ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РОТАВИТ РОЙАЛ
ROTAVIT ROYAL
Препаратнинг савдо номи: Ротавит Ройал
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): мажмуавий препарат
Дори шакли: юмшоқ желатин капсулалар.
Таркиби
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
лиофилизатланган асалари сути 33,3 мг
диметиламиноэтанол битартрати 25 мг
Витаминлар
А витамини (ретинол пальмитати шаклида) 2000 ХБ
В1 витамини (тиамин мононитрати шаклида) 15 мг
В2 витамини (рибофлавин) 4 мг
В5 витамини (кальций пантотенати шаклида) 4 мг
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди шаклида) 1 мг
В9 витамини (фолат кислотаси) 25 мкг
В10 витамини (парааминобензой кислотаси) 50 мг
В12 витамини (цианокобаламин) 5 мкг
D3 витамини (холекальциферол) 200 ХБ
Е витамини (a-токоферол ацетати шаклида) 30 ХБ
РР витамини (никотинамид) 15 мг
Н витамини (биотин) 3 мкг
Макро- ва микроэлементлар
темир (темир фумарати шаклида) 10 мг
кальций (кальций гидрофосфати шаклида) 90 мг
фосфор (кальций гидрофосфати шаклида) 70 мг
мис (мис сульфати шаклида) 1 мг
калий (калий сульфати шаклида) 2 мг
марганец (марганец сульфати шаклида) 1 мг
рух (рух сульфати шаклида) 1 мг
Ўсимлик компонентлари
концентрацияланган женьшень экстракти 40 мг
чанглар 50 мг
соя лецитини 45% 32 мг
Аминокислота
L-лизин гидрохлориди 5 мг
ёрдамчи моддалар: кальций L-аскорбати, буғдой куртаклари мойи, соя, гидрогенланган соя мойи, қисман гидрогенланган ўсимлик мойи, асалари муми.
капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, анидрисорб, натрий этилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, темир (II, III) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди, титан диоксиди, қизил кошинель 62,5%, этилванилин.
Таърифи: сарғиш-жигарранг рангли бир хил суюқ масса сақловчи узунчоқ сариқ/тўқ-жигарранг рангли капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: А11АА
Фармакологик ҳусусиятлари
Ротавит Ройал нормал модда алмашинуви, организмнинг ўсиши ва ривожланиши, касалликлардан ва ташқи муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилиш, барча ҳаётий муҳим фаолиятларни ишончли таъминлаш учун зарур бўлган витаминлар ва минерал моддаларнинг мажмуасидир, шунингдек турли касалликларга нисбатан организмнинг қаршилигини оширади.
Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва бошқарувчилари сифатида моддалар алмашинувида иштирок этади.
Минерал моддалар одам организмидаги алмашинув жараёнлари учун ҳаётий зарур элементлар ҳисобланади. Организмнинг хужайра ва тўқималарини тузилишида, фермент тизимларини фаолиятида иштирок этади.
Лиофилизатланган асалари сути – таркибида аминокислоталар, В гуруҳ витаминларининг мажмуаси, шу жумладан пантотенат, фолат кислотасини сақловчи, модда алмашинувини кучайтирувчи ва кучли қон яратувчи таъсирга эга бўлган, организм томонидан осон ўзлаштириладиган табиий асалари маҳсулотидир.
Диметиламиноэтанол битартрати ацетилхолинни ишлаб чиқарилишини кучайтиради, ўрганиш қобилиятини оширади, хотирани яхшилайди (ёки кекса одамларда уни йўқотилишини камайтиради). Антиоксидант таъсирга эга.
А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқаришда қатнашади, нормал моддалар алмашинувига, хужайра ва субхужайра мембраналарини фаолиятига ёрдам беради; янги хужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.
В1 витамини организмни ўсиши ва ривожланишини таъминловчи хужайранинг энергетик манбаи бўлиб, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин, айниқса нерв ва мушак тўқималарида углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини ҳосил қилишда қатнашади. Тиаминни етишмовчилиги бери-бери (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневротик психоз) синдромларини ривожланишига олиб келади.
В2 витамини ҳужайраларни нафас олиши ва кўриш жараёнларини муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводларлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобинни синтезида қатнашади, тўқималарни (шу жумладан, тери хужайралари) регенерацияси жараёнларига, хужайраларда трофик бузилишларни тўғриланишига ёрдам беради.
В5 витамини А коферментининг (ферментларнинг фаоллигини намоён бўлиши учун зарур бўлган нооқсил табиатга эга органик бирикма) таркибига киради. Ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Углеводлар ва ёғлар алмашинувида ҳамда ацетилхолин синтезида қатнашади.
В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.
В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан, қон яратилиши ва эмбриогеноз учун, зарурдир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
В10 витамини ичак флорасини фаоллаштиради, бу фолат кислотасини ишлаб чиқарилишига олиб келади, у эса ўз навбатида катта миқдорда пантотен кислотасини ишлаб чиқаради. Оқсилни ўзлаштирилиш жараёнида, шунингдек хужайраларни кислород билан таъминловчи қизил қон таначаларини ишлаб чиқарилишида қатнашади.
В12 витамини иммуномодуляция қилувчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал босимни нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарни синтезида қатнашади, жигар, нерв тизимини фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиш жараёнларини, углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради.
D3 витамини ингичка ичакда кальцийни сўрилишини оширади, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, буйрак найчаларида кальцийни реабсорбциясини оширади. D3 витамини I тур коллаген ва матрица оқсиллари синтезини ошириш йўли билан остеобластларнинг синтезини фаоллаштириш орқали, суяк тўқимасини қайта шакллантириш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон бези, қалқонсимон бези олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир этиб, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.
Е витамини антиоксидант модда бўлиб, хужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қилади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безларнинг фаолиятини рағбатлантиради, хужайралараро моддани, бириктирувчи тўқиманинг толаларини, қон-томирларнинг, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида қатнашади.
РР витамини ҳужайраларнинг нафас олишида ва оқсиллар алмашинувида қатнашадиган, юқори нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бошқарадиган ферментларнинг таркибига киради.
Н витамини аминокислоталар ва ёғ кислоталари алмашинувини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.
Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин ва турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтар боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида қатнашади; қон яратилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир тузлар кўринишида қўлланганида организмда унинг танқислигини тез тўлдирилиши кузатилади.
Кальций организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун алмаштириб бўлмайдиган озуқа макроэлементдир. Кальций (фосфор билан бирга) суяк тўқимасининг асосини ташкил қилади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини тутиб туришда қатнашади, нерв-мушак ва юрак қон-томир тизимларида рўй берадиган жараёнларга таъсир қилади.
Фосфор – оқсиллар, нуклеин кислоталари ва суяк тўқимасига кирувчи муҳим элементдир. Фосфор бирикмалари энергия алмашинувида иштирок этади (аденозинтрифосфат кислотаси ва креатин фосфат энергия аккумуляторлари ҳисобланади), мушак ва ақлий фаолият, организмнинг ҳаёт фаолияти уларнинг айланишлари билан боғлиқ. Фосфор юрак ва буйракларнинг фаолиятига таъсир этмайди.
Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментлар (цитохромоксидаза, тирозиназа ва бошқалар) нинг фаолиятида, тери, сочлар ва кўзларнинг пигментини, гемоглобинни синтезида қатнашади, ички секреция безларининг фаолиятига таъсир қилади.
Калий қоннинг кислота-ишқор мувозанатини бошқаради. Нерв импульсларини ўтказилишида қатнашади, қатор ферментларнинг ишини, юрак мушагининг ишини фаоллаштиради, тери ва буйракларнинг ишига ижобий таъсир кўрсатади. Калий ортиқча натрийнинг нохуш таъсирларига қарши ҳимоя таъсирига эга, қон босимини нормаллаштиради.
Марганец ёғларнинг нормал метаболизми учун, суяк ва бириктирувчи тўқимани тузилиши учун, холестерин ва нуклеотидлар (ДНК) синтези учун зарурдир.
Рух одам организмида 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, у эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун зарур. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида қатнашади.
Женьшеннинг концентрацияланган экстракти – марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга эга бўлган табиий компонентдир.
Гул чанги – оқсиллар, алмаштириб бўлмайдиган эркин аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами, витаминлар, шунингдек турли гормонсимон моддаларни сақловчи табиий концентратдир.
45% соя лецитини – организм учун ўта муҳим фосфолипидли мажмуадир. Оксидланиш жараёнларини тезлаштиради, ёғларнинг нормал алмашинувини таъминлайди, мия ва юрак қон-томир тизимининг ишини яхшилайди, заҳарли моддаларнинг таъсирига организмнинг қаршилигини оширади, сафро ажралишини ва эритроцитлар ҳамда гемоглобин ҳосил бўлишини рағбатлантиради.
L-лизин гидрохлориди – тўқималарнинг ўсиши, тикланиши, антителолар, гормонлар ва ферментларни ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган аминокислотадир.
Қўлланилиши
- гиповитаминозни, минераллар етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;
- алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш;
- ўтказилган касалликлардан кейинги, шу жумладан операциядан кейинги соғайиш даври;
- юқори жисмоний ва ақлий иш фаолияти;
- стресс оқибатларини олдини олиш;
- астеник ҳолатлар фонида эркакларда потенцияни пасайишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ротавит Ройал ичга, кунига ёки кунора 1 капсуладан 2-3 ҳафта давомида, овқат вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, уйқуни бузилиши бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган қолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- гипервитаминоз;
- тиришиш ҳолатлари;
- юқори қўзғалувчанлик;
- организмда темирни ортиқча тўпланиши;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таркибига алюминий, кальций, магний, шунингдек колестирамин кирувчи антацид препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, Ротавит Ройал препаратининг таркибига кирувчи темирни сўрилишини камайиши рўй беради.
Препарат тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади.
Ротавит Ройал аналептикларнинг (кофеин, камфора ва бошқ.) таъсирини кучайтиради ва МНТ фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шу жумладан барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши воситаларнинг антагонисти ҳисобланади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Ротавит Ройал препаратини қабул қилиш вақтида, дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, бошқа поливитамин препаратларни қўллаш тавсия этилмайди.
Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.
Препаратни қандли диабети бўлган беморлар ҳам қабул қилишлари мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза тўсатдан ошириб юборилганида пациент шифокорга мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида хабардор қилинган бўлиши керак.
Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Юмшоқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.