ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАНДИД Б
CANDID B
Препаратнинг савдо номи: Кандид Б
Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ
Дори шакли: крем
Таркиби:
100 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: клотримазол – 1,000 г,
беклометазон – 0,025 г;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, оқ вазелин желе, суюқ парафин, цетомакроголь, эмульгирланган мум, пропиленгликоль, метилпарабен, пропилпарабен, бутилогидрокситолуол, сувсиз натрий фосфат, натрий дигидрофосфат, тозаланган сув.
Таърифи: оқ рангли юмшоқ крем
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Мажмуавий препаратлар.
АТХ коди: D01AC20
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кандид Б – сиртга қўллаш учун яллиғланишга қарши компонентлари билан замбуруғларга қарши мажмуавий препаратдир. Препаратни фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи клотримазол ва бекламетазон дипропионатнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Клотримазол – имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб кенг таъсир доирали замбуруғларга қарши восита. Дерматофитлар, ачитқи замбуруғлари (Candida, Torulopsis glabarata, Rhodotorula оиласи), моғор замбуруғи, шунингдек рангбаранг темиратки ва эритразмалар клотримазолга сезгир. Бундан ташқари, клотримазол граммусбат (стафилакокклар, стрептакокклар) ва грамманфий бактериялар (Bacteroides, Gardnerella vaginalis) га нисбатан, шунингдек Trichomonas vaginalis, Malassezia furfur, Corinebacterium minussumum га нисбатан самаралидир. Клотримазолни самараси замбуруғ ҳужайралари мембранасининг таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузиш қобилияти билан боғлиқ.
Бекламетазон дипропионати – синтетик глюкокортикостероид яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишларга қарши таъсир кўрсатади. Глюкокортикостероидларни тизимли қўллаш таъсир механизми яллиғланишнинг барча босқичлари: специфик стероид рецепторлари билан боғланиб, улар ҳужайра ядросига кирилади ва ДНК билан боғланилади, информацион РНК ҳосил бўлишини рағбатлантирилади; натижада рибосомаларда РНК трансляциясини турли хил бошқарувчи оқсиллари синтезланади
Фармакокинетикаси
Клотримазол маҳаллий қўлланганида тери юзасидан ёмон сўрилади (эпидемисни шох қаватида тўпланади).
Крем узоқ муддат қўлланганида бекламетазон тизимли сўрилишга эга. Унинг фаол метаболити бекламетазон дипропинати тез сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Тмах) эришиш вақти 3 соатни ташкил қилади. Қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиши бирмунча юқори – 87%. Бекламетазон дипропионати юқори плазма клиренсига эга. Ярим чиқарилиш даври – 0,5 соат. Қон оқимига тушиши ва тизимли пайдо бўлиши кремнинг умумий дозаси ва терининг гидратация даражасига боғлиқ.
Қўлланилиши
Терининг замбуруғли инфекциялари, айниқса агар улар ўткир экзематозни пайдо бўлиши билан кечганида:
– тананинг турли қисмларидаги дерматомикозлари;
– товон эпидермофитияси, чов эпидермофитияси;
– иккиламчи асоратланган инфекциялар, дерматозларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга буюрилади. Крем терининг шикастланган соҳасига юпқа қатлам қилиб кунига 2-3 марта ва ишқалаб суртилади. Шикастланган соҳани бирламчи ювиш ва қуритиш керак. Одатда дерматозларни даволаш давомийлиги 3-4 ҳафта, товон эпидермофитиясида – 4 ҳафтани ташкил қилади. Узоқ муддат қўллаш зарурати бўлганида кам-кам кунора қўлланилади. Сурункали касалликларни даволашда касалликни қайталанишидан сақланиш учун даволашни барча симптомлари йўқолганидан кейин яна бир неча вақт давом эттириш керак.
Ножўя таъсирлари
Кандид Б креми одатда яхши ўзлаштирилади.
Кам ҳолларда
– препарат суртилган жойда терини қизариши, ачишиш ва санчиш ҳисси.
Жуда кам ҳолларда
– гипопигментация, ҳуснбузарсимон тошма, контактли дерматоз, терини атрофияси, терини иккиламчи инфекцияси. Таъсирланиш пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
– тери сили, сувчечак, оддий герпес, қизамиқ;
– эмлашдан кейинги тери реакциялари, сифилисни тери кўриниши;
– актиномикоз, бластомикоз;
– сурункали веноз етишмовчилиги фонида трофик яралар;
– тери ўсмаси;
– ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори препаратлари билан препаратни ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Препарат фақат дерматология амалиётида ишлатиш учун мўлжаллаган. Крем қўлланганида, агар препарат фақат очиқ ёки герметик боғламли жароҳатларга суртилмаганда тизимли ножўя реакциялари истисно қилинган. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак; кўз соҳасини терисига ва шиллиқ қаватларга суртиш мумкин эмас.
Инфекцияни ривожланиши ёки тарқалиши препаратни бекор қилиш ва антибактериал даволашни буюришни талаб этади.
Педиатрияда қўлланиши
2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларда тери орқали ўтишини эҳтимоллиги юқорилигини ва тизимли токсик реакцияларни ривожланишини инобатга олиб эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 5 ёшгача бўлган болаларда герметик боғламларни қўллаш тавсия этилмайди. Болалар амалиётида кремни қўллаш қатъий шифокор кузатуви остида ўтказиш керак.
Дори воситаларини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кандид Б маҳаллий суртилганида ўткир дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам ва ҳаёт учун хавф намоён қилмаслиги мумкин.
Чиқарилиш шакли
15 г дан крем тешиш учун ўткир қопқоғи бўлган алюмин тюбаларда.
1 тюба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.