ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПОЛПРИЛ
POLPRIL
Препаратнинг савдо номи: Полприл
Таъсир қилувчи модда (ХПН): рамиприл (ramipril)
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди
Таъсир этувчи модда: рамиприл 2,5 мг, 5 мг ёки 10 мг
Ёрдамчи моддалар: қайта желатинланган маккажўхори крахмали,
капсула корпусининг таркиби: желатин, тозаланган сув, темир (II, III) оксиди, титан диоксиди (Е 171).
капсула қопқоғининг таркиби: желатин, тозаланган сув, индигокармин FD&C Blue (E 132), титан диоксиди (Е 171), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II, III) оксиди (Е 172) (10 мг доза учун).
Таърифи:
2,5 мг: Капсула қопқоғи: оч яшил рангли, ‘R’ белгили
Капсула корпуси: оч-кулранг рангли ‘2,5’ белгили.
Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди.
5 мг: Капсула қопқоғи: яшил рангли, ‘R’ белгили
Капсула корпуси: оч-кулранг рангли ‘5’ белгили.
Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди.
10 мг: Капсула қопқоғи: тўқ яшил рангли, ‘R’ белгили
Капсула корпуси: оч-кулранг рангли ‘10’ белгили.
Капсулалар оқ ёки деярли оқ кукун сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи дори препаратлари; ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари.
Код АТХ: С09АА05
Фармакологик хусусиятлари
Полприл дори препарати рамиприл сақлайди. У ААФ ингибиторлари деб номланувчи (ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари) гуруҳи препаратларига мансуб.
Полприл дори препаратининг таъсир қилиш йўли:
- ААФ фаоллигини сусайтиради, у ангиотензин II даражасини пасайтиради
- қон томирларни тонусини камайтиради ва кенгайтиради
- юрак фаолиятини ва қон айланишини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Рамиприл ичга қабул қилингандан кейин меъда–ичак йўлларидан тез сўрилади. Рамиприлнинг плазмадаги максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Фаол метаболити – рамиприлатнинг максимал концентрациясига 2-4 соат давомида эришилади.
Бир хил суткалик дозада қўлланган холда рамиприлатнинг плазмадаги доимий концентрацияси 4 кун давомида аниқланади.
Рамиприл деярли тўлиқ биотрансформацияга учрайди. Биологик фаол метаболити – рамиприлатдан ташқари бошқа нофаол метаболитлар аниқланган.
Рамиприл ичга юборилгандан кейин таъсир этувчи модда ва унинг метаболитларининг тахминан 60% ва сийдикда ва 40% дан камроғи аҳлатда аниқланган.
Қўлланилиши
Полприл дори препаратини қуйидагилар учун қўллаш мумкин:
- юқори артериал босимни (артериал гипертензияни) даволаш учун;
- миокард инфаркти ёки бош мия инсульти ривожланиш хавфини пасайтириш;
- буйрак томонидан бузилишлар хавфини камайтириш ёки ривожланишини кечиктириш (пациент қандли диабет билан касалланганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда);
- қисқарувчанлик фаолияти пасайганда ва организмни етарлича қон миқдори билан таъминлаб беролмаганда, (юрак–қон томир етишмовчилиги) миокард томонидан бузилишларни даволаш.
- юрак етишмовчилиги билан асоратланган миокард инфарктидан кейинги даволашда.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори препаратини доимо шифокор тавсиясига мувофиқ қўллаш керак. Саволлар ва шубҳалар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Препаратни қабул қилиш
- Препаратни ичга, ҳар куни бир вақтда қабул қилиш керак.
- Капсулаларни бутунлигича, суюқлик билан ичиш керак.
- Капсулаларни бўлиш ёки чайнаш мумкин эмас.
Дозалаш
Артериал гипертензияни даволаш.
- Бошланғич дозаси одатда суткада 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.
- Артериал босимни мониторинги асосида, шифокор препаратнинг дозасини ўзгартириши мумкин.
- Максимал дозаси суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади.
- Диуретикларни (сийдик хайдовчи воситаларни) қўллаш ҳолларида, шифокор Полприл препаратини қўллашга қадар қўлланаётган диуретик дозасини камайтириши ёки бекор қилиши мумкин.
Миокард инфаркти ёки бош мия инсульти ривожланиш хавфини пасайтириш:
- Бошланғич доза одатда суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қилади.
- Шифокор препаратнинг дозасини ошириши мумкин.
- Одатдаги доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади
Буйрак томонидан бузилишлар хавфини камайтириш ёки ривожланишини кечиктириш
- Бошланғич доза одатда суткада бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.
- Шифокор препарат дозасини ўзгартириш мумкин.
- Одатдаги доза суткада бир марта 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади.
Юрак етишмовчилигини даволаш
- Бошланғич доза одатда суткада бир марта 2,5 мг ни ташкил қилади
- Шифокор препаратнинг дозасини ўзгартириш мумкин.
- Максимал доза суткада 10 мг ни ташкил қилади. Препаратни икки қабулда юбориш тавсия этилади.
Миокард инфарктидан кейинги даволаш
- Бошланғич доза одатда суткада бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил қилади.
- Шифокор препарат дозасини ўзгартириш мумкин.
- Одатдаги доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади. Препаратни икки қабулда юбориш тавсия қилинади.
Кекса ёшли пациентлар
Бошланғич доза одатдаги дозага солиштирганда камроқ бўлиши керак, дозани ошириш аста-секин амалга оширилиши керак.
Полприл дори препаратининг дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда
- Препаратни дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги дозани белгиланган вақтда қабул қилиш керак.
- Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш мақсадида иккиланган дозани қабул қилиш мумкин эмас.
Дори препарати билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали ҳолларда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Ҳар қандай дори препарати каби, Полприл ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, аммо у ҳар бир пациентда ҳам пайдо бўлмайди.
Кўрсатилган ножўя самараларнинг бирон-бири пайдо бўлган ҳолларда Полприл препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак-шошилинч даволаш зарур бўлиши мумкин:
- нафас олишни ёки ютишни қийинлашишини чақирувчи юз, лаб, тил, халқумни шиши, терида тошма ва қичишиш. Улар Полприл препаратига ўта юқори сезувчанликнинг жиддий реакциялари ҳақида дарак беради.
- оғир тери реакциялари, шу жумладан тошмалар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини яраланиши, мавжуд бўлган тери касалликларини зўрайиши, қизариши, тери пуфакчалари ва эпидермисни кўчиб тушиши (Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ёки кўп шаклли эритема каби).
Қуйидагилар намоён бўлганда зудлик билан шифокорга хабар бериш керак:
- юрак қисқаришлар сонини ошиши, ностабил ёки кучайган юрак уриши, кўкрак қафасида оғриқ, кўкрак қафасида қисилиш ҳисси ёки оғир касалликлар, шу жумладан миокард инфаркти ёки бош мия инсульти.
- ҳансираш ёки йўтал. Симптомлар ўпка касалликларини кўрсатади.
- кўкаришларни пайдо бўлиши, қон кетиши даврини узайиши, қон кетишларни ҳар қандай симптомлари (масалан, милкларни қонаши), терида пурпурали доғлар ёки тез–тез инфекциялар, томоқда оғриқ ёки иситма, чарчоқлик, бош айланиши ёки тери қопламаларини оқариши. Симптомлар қон касаллиги ёки суяк кўмиги касаллигини кўрсатади.
- қоринда кучли оғриқ, белга тарқалиш эҳтимоли билан. Бу панкреатит ҳақида далолат бериши мумкин.
- тана ҳароратини ошиши, қалтираш, ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, терини ёки склерани сарғайиши (сариқлик). Симптомлар жигар паренхимаси шикастланиши ёки гепатит каби жигар касалликларини намоён қилади.
Бошқа нохуш самаралар
Агар симптомлар кучайса ёки бир неча кун давомида ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Тез-тез (10 пациентдан биттасидан камроғида намоён бўлиши мумкин).
- бош оғриши ва чарчоқлик хисси
- бош айланиши. Бош айланишини намоён бўлиш хавфи Полприл препарати билан даволанишнинг бошида ва доза оширилгандан кейин юқорироқ
- хушдан кетиш, гипотония (паст артериал босим), айниқса агар пациентни турган ҳолатида ёки ўтирган ёки ётган ҳолатидан вертикал ҳолатга ўтиш вақтида намоён бўлса
- қуруқ, қийинлашган йўтал, синусит ёки бронхит, бўғилиш
- қоринда оғриқ, ич кетиши, диспепсия, кўнгил айниши ёки қусиш
- тери юзасидан бўртиб турувчи, терида ўзгаришли ёки ўзгаришсиз тери тошмаси
- кўкрак қафасида оғриқ
- спастик ёки мушакда оғриқлар
- агар пациентнинг қонида калий даражаси одатдагидан юқори бўлса (қон таҳлилларининг натижалари)
Тез–тез эмас (100 пациентдан 1 сидан камроғида намоён бўлади):
- Мувозанатни бузилиши (бош айланиши).
- терида қичишиш ва увишиш, терида чумоли ўрмалаши ҳисси (парестезиялар), санчиш, ачишиш каби.сезувчанлигини бузилиши.
- таъмни бузилиши ёки йўқолиши
- уйқуни бузилиши
- депрессия, фобия, асабийлик ёки безовталик
- бурун битиши ҳисси, нафас олишни қийинлашиши ёки бронхиал астмани зўрайиши.
- “ангионевротик ичак шиши” деб номланувчи ичак шиши симптомлари, қоринда оғриқ, қусиш, ич кетиши.
- жиғилдон қайнаши, қабзият ёки оғизни қуриши.
- кун давомидаги одатдагидан кўпроқ сийдик ҳажми
- кўп терлаш
- иштаҳани камайиши ёки йўқолиши (анорексия)
- тезлашган ёки мунтазам бўлмаган юрак уриши
- оёқ ва қўлларда шиш. Организмда сув миқдорини одатдагидан кўпроқ ушланиб қолиш симптоми бўлиши мумкин.
- қизиб кетиш ҳисси
- кўришни ноаниқлиги
- бўғимларда оғриқ
- иситма
- импотенция, эркак ва аёлларда жинсий мойилликни пасайиши
- қон анализида оқ қон таначалари (эозинофилларни) сонини камайиши
- жигар, меъда ости бези ёки буйраклардаги бузилишларни намоён этувчи қон таҳлилларининг натижалари.
Кам (1000 пациентдан 1 дан камроғида намоён бўлади):
- ўзига ишонмаслик, диссоциация, паришонлик
- тилни қизариши ва шиши.
- оғир эксфолиатив дерматит, қичишувчи папулёз тошма.
- тирноқ касалликлари (масалан онихолизис, тирноқ пластинкаларини жойидан кўчиши).
- тери тошмаси ёки терида кўкаришлар
- терида доғлар ёки оёқ қўлларни музлаши
- қизариш, қичишиш, шиш ва кўз ёш оқиши.
- эшитишни бузилиши ва қулоқларда шовқин
- ҳолсизлик
- қонда эритроцитлар, лейкоцитлар ёки тромбоцитлар сонини камайиши ёки гемоглобин миқдорини пасайиши.
Жуда кам (10000 пациентдан 1 дан камроғида намоён бўлади):
- фотосенсибилизация
Бошқа ноҳуш самаралари:
Агар симптомлар кучайса ёки бир неча кун давомида ўтиб кетмаса шифокорга мурожаат қилиш керак.
- диққатни жамлашни қийинлашиши
- оғиз бўшлиғини шиши
- қон таҳлили тромбоцитлар сонини камайиши
- қон таҳлилида натрий даражасини одатдагидан камроқ бўлиши
- совуқ қотишдан кейин бармоқларнинг рангини ўзгариши ва исигандан кейин шиш ёки оғриқ (Рейно симптоми)
- эркакларда кўкрак безини катталашиши
- реакцияни секинлашиши ёки бузилиши
- ачишиш хисси
- ҳид сезишни бузилиши
- сочни тўкилиши.
Бирон-бир нохуш кўринишни зўрайиши ёки йўриқномада эслатиб ўтилмаган пайдо нохуш кўринишларни пайдо бўлиши ҳолларида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Полприл дори препаратини қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:
- агар пациентларда рамиприлга, ААФ бошқа ингибиторларига ёки препаратнинг бирон – бир ингредиентларига юқори сезувчанлик кузатилса. Юқори сезувчанлик (аллергик), реакциялар симптомларига тери тошмаси, нафас олишни ёки ютишни қийинлашиши, юз, лаб, тил, халқум шиши кузатилиши мумкин.
- агар пациентда қачондир “ангионевротик шиш” деб номланган оғир аллергик реакция кузатилган бўлса, ушбу реакцияларнинг симптомлари: терини қичишиши, эшакеми, кафт терисида тўпиқда ва томоқ шиллиқ қаватида, қизил доғлар, томоқ ва тилда шиш, кўз ва оғиз соҳасида шиш, нафас олиш ва ютинишда қийинчиликлар.
- агар пациентда диализ ёки қон фильтрациясини бошқа тури ўтказилган бўлса. Аппаратуранинг турига боғлиқ холда, Полприл препарати мувофиқ дори воситаси бўлмаслиги мумкин.
- агар пациентда буйракларда қон айланишини пасайиши билан боғлиқ буйрак касаллиги аниқланган бўлса (буйрак артериясини стенози).
- агар пациент ҳомиладор бўлса ва ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан ошган бўлса (эрта ҳомиладорликда Полприл препаратини қўллашдан сақланиш керак “Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).
- агар артериал босим жуда паст ва ностабил бўлса. Шифокор пациентнинг артериал босимига баҳо бериши керак.
- агар пациент 18 ёшдан кичик бўлса.
Агар келтирилган ҳолатларнинг бирон–бири кузатилса, Полприл препаратини қўллаш мумкин эмас. Дори препаратини қўллаш бўйича шубҳа туғилган ҳолларда, Полприл препаратини қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пациент қабул қилаётган ёки охирги вақтларда қабул қилган, шунингдек қабул қилишни режалаштираётган барча дори препаратлари ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериши керак. Полприл препарати бошқа воситаларга таъсир қилиши мумкин, бошқа препаратлар эса Полприл препаратига таъсир қилиши мумкин.
Қуйидаги кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Полприлнинг клиник самарасини пасайтириши мумкин бўлган препаратлар:
- яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи воситалар сифатида қўлланувчи препаратлар (масалан, ибупрофен ёки индометацин ва ацетилсалицил кислотаси каби) ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ).
- Эфедрин, норадреналин ёки адреналин каби паст артериал босимни, шокда, юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада ёки аллергияни: даволашда қўлланувчи воситалар. Артериал босим мониторинги зарурий ҳисобланади ва шифокор томонидан бажарилади.
Қуйидаги дори воситаларини қабул қилиш хақида шифокорга хабар бериш керак. Полприл билан бирга қўлланганда: нохуш самараларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин бўлган дори препаратлари:
- яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар сифатида қўлланадиган препаратлар (масалан, ибупрофен ёки индометацин ва ацетилсалицил кислотаси каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ)),
- онкологик касалликларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (химотерапия)
- трансплантатни кўчишини олдини олувчи дори препаратлари (масалан, циклоспорин)
- фуросемид каби диуретиклар (сийдик хайдовчи воситалар),
- спиронолактон, триамтерен, амилорид, калий тузлари ва гепарин (антикоагулянт) каби қонда калий даражасини оширувчи препаратлар:
- преднизалон каби стероид яллиғланишга қарши воситалар
- аллопуринол (қонда сийдик кислотасини концентрациясини пасайтириш учун қўлланувчи препарат).
- прокаинамид (юрак ритмини бузилишларида қўлланадиган препаратлар)
Қуйидаги кўрсатилган дори воситалари қабул қилиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Полприл препаратини қўллаганда уларнинг таъсир самараси ўзгариши мумкин.
- перорал гипогликемизияловчи препаратлар ва инсулин каби гипогликемизияловчи дори препаратлари. Полприл қонда глюкоза концентрациясини камайтириши мумкин. Полприл билан даволаниш даврида қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиши керак.
- литий (руҳий касалликларда қўлланувчи).
Полприл қонда литий концентрациясини ошириши мумкин. Қонда литий концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ шубха ҳолатларида, полприл препарати қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Полприл дори препаратини қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак:
агар пациентда юрак, жигар ёки буйрак касаллиги кузатилса;
агар пациентда сўнги вақтларда электролитлар ёки суюқлик аҳамиятли йўқотилиши кузатилган бўлса (қусиш, ич кетиши, кўп терлаш кам тузли парҳез қўллаш, узоқ вақт давомида диуретикларни қабул қилиш (сийдик ҳайдовчи воситалар) ёки диализ ўтказиш билан боғлиқ);
агар пациент асалари ёки ари заҳарига аллергик реакция ривожланишини камайтириш бўйича даволанган бўлса (специфик иммунотерапия);
агар пациент наркозда қўлланадиган препаратлар қабул қилиш керак бўлса.
Улар жарроҳлик аралашувларда ёки стоматологик муолажаларда қўлланилиши мумкин. Операциядан бир кун олдин Полприл препарати билан даволаниш тўхтатиш зарурати бўлиши мумкин, шубҳа туғилган ҳолларда шифокорга мурожат қилиш керак;
агар пациентда қонда калийнинг юқори даражаси кузатилса (қон таҳлили натижалари). Агар пациентда склероз ёки тизимли қизил югурик каби коллагеноз кузатилган бўлса, шифокорга мурожаат қилиши керак.
Агар аёллар ҳомиладорман деб шубха қилсалар ёки ҳомиладорликни режалаштирсалар бундай ҳолларда шифокорни хабардор қилишлари керак. Полприл препаратини ҳомиладорликнинг эрта даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорликнинг уч ойлигидан кейин дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу даврда туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг)
Болалар ва ўсмирлар. Болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаганлиги сабабли – болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда Полприл препаратини қўллаш тавсия қилинмайди.
Полприл препаратини овқат ва алкоголли ичимликлари билан қўллаш
- Полприл билан даволаниш даврида алкоголни қабул қилиш бош айланиши ёки эсанкираш хиссини чақириши мумкин. Полприл препаратини қабул қилганда алкоголни мумкин бўлган миқдори бўйича шубхали ҳолларида шифокорга мурожаат қилиш ва артериал босимни пасайтирувчи ва алкоголни мажмуавий таъсирини мухокама қилиш керак.
- Полприл овқатланиш вақтида ёки овқатга боғлиқ бўлмаган вақтда қабул қилиш мумкин
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар пациент ҳомиладор ёки эмизаётган бўлса, агар ҳомиладорликка шубха бўлса ёки ҳомиладорликни режалаштирилган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиши керак.
Ҳомиладорлик
Аёллар агар ҳомиладорликка шубҳаси ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлса шифокорга хабар беришлари керак. Шифокор Полприл препаратини ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик аниқланганда иложи борича тезроқ бекор қилади ва бу препаратнинг ўрнига бошқа даволашни буюрилади. Полприл препаратини ҳомиладорликнинг эрта даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Полприл препаратини хомиладорликнинг уч ойлигидан кейин дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу даврда туғма нуқсонларга олиб келиши мумкин.
Эмизиш.
Агар пациент эмизаётган бўлса ёки эмизишни бошлаётган бўлса, шифокорга хабар бериш керак. Полприл препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Агар пациент эмизишни режалаштирган бўлса, айниқса агар янги туғилган ёки муддатидан олдин туғилган бола бўлса, шифокор бошқа антигипертензив препаратларни буюриш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларга хизмат кўрсатиш.
Полприл дори препаратини қўллаш вақтида бош айланиши кузатилиши мумкин. Полприл препарати билан даволаш бошида ва доза оширилгандан кейин бош айланишининг намоён бўлиш хавфи юқорироқ намоён бўлади. Агар бош айланиши кузатилса, автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмас.
Агар дори препаратини қўллаш билан боғлиқ шубхали ҳолларда, Полприл препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилиши ҳолларида хушдан кетиш ҳоллари ва юрак уришини секинлашишига олиб келувчи қон босим тушиши мумкин. Шунингдек булар қон текширувлари натижасида ва буйрак фаолияти томонидан бузилишлари билан намоён бўлувчи симптомсиз ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Полиприл дори препаратини тавсия этилгандан юқори дозаларда қўлланган холларда шифокорга мурожаат қилиш ёки пациентнинг шифохона қабулхонасига олиб бориш мақсадида тез ёрдамни чақириш керак. Транспорт воситасини ўзи бошқариши мумкин эмас, ёрдамга чақириш ёки тез ёрдамга мурожат қилиши керак. Шифокор қандай препарат қабул қилганлигини билиши учун препаратнинг ўрамини ўзи билан олиш керак.
Чиқарилиш шакли
14 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва лакланган босма алюминий фольгали контур уяли ўрамда.
2 контурли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича тасдиқланган йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.