ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭЛЕУТЕРОКОККА ЭКСТРАКТ ЖИДКИЙ
ELEUTHEROCOCCI EXTRACTUM
Препаратнинг савдо номи: Элеутерококка экстракт жидкий
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суюқ экстракт.
Таркиби:
Тиканли элеутерококк илдизпояси ва илдизи – 1000 г;
Этил спирти (этанол) 40% – 1 л экстрат олиш учун етарли миқдорда.
Таърифи: оч-жигаррангдан тўқ-жигарранггача рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма тушишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликдан олинган умумий тонусни оширувчи восита.
АТХ коди: А13А
Фармакологик хусусиятлари
Марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир, организмга тонусни оширувчи ва умумий қувватлантирувчи таъсир кўрсатади, организмнинг умумий носпецифик қаршилигини оширади, иштаҳани яхшиланиши, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширишга ёрдам беради.
Қўлланилиши
Ақлий ва жисмоний толиқиш, турли этиологияли астеник ҳолатлар, артериал гипотония, инфекцион касалликлардан кейинги соғайиш даври ва операциядан кейинги даврда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни овқатдан олдин ичга қабул қилинади.
Катталарга 20-30 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади.
12 ёшдан ошган болаларга – ҳар бир ёшига 1 томчи ҳисобидан буюрилади.
Даволаш курси – 25-30 кун. Зарурати бўлганида шифокор маслаҳатидан кейин икки хафталик танаффус билан (ёки усиз) такрорий курслар ўтказилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, артериал гипертензия (артериал босимни ошиши), юрак ритмини бузилиши, миокард инфаркти, церебрал-томир патологияси, юқори таъсирчанлик, тутқаноқ, тиришиш ҳолатлари, уйқусизлик, ўткир инфекцион касалликлар, жигарнинг сурункали касалликлари.
Препаратни ҳомиладорликда, лактация даврида ва 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолатларда аллергик реакциялар, тахикардия, бош оғриғи бўлиши мумкин. препаратни қўллашда уйқуни бузилиши ва гипогликемия кузатилиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Элеутерококк препаратлари рағбатлантирувчилар ва аналептикларнинг (кофеин, камфора, фенамин ва бошқалар) таъсирини кучайтиради, марказий нерв тизимини сусайтирувчи ухлатувчи таъсирга эга воситаларнинг (шу жумладан, барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши препаратлар ва бошқалар) физиологик антагонисти ҳисобланади.
Махсус кўрсатмалар
Уйқуни бузилишидан сақланиш учун препаратни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш мумкин эмас.
Гипокликемия кўринишларида препаратнинг дозасини камайтириш, уни овқатдан кейин қабул қилиш ёки препаратни бекор қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун суюқ экстракти.
50 мл ёки 100 мл дан бураб-ёпиладиган полиэтилен қопқоқ билан беркитилган ёки полиэтилен тиқин ва биринчи очиш назоратли ва бураладиган резбали алюмин қопқоқ ёки биринчи очиш назоратли ва тўлдирувчи элементли бураладиган резбали алюмин қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша флаконларда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
10 л ёки 20 л дан қистирмали бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша бутилларда.
10 л ёки 20 л дан беркитиш учун воситалар билан мажмуада полиэтилен канистрларда.
Сақлаш шароити
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.