📜 Инструкция по применению Энзим АТМ
💊 Состав препарата Энзим АТМ
✅ Применение препарата Энзим АТМ
📅 Условия хранения Энзим АТМ
⏳ Срок годности Энзим АТМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНЗИМ АТМ

ENZIMUM АТМ

Препаратнинг савдо номи: Энзим АТМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): панкреатин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: панкреатин – 212,5 мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, натрий кроскармеллоза.

Таърифи: оқ рангли, икки ёқлама қавариқ, ҳидсиз, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Фермент.

АТХ коди: А09АА02

Фармакологик ҳусусиятлари

Меъда ости бези ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини компенсация қиладиган, протеолитик, амилолитик ва липолитик таъсир кўрсатади.

Панкреатиннинг таркибига кирувчи ферментлар (липаза, амилаза, трипсин, химотрипсан) оқсилларни аминокислоталаргача, ёғларни глицерин ва ёғ кислоталаригача, крахмални декстрин ва моносахаридларгача парчалайди.

Меъда-ичак йўлларининг функционал ҳолатини яхшилайди, овқат ҳазм бўлиши жараёнларини меъёрлаштиради.

Трипсин оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатиб, меъда ости безининг рағбатлантирилган секрециясини ингибиция қилади.

Максимал ферментатив фаоллик перорал қабул қилинганидан сўнг 30-45 минутдан кейин аниқланади.

 

Қўлланилиши

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали пакреатит, панкреатэктомия, нурланишдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диарея, Ремхельд синдроми (гастрокардиал синдром) учун қўлланади. Овқатни ҳазм қилишининг бузилишлари (меъда ва ингичка ичакнинг резекциясидан кейинги ҳолат), меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрий бўлган шахсларга овқатланишдаги хатоликларда овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун (ёғли овқат, кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш, номунтазам овқатланиш) ва чайнаш фаолиятининг бузилишлар, кам ҳаракатли турмуш тарзи, узоқ муддатли иммобилизацияда ҳам қўлланади

Қорин бўшлиғи аъзоларининг рентгенологик ва ультратовуш текширишларга тайёрлаш учун буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга буюрилади. Препарат овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, чайнамасдан ва ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбати) билан бирга қабул қилинади.

Доза овқат ҳазм бўлишининг бузилиш даражасига қараб шахсий белгиланади.

Катталарга одатда 2-4 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

6 ёшдан ошган болаларга препарат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. Доза шахсий белгиланади. Одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатолик оқибатида овқат ҳазм бўлиш жараёнини бузилиши) бир неча ойгача ёки йилгача (доимий ўринбосар даволаш зарурати бўлганида) ўзгариши мумкин.

Рентген ва ультратовуш текширишларидан олдин 2 таблеткадан суткада 2-3 марта, 2-3 кун давомида буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Кам ҳолларда – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши (бу реакцияларни панкреатиннинг таъсири билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, чунки кўрсатилган ҳолатлар меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилиги белгиларига тааллуқли). Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемияни ривожланиши мумкин. Муковисцидозда панкреатиннинг керакли дозалари ошириб юборилган ҳолларда кўтарилувчи чамбар ичакнинг илеоцекал бўлимида стриктурлар (фиброзли колонопатия) ривожланиши мумкин. Панкреатин болаларда юқори дозаларда қўлланганида перианал таъсирланиш ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, буйрак етишмовчилиги, гепатит, механик сариқлик, ўт-тош касаллиги, ўт пуфагининг эмпиемаси, ичак тутилиши, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларанинг ўзаро таъсири

Панкреатин қўлланганида темир ва фолат кислотасининг сўрилиши камайиши мумкин. Кальций карбонати ва/ёки магний гидроксидини сақловчи антацид воситаларни бир вақтда қўллаш, панкреатиннинг самарасини пасайишга олиб келиши мумкин.

 

Маҳсус кўрсатмалар.

Панкреатинни ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги етарли ўрганилмаган. Она учун фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Лактация даврида панкреатинни қўллаш мумкин. Муковисцидозда стриктурларнинг (фиброз колонопатиялар) ривожланишини хавфи туфайли панкреатинни юқори дозаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Доза истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисоби билан ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига адекват бўлиши керак.

Узоқ вақт қўлланганида бир вақтда темир препаратлари буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперурикозурия, гиепрурикемия. Болаларда – қабзият кузатилиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 та таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

10 та контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.