📜 Инструкция по применению Албелинк 400
💊 Состав препарата Албелинк 400
✅ Применение препарата Албелинк 400
📅 Условия хранения Албелинк 400
⏳ Срок годности Албелинк 400

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛБЕЛИНК 400

ALBELINK 400

 

Препаратнинг савдо номи: Албелинк 400

Таъсир этувчи модда (ХПН): албендазол

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: албендазол – 400 мг,

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, кальций фосфати дигидрооксиди, желатин, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тальк, магния стеарати, коллоид кремний диоксиди, натрий крахмалгликоляти.

Таърифи: деярли оқ рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, бир томонида рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита

АТХ коди: Р02СА03

 

Фармакологик хусусиятлари

Албендазол ичак ва тўқима паразитларига қарши гижжага ва антипротозой фаолликка эга карбамат бензимидазоли ҳисобланади. Ҳайвонлардаги ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, албендазол гижжага қарши, овицидал ва ларвацидал фаолликга эга эканлигининг ва тубулиннинг полимеризациясини ингибиция қилиб ўзини гижжага қарши таъсирини кўрсатади. Бу гельминтларнинг моддалар алмашинувига, шу жумладан энергияни сарфланишини бузилишига олиб келади, бу сезувчан гельминтларни иммобилизация қилади, сўнгра ўлдиради.

Фармакокинетикаси

Албендазол сувда кам эриши туфайли меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади.

Албендазолнинг қон плазмасида концентрациялари паст ёки у плазмада аниқланмайди, чунки у тизимли қон томир хавзасига тушгунигача метаболитига (сульфоксид) тез айланади. Албендазол сульфоксиди 70% плазма оқсиллари билан боғланади ва бутун организм бўйлаб кенг тарқалади. У сийдик, сафро, жигар, киста деворида, киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида (ликвор) аниқланади. Албендазол жигарда биринчи метаболити – албендазол сульфоксидига тез айланади, у кейинчалик сульфон метаболитлари ва одам сийдигида аниқланган бошқа бирламчи оксидланиш метаболитларигача метаболизмга учрайди. Перорал қабул қилингандан кейин албендазол одам сийдигида аниқланмайди. Албендазол сульфоксидини сийдик билан чиқарилиши ёрдамчи чиқарилиш йўли ҳисобланади: дозанинг 1% камроғини ташкил қилади. Сафро билан чиқарилиши, чиқарилишнинг бир қисмини ташкил қилади, буни сульфоксид албендазолни сафродаги концентрациясини қон плазмасидаги қиймати эришилишини кўрсатади.

Қўлланилиши

Албелинк 400 якка ёки аралаш ичак паразитларини даволаш учун кўлланади.

Клиник текширувлар Ascaris lumbricoides (думалоқ чувалчанг), Trichuris trichiura (қилбошлик), Enterobius vermicularis (острицалар), Ancylostoma duodenale ва Necator americanus (нематодалар), Taenia spp.(солитер) ва Strongyloides stercoralis га қарши самарадорлигини кўрсатди.

Албелинк 400, кўрсатилганидек, болаларда лямблиоз инфекцияни (дуоденал ёки интестинал ёки лямблий) даволаш учун самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули: перорал буюрилади.

Одатдаги доза 1-2 ёш болаларда бир марталик доза 200 мг ташкил қилади.

Оғир ҳолларда Strongyloides ёки Taeniasis иштирокидаги аралаш инвазияларда бир марталик суткалик доза етарли бўлмаслиги мумкин ва доза кетма кет уч кун буюрилиши мумкин.

Эслатма:

Агар пациентда уч кун давомида соғайиш кузатилмаса, иккинчи даволаш курси ўтказилиши мумкин. Ҳеч қандай махсус пархез, тозаловчи хўқна ёки сурги воситалари каби муолажалар талаб қилинмайди.

Албендазолни бир ёшгача бўлган болаларда қўллаш етарлича ўрганилмаган.

Лямблиоз (2 ёшдан катта болалар учун доза):

Бир марталик суткалик дозада 400 мг беш кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Эхинококкозда ва нейроцистицеркозда албендазолнинг ножўя самараси профили фарқланади. Жигар функциясининг лаборатор кўрсаткичлари; абдоминал оғриқлар; кўнгил айниши/қусиш, бош оғриғи, бош айланиши, вертиго; бош мия ички босимини ошиши, менингеал белгилар, қайтувчан аллопеция, иситмалаш кузатилиши мумкин. Бу симптомлар одатда суст ифодаланган ва даволашсиз ўтиб кетади. Ножўя самаралар асосан лейкопения (0,7%) ёки буйрак бузилишлари билан (3,8% эхинококкозда) боғлиқ.

Қуйидаги ножўя самаралар <1% тез-тезликда билан кузатилади;

Қон ва лимфатик тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения холатлари хақида кам маълумотлар мавжуд. Жигар касалликлари, шу жумладан жигар эхинококкози бўлган пациентлар суяк кўмиги функциясини сусайиши хавфига кўпроқ  мойил.

Иммун тизимни бузилишлари: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма ва эшакеми кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Албендазолга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон

Нейроцистицеркози бўлган 8 нафар беморда албендазолнинг ҳар бир дозаси (кунига
15 мг/кг) 8 мг дексаметазон билан бирга буюрилганида албендазол сульфоксиднинг концентрацияси тахминан 56% юқори бўлган.

Празиквантел

Соғлом шахсларда фақат албендазол қабул қилган алоҳида гуруҳ шахсларга нисбатан солиштирганда овқат билан празиквантелни (40 мг/кг) қабул қилганда плазмадаги ўртача максимал концентрацияси ва сульфоксид албендазолни эгри чизиқ остидаги майдонни 50% га ошган (n=10).

Циметидин

Эхинококкоз кистаси (кунига 10 мг/кг) (n=7) бўлган пациентларда албендазолни (кунига
20 мг/кг) (n=12) якка ўзини қўллашга нисбатан циметидин билан бир вақтда қўллашда албендазол сульфоксидининг сафро ва сийдикдаги концентрацияси ошган (тахминан 2 марта). Препаратни қабул қилгандан кейин 4 соат давомида қон плазмасидаги албендазол сульфоксидининг концентрацияси ўзгармаган.

Теофиллин

Албендазолни бир марталик (400 мг) дозасини 6 соғлом кўнгилликларда қабул қилгандан кейин теофиллиннинг (20 минут давомида инфузион юбориладиган эуфиллин 5,8 мг/кг) фармакокинетикаси ўзгармаган.

Махсус курсатмалар

Препарат тавсия этилган муддатидан кўпроқ қўлланганда лейкопения кузатилиши аниқланган.

Албендазолни муқобил даволаш усули бўлмаган клиник ҳолатларидан ташқари, ҳомиладор аёлларга буюриш мумкин эмас. Пациентлар албендазол билан даволаш тўхтатилганидан кейин камида 1 ой давомида ҳомиладорликдан сақланишлари керак. Агар бу препарат билан даволаш вақтида ҳомиладорлик юзага келса, албендазол дарҳол бекор қилиниши керак. Агар бу препаратни қабул қилишда ҳомиладорлик юзага келмаса, пациентлар ҳомила учун потенциал хавф ҳақида огоҳлантирилишлари керак.

Нейроцистицеркоз бўйича даволанаётган беморлар заруратига боғлиқ ҳолда мувофиқ стероидлар ва тиришишга қарши препаратларни қабул қилишлари керак. Антицистицеркоид даволашнинг биринчи хафтаси давомидаги церебрал гипертоник хуружларни олдини олиш учун кортикостероидларни перорал ёки вена ичга юбориш керак.

Цистицеркоз айрим ҳолларда кўз тўр пардасини шикастлаши мумкин. Нейроцистицеркозни даволашни бошлашдан олдин кўз тўр пардасини шикастланиши мавжудлигига пациентлар текширилишлари керак. Агар шундай шикастланишлар мавжуд бўлса, албендазол чақирадиган кўз тўр пардасини шикастланиши мумкинлиги сабабли антицистицерал даволашни ўтказиш зарурлигини баҳолаш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: симптомтик даволаш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир.

 

Чиқарилиш шакли

1 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Гуруҳлашган ўрами: 10 картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, куруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.