ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕКАМИН
REKAMINUM
Препаратнинг савдо номи: Рекамин
Таъсир этувчи модда (ХПН): аминокислоталар
Дори шакли: инфузия учун эритма.
Таркиби:
1000 мл инфузион эритмада сақланади:
L-пролин – 1,00 г
L-серин – 1,00 г
L-аланин – 2,00 г
L-изолейцин – 3,52 г
L-лейцин – 4,90 г
L-аспарагин кислотаси – 2,50 г
L-тирозин – 0,25 г
L-глутамин кислотаси – 0,75 г
L-фенилаланин – 5,33 г
L-аргинин гидрохлориди – 5,00 г
L-лизин гидрохлориди – 4,30 г
L-валин – 3,60 г
L-треонин – 2,50 г
L-гистидин гидрохлориди моногидрати – 2,50 г
L-триптофан – 0,90 г
L-метионин – 2,25 г
L-цистин – 0,10 г
Глицин – 7,60 г
Сорбит – 50,00 г
Натрий бисульфити – 0,50 г
Инъекция учун сув – 1000 мл.
Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Парентерал озиқлантириш учун восита.
АТХ коди: B05BА01
Фармакологик ҳусусиятлари
Рекамин – парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталардан таркиб топган инфузион эритма. Аминокислоталар – оқсилларни синтези учун зарур бўлган компонентлардир. Препаратнинг таркибидаги аминокислоталар, L-шаклда бўлиб, бу оқсилларнинг биосинтезида бевосита иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталардан таркиб топган эритмалар организмнинг ҳолатини тутиб туриш ёки яхшилаш ёки тана вазнини минимал даражада йўқолиши учун энергия ташувчилар, электролитлар ва суюқлик билан бир вақтда парентерал озиқлантириш учун қўлланади. Патологик ҳолатларда аминокислоталарни экзоген юбориш имкони бўлмаганида плазмадаги аминокислоталарнинг йиғиндисини ҳам алоҳида аминокислоталарнинг мутлоқ концентрациясини, ҳам уларнинг фоизлардаги нисбатини типик яққол ўзгариши ривожланади.
1 литр Рекамин эритмасида 50 г аминокислота, умумий азот миқдори – 8 г сақланади. Рекамин барча саккизта алмашинмайдиган аминокислоталар, шунингдек шартли алмашинадиган L-аргинин ва L-гистидинларни сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизми натижасида ҳосил бўладиган заҳарли аммоний ионларини боғлайди. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда (оқсиллар синтезида) иштирок этадилар, катаболик жараёнларни секинлаштирадилар, репарация жараёнларини тезлаштирадилар, организмда экстра ва интрацеллюляр суюқликларнинг гомеостазини бошқарувчи буфер тизимини бир қисми ҳисобланади. Сорбит энергия ташувчи ҳисобланади, жигарда фруктоза 6 фосфатга фосфорланади. Сорбит аминокислоталарни глюкозага нисбатан яхши эритувчи ҳисобланади, чунки альдегид ва кетон гуруҳларини сақламайди, шу билан аминокислоталарнинг таъсирини пасайтирадиган комплексдаги аминокислоталарнинг аминогуруҳлари билан мажмуа ҳосил бўлиши кузатилмайди.
Фармакокинетикаси
Рекаминнинг биокираолишлиги 100% ташкил қилади. Плазмадаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси аҳамиятли ўзгаришларга учрайди: бу алоҳида аминокислоталарга ҳам, уларнинг концентрацияларини йиғиндисига ҳам тегишли. Препарат юборилганидан сўнг аминокислоталар оқсилларни синтези жараёнларига киришадилар. Протеинлар ва бошқа биомолекулаларнинг синтезида қатнашмаган аминокислоталарнинг ортиқча миқдори тўпланмайдилар (ёғ кислоталари ва глюкозадан фарқли равишда), балки дезаминланиш йўли билан мочевина ҳосил қилиб метаболизмга учрайдиган α-аминогуруҳига парчаланади. Аминокислоталарнинг фақатгина аҳамиятсиз қисми (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
- турли генезли гипопротеинемия ва суюқлик йўқолишида;
- операциядан олдин ва кейинги даврда одатдаги йўл билан овқатланиш имкони бўлмаганида ёки кескин чекланганида;
- катта юзали, чуқур куйишларда (айниқса, куйиш оқибатида озиб кетганда);
- жароҳатлар, синишлар, йирингли жараёнлар, сепсисда;
- ичакни яллиғланиш касалликлари, кахексия, заҳарланишларда;
- МИЙ ни ҳавфли ўсмалари, доимий иситма ҳолатларида;
- болаларда оқсил дистрофияси, гипотрофия, МИЙ ни нуқсонларида
оқсиллар билан парентерал озиқлантириш учун қўлланади.
Операциядан кейинги даврда метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш зарурати бўлганида қўлланади.
Оқсилларга бўлган талаб ёки сарфланишини ошиши оқибатида ривожланадиган оқсил танқислигини бартараф қилиш ва уни ўрнини тўлдириш ва овқат ҳазм бўлиши, сўрилиши ва чиқарилиши жараёнларида оқсиллар алмашинуви бузилганида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига томчилаб, секин, беморнинг ҳолатини синчковлаб кузатиб юборилади. Препаратнинг дозаси пациентнинг клиник ҳолати, унинг аминокислоталар ва суюқликка бўлган талаби, тана вазни ва катаболизм даражасига қараб аниқланади.
Катталар: 0,6 дан 1 г гача аминокислота (суткада тана вазнига 20 мл гача эритма). Катаболик ҳолатларда – 1,3-2 г аминокислота (суткада тана вазнига 40 мл гача эритма) юборилади.
2-18 ёшгача бўлган болалар: 1,0-2,0 г аминокислота (суткада тана вазнига 40 мл гача эритма) юборилади.
Максимал суткалик дозаси – тана вазнига 2,0 г аминокислота/кг.
Инфузияни максимал тезлиги: бир соатда тана вазнига 2 мл/кг, бу бир соатда тана вазнига 0,1 г аминокислота/кг га тенг бўлади.
Катталарда парентерал озиқлантиришда юборилган суюқликнинг умумий миқдори суткада тана вазнига 40 мл/кг дан ошмаслиги керак.
Препарат пациент энтерал ёки перорал озиқлантиришга тўлиқ ўтказилгунича қўлланади.
Ножўя таъсири
Одатда Рекамин яхши ўзлаштирилади.
Якка ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, эт увишиши, флебит (айниқса тез юборилганида) кузатилади; препаратнинг таркибида натрий дисульфити борлиги сабабли якка ҳолларда (айниқса, бронхиал астмаси бўлган пациентларда) гиперергик реакциялар, қусиш, диарея, диспноэ, бронхиал астма ҳуружлари, онгни бузилиши, шок кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, натрий дисульфитни препаратнинг бошқа компоненти – триптофан билан ўзаро таъсир қилиш маҳсулотлари плазмада билирубиннинг миқдорини ва жигар ферментларини фаоллигини ошириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- қон айланишини ҳаёт учун ҳавф соладиган беқарорлиги (шок);
- гипоксия – ҳужайраларни кислород билан етарсиз таъминланиши;
- оғир даражадаги жигар ва буйрак етишмовчилиги;
- декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;
- аминокислоталар алмашинувини бузилиши;
- метаболик ацидоз;
- бош мия жароҳатини ўткир даври.
Диққат
Препаратни комадаги пациентларга ёки бош мия фаолиятини кома ҳолатини чақирадиган бузилиши бўлган пациентларга қўллаш тақиқланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан номутаносиб (бир эритмада аралаштириш мумкин эмас).
Махсус кўрсатмалар
Шикастланмаган флаконлардаги фақат тиниқ эритмалар ишлатилсин.
Флакон очилганидан сўнг препаратни зудлик билан ишлатиш керак!
Очиқ флакон ҳеч қачон сақлаб қўйилмасин! Препарат фақат касалхона шароитларида қўлланади.
Микроблар билан ифлосланиш ҳавфи юқори бўлганлиги сабабли аминокислоталар сақловчи эритмаларни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Қон зардобининг осмолярлиги юқори бўлганида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Жигар ва буйрак етишмовчилигида дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.
Қоннинг сув ва электролитлар мувозанатини, қондаги глюкозанинг концентрациясини ва кислота ишқор таркибини назорат қилиш керак.
Тўлиқ парентерал озиқлантиришни ўтказиш учун энергия ташувчилар, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни бир вақтда қўшиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Шикастланмаган флаконлардаги фақат тиниқ эритмалар ишлатилсин.
Флакон очилганидан сўнг препаратни зудлик билан ишлатиш керак. Ишлатилган флакондаги препарат иккинчи марта қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар келтирилмаган.
Чиқарилиш шакли
Инфузион эритмалар: 250 мл (умумий аминокислоталар миқдори – 12,5 г); 500 мл (умумий аминокислоталар миқдори – 25 г) дан шиша флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.