляторлари тизимига таъсири ҳам аҳамият касб этса керак.
Карбамазепиннинг антидиуретик таъсири осморецепторларга гипоталамик таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин, у антидиуретик гормоннинг секрецияси орқали, шунингдек найчаларга бевосита таъсири орқали амалга ошади.
Препаратнинг тиришишга қарши фаоллиги антидепрессив (тимолептик) ва нормотимик самаралари билан бирга қўшилади. Препарат тутқаноқ ҳуружларнинг жадаллиги ва сонини камайтиради ва терапевтик таъсирининг кенглиги билан характерланади.
Уч шохли нервнинг невралгиясида анальгетик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин карбамазепин деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 75% ни ташкил қилади.
Ичга бир марта қабул қилинганида, кон плазмасидаги фаол модданинг ўзгармаган ҳолдаги чўққи концентрациясига 4-10 соатдан кейин эришилади. Ўзгармаган карбамазепинни қондан ярим чиқарилиш даври ичга бир марта стандарт дозада қабул қилинганидан сўнг 12-30 соатни ташкил қилади.
Карбамазепин жигар ферментларининг индуктори ҳисобланади ва ўзининг метаболизмини рағбатлантиради.
Фаол бўлмаган метаболитлари кўринишда 70% сийдик билан ва 30% аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- тарқалган тутқаноқ хуружлари;
- оддий ва мураккаб симптомлар билан кечувчи ўчоқли (парциал) хуружлар;
- тутқаноқ билан боғлиқ бўлган хулқни бузилишлари;
- маниакал – депресссив психоз хуружларини олдини олиш;
- учшохлик нервнинг невралгияси;
- диабетик невропатия;
- алкоголли абстинент синдроми;
- марказий генезли қандсиз диабет;
- тутқаноқда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталар ва болаларга буюрилади. Ичга, овқатланиш вақтида кўп бўлмаган суюқлик билан бирга қабул қилинади. Тутқаноқни даволашда катталар ва болаларга, агар бунинг иложи бўлса, карбамазепин монотерапия кўринишда қўлланади. Бошланғич доза – 100 – 200 мг дан суткада 1-2 марта буюрилади. Зарурат бўлганида доза 1 ҳафталик интервал билан суткада кўпи билан 200 мг га ошириш мумкин. Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза бир неча марта қабул қилиш учун одатда суткада 600-1200 мг ни ташкил қилади. Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун максимал суткалик доза 1,2 г ни ташкил қилади, якка холларда катталарга суткада 1,6 г буюрилади. 12-15 ёшли ўсмирлар учун доза суткада 1 г дан ошмаслиги лозим.
Болалар учун ўртача суткалик доза кунига тана вазнига 10-20 мг/кг ҳисобидан аниқланади ва 4-12 ойлик болалар учун суткада 100-200 мг ни, 1 ёшдан 5 ёшгача – 200-400 мг ни, 5 дан – 10 ёшгача – 400-600 мг ни, 10 дан 15 ёшгача – 600 мг – 1,0 г ни ташкил қилади, суткалик доза бир неча марта қабул қилишга буюрилади. Болаларда препарат қўллаганда дозани суткада 1 г дан ошириш тавсия этилмайди.
Уч шохли нерви невралгиясини даволашда: бошланғич доза кунига 200-400 мг дан бошланади, сўнгра зарурат бўлганида доза аста-секин бир неча марта қабул қилиш учун 600-800 мг гача оширилади. Даволашни 7-10 кун давомида давом эттирилади. Оғриқ йўқолганидан кейин доза аста-секин кунига 200 мг гача пасайтирилади.
Диабетик невропатияларда: 200 мг дан суткада 2-4 марта буюрилади.
Қандсиз диабетда: 200 мгдан суткада 2-3 марта буюрилади.
Алкоголли абстинент синдромда: препаратни 200 мг дан суткада 3 марта буюрилади.
Аффектив рецидивларни ва шизоаффектив психозларни: олдини олиш учун биринчи ҳафтада суткалик доза 200-400 мг ни ташкил қилади. Кейинчалик доза ҳафтада 200 мг га ошириб, уни 1 г гача етказилади. Суткалик дозани 3-4 қабулга тенг бўлинади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, атаксия, уйқучанлик, бош оғриғи; кам холларда – аккомадацияни бузилиши, диплопия, нистагм, кўз ҳаракатларини бузилиши, дизартрия, қулоқларни шанғиллаши, периферик невритлар, парестезиялар, мушак кучсизлиги, нимфалаж симптомлари, тажаввузкор хулқ, галлюцинациялар, депрессия, толиқиш, онгни бузилиши, психозларни фаоллашуви кузатилади.
Овкат-ҳазм килиш тизими томонидан: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши; кам холларда – плазмада трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, сариқлик, диарея, қабзият, иштаҳани пасайиши, қорин оғриғи, глоссит, стоматит, гепатит кузатилади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам холларда – миокард ўтказувчанлигини бузилиши, брадикардия, аритмия, юрак етишмовчилиги, тромбофлебитлар, тромбоэмболиялар, синкопе билан кечувчи AV-блокадалар, коллапс кузатилади.
Қон ҳосил қилиш тизими томонидан: лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения; кам холларда – лейкоцитоз, анемия бўлиши мумкин.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилиги кузатилади.
Моддалар алмашинуви томонидан: гипонатриемия, суюқликни организмда тутилиши, шишлар, тана вазнини ошиши, плазманинг осмолярлигини камайиши, алоҳида ҳолларда – ўткир ўзгариб турувчи порфирия, фолат кислотаси танқислиги, кальций алмашинувини бузилиши, холестерин ва тригликциридлар даражасини ошиши кузатилади.
Эндокрин тизимини томонидан: гинекомастия ёки галакторея, кам ҳолларда – қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши бўлиши мумкин.
Нафас тизимини томонидан: баъзи ҳолларда – диспноэ, пневмонитлар ёки пневмониялар кузатилади.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш; кам ҳолларда – лимфоаденопатия, иситма, гепатоспленомегалия, артралгиялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- атриовентрикуляр блокада;
- моноаминооксидаза ингибиторлари ва литий препаратларини бир вақтда қабул қилиш;
- карбамазепинга ва трициклик антидепрессантларга юқори сезувчанлик;
- жигар, буйрак ва юрак фаолиятини оғир бузилишлари;
- суяк кўмигини шикастланишлари;
- анамнездаги ўзгариб турувчи порфирия;
- глаукома;
- ҳомиладорликни биринчи уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Карбамазепин жигарнинг микросомал ферментлари фаоллигини кучайтиради, шунинг учун жигарда метаболизмга учрайдиган айрим препаратларнинг (перорал антикоагулянтлар, гормонал контрацептивлар, фолат кислотасининг) таъсирини сусайтириши мумкин. Препарат шунингдек қалқонсимон без гормонларининг элиминациясини кучайтириши мумкин.
Карбамазепин билан даволашни бошлашдан олдин камида 2 ҳафта моноаминооксидаза ингибиторлари билан даволашни тўхтатиш зарур.
Фенобарбитал ва гексамидин карбамазепиннинг тиришишга қарши таъсирини сусайтиради.
Орал контрацептивлар қўлланганида ҳомилага қарши гормонал воситаларни таъсири туфайли, кутилмаган ациклик қон кетишлар юз бериши мумкин. Карбамазепин билан даволаш вақтида контрацепциянинг гормонал бўлмаган усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Карбамазепин ва нейролептиклар ёки метоклопрамид билан бир вақтда буюриш, марказий нерв тизими, рухият томонидан ножўя таъсирларини намоён бўлишини кучайишига олиб келади. Карбамазепин литий препаратлари билан бир вақтда буюрилганида иккала препаратнинг нейротоксик таъсири кучаяди.
Карбамазепин изониазиднинг гепатотоксик таъсирини кучайтиради.
Диуретик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида натрий миқдорини камайишига олиб келиши мумкин.
Карбамазепин антикоагулянтлар, гормонал ҳомилага қарши препаратлар, фолат кислотасининг метаболизмини рағбатлантиради.
Карбамазепин қалқонсимон бези гормонларини чиқарилишини кучайтириши мумкин.
Бир вақтда қўлланганида фенобарбитал, фенитоин, примидон, валпроат кислотаси, теофиллин, карбамазепиннинг қон плазмасидаги концентрациясини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида макролид гуруҳи антибиотиклари, изониазид, кальций антагонистлари, ацетазоламид, декстропропоксифен/пропоксифен, вилоксазин, даназол, никотинамид (катталарда юқори дозаларда), циметидин ва дезипраминлар карбамазепиннинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Препарат атипик, миоклоник ёки атоник тутқаноқ ҳуружларда қўлланмайди. Оддий оғриқларни йўқотиш учун, уч шохли нерв невралгиясининг узоқ давомли ремиссияси (тинчланган) даврида профилактика воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас. Даволашни шифокор назорати остида ўтказиш керак.
Препарат ёндош юрак – қон томир тизими касалликлари, жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, қандли диабет, кўз ички босимини ошишида, анамнезда бошқа препаратларни қўллаганда гематологик реакцияларга кўрсатмалар бўлганида, гипонатриемияда, сийдикни тутилишида, трициклик антидепрессантларга юқори сезувчанликда, анамнезда карбамазепин билан даволаш курсини узилиш ҳоллари бўлганида, шунингдек болалар ва кекса ёшдаги беморларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Узоқ муддатли даволаганда қон манзарасини, жигар, буйрак фаолиятини, қон плазмасидаги электролитлар концентрациясини назорат қилиш керак, офтальмологик текширишларни ўтказиш лозим. Даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини назорат килиш учун вақти-вақти билан кон плазмасида карбамазепиннинг миқдорини аниқлаш тавсия қилинади.
Препарат билан даволашни бошлашдан олдин жигар фаолиятини ва қон манзарасини текшириш керак, ва даволашни биринчи ойида буни ҳафтада 1 марта, кейинроқ эса, 1 ойда 1 марта ўтказиш керак.
Даволаш даврида юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак; алкоголли ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: дезориентация, уйқучанлик, қўзғалиш, галлюцинациялар, кома, кўришнинг хиралашиши, дизартрия, нистагм, атаксия, дискинезия, гипер-/гипорефлексия, тиришишлар, миоклонус, гипотермия; нафасни сусайиши, ўпка шиши; тахикардия, гипо-/гипертензия, хушни йўқолиши билан кечувчи юракни тўхташи; қусиш, йўғон ичак фаолиятини сусайиши, суюқликни организмда тутилиши, олигоурия ёки анурия, лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши: гипонатриемия, метаболик ацидоз бўлиши мумкин, гипергликемия, креатининфосфокиназанинг мушак фракциясини ошиши кузатилади.
Даволаш: қусишни чақириш ёки меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва тузли сурги воситаларини буюриш, жадаллаштирилган диурез. Нафас йўлларини ўтказувчанлигини яхшилаш учун – трахея интубацияси, сунъий нафас ва (ёки) кислородни қўллаш. Гипотензияда ёки шокда – плазма ўрнини босувчилар, дофамин ёки добутамин, тиришишлар пайдо бўлганида – бензодиазепинлар (диазепам) ёки бошқа тиришишга қарши воситаларни юбориш керак (болаларда нафас сусайиши кучайиши мумкин).
Оғир заҳарланиш буйрак етишмовчилиги билан бирга кечганда гемодиализ қўлланади. Махсус антидоти йўқ. Тиришиш синдромида диазепам ва фенобарбитал қўлланади.
Чиқарилиш шакли
200 мг дан таблеткалар, №10 контур уяли ўрамларда (блистерда).
Сақлаш шароити.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.