📜 Инструкция по применению Прегнил
💊 Состав препарата Прегнил
✅ Применение препарата Прегнил
📅 Условия хранения Прегнил
⏳ Срок годности Прегнил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРЕГНИЛ®

PREGNYL

Препаратнинг савдо номи: Прегнил®

Таъсир этувчи модда (ХПН): хорионик гонадотропин

Дори шакли: мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Таркиби:

Фаол модда: 1 ампулада 1500 ёки 5000 халқаро бирлик (ХБ) хорионик гонадотропин

Ёрдамчи моддалар: натрий кармеллоза, маннитол, сувсиз натрий гидрофосфати, сувсиз натрий дигидрофосфати.

Таърифи:

Оқ рангли лиофилизат ёки лиофилизацияланган кукун.

Эритувчи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Лютеинловчи восита.

АТХ коди: G03GA01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Прегнил® препарати оХГ (одам хорионик гонадотропини) сақлайди. Бу гормон ЛГ (лютеинловчи гормон) таъсирига ўхшаш биологик фаолликка эга. ЛГ аёллар ва эркаклар гаметалари нормал ривожланиши ва етилиши ҳамда жинсий гормонлар пайдо бўлишида алмаштириб бўлмайдиган аҳамиятга эга.

Аёлларда: Прегнил® препарати овуляцияга олиб келадиган фолликулалар етилишининг охирги фазасини индукция қилиш учун цикл ўртасида эндоген ЛГ ажралиб чиқиш жараёнини ўрнини босиш сифатида қўлланади. Прегнил® препарати шунингдек лютеин фазасида эндоген ЛГ ўрнини босувчи сифатида ҳам қўлланилади.

Эркакларда ва ўғил болаларда: Прегнил® препарати тестостерон ҳосил бўлиш жараёнини тезлаштириш учун Лейдиг ҳужайраларини рағбатлантиришда қўлланилади.

Фармакокинетикаси

ОХГ ни бир марта мушак ичига ёки тери остига юборилгандан сўнг унинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига эркакларда 6-16 соатдан сўнг, аёлларда тахминан 20 соатдан сўнг. Гарчи юқори шахсий ўзгарувчанлик кузатилса, бир марта мушак ичига юборилгандан сўнг сўрилиш тезлигининг жинслар орасидаги фарқи, эҳтимол аёлларда тери ости ёғ қатламининг қалинлиги билан боғлиқ. Тахминан 80% оХГ буйрак метаболик ўзгаришларга учрайди. Бир марта мушак ичига ёки тери остига оХГ инъекцияси сўрилиш давомийлигига нисбатан биоэквивалент ва тахминан 33 соатга тенг бўлган тахминий ярим чиқарилиш даври кўрсаткичларига тенглиги аниқланган. Тавсия қилинган дозалаш тартиби ва ярим чиқарилиш даврини ҳисобга олган ҳолда, препаратни тўпланиши кутилмайди.

Қўлланилиши

Аёлларда:

  • ановуляция ёки фолликулаларни етилишини бузилиши билан боғлиқ бўлган бепуштликда овуляцияни индукция қилиш;
  • назорат қилинадиган тухумдонларни рағбатлантириш дастурларида фолликулаларни пункцияга тайёрлаш (ёрдамчи репродукция усуллари учун);
  • сариқ тана фазасини бир маромда тутиб туриш.

Ўғил болаларда ва эркакларда:

  • гипогонадотроп гипогонадизм;
  • гипофизнинг гонадотроп фаолияти етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган жинсий етилишнинг орқада қолиши;
  • анатомик обструкция билан боғлиқ бўлмаган крипторхизмда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули

Эритувчини лиофилизатга қўшгандан кейин, тайёрланган Прегнил® эритмаси секинлик билан мушак ичига ёки тери остига юборилади.

Аёлларда:

  • Ановуляция ёки фолликулаларни етилишини бузилиши билан боғлиқ бўлган бепуштликдаги овуляцияни индукция қилишда

Одатда фолликулани рағбатлантирувчи гормон (ФРГ) билан даволашни охирига етказиш мақсадида Прегнил® препарати 5000 дан 10000 ХБ дозада бир инъекция юборилади.

  • Назорат қилинадиган тухумдонларни рағбатлантириш дастурларида фолликулаларни пункцияга тайёрлашда

Одатда ФРГ препаратлари билан даволашни тугаллаш учун Прегнил® препарати 5000 дан 10000 ХБ дозада бир инъекцияда юборилади.

  • Сариқ тана фазасини бир маромда тутиб туриш учун

Овуляциядан кейин ёки эмбрион кўчириб ўтказилгандан кейин 9 кун давомида иккитадан учтагача ҳар бири 1000 дан 3000 гача ХБ дозада такрорий инъекция (масалан, овуляция рағбатлантирилгандан кейин 3, 6, 9-кунларда) қилиш мумкин.

Ўғил болаларда ва эркакларда:

  • Гипогонадотроп гипогонадизмда

Ҳафтада 2-3 марта 1000-2000 ХБ Прегнил® препарати юборилади. Бепуштликда Прегнил® препаратини ўзида фоллитропин (ФРГ) сақловчи қўшимча препарат билан бирга юбориш мумкин. Сперматогенез жараёни қандайдир яхшиланишини олиш учун даволаш курси камида 3 ой давом этиши керак. Бундай даволаш давомида тестостерон билан ўрнини босувчи даволашни тўхтатиб туриш керак. Сперматогенез жараёни яхшиланишига эришилганда, уни бир маромда сақлаб туриш учун баъзи холларда оХГ ни ўзини қўллаш етарли бўлади;

  • Гипофизнинг гонадотроп фаолияти етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган жинсий етилишнинг орқада қолишида

Ҳафтада 2-3 марта 1500 ХБ. Даволаш курси-камида 6 ой ни ташкил этади.

  • Анатомик обструкция билан боғлиқ бўлмаган крипторхизмда

  • 2 ёшгача: 250 ХБ хафтада 2 марта, 6 ҳафта давомида юборилади;
  • 6 ёшгача: 500-1000 ХБ хафтада 2 марта, 6 хафта давомида юборилади;
  • 6 ёшдан катта: 1500 ХБ хафтада 2 марта, 6 хафта давомида юборилади. Зарурати бўлган ҳолларда даволаш курси такрорланиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими бузилишлари

Жуда кам ҳолларда тарқалган тошмалар ва иситма кузатилиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ҳолатлар

Прегнил® препарати қўлланилганда инъекция қилинган жойда реакциялар пайдо бўлиши мумкин, масалан, қонталаш, оғриқ, қизариш, шиш ва қичишиш.

Баъзи ҳолларда аллергик реакциялар тўғрисида хабарлар берилган, уларнинг кўпчилиги инъекция қилинган жойда оғриқ ва/ёки тошмалар кўринишида намоён бўлган.

Аёлларда

Қон томирлар тизими томонидан бузилишлар

Одатда ФРГ/оХГ даволаш билан ассоциацияланган тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми (ТГСС) билан боғлиқ бўлган тромбоэмболиялар кам ҳолларда кузатилган.

Респиратор, кўкрак, медиастинал бузилишлар

Оғир ТГСС асорати сифатида гидроторакс,

Меъда-ичак  йўллари томонидан бузилишлари

Ўртача оғирликда кечадиган ТГСС билан боғлиқ қоринда оғриқ ва кўнгил айниши ва диарея каби меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар. Оғир кечадиган ТГСС асорати сифатида асцит.

Репродуктив тизим ва сут бези томонидан бузилишлар

Ўртача ёки оғир ТГСС билан боғлиқ тухумдонларнинг нохуш гиперстимуляцияси. Ўртача оғирликдаги ТГСС билан боғлиқ сут безларида оғриқ, тухумдонларнинг бироз ёки ўртача катталашиши ва тухумдонлар кистаси. Одатда оғир ТГСС билан боғлиқ бўлган тухумдонларнинг катта (ёрилишга мойил) кисталари.

Текшириш натижаларига кўра

Оғир кечаётган ТГСС белгиси сифатида тана вазнини ошиши

Эркакларда ва ўғил болаларда

Метаболизм ва овқатланишни бузилишлари

Баъзи ҳолатларда юқори дозалар юборилганда сув ва натрийни тутиб қолиниши кузатилади, бу андрогенлар кўп ишлаб чиқарилиши натижасида келиб чиқади деб ҳисобланади.

Репродуктив тизим ва кўкрак безлари бузилишлари

ОХГ билан даволаш баъзида гинекомастия чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • одам гонадотропини ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик;
  • жинсий гормонларга боғлиқ бўлган аниқланган ёки гумон қилинган ўсмалар (тухумдон раки, аёлларда сут бези раки ва бачадон раки, эркакларда простата бези раки, кўкрак бези раки);

Ўғил болаларда

  • вақтидан олдин жинсий балоғатга етиш

Аёлларда (қўшимча)

  • ҳомиладор бўлишга йўл қўймайдиган жинсий аъзоларнинг нотўғри шаклланиши;
  • ҳомиладор бўлишга йўл қўймайдиган бачадоннинг фиброзли ўсмасида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Аёлларда

Тромбоз хавфи омиллари (шахсий ёки оилавий анамнез, оғир даражали семириш (тана вазни индекси >30 кг/м2) ёки тромбофилия) бўлган аёлларда гонадотропинлар билан даволаш вақтида ёки ундан кейин веноз ёки артериал тромбоэмболия хавфи ошиши мумкин. Бу аёлларда ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) қўллаш афзалликлари ва бўлиши мумкин бўлган хавфларни солиштириш керак. Ҳомиладорликнинг ўзи ҳам тромбоз хавфини оширилиши билан давом этишини таъкидлаш керак.

Эркакларда ва ўғил болаларда

Эркак пациентларни оХГ билан даволаш андрогенлар ишлаб чиқарилишини оширишга олиб келади.

Шунинг учун:

  • Латент ёки яққол юрак етишмовчилиги, буйрак фаолияти бузилиши, артериал гипертензия, тутқаноқ ёки мигрень (ёки анамнезида шу ҳолатларнинг борлиги) бўлган пациентлар қатъий шифокор назоратида бўлишлари керак, чунки касалликни зўрайиши ёки қайталаниши баъзида андрогенлар кўп ишлаб чиқарилиши натижаси бўлиши мумкин;
  • Муддатидан олдин эпифизлар беркилиши ёки муддатидан олдин жинсий балоғатга етишнинг олдини олиш учун предпубертат ёшдаги ўғил болаларда оХГ ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Скелетни ривожланиши жараёнини мунтазам назорат қилиб бориш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Прегнил® препаратининг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган бўлсада, унинг бундай ўзаро таъсирини инкор қилиб бўлмайди. Прегнил® препарати билан даволаш вақтида ва даволаш тугатилгандан кейин 10 кун давомида у иммунологик тестлар кўрсаткичлари аҳамиятига таъсир этиши, зардобда/сийдикда оХГ миқдори кўрсаткичига таъсир этиб ҳомиладорлик тестига сохта ижобий натижа кўрсатишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Аёлларда

  • Гонадотроп препаратлар билан овуляция индукцияси ёрдамида юзага келган ҳомиладорликда кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг юқори хавфи мавжуд;
  • Ёрдамчи репродуктив технологиялар ўтказилган ва айниқса, экстрокорпорал йўл билан ҳомиладор бўлган бепушт аёлларда кўпинча бачадон найчаси патологияси учрагани учун эктопик ҳомиладорлик пайдо бўлиш тез-тезлиги кўпайиши мумкин;

Шунинг учун ҳомиладорлик бачадон ичида юз берганини тасдиқлайдиган эрта ультратовуш тасдиқ катта аҳамиятга эга;

  • Ёрдамчи репродуктив технологиялар ёрдамида юзага келган ҳомиладорликни йўқотиш тез-тезлиги оддий популяциядагилардагига қараганда юқори;
  • Назорат қилиб бўлмайдиган гонадалардан ташқари эндокринопатиялар (масалан, қалқонсимон без, буйрак усти бези ёки гипофиз касалликлари) ни мавжудлигини инкор қилиш зарур;
  • Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) натижасида туғма нуқсонлар ривожланиш тез-тезлиги, спонтан ҳомиладорликда юзага келган нуқсонларда кўпроқ бўлиши мумкин. Бундай бир мунча юқори кўрсаткич ота-оналарнинг ўзига хослиги (онанинг ёши, сперманинг ўзига хос хусусиятлари), шунингдек ЁРТ дан кейин кўп ҳомилалик тез-тезлиги юқорилиги билан боғлиқ. Ривожланиш нуқсонларини ривожланишининг юқори хавфи ЁРТ пайтида гонадотропинлар қўлланиши билан боғлиқлигини кўрсатадиган кўрсатмалар йўқ.
  • Тухумдонларнинг нохуш гиперстимуляцияси

Ановуляция ёки фолликулалар етилиши бузилиши натижасида келиб чиққан бепуштликда ФСГ/оХГ мажмуавий даволанаётган беморларда ФСГ сақловчи препаратни қўллаш тухумдонларнинг нохуш гиперстимуляциясига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, ФСГ билан даволашдан олдин ва маълум мунтазам вақт оралиғида ФСГ билан даволаш пайтида, фолликулалар ривожланишини баҳолаш учун ультратовуш текширишларини ўтказиб туриш ва эстрадиол миқдорини аниқлаш керак. Эстрадиол даражаси жуда тез ошиши, масалан кетма-кет икки ёки уч кундан кейин сутка давомида икки мартадан кўпроқ ошиши ва жуда ҳам юқори кўрсаткичларга етиши мумкин. Тухумдонларнинг нохуш гиперстимуляциясини диагнози ультратовуш текширишларида тасдиқланиши мумкин. Тухумдонларнинг нохуш гиперстимуляцияси ривожланган ҳолатларда (яъни in vitro шароитда эмбрионни олиб кириш орқали ҳомила пайдо бўлишига тайёрлаш (IVT/ЭТ), гаметаларини бачадон найчалари ичига киришига тайёрлаш (ТГФТ) ёки сперматозоидларни ҳужайра плазмаси ичига инъекция қилиш (ИКСИ) да даволашнинг бир қисми сифатида эмас) ФСГ сақловчи препаратни юбориш зудлик билан тўхтатилади. Бундай ҳолатларда ҳомиладорликка йўл қўймаслик ва Прегнил® препаратини юбормаслик керак, чунки бу босқичда фаол ЛГ гонадотропинни юбориш кўп сонли овуляциядан ташқари қўшимча ТГСС келтириб чиқариши мумкин. Бу огоҳлантириш айниқса поликистозли тухумдонлари бўлган беморлар учун муҳим. Ўртача оғирликдаги ТГСС клиник симптомларига меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари (оғриқ, кўнгил айниши, ич кетиши), сут безларида оғриқ, тухумдонларни катталашиши ва тухумдонларда катта бўлмагандан тортиб ўртача катталиклардагича кисталар ривожланиши киради. ТГСС билан боғлиқ бўлган жигар дисфункциясини кўрсатувчи жигар фаолияти тестлари натижаларининг вақтинчалик ўзгаришлари ва уларнинг жигар биопсиясида морфологик ўзгаришлар билан давом этиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Кам ҳолатларда оғир ТГСС ривожланади ва у ҳаётга хавф солиши мумкин. У тухумдонларнинг катта кисталари (ёрилишга мойил бўлган) пайдо бўлиши, асцит, тана вазнини ошиши, кўпинча гидроторакс ва баъзи ҳолатларда тромбоэмболия ривожланиши билан характерланади.

  • Прегнил® препарати тана вазнини камайтириш учун қўллаш мумкин эмас. ОХГ ёғлар метаболизми, ёғлар тақсимланишига ва иштаҳага таъсир этмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Прегнил® препаратини тухумдон сариқ тана фаолиятини қўллаб туриш учун қўллаш мумкин, аммо ҳомилдорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Прегнил® ни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Олинган маълумотларга кўра, препарат психоматор реакциялар тезлигига ва диққатни жамлаш қобилиятига таъсир этмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Одам сийдигидан олинган гонадотропин препаратларининг ўткир токсиклигининг  жуда пастлиги кўрсатилган. Бироқ, шунга қарамасдан, оХГ нинг жуда юқори дозалари ТГСС ривожланишига олиб келиш эҳтимоллиги мавжуд деб қаралади.

Чиқарилиш шакли

Тери остига ва мушак ичига юбориш учун 1500 ва 5000 ХБ даги эритма тайёрлаш учун лиофилизат, эритувчи билан мажмуада (натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси).

2 мл сиғимдаги рангсиз I (ЕФ) типли шиша ампулада 1500 ХБ лиофилизат. Ампуланинг юқори қисмида – иккита ҳаворанг халқа ва уларнинг тагида қора рангли нуқта.

2 мл сиғимдаги рангсиз I (ЕФ) типли шиша ампулада 5000 ХБ лиофилизат. Ампуланинг юқори қисмида – сариқ рангли халқа ва унинг тагида қора рангли нуқта.

1 мл сиғимдан рангсиз I (ЕФ) типли шиша ампулада 1 мл эритувчи. Ампуланинг юқори қисмида кўк рангли халқа ва унинг тагида қора рангли нуқта.

1500 ХБ ли 3 ампула лиофилизат 3 ампула эритувчи билан комплектда, ҳар бир ампула икки фиксатор билан маҳкамланган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

5000 ХБ 1 ампула лиофилизат, 1 ампула эритувчи билан мажмуада, ҳар бир ампула икки фиксатор билан маҳкамланган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

2 дан 15оС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.