📜 Инструкция по применению Кальций хлориди 100,0 г
💊 Состав препарата Кальций хлориди 100,0 г
✅ Применение препарата Кальций хлориди 100,0 г
📅 Условия хранения Кальций хлориди 100,0 г
⏳ Срок годности Кальций хлориди 100,0 г

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ХЛОРИДИ

CALCII CHLORIDUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кальций хлориди

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: кальций хлориди – 100,0 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1000 мл.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар, микроэлементлар.

АТХ коди: В05ХА07

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари манбаи, скелет ва силлиқ мушакларининг қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнида, суяк тўқималарининг шаклланишида, қон томир девори ўтказувчанлигини бошқарилишида, қон ивишида муҳим роль ўйнайди.

Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир механизми маълум эмас, аммо кальций тузлари венага юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларидан адреналин чиқаришини кучайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Плазмада тахминан 45% оқсиллар билан мажмуада сақланади. Тахминан 20% буйраклар орқали чиқарилади, қолган қисми (80%) ичак маҳсулотлари билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • турли этиологиядаги ва локализацияли қон кетишларда (ўпка, ошқозон-ичак, бурун, бажадон ва б.), оператив аралашувлардан олдин қон ивишини ошириш мақсадида;
  • томир утказувчанлиги ошиб кетишида, (геморрагик васкулит, нур  касаллиги);
  • қон таркибида кальций ионларини тез ошириш талаб этилган кальций танқислиги вазиятларида (қалқонсимон безларнинг функционал етишмовчилигидаги тетания, D витамининг етишмовчилигидаги тетания, алмаштириладиган қон қуйишдаги ва цитратли  қонни қуйишдаги гипокальциемия, алкалозда);
  • беморнинг узоқ муддатли иммобилизация натижасида, спазмофилияда кузатиладиган гипокальциемия ва организмдан кальцийнинг кучли ажралишида;
  • ўткир қўрғошин билан заҳарланишнинг  комплекс терапиясида;
  •  магнийнинг дозаси кўпайиб кетгандаги магнийли интоксикацияда;
  •  фторид ва оксалат кислоталари билан заҳарланишда;
  •  аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, иситма, қичитма, Квинке шиши) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик асоратларда, хашоратлар чаққанида, бронхиал астма;
  • тери касалликларда (қичишиш, экзема, псориаз ва б.)
  • туғруқ фаолиятининг заифлиги
  • яллиғланиш ва экссудатив жараёнларда (пневмония, плеврит, аднексит, эндометрит),
  • дистрофик алементар шишларда,
  • остеомаляция
  • ўпканинг силида
  • паренхиматозли гепатит, токсик гепатит, нефрит, эклампсия
  • пароксизмал  миоплегия

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига томчилаб буюрилади (паст тезликда: 6-8 томчи дақиқасига), томир ичига оқим билан (жуда секин).

Препаратни тери остига ёки мушак ичига юбориш ман этилади, чунки терининг шикастланишига ва тўқималарнинг некрозига олиб келади.

Венага томчилаб юборилади, юборишдан олдин препаратнинг 5-10 мл 10% эритмасини 100-200 мл натрия хлорид изотоник эритмаси ёки 5% глюкоза эритмаси да эритилади.

Вена ичига оқим билан 5 мл 10% препарат эритмасини жуда секин юборилади (5 дақиқа давомида).

Алмаштириладиган қон қуйишда ва цитратли қонини қуйишда: катталарга ва болаларга 30 мг дан (0,3 мл) ҳар 100 мл қонга.

Катталардаги тетания: 10 мл 10 % эритма (1 г) 10-30 дақиқа давомида, зарур бўлганда 6 соатдан сўнг такрорлаш мумкин.

Болалар

Кальций етишмовчилиги: 0,5мл/дақиқасига тезликда аста-секинлик билан юборилади, 10-20мг/кг (0,1-0,2мл/кг тана массаси) дозада, зарурият бўлганда ҳар 4-6 соатда такрорланади.

Тетания: 10 мг/кг (0,1 мл/кг тана массаси) 5-10 дақиқа давомида, зарур бўлганда 6 соатдан сўнг такрорласин ёки инфузия кўринишида давом эттирилади.  Болалар учун максимал суткалик дозаси (ёшидан қатъий назар)  – 10 мл (1000 мг).

Такрорлаш ва қўллаш давомийлиги  кўрсатмалар ва клиник вазиятга боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Вена ичига юборилганида: брадикардия, юз терисининг гиперемияси, дастлаб оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳиссининг пайдо бўлиши, тез юборганда – юрак қоринчаларининг фибрилляцияси. Махаллий реакциялар: вена бўйлаб оғриқ ва гиперемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препарат компонентларига сезувчанлик;
  • гиперкальциемия, яққол гиперкальциурия;
  • сийдик тош касаллиги;
  •  оғир буйрак етишмовчилиги;
  •  атеросклероз;
  • саркоидоз;
  •  гиперкоагуляция, тромблар  хосил бўлишга мойиллик;
  •  яққол атеросклероз;
  •  қоринчаларнинг фибрилляцияси;
  •  асистолия ва электромеханик диссоциациялар;
  • тери остига ва мушак ичига юбориш;
  • бир вақтнинг ўзида юрак гликозидларни қабул қилиш;
  • цефтриаксон билан бир вақтда қабул қилиш;
  • 1 ёшгача бўлган болаларда;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Эҳтиёткорлик билан: юрак ва нафас етишмовчилигида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир шприцда бошқа дори препаратлари билан юбориш мумкин эмас!

Ҳаётга солувчи юрак аритмиялар ривожланиш хавфи ни олдини олиш мақсадида кальций хлоридини юрак гликозидларини қабул килганда қўллаш мумкин эмас, чунки мазкур препаратларнинг кардиотоксик самаралари синергик.

Кальций хлорид добутаминнинг кардиотоник самарасини камайтиради.

Кальций хлориди бирга қўлланганида тетрациклин қатори антибиотиклари билан комплекслар ҳосил қилади, шу билан уларнинг антибактериал самарасини нейтраллайди.

Цефтриаксон қўллаганда кальций сақловчи препаратларни аралаштириш ёки бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Шунинг учун кальций сақловчи препаратлар цефтриаксон киритилгандан кейин 48 соат ичида қўллаш тавсия этилмайди.

Тиазидли диуретиклар кальций экскрециясини пасайтиради, шунинг учун уларни кальций хлориди ёки бошқа кальций сақловчи препаратлар билан биргаликда қўллашда эхтиёткорлик талаб этилади.

Гиперкальциемияда  кальций хлорид кальцитонин самарасини пасайтириши мумкин, фенитоин биоўзлашитирилишини  пасайтиради.

Кальций хлорид қутбланмайдиган  миорелаксантлар  самарадорлигини пасайтиради. Тубокурарин хлоридининг таъсирини узайтириши мумкин.

Бир вақтда қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Хинидин билан бирга қўлланганда юрак қоринчалар ичи ўтказувчангилини пасайтириши мумкин ва хинидиннинг токсик таъсиринини кўпайтириши мумкин.

Кальций хлорид магний тузлари билан, оксалат ва фторид кислоталари билан бирга қабул қилинганида заҳарсиз эримайдиган бирлашмалар пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун кальций хлоридни антидот сифатида қўллаш рухсат этилади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки у тўқималарнинг кучли таъсирланиши ва некрозини чақиради.

Тери остига ёки мушакка тушган ҳолларда кальций хлоридини иложи борича шприц ёрдамида сўриб олиш, инъекция қилинган жойга 5-10 мл 0,9% натрий хлориди, сўнг 10 мл 0,25% новокаин (кальций хлориднинг тери остига юборилганлиги маълум булганидан сўнг 10-15 дақиқа ичида), шундан сўнг шу сохага ярим спиртли коммпресс қўйилади. Резорбтив таъсирини йўқотиш учун дифенгидрамин (димедрол), гиперкальцемияда – этилендиаминтетрасирка кислотаси буюрилади.

Томир деворига препаратнинг зарарловчи таъсирини, натижада атрофдаги тўқималарга ўтиши ва некроз чақириш хавфини минималлаштириш мақсадида кальций хлоридни ингичка игна ёрдамида катта венага юбориш керак.

Венага тез юборганда қоринчаларнинг фибрилляцияси ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Даволаш қон таркибидаги кальций миқдорининг назорати остида олиб борилади.

Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенционал хавфли механизмларни бошқаришга таъсири

 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Кальций хлоридини  қабул қилганда юқори диққатни талаб этувчи иш фаолияти билан шугалланиш тавсия қилинмайди.

Гиперкальцемия (ташналик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, қорин оғриғи, мушак заифлиги, рухий бузилиш, оғир ҳолатларда аритмия, кома).

Даволаш: оз миқдорда доза ошириб юборилганда (калий микдори 2,6-2,9 ммоль/л) дори юбориш тухтатилади ва бошка кальций сакловчи дорилар бекор килинади. Куп микдорда доза ошириб юборилганда (калий микдори 2,9 ммоль/л дан ортикрок) кальцитонин парентерал тарзда суткада тана огирлигига караб 5-10 МЕ/кг дозада (500 мл 0,9%ли натрия хлорид эритмасига кушиб) 6 соат мобайнида вена ичига томчилаб юборилади. Нетиазид диуретиклар; конда калий ва магний даражасини назорат килиш зарур, зарур холларда – калий ва магний препаратлари юборилади, юрак-кон томирлари тизими функциясини назорат килиш, аритмиялар профилактикаси учун бета-адреноблокаторлар юборилади, гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

5 ёки 10 мл дан инъекция учун эритма шиша ампулаларда ёки 5 мл дан полипропилендан ёки тиббий полиэтилендан ампулаларда. 5 ёки 10 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида ёки 10,20 ёки 40 ампулалар блоклар кўринишида қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.