ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАНСИДАС®
CANCIDAS®
Препаратнинг савдо номи: Кансидас®
Таъсир этувчи модда (ХПН): каспофунгин.
Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 60,6 мг каспофунгин ацетати, бу 50 мг сувсиз асос ҳолидаги каспофунгинга эквивалент, ёки 83,9 мг бу 70,0 мг сувсиз асос ҳолидаги каспофуринга эквивалент.
Ёрдамчи моддалар: 39,0 ёки 54,0 мг сахароза, 26,0 ёки 36,0 мг маннитол, 2,0 ёки 2,7 мг 100% ли сирка кислотаси, натрий гидроксиди q.s. pH 6,0 гача.
Таърифи: оқдан деярли оқ ранлигача бўлган лиофилизатланган масса.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.
АТХ коди: J02AX04.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Каспофунгин ацетати – бу Glarea lozoyensis ферментацияси маҳсулотидан синтез қилинган, яримсинтетик липопептид бирикма (эхинокандин) дир. Каспофунгин ацетати кўпгина мицелиал ва ачитқи замбуруғлари хужайра деворининг ажралмас компоненти бўлган β-(1,3)-D-глюкан синтезини сусайтиради. Сут эмизувчиларнинг хужайраларида β-(1,3)-D-глюкан йўқ.
Каспофунгиннинг Candida туридаги ачитқи замбуруғларига қарши фунгицид фаоллиги исботланган. In vitro ва in vivo шароитдаги тадқиқотлар каспофунгинни Aspergillus га таъсири апикал (чўққида жойлашган) гифлар ва ўсиш ва бўлиниш содир бўладиган тармоқланиш соҳаларини лизисига ва нобуд бўлишини намоён қилди.
In vitro шароитларда каспофунгин Aspergillus (Aspergillus fumigatus [N=75], Aspergillus flavus [N=111], Aspergillus niger [N=31], Aspergillus nidulans [N=8], Aspergillus terreus [N=52] ва Aspergillus candidus [N=3]) туридаги патоген замбуруғларга қарши фаолликка эга. Шунингдек каспофунгин In vitro шароитда Candida (Candida albicans [N=1,032], Candida dubliniensis [N=100], Candida glabrata [N=151], Candida guilliermondii [N=67], Candida kefyr [N=62], Candida krusei [N=147], Candida lipolytica [N=20], Candida lusitaniae [N=80], Candida parapsilosis [N=215] Candida rugosa [N=1] ва Candida tropicalis [N=258]) турларига, шу жумладан чидамлилик ва транспорти юзасидан, кўп марта мутацияларга учраган изолятлар, шунингдек флуконазол, амфотериции В ва 5-флуцитозинга нисбатан орттирилган ёки ўзига хос чидамлиликка эга бўлган изолятларга нисбатан ҳам фаолликка эга. Сезгирликни ўрганиш бўйича тест текширувлари клиника ва лаборатор стандартлари Институтининг (КЛСИ, илгари клиник ва лаборатория стандартлари миллий қўмитаси) М38-А2 усулининг модификациясига (Aspergillus турлари учун) ва М27-А3 усулига (Candida турлари учун) мувофиқ ўтказилган. Ачитқи замбуруғларини сезгирлигини ўрганиш тест юзасидан текширувларнинг ўтказишнинг стандартлаштирилган усуллари EUCAST (микробларга қарши препаратларга сезгирликни тестдан ўтказиш бўйича Европа қўмитаси) бўйича белгиланган. Бироқ EUCAST ёрдамида томонидан якуний нуқталарни аниқлаш тасдиқланган.
Даволаниш вақтида кўп бўлмаган пациентларда каспофунгинга паст сезувчанликка эга бўлган Candida изолятлари аниқланган (КЛСИ томонидан маъқулланган, МИК ни аниқлашнинг стандартлаштирилган усулидан фойдаланилганда, каспофунгин учун МИК >2 мг/л эканлиги аниқланди (МИК 3-4 марта ошган)). Аниқланган резистентнинг келиб чиқиш механизми бўлиб, унинг FKS1/FKS2 генидаги мутация ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар ёмон клиник натижалар деб ҳисобланди. In vitro шароитларда Aspergillus турларида каспофунгинга нисбатан резистентликни ривожланиши аниқланган. Чекланган клиник синовларда инвазив аспергиллёзи бўлган пациентларда каспофунгинга нисбатан резистентлик кузатилган. Candida ва Aspergillusнинг турли клиник изолятлари орасида каспофунгинга чидамлилик камдан- кам ҳолларда юз беради.
Катта ёшли пациентларда инвазив кандидоз. 239 нафар пациент инвазив кандидозни даволаш учун каспофунгин ва амфотерицин В ни қўлланилишини қиёслаш бўйича бирламчи тадқиқотда иштирок этишган. 24 нафар пациентда нейтропения аниқланган. Энг кўп учрайдиган ташҳислар қон инфекциялари (кандидемия) (77%, n=186) ва кандидозли перитонит (8%, n=19) бўлган, кандидозли эндокардит, остеомиелит ёки менингити бўлган пациентлар тадқиқотдан четлатилган. Каспофунгин, 70 мг юклама доза юборилгандан кейин, 50 мг дозадан суткада 1 марта қўлланилган, амфотерицин В ни нейтропениясиз бўлган пациентларда суткада 0,6-0,7 мг/кг дозада ва нейтропенияси бўлган пациентларда суткада 0,7-10 мг/кг дозада қўлланилган. Вена ичига юбориб даволашнинг ўртача давомийлиги 11,9 кунни (диапазон 1 дан 28 кунгача) ташкил қилди. Ижобий жавобга эришиш учун симптомларни бартараф этилиши ва Candida инфекциясидан микробиологик клиренсга эришиш зарур ҳисобланган. Текширувда даволашни охирида (в/н) жавобга самарадорликни бирламчи ташҳисига (МITT тахлили) 224 нафар пациентлар киритилди; инвазив кандидозни даволашдаги ижобий жавобни кўрсаткичлари каспофунгин (73% [80/109] ва амфотерицин В учун бир хил бўлган (62% [71/115]) [% фарқи 12,7 (95,6% ИИ – 0,7; 26,0]). Кандидемияси бўлган пациентлар орасида даволанишнинг якунидаги ижобий жавоб кўрсаткичлари, самарадорликнинг дастлабки таҳлилида (MITT таҳлили) каспофунгин (72% [66/92]) ва амфотерицин В учун бир хил бўлган (63% [59/94] [% фарқи 10,0 (ИИ-4,5; 24,5)]. Қон томир тизимидан ташқаридаги инфекцияси бўлган пациентларга оид маълумотлар яна ҳам кам. Нейтропенияли пациентларда ижобий жавоб кўрсаткичлари: каспофунгин гуруҳида 7/14 (50%) ва амфотерицин В гуруҳида 4/10 (40%) бўлган. Ушбу чекланган маълумотлар эмпирик даволаш тадқиқотларининг натижалари билан тасдиқланади.
Иккинчи тадқиқотда инвазив кандидозли пациентлар каспофунгинни 50 мг суткалик дозада (биринчи кун суткада 70 мг юклама дозадан кейин) ёки каспофунгинни суткада 150 мг дозада қабул қилганлар (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг.) Ушбу тадқиқотларда каспофунгиннинг дозасини 2 соат давомида юборилди (оддий 1 соатли юбориш ўрнига). Тадқиқотда Candida чақирган эндокардит, менингит ёки остеомиелитга шубҳа қилинган пациентларни иштирок этишга йўл қўйилмади. Бу бирламчи даволашни ўрганиш бўйича тадқиқот бўлганлиги туфайли, шунингдек илгари замбуруғларга қарши препаратларга рефрактерлиги бўлган пациентлар ҳам киритилмади. Ушбу тадқиқотда нейтропенияли пациентларнинг сони кўп бўлмаган (8,0%). Ушбу тадқиқотнинг иккиламчи якуний нуқтаси самарадорликни аниқлаш бўлди. Тадқиқотда иштирок этиш мезонларига мос келувчи ва каспофунгиннинг битта ёки кўпроқ дозасини қабул қилган пациентлар, самарадорликни таҳлили юзасидан киритилди. Каспофунгин билан даволашни якунида ижобий натижаларнинг кўрсаткичлари даволашнинг икки гуруҳида ҳам бир ҳил бўлди: 50 мг ва 150 мг дозада каспофунгин қўлланган гуруҳлар учун мувофиқ равишда 72% (73/102) ва 78% (74/95) ни ташкил қилди (фарқи 6,3% [95% ИИ -5,9; 18,4]).
Катта ёшли пациентларда инвазив аспергиллёз. Каспофунгинни хавфсизлиги, ўзлаштира олиниши ва самарадорлигини баҳолаш учун ўтказилган, қиёсий бўлмаган очиқ клиник синовда 69 нафар катта ёшли пациентлар (18 ёшдан 80 ёшгача бўлганлар) иштирок этдилар. Қайд этилган пациентларнинг 84% да рефрактерлик бўлган (камида 7 кун давомида замбуруғларга қарши бошқа препаратларни қўллаганда касалликни жадаллашиши ёки яхшиланмагани аниқланган), 16% эса – бошқа стандарт замбуруғларга қарши препаратларни ўзлаштира олмаганлар. Кўпчилик пациентларда асосий касалликлар (гематологик хавфли ўсма [N=24], суяк кўмиги ёки периферик ўзак хужайралар трансплатацияси [N=18], аъзо трансплатацияси [N=8], солид ўсма [N=3], ёки бошқа ҳолатлар [N=10]) бўлган. Микозларни текшириш гуруҳлари мезонларини намунаси бўйича моделлаштирилган аниқ аниқлашлардан– инвазив аспергиллёзга ташҳис қўйиш учун ва даволашга жавобни аниқлаш учун (ижобий жавоб, рентгенораммада, шунингдек белгилар ва симптомларга тегишли клиник аҳамиятли яхшиланишни талаб этди) фойдаланилди. Даволашнинг ўртача давомийлиги 33,7 кунни ташкил қилди (диапазон 1 кундан 162 кунгача).
Холис экспертлар гуруҳи каспофунгиннинг камида 1 дозасини қабул қилган 41% (26/63) пациентларда ижобий жавоб бўлганлигини аниқлади. Рефракторлиги бўлган ёки мувофиқ даволашни ўзлаштира олмайдиган пациентларда ижобий жавоб кўрсаткичлари муфовиқ равишда 36% (19/53) ва 70% (7/10) ни ташкил қилган. Гарчи 5 нафар пациентдаги (даволашга рефрактерлик бўлгани сабабли қатнашишган) аввалги замбуруғларга қарши даволашнинг дозалари, инвазив аспергиллёзда кўпинча қўлланадиган дозалардан пастроқ бўлсада, каспофунгин билан даволаш вақтида ижобий жавоб кўрсаткичи даволашга рефрактерлиги бўлган қолган пациентларнинг кўрсаткичлари билан бир хил бўлган (2/5 га қарши мувофиқ равишда 17/48). Ўпка касалликлари ва ўпкадан ташқари касалликлари бўлган пациентларда даволашда жавоб кўрсаткичлари мувофиқ равишда 47% (21/45) ва 28% (5/18) ни ташкил қилди. Ўпкадан ташқари касалликлари бўлган пациентларда 8 нафар пациентдан 2 нафари МНТ ни хам аниқ, тахминий ёки жалб қилиниши мумкин бўлган холларда ижобий жавоб кузатилди.
Фебрил нейтропенияси бўлган катта ёшли пациентларда эмпирик даволаш.
Персистик иситмаси ва нейтропенияси бўлган жаъми 1 111 нафар пациент клиник тадқиқотда қайд қилинди ва Каспофунгин билан 70 мг юклама дозадан сўнг 50 мг дозада суткада 1 марта даволанганлар ёки липосомал амфотерицин В ни суткада 3,0 мг/кг дозада қабул қилганлар.
Тадқиқотда иштирок этишга хуқуқи бўлган пациентлар хавфли ўсма касаллиги борлиги туфайли кимё терапия олишган ёки уларда гемопоэтик ўзак хужайралари трансплантацияси бажарилган, шунингдек уларда антибиотикни ≥96 соат давомида парентерал юборишга жавоб бермайдиган нейтропения (96 соат давомида <500 хужайра/мм3) ва иситма (>38,0оС) аниқланган. Пациентлар даволанишни нейтропения тузалганидан кейин яна 72 соат давомида, максимал 28 кун давомида олишган. Бироқ тасдиқланган замбуруғли инфекцияли пациентлар кўпроқ давомийликдаги даволаш курсини олишлари мумкин эди. Агар препарат яхши ўзгартирилса, бироқ 5 кун даволангандан кейин иситма сақланиб турса ва клиник ҳолати ёмонлашса, препарат дозасини каспофунгин учун суткада 70 мг гача (даволаниш олган 13,3% пациентларда) ёки липосомал амфотерицин В учун суткада 5,0 мг/кг гача (даволаниш олган 14,3% пациентлар) ошириш мумкин. 1095 нафар пациентдан олинган маълумотлари умумий ижобий жавоб самарадорлигининг бирламчи таҳлили МITT га киритилди; каспофунгин (33,9%) липосомал амфотерицин В (33,7%) билан бир хил самарали бўлган [% фарқи 0,2 (95,2% ИИ-5,6; 6,0)]. Умумий ижобий жавоб учун 5 та мезонларга мос келиш талаб этилди: (1) Ҳар қандай замбуруғли инфекциядан муваффаққиятли даволаниш (каспофунгин 51,9% [14/27], липосомал амфотерицин В 25,9% [7/27], (2) тадқиқот вақтида ёки даволаниш тугаганидан кейин 7 кун давомида замбуруғли инфекцияларни қайталанишини бўлмаслиги (каспофунгин 94,8% [527/556], липосомал амфотерицин В 95,5% [515/539]), (3) тадқиқотда даволаниш тугаганидан кейин 7 кун давомида яшаб қолиш кўрсаткичи (каспофунгин 92,6% [515/556], липосомал амфотерицин В 89,2% [481/539], (4) текширилаётган препаратнинг токсиклиги ёки самарасининг етарли бўлмаганлиги туфайли бекор қилинмаганлиги (каспофунгин 89,7% [499/556], липосоал амфотерицин В 85,5% [461/539], ва (5) нейтропения бўлган давр давомида иситмани бартараф этилиши (каспорфунгин 41,2% [229/556], липосомал амфотерицин В 41,4% [223/539]. Aspergillus томонидан чақирилган дастлабки инфекцияларга каспофунгин ва липосомал амфотерицин В билан даволашга нисбатан жавоб кўрсаткичлари мос равишда 41,7 (5/12) ва 8,3% (1/12) ни ташкил қилди, Candida турлари томонидан чақирилган инфекцияларда эса-мувофиқ равишда -66,7 (8/12) ва 41,7% (5/12) ни ташкил қилди. Каспофунгин гурухи пациентларида қуйидаги ачитқи ва моғор замбуруғлари: Trichosporon (1) турлари, Fusarium турлари (1), Mucor турлари (1) ва Rhizopus турлари (1) томонидан чақирилган қайта инфекциялар келиб чиққан.
Бола ёшидаги пациентлар. Каспофунгиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги 3 ойликдан 17 ёшгача бўлган болаларда, иккита проспектив кўп марказлаш клиник тадқиқотларида бахоланган. Тадқиқотлар дизайни, диагностика меъзонлари ва самарадорликни бахолаш меъзонлари катта ёшдаги пациентлар иштирокидаги тадқиқотлардаги билан бир хил бўлади.
2 ёшдан 17 ёшгача бўлган 82 нафар пациент иштирок этган биринчи тадқиқот каспофунгин (50 мг/м2 в/и суткада бир марта биринчи кун 70 мг/м2 юклама дозадан кейин [суткада 70 мг дан ошмасдан]) ва липосомал амфотерицин В (суткада 3 мг/кг в/и ) даволаш схемаси 2:1 (каспофунгин гуруҳида 56 ва липосомал амфотерицин В гуруҳида 26 та)– персистирловчи иситма ва нейтропенияли болаларда эмпирик даволашни рандомизацияланган икки томонлама яширин текширувда ўтказилди. MITT тахлили натижаларига кўра ижобий натижаларининг умумий кўрсаткичи (хавф гуруҳига кўра мувофиқлаштирилган) қуйидагича бўлди: каспофунгин учун 46,6% (26/56) ва липосомал амфотерицин В учун 32,2% (8/25).
Иккинчи тадқиқот очиқ қиёсий бўлмаган проспектив тадқиқот бўлиб, унда инвазив кандидоз, қизилўнгач кандидози ва инвазив аспергиллёзи бўлган болаларда (6 ойликдан то 17 ёшгача бўлган болалар) каспофунгинни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бахоланди. Тадқиқотда 1−чи кун каспофунгинни 70 мг/м2 юклама дозадан кейин суткада 50 мг/м2 дозада в/и бир марта (70 мг суткалик дозадан оширмай) қабул қилган 49 нафар бола қайд қилинган бўлиб, улардан 48 нафари MITT таҳлилига киритилган. Улардан 37 нафари инвазив кандидоз, 10 нафарида инвазив аспергиллёз ва 1 нафар пациентда қизилўнгач кандидози бўлган. MITT таҳлилига кўра, каспофунгин билан даволаниш сўнгида кўрсатмаларга биноан ижобий жавоб кўрсаткичлари қуйидагича бўлган: инвазив кандидозда 81% (30/37), қизилўнгач кандидозида 100% (1/1).
Фармакокинетикаси
Тақсимланиши
Каспофунгин алъбумин билан экстенсив боғланади. Қон плазмасида каспофунгиннинг боғланмаган фракцияси соғлом кўнгиллиларда 3,5% дан инвазив кандидозли пациентларда 7,6% гачани ташкил қилади. Тақсимланиш каспофунгиннинг плазмадаги фармакокинетикасида муҳим роль ўйнайди ва альфа ва бета тақсимланиш жараёнларида тезликни-назорат қилувчи босқичи ҳисобланади. Тўқималарда максимал тақсимланишига препарат юборилгандан кейин дозанинг 92% тўқималарда тақсимлангандан кейин 1,5-2 кундан сўнг эришилади. Тўқималарга ўтган, каспофунгиннинг кўп бўлмаган фракцияси, қолдиқ модда ҳолида қон плазмасига қайтса керак. Шунинг учун препаратни чиқарилиши тақсимланиш мувозанати йўқлигида юз беради ва каспофунгинни чиқарилиши ҳажмига аниқ баҳо беришнинг ҳозирги вақтгача иложи йўқ.
Биотрансформацияси
Каспофунгин ўз-ўзидан парчаланишига учрайди ва очиқ халқали модда ҳосил бўлади. Кейинчалик метаболизм пептид гидролиз ва N-ацетилланиш йўли билан кечади. Каспофунгинни парчаланиши вақтида ҳосил бўлувчи очиқ халқали иккита оралиқ маҳсулот қон плазмаси оқсиллари билан паст даражали қайтмас боғланишига олиб келувчи қон плазмаси оқсиларига нисбатан ковалент боғлар ҳосил қилади.
In vitro шароитидаги тадқиқотлар, каспофунгин цитохром Р450-1А2, 2А6, 2С9, 2С19, 2D6 ёки 3А4 ферментларининг ингибитори эмаслигини кўрсатди. Клиник тадқиқотларда каспофунгин бошқа дори препаратларини CYP3A4 метаболизмини индукцияламайди ва сусайтирмайди. Каспофунгин Р-гликопротеин учун субстрат ҳисобланмайди ва цитохром Р450 ферменти учун кучсиз субстрат ҳисобланади.
Элиминацияси ва экскрецияси
Каспофунгинни қон плазмасидан чиқарилиши, минутига 10-12 мл клиренс билан секин кечади. Каспофунгинни бир соатли вена ичи инфузиясини ўтказгандан кейин плазмадаги концентрацияси ярим босқичда камаяди. Қисқа альфа босқичи айнан инфузиядан кейин бошланади, унинг ортидан ярим чиқарилиш даври 9 соатдан 11 соатгача бўлган бета босқичи келади. Ярим чиқарилиш даври 45 соат бўлган, қўшимча гамма босқичи ҳам шундай бошланади. Чиқарилиш ва биотрансформациясидан тезроқ бўлган тақсимланиш, қоннинг плазма оқсилларининг клиренсига таъсир қиладиган асосий механизми ҳисобланади.
Тахминан 75% радиоактив доза 27 кун давомида чиқарилган: 41% -сийдик билан ва 34% -аҳлат билан. Каспофунгинни кўп бўлмаган экскрецияси ва биотрансформацияси, юборилгандан кейин биринчи 30 соат давомида содир бўлади. Экскреция секин кечади, радиоактивлик модданинг охирги ярим чиқарилиш даври 12 кундан 15 кунгачани ташкил қилди. Каспофунгинни кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолатда сийдик билан чиқарилади (тахминан дозанинг 1,4%).
Каспофунгин доза оширилганида кумуляцияни ортиши билан, кучсиз пропорционал бўлмаган фармакокинетикани, шунингдек кўп марта қўлланганда мувозанатли ҳолатга эришишида дозага боғлиқликни намоён қилади.
Алоҳида гуруҳ пациентлар.
Буйрак фаолияти бузилишлари, жигар фаолиятини енгил даражадаги бузилишлари бўлган катта пациентларда, аёлларда, шунингдек кекса ёшли пациентларда каспофунгиннинг экспозициясини ошиши кузатилган. Одатда, экспозицияни ортиши кучсиз ва унчалик яққол бўлмаганлиги туфайли, дозага тузатиш киртиш талаб этилмаган. Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишларда бўлган катта пациентларда ва тана вазни кўп бўлган пациентларда, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин.
Тана вазни. Кандидози бўлган катта пациентларда ўтказилган популяцион фармакокинетик таҳлилда, тана вазни каспофунгиннинг фармакокинетикасига таъсир қилиши аниқланган. Тана вазнини ошишида плазмадаги концентрацияси камаяди. Тана вазни 80 кг бўлган катта пациентларда препаратнинг ўртача экспозицияси, тана вазни 60 кг бўлган пациентларга нисбатан, тахминан 23% га кам бўлади. (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Жигар фаолиятини бузилиши: жигар фаолиятини енгил ва ўртача оғирликдаги бузилиши бўлган катта ёшли пациентларда АUС кўрсаткичи тахминан мувофиқ равишда 20 ва 75% га ошади. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган катта ёшли пациентларда, шунингдек жигар фаолиятини ҳар қандай оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган болаларда клиник қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратни кўп марта қўллаш билан ўтказилган тадқиқотда жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишлари бўлган катта ёшли пациентларда, доза суткада 35 мг гача пасайтириш стандарт даволаш схемасини қабул қилган жигар фаолияти нормал бўлган катта ёшдаги пациентларнинг кўрсаткичларига ўхшаш бўлган АUС кўрсаткичлари билан ифодаланган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Буйрак фаолиятини бузилиши. 70 мг дозани бир марта қўлланилиши юзасидан клиник тадқиқотларида буйрак фаолиятини енгил оғирлик даражада бузилишлари (креатинин клиренси минутига 50 дан 80 мл гача) бўлган катта ёшли кўнгиллиларда каспофунгиннинг фармакокинетикаси назорат гуруҳидагиларники билан бир хил бўлган. Буйрак фаолиятини кучсиз (креатинин клиренси минутига 31 дан 49 мг гача), жадаллашиб борувчи (креатинин клиренси минутига 5 дан 30 мл гача) ва терминал (креатинин клиренси <10 мл/мин ва диализ) бузилишларида, препаратни бир марта юборгандан кейин каспофунгиннинг плазмадаги концентрацияси ўртача ошади (диапазон: АUС кўрсаткичи учун 30 дан 49% гача). Бироқ инвазив кандидози, қизилўнгач кандидози ёки инвазив аспергиллёзи бўлган катта ёшли пациентларда, каспофунгинни 50 мг суткалик дозада кўп марта қабул қилинганда, буйрак фаолиятини кучсиз оғирлик даражасидаги бузилишларидан то жадаллашиб борувчи босқичидаги бузилишларида, каспофунгиннинг концентрациясига аҳамиятли таъсир қилиши кузатилмаган. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Каспофунгин диализда чиқарилмайди, шу сабабли гемодиализни ўтказгандан кейин қўшимча дозани зарурати йўқ.
Жинс. Каспофунгиннинг плазмадаги концентрацияси эркакларга нисбатан, аёлларда ўртача 17-38% га юқори бўлган.
Кексалар. Ёш эркакларга нисбатан кекса ёшли эркакларни солиштирганда АUС кўрсаткичи (28%) ва С24с (32%) кучсиз ошиши кузатилган. Эмпирик даволанишни қабул қилган пациентларда ҳамда инвазив кандидозли пациентларда ёшлар билан катта ёшли пациентларни солиштирганда, ёшни бир хил таъсир қилиши кузатилган.
Ирқ. Пациентларда фармакокинетика маълумотлари европоид, негроид ирқли, лотин америкаликлар ва метисларда каспофунгинни фармакокинетикада клиник аҳамиятли фарқлар йўқлигини кўрсатди.
Бола ёшидаги пациентлар. Суткада 50 мг/м2 дозада (максимум суткада 70 мг) каспофунгинни қабул қилган ўсмирларда (12 ёшдан 17 ёшгача бўлган), қон плазмасида каспофунгиннинг АUС0-24с кўрсаткичи, суткада 50 мг дозада каспофунгинни қабул қилган катталардаги кўрсаткичи билан умуман бир хил. Барча ўсмирлар суткада <50 мг доза қабул қилганлар, 8 нафар пациентдан 6 таси максимал доза-суткада 70 мг қабул қилишган. Ушбу ўсмирларда каспофунгиннинг плазмадаги концентрацияси, препаратни суткада 70 мг дозада (кўпроқ ўсмирларга буюрилган доза) қабул қилган катталарга нисбатан паст бўлган.
Каспофунгинни суткада 50 мг/м2 (максимал суткада 70 мг) дозада қабул қилган кичик ёшдаги болаларда (12 дан 23 ойликгача) кўп марта қўллангандан кейин қон плазмасидаги каспофунгиннинг АUС0-24с кўрсаткичи, суткада 50 мг дозада каспофунгинни қабул қилган катта ёшли пациентларда ҳамда 50 мг/м2 суткалик дозани қабул қилган каттароқ ёшли болалардаги (2 ёшдан 11 ёшгача) кўрсаткичларига мутаносиб бўлди.
3 ойликдан 10 ойликкача бўлган пациентларда, фармакокинетикаси, самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги мавжуд бўлган маълумотларда, чекланган. Препаратни суткада 50 мг/м2 дозада препаратни қабул қилган 10 ойлик битта болада фармакокинетик маълумотлар, АUС0-24с кўрсаткичи катта болалардаги (доза 50 мг/м2) ва катталардаги кўрсаткичи каби билан бир хил диапазонда бўлганлиги; суткада 50 мг/м2 дозада қабул қилган 6 ойлик бўлган бошқа болада эса, АUС0-24с кўрсаткичи бир мунча юқори бўлганлигини кўрсатди.
Каспофунгинни 25 мг/м2 суткалик дозада (ўртача суткалик доза 2,1 мг/кг мос келади) қабул қилган янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларда (<3 ойлик) каспофунгинни кўп марта қўллагандан кейин максимал концентрацияси (С1с) ва каспофунгиннинг минимал концентрацияси, каспофунгинни суткада 50 мг дозада қабул қилган катталардаги кўрсаткич билан бир хил бўлди. Ушбу янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларда 1 чи кун катталардаги кўрсаткичларга солиштирилганда, С1с кўрсаткич бир хил бўлди, С24с кўрсаткич эса бироз ошган. Бироқ, С1с кўрсаткични ҳам (4-куни ўртача геометрик 11,73 мкг/мл, диапазони 0,13 дан 7,17 мкг/мл гача) вариабеллик кузатилди. Қон плазмасининг сийракланган намуналари сабабли, ушбу текширувда АUС0-24с кўрсаткичи аниқланмади. Каспофунгиннинг қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача болалар иштирокидаги проспектив клиник тадқиқотларда етарли даражада ўрганилмаганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари.
Такрорий дозаларнинг заҳарлилигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар каламушларда ва маймунларда 7-8 мг/кг (в/и) дозани қўллаш бўйича ўтказилган; каламуш ва маймунларда инъекция қилиш жойида реакциялар; каламушларда гистаминни ажралиб чиқиши белгилари, шунингдек маймунларда жигарда таъсир қилишни исботловчи ножўя реакциялар кузатилган. Каламушларда ўтказилган ривожланишга заҳарли таъсирини текширувлари, каспофунгин 5 мг/кг дозада юборилганида фетал тана вазнини камайишига олиб келишини ва умуртқани, тўш сегментини ва калла суякларини тўлиқ бўлмаган суякланишини частотасини оширишини кўрсатди, бу онанинг ножўя реакциялари билан (ҳомиладор каламушларда гистаминни ажралиб чиқиши белгилари) биргаликда содир бўлди. Шунингдек бўйин қовурғаларининг ривожланиш частотасининг ошиши аниқланган. Каспофунгин In vitro тестида потенциал гепатоксикликка шунингдек сичқонларнинг суяк кўмигида in vivo хромосомал тестида салбий таъсир кўрсатган бўлган. Канцероген потенциални баҳолаш учун ҳайвонларда узоқ муддатли тадқиқотлар ўтказилмаган. Каспофунгинни суткада 5 мг/кг дозада қўллаб, эркак ва урғочи каламушларда ўтказилган тадқиқотда препарат фертилликка таъсир қилмаган.
Қўлланилиши
- Катталар ва болаларда инвазив кандидозни даволаш.
- Амфотерицин В, амфотерицин В липидли мажмуалари ва ёки итраконазол билан даволашни ўзлаштираолмаслик ёки рефрактерлиги бўлган катталар ва болаларда инвазив аспергиллёзни даволашда қўлланади.
Камида 7 кундан кейин самарали терапевтик дозаларда замбуруғларга қарши даволашда инфекцияни жадаллашиб бориши ёки соғайишни йўқлиги билан рефрактерлик белгиланади.
- Катталарда фебрил нейтропенияси бўлган болаларда тахмин қилинган замбуруғли инфекцияда (Candida ёки Aspergillus каби) эмпирик даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Каспофунгинни инвазив замбуруғли инфекцияларни даволаш тажрибаси бўлган шифокор буюриши лозим.
Дозалаш
Катталар
Биринчи куни бир марталик 70 мг юклама доза юборилади, даволашнинг кейинги кунларида суткалик доза 50 мг ни ташкил қилади. Тана вазни 80 кг дан ортиқ бўлган пациентлар учун биринчи 70 мг юклама дозадан кейин, кейинги кунларида ҳам каспофунгинни суткада 70 мг дозада юбориш тавсия этилган (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Жинси ва ирқига қараб, доза тузатиш киритишга зарурат йўқ (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Болалар (12 ойликдан 17 ёшгача).
Болалар учун (12 ойликдан 17 ёшгача) дозани тана юзасининг майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш лозим. (“Болаларда қўллаш бўйича йўриқнома” Мостеллер формуласи бўлимига қаранг). Барча кўрсатмаларда биринчи куни бир марта 70 мг/м2 юклама дозани (суткада 70 мг дозадан оширмай); юбориш лозим кейинги кунларида суткалик доза 50 мг/м2 ни (суткада 70 мг асосли дозадан оширмай) ташкил қилади. Агар препарат суткада 50 мг/м2 дозада яхши ўзлаштирилса, бироқ кутилмаган клиника жавобини таъминланмаса, суткалик доза 70 мг/м2 гача оширилиши мумкин (70 мг суткалик дозадан оширилмайди).
Янги туғилган чақалоқлар ва 12 ойликкача бўлган болалар иштирокидаги клиник тадқиқотларда каспофунгинни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу ёш гуруҳда даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш тавсия этилган. Чекланган маълумотлар янги туғилган чақалоқларда ва 3 ойликкача бўлган болаларда каспофунгинни суткада 25 мг/м2 дозада ва 3 ойликдан 11 ойликкача бўлган болаларда суткада 50 мг/м2 дозада қўлланилиши ҳақидаги масалани кўриб чиқилиши лозимлигидан далолат беради (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Даволаш давомийлиги
Эмпирик терапиянинг давомийлиги пациентдаги клиник самарага боғлиқ бўлади. Даволашни нейтропения тўлиқ тузалганидан кейин 72 соат ўтмагунича (нейтрофилларнинг абсолют миқдори ≥500) ўтказиш керак. Пациентдаги замбуруғли инфекция тасдиқланганда, даволашни камида 14 кун давомида ўтказиш керак; даволашни нейтропения ва клиник симптомлар йўқолганидан кейин яна камида 7 кун давом эттириш лозим.
Инвазив кандидозни даволаш давомийлиги клиник самара ва микробиологик самарадорлик билан белгиланади. Инвазив кандидоз белгилари ва симптомлари бўлган ҳолларда, шунингдек материални экиш натижалари салбий бўлгандан кейин ва ҳолат яхшилангандан сўнг замбуруғларга қарши дори воситасининг перорал шакли билан даволашга ўтиш масаласини кўриб чиқиш мумкин. Умуман олганда, замбуруғларга қарши даволашни экишнинг сўнгги ижобий натижасидан кейин яна камида 14 кун давом эттириш керак.
Инвазив аспергиллезни даволаш давомийлиги турличадир ва пациентнинг асосий касаллигини оғирлиги, иммуносупрессиядан қайта тикланиш даражаси, шунингдек клиник самарага боғлиқ бўлади. Даволаш асосан симптомлар йўқолганидан кейин камида 7 кун давомида давом эттирилиши керак.
4 ҳафтадан ортиқ қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Бироқ мавжуд маълумотлар каспофунгин узоқ муддатли (катта ёшдаги пациентларда 162 кунгача ва болаларда 87 кунгача бўлган муддатли) даволаш курсларида ҳам яхши ўзлаштирилади деб тахмин қилишга имкон беради.
Алоҳида пациентлар гуруҳлари
Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) пациентларда эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) тахминан 30% га ошади. Бироқ дозага тизимли равишда тузатиш киритиш талаб қилинмайди. 65 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентларни даволаш тажрибаси чекланган (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Буйрак фаолиятини бузилиши. Буйрак фаолиятини бузилишида дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини енгил оғирлик даражасидаги бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) бўлган катта ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) бўлган катта ёшдаги пациентлар учун каспофунгиннинг тавсия қилинган дозаси суткада 35 мг ни ташкил қилади (бу фармакокинетик маълумотларга асосланган). 1-чи куни 70 мг бўлган юкламали дозани қабул қилиш лозим. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори) бўлган катта ёшдаги пациентлар ва жигар фаолиятини исталган оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган болаларда дори воситасини клиник қўллаш тажрибаси йўқ (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Метаболизм ферментлари индукторлари билан бир вақтда қўлланиши
Чекланган маълумотлар каспофунгин метаболизми ферментларининг айрим индукторлари билан бир вақтда қўлланганда катта ёшдаги пациентларда каспофунгин дозасини 70 мг гача (70 мг юкламали дозадан кейин) ошириш масаласини кўриб чиқишни назарда тутади (“Дориларнинг ўзаро таъсирлари” бўлимига қаранг). Агар болаларга (12 ойликдан 17 ёшгача бўлган болаларга) каспофунгин метаболизмнинг шундай ферментлари индукторлари билан бир вақтда буюрилса (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг), каспофунгинни суткада 70 мг/м2 дозада (амалдаги суткалик 70 мг дозадан оширмай) қўллаш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Қўллаш усули
Дори воситаси қайта тикланганидан ва эритилганидан кейин олинган эритмани вена ичига аста-секин инфузия кўринишида 1 соатдан ортиқроқ вақт давомида юбориш лозим.
Каспофунгин суткада 1 марта инфузион шаклда юборилади.
КАНСИДАС® дори воситасини қайта тиклаш
ТАРКИБИДА ГЛЮКОЗА САҚЛАГАН ЭРИТМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН ЭМАС, чунки КАНСИДАС® препарати таркибида глюкоза сақлаган эритмаларда барқарор эмас. КАНСИДАС® препаратини бошқа ҳар қандай дори воситалари билан БИР ВАҚТДА АРАЛАШТИРИШ ВА ЮБОРИШ МУМКИН ЭМАС, чунки КАНСИДАС® препаратини вена ичига юбориш учун мўлжалланган бошқа моддалар, қўшимчалар ёки дори воситалари билан ўзаро мутаносиблиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Инфузион эритмада механик заррачаларнинг борлиги ёки унинг ранги ўзгариши юзасидан визуал равишда текшириш лозим.
Тайёрланган концентратдан дарҳол фойдаланиш керак. Барқарорлиги тўғрисидаги маълумотлар инфузиялар учун эритмани эритиш инъекциялар учун сув билан бажарилган бўлса, 25°C ёки ундан паст ҳароратларда 24 соат давомида сақлаш мумкинлигини кўрсатади.
Эритилган эритмадан дарҳол фойдаланиш керак. Барқарорлиги тўғрисидаги маълумотлар дори воситасини 25°C ёки ундан паст ҳароратларда 24 соат давомида ёки вена ичига юборилувчи қопча (флакон) музлатгичда (2°C дан 8°C гача ҳароратда) сақланган ва эритиш 0,9% (9 мг/мл), 0,45% (4,5 мг/мл) ёки 0,225% (2,25 мг/мл) ли натрий хлориди эритмаси ёки Рингер лактат эритмаси билан бажарилган ҳолларда 48 соат давомида сақланиши мумкинлигини кўрсатади.
КАНСИДАС® препарати таркибида консервантлар мавжуд эмас. Микробиологик нуқтаи назардан дори воситасидан дарҳол фойдаланиш керак. Агар дори воситаси дарҳол юборилмаган бўлса, тиббиёт ходими препарат юборилгунича, уни сақлаш шароитлари ва давомийлиги бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. Одатда бундай сақлаш давомийлиги 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратларда, қайта тиклаш ва эритиш назорат қилинувчи ва валидация қилинувчи асептик шароитларда бажарилган ҳоллардан ташқари ҳолларда 24 соатдан ошмаслиги керак.
Катталарда қўллаш бўйича йўриқнома
1-босқич. Стандарт флаконларда қайта тиклаш
Кукундан эритма тайёрлаш учун флакон хона ҳароратига етгунича кутиш ва 10,5 мл инъекциялар учун сув қўшиш керак. Флакондаги тайёрланган препаратнинг концентрацияси 5,2 мг/мл (50 мг ли флакон) ёки 7,2 мг/мл (70 мг ли флакон) ни ташкил қилади.
Оқдан деярли оқ ранглигача бўлган лиофилизация қилинган кукун тўлиқ эрийди. Тиниқ эритма ҳосил бўлгунича эҳтиёткорлик билан аралаштиринг. Тайёрланган эритмани механик заррачаларни борлиги ёки ранги ўзгариши юзасидан визуал текшириш лозим. Бундай тарзда тайёрланган эритмани 25°C ёки ундан паст ҳароратларда 24 соатгача сақлаш мумкин.
2-босқич. Тайёрланган КАНСИДАС® препаратини инфузион эритмага қўшиш
Якуний инфузион эритмани тайёрлаш учун эритувчилар сифатида қуйидагилардан фойдаланилади: инъекция учун натрий хлориди эритмаси ёки Рингер лактати эритмаси. Инфузия учун эритма тегишли миқдордаги тайёрланган концентратни (қуйидаги жадвалда кўрсатилгани каби) 250 мл ҳажмдаги инфузион қопча ёки флаконга қўшиш йўли билан асептик шароитларда тайёрланади.
Тиббий зарурат туғилган ҳолларда 50 мл ёки 35 мл суткалик дозалар учун камроқ ҳажмдаги инфузиялардан (100 мл) фойдаланиш мумкин. Лойқа ёки чўкма сақловчи эритмадан фойдаланиш мумкин эмас.
Катта ёшдаги пациентлар учун инфузион эритмани тайёрлаш
Доза* | Инфузион қопча ёки флаконга қўшиши учун КАНСИДАС®
препаратининг тайёрланган ҳажми |
Стандарт тайёрлашда якуний концентрация (250 мл эритувчига қўшилган тайёрланган КАНСИДАС® препарати) |
Камайтирилган инфузия ҳажмидаги якуний концентрация (100 мл эритувчига қўшилган тайёрланган КАНСИДАС® препарати) |
50 мг | 10 мл | 0,20 мг/мл | – |
70 мг | 10 мл | 0,28 мг/мл | тавсия қилинмайди |
70 мг
(50 мг дан бўлган иккита флакондан)** |
14 мл | 0,28 мг/мл | тавсия қилинмайди |
Камайтирилган ҳамжда 50 мг | 10 мл | – | 0,47 мг/мл |
35 мг
жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишида (50 мг ли 1 та флакондан) |
7 мл | 0,14 мг/мл | – |
35 мг
жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишида (70 мг ли 1 та флакондан) |
5 мл | 0,14 мг/мл | 0,34 мг/мл |
35 мг
жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишида (50 мг ли 1 та флакондан) камайтирилган ҳажмда |
7 мл | – | 0,34 мг/мл |
* 10,5 мл ни барча флаконларни қайта тиклаш учун фойдаланиш лозим.
** агар 70 мг ли флаконлар мавжуд бўлмаса, 70 мг ли дозани 50 мг дан бўлган иккита флакондан олиш мумкин.
Болаларда қўллаш бўйича йўриқнома
Болаларда дозани ҳисоблаш учун тана юзаси майдонини (ТЮМ) аниқлаш
Инфузион эритмани тайёрлашдан аввал қуйидаги фомула (Мостеллер формуласи) бўйича бола танаси юзаси майдонини аниқлаш лозим:
ТЮМ (м2) =
* рост – бўй; вес – вазн
3 ойликдан кичик бўлган болалар учун 70 мг/м2 (50 мг ёки 70 мг бўлган флакондан фойдаланиб) инфузияни тайёрлаш
- ТЮМ (юқорида кўрсатилган формула бўйича) ҳисоби ва қуйидаги тенглама натижаларидан фойдаланган ҳолда, бола учун ҳақиқий юклама дозасини аниқланг:
ТЮМ (м2) х 70 мг/м2 = юклама доза
Биринчи куни юбориладиган максимал доза пациент учун ҳисобланган дозадан қатъий назар 70 мг дан ошмаслиги керак.
- КАНСИДАС® препаратининг совутилган флакони хона ҳароратига етишгунича кутинг.
- 10,5 мл миқдоридаги инъекция учун сувни асептик шароитларда қўшинг. Бу тайёрланган эритмани 25°C ёки ундан паст ҳароратларда 24 соатгача сақлаш мумкин. Флакондаги тайёрланган препаратнинг концентрацияси 5,2 мг/мл (флакон 50 мг) ёки 7,2 мг/мл (флакон 70 мг) ни ташкил қилади.
- Ҳисобланган юклама дозага тенг бўлган препарат миқдорини флакондан чиқариб ташланг (1-босқич). Тайёрланган КАНСИДАС® препаратининг ушбу ҳажмини (мл)с 250 миқдоридаги 0,9%, 0,45% ёки 0,225% ли инъекциялар учун натрий хлорид эритмаси ёки лактатли Рингер эритмаси мавжуд бўлган инфузион қопчага (флаконга) асептик равишда кўчиринг. Муқобил тарзда тайёрланган КАНСИДАС® препаратининг чиқариб олинган ҳажмини (мл)с якуний концентрацияни 0,5 мг/мл дан оширилмаган ҳолда 0,9%, 0,45% ёки 0,225% ли инъекция учун натрий хлориди эритмаси ёки Рингер лактати эритмасининг камроқ ҳажмига қўшиш мумкин. Ушбу инфузион эритмадан уни 25°C ёки ундан паст ҳароратларда сақлаш шарти билан 24 соат давомида ёки музлатгичда 2°C дан 8°C гача ҳароратларда сақлаш шарти билан 48 соат давомида фойдаланиш керак.
3 ойликдан кичик бўлган болалар учун 50 мг/м2 (50 мг ёки 70 мг бўлган флакондан фойдаланиб) инфузияни тайёрлаш
- ТЮМ (юқорида кўрсатилган формула бўйича) ҳисоби ва қуйидаги тенглама натижаларидан фойдаланган ҳолда бола учун ҳақиқий юклама дозасини аниқланг:
ТЮМ (м2) х 50 мг/м2 = юклама доза
Суткалик эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи доза пациент учун ҳисобланган дозадан қатъий назар, 70 мг дан ошмаслиги керак.
- КАНСИДАС® препаратининг совутилган флакони хона ҳароратига етгунича кутинг.
- 10,5 мл миқдоридаги инъекция учун сувни асептик шароитларда қўшинг. Бу тайёрланган эритмани 25°C ёки ундан паст ҳароратларда 24 соатгача сақлаш мумкин. Флакондаги тайёрланган препаратнинг концентрацияси 5,2 мг/мл (флакон 50 мг) ёки 7,2 мг/мл (флакон 70 мг) ни ташкил қилади.
- Флакондан ҳисобланган суткалик эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи дозага тенг бўлган дори воситаси миқдорини чиқариб ташланг (1-босқич). Тайёрланган КАНСИДАС® препаратининг ушбу ҳажмини (мл)с 250 миқдоридаги 0,9%, 0,45% ёки 0,225% ли инъекция учун натрий хлориди эритмаси ёки Рингер лактати эритмаси мавжуд бўлган инфузион қопчага (флаконга) асептик шароитларда кўчиринг. Муқобил тарзда тайёрланган КАНСИДАС® препаратининг чиқариб олинган ҳажмини (мл)с якуний концентрацияни 0,5 мг/мл дан оширилмаган ҳолда, 0,9%, 0,45% ёки 0,225% ли инъекция учун натрий хлориди эритмаси ёки Рингер лактати эритмасининг камроқ ҳажмига қўшиш мумкин. Ушбу инфузион эритмадан уни 25°C ёки ундан паст ҳароратларда сақлаш шарти билан 24 соат давомида ёки музлатгичда 2°C дан 8°C гача ҳароратларда сақлаш шарти билан 48 соат давомида фойдаланиш керак.
Эритмаларни тайёрлаш бўйича изоҳлар:
а) Лиофилизация қилинган оқ ёк деярли оқ рангдаги масса тўлиқ эрийди. Тиниқ эритма ҳосил бўлгунича эҳтиёткорлик билан аралаштиринг.
б) Эритмани тайёрлаш вақтида ҳамда инфузияни ўтказишдан аввал тайёрланган эритмани механик заррачаларни борлиги ёки унинг рангини ўзгаргани юзасидан визуал текширинг. Лойқа ёки чўкма мавжуд бўлган эритмадан фойдаланманг.
с) КАНСИДАС® препаратининг дори шакли флакондан олинган 10 мл эритмада айтиб ўтилган тўлиқ дозани (50 мг ёки 70 мг) ўз ичига олади.
Ножўя таъсирлари
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилаксия ва гистамин билан боғлиқ бўлган симптомлар) тўғрисида хабар қилинган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Шунингдек инвазив аспергиллези бўлган пациентларда ўпка шиши, катталарда респиратор дистресс-синдром ва рентгенологик инфильтратлар тўғрисида ҳам хабар берилган.
Катталар
Клиник тадқиқотларда 1 865 катта ёшдаги пациентлар: фебриль нейтропенияси бўлган 564 пациент (эмпирик даволашни ўрганиш тадқиқоти), инвазив кандидози бўлган 382 пациент, инвазив аспергиллези бўлган 228 нафар пациент, Candida томонидан чақирилган маҳаллий инфекциялари бўлган 297 нафар пациент ва тадқиқотларнинг 1-фазасида иштирок этган 394 нафар пациент каспофунгинни бир марталик ёки кўп марталик дозаларда қабул қилганлар. Эмпирик даволаш юзасидан тадқиқотларда пациентлар хавфли ўсма касалликлари сабабли кимётерапия олдилар ёки гемопоэтик ўзак ҳужайраларининг трансплантациясини ўтказдилар (шу жумладан аллоген трансплантациянинг 39 ҳолати). Candida томонидан чақирилган инвазив Candida-инфекцияларига дучор бўлган пациентлар иштирокидаги тадқиқотларда инвазив Candida-инфекцияларига дучор бўлган пациентларнинг кўпчилигида кўпчилик ёндош дори препаратларни қўллашни талаб қилувчи жиддий асосий касалликлар (масалан, гематологик ёки бошқа хавфли ўсмалар, яқинда ўтказилган йирик жарроҳлик аралашуви, ОИТС) кузатилган. Aspergillus қиёсий бўлмаган тадқиқотида пациентларда кўпчилик ёндош дори препаратларини қўллашни талаб қилувчи касалликка жиддий мойиллик ҳолатлари (масалан, суяк кўмиги ёки периферик ўзак ҳужайралари трансплантацияси, гематологик хавфли ўсмалар, солид ўсмалар ёки аъзолар трансплантацияси) бўлган.
Пациентларнинг барча гуруҳларида инъекция соҳасида маҳаллий ножўя таъсир сифатида флебит тўғрисида хабар қилинган. Бошқа маҳаллий таъсирлар сифатида эритема, оғриқ/оғриқлик ҳисси, қичишиш, ажралмалар ва ачишиш ҳисси бўлган.
Каспофунгин қабул қилган барча катта ёшдаги пациентларда (жами 1780 нафар пациент) хабар қилинган клиник ва лаборатор патологик ўзгаришлар одатда енгил оғирлик даражасида бўлган ва камдан-кам ҳолларда препаратни бекор қилишни талаб қилган.
Қуйидаги тез-тезликдаги: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача) ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилинган
Қон айланиш ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – гемоглобин даражасини пасайиши, гематокрит даражасини пасайиши, лейкоцитлар сонини камайиши; тез-тез эмас – анемия, тромбоцитопения, коагулопатия, лейкопения, эозинофиллар сонини ошиши, тромбоцитлар сонини камайиши, тромбоцитлар сонини ортиши, лимфоцитлар сонини камайиши, лимфоцитлар сонини ошиши, нейтрофиллар сонини камайиши.
Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар: тез-тез – гипокалиемия; тез-тез эмас – гипергидратация, гипомагниемия, анорексия, электролит дисбаланси, гипергликемия, гипокальциемия, метаболик ацидоз.
Руҳият томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – хавотирлик, дезориентация, уйқусизлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, дисгевзия, парестезия, уйқучанлик, тремор, гипестезия.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – кўз склерасини сарғайиши, кўришни ноаниқлиги, кўз қовоғини шиши, кўз ёши ажралишини кучайиши.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – юракни уриб кетиши, тахикардия, аритмия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, димланган юрак етишмовчилиги.
Қон томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – флебит; тез-тез эмас – тромбофлебит, қуйилишлар, қизиб кетишни ҳис қилиш, гипертензия, гипотензия.
Нафас олиш йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – диспноэ, тез-тез эмас – бурун битиши, ютқун ва ҳиқилодоқдаги оғриқ, тахипноэ, бронхоспазм, йўтал, пароксизмал тунги ҳансираш, гипоксия, хириллашлар, хуштаксимон нафас.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўнгил айниши, диарея, қайд қилиш; тез-тез эмас – қоринда оғриқ, қориннинг юқори қисмида оғриқ, оғизни қуриши, диспепсия, меъда соҳасида дискомфортни ҳис этиш, қоринни дам бўлиши, асцит, қабзият, дисфагия, метеоризм.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – жигар фаолияти кўрсаткичларини (АЛТ, АСТ, қонда ишқорий фосфатаза, конъюгацияланнган билирубин, умумий билирубин даражасини) ошиши; тез-тез эмас – холестаз, гепатомегалия, гипербилирубинемия, сариқлик, жигар фаолиятини патологик ўзгаришлари, гепатотоксиклик, жигар фаолиятини бузилиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, қичишиш, эритема, гипергидроз; тез-тез эмас – кўп шаклли эритема, макуляр тошма, макулопапулез тошма, қичиштирувчи тошма, эшакеми, аллергик дерматит, тарқалган қичишиш, эритематоз тошма, тарқалган тошма, қизамиқсимон тошма, терини шикастланиши.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез – артралгия; тез-тез эмас – бел, бўғимлар, суяклардаги оғриқ, мушакларни кучсизлашиши, миалгия.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – буйрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез – пирексия, безгак, инфузия жойидаги қичишиш; тез-тез эмас – оғриқ, катетер ўрнатилган жойдаги оғриқ, чарчоқлик, совуқликни ҳис қилиш, иссиқликни ҳис қилиш, инфузия жойидаги эритема, инфузия жойидаги индурация, инфузия жойидаги оғриқ, инфузия жойидаги шиш, инъекция жойидаги флебит, периферик шишлар, оғриқлик, кўкрак қафасида дискомфортни ҳис этиш, кўкрак қафасидаги оғрик, юзни шиши, тана ҳарорати ўзгаришини ҳис этиш, индурация, инфузия жойида игнани қон томиридан чиқиб кетиши (экстравазация), инфузия жойидаги қўзғалиш, инфузия жойидаги флебит, инфузия жойидаги тошма, инфузия жойидаги эшакеми, инфузия жойидаги эритема, инфузия жойидаги шиш, инъекция жойидаги оғриқ, инъекция жойининг шиши, лоҳаслик, шиш.
Лаборатор ва инструментал текширишларнинг натижаларига таъсири: тез-тез – қонда калий даражасини пасайиши; тез-тез эмас – қонда креатинин даражасини ошиши, эритроцитлар юзасидан мусбат сийдик тести, умумий оқсил даражасини пасайиши, сийдикда оқсилни мавжудлиги, протромбин вақтини узайиши, протромбин вақтини қисқариши, қонда натрий даражасини пасайиши, қонда натрий даражасини ошиши, қонда кальций даражасини пасайиши, қонда кальций даражасини ошиши, қонда хлорид даражасини пасайиши, қонда глюкоза даражасини ошиши, қонда магний даражасини пасайиши, қонда фосфор даражасини пасайиши, қонда фосфор даражасини ошиши, қонда мочевина даражасини ошиши, гамма-глютамилтрансфераза даражасини ошиши, фаоллашган қисман тромбопластин вақтини узайиши, қонда бикарбонат даражасини пасайиши, қонда хлорид даражасини ошиши, қонда калий даражасини ошиши, АБни ошиши, қонда сийдик кислотаси даражасини пасайиши, сийдикда қонни пайдо бўлиши, нафас олганда патологик шовқинларни пайдо бўлиши, карбонат ангидриди даражасини пасайиши, иммунодепрессантлар даражасини ошиши, халқаро меъёрлаштирилган нисбат даражасини ошиши, сийдикда цилиндрлар, лейкоцитлар сони юзасидан мусбат сийдик тести, сийдикдаги рН кўрсаткични ошиши.
Шунингдек каспофунгинни суткада 150 мг дозада (51 кунгача бўлган муддат давомида) қўллаш 100 нафар катта ёшдаги пациентларда баҳоланди. Тадқиқотда инвазив кандидозни даволаш учун каспофунгинни суткада 50 мг дозада (1-кундаги 70 мг юкламали дозадан кейин) ва суткада 150 мг дозада қўлланиши қиёслаб ўрганилди. Пациентларнинг ушбу гуруҳида каспофунгиннинг шундай юқори дозалардаги хавфсизлиги, умуман олганда, каспофунгинни суткада 50 мг дозада қабул қилган пациентлар гуруҳидагига ўхшаш бўлди. Препаратни қўллаш билан боғлиқ жиддий ножўя реакциялар ёки каспофунгинни бекор қилинишига олиб келувчи ножўя реакциялар кузатилган пациентлар сони иккала даволаш гуруҳларида бир хил бўлди.
Болалар
171 нафар бола иштирокида ўтказилган 5 та клиник тадқиқотлар натижалари клиник ножўя реакцияларни юз беришининг умумий тез-тезлиги (26,3%; 95% ИИ -19,9; 33,6), каспофунгин билан даволанган катта ёшдагиларда кузатилган ножўя реакциялар тез-тезлигидан (43,1%; 95% ИИ -40,0; 46,2) юқори бўлмаслигидан далолат беради. Бироқ, болалардаги ножўя реакцияларнинг профили, эҳтимол катталардаги профилдан фарқ қилса керак. Болаларда каспофунгинни қўллаш билан боғлиқ энг кўп учрайдиган клиник реакциялар – пирексия (11,7%), тошма (4,7%) ва бош оғриғи (2,9%) бўлган.
Қуйида: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача) тез-тезликда кузатилган ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилинган
Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез – эозинофиллар сонини ошиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи.
Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – тахикардия.
Қон томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – қон қуйилишлари, гипотензия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – жигар ферментлари (АСТ, АЛТ) даражасини ошиши.
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма, қичишиш.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: жуда тез-тез – иситма; тез-тез – эт увишиши, катетер ўрнатилган жойдаги оғриқ.
Лаборатор ва инструментал текширишлар натижаларига таъсири: тез-тез – калий даражасини пасайиши, гипомагниемия, глюкоза даражасини ошиши, фосфор даражасини пасайиши, фосфор даражасини ошиши.
Постмаркетинг қўллаш тажрибаси:
Постмаркетинг даврда қуйидаги ножўя реакциялар тўғрисида хабар берилган:
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар фаолиятини бузилиши.
Нарушения со стороны кожи и подкожной клетчатки: токсический эпидермальный некролиз, синдром Стивенса-Джонсона.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: шиш ва периферик шишлар.
Лаборатор ва инструментал текширишлар натижаларига таъсири: гиперкальциемия, гамма-глютамилтрансфераза даражасини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи модда ва ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
In vitro тадқиқотлар каспофунгин цитохром P450 (CYP) тизими ферментларидан бирортасининг ингибитори эмаслигини кўрсатди. Клиник тадқиқотларда каспофунгин бошқа дори воситаларининг CYP3A4 ёрдамидаги метаболизмини индукция қилмаган. Каспофунгин P-гликопротеин учун субстрат ҳисобланмайди, лекин цитохром P450 ферментлари учун кучсиз субстратдир. Бироқ, фармакологик ва клиник тадқиқотларда каспофунгин бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришган (қуйига қаранг).
Катта ёшдаги соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган иккита клиник тадқиқотда циклоспорин А (4 мг/кг дозада 1 марта ёки 3 мг/кг дозада 2 марта ҳар 12 соатда) каспофунгиннинг AUC кўрсаткичини тахминан 35% га оширди. AUC ни бундай ошиши каспофунгинни жигарда тўпланишини сусайиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Каспофунгин қон плазмасида циклоспорин даражасини оширмади. Каспофунгин ва циклоспорин бир вақтда қўлланган ҳолларда жигардаги АЛТ ва АСТ даражасини норманинг юқори чегарасидан 3 марта ёки камроқ даражада юқори бўлган транзитор ошиши кузатилди, бу ошиш препаратлар бекор қилинганидан кейин йўқолди.
Препаратни маркетинг қўллаш вақтида ўтказилган ретроспектив тадқиқотларда 40 нафар пациент 1 кундан 290 кунгача (ўртача 17,5 кун) бўлган давр мобайнида каспофунгин ва циклоспорин қабул қилишган; жигар томонидан жиддий ножўя реакциялар кузатилмади. Бу иккита препарат бир вақтда қўлланган ҳолларда жигар ферментлари даражасини тез-тез назорат қилиб туриш лозим.
Катта ёшдаги кўнгиллиларда каспофунгин такролимуснинг минимал концентрациясини 26% га пасайтирди. Ушбу икки препаратни қабул қилувчи пациентларда қондаги такролимус концентрациясининг стандарт мониторингини мажбурий тартибда ўтказиш ва такролимус дозасига тегишли тузатиш киритиш керак.
Катта ёшдаги соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотлар итраконазол, амфотерицин В, микофенолат, нелфинавир ёки такролимус қўлланилганда каспофунгиннинг фармакокинетикаси клиник аҳамиятли даражада ўзгармаслигини кўрсатди. Каспофунгин амфотерицин В, итраконазол, рифампицин ёки микофенолат мофетилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Гарчи хавфсизлик бўйича маълумотлар кам бўлсада, каспофунгинни амфотерицин В, итраконазол, нелфинавир ёки микофенолат мофетил билан бир вақтда қўлланганда махсус эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарурати йўқ деб тахмин қилинади.
Рифампицин ва каспофунгин катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларда бир вақтда қўлланилган биринчи кунда рифампицин каспофунгиннинг AUC кўрсаткичини 60% га ва минимал концентрациясини 170% га оширди. Препаратлар такроран қўлланилганда каспофунгиннинг минимал концентрацияси аста-секин пасайди. 2 ҳафта қўлланилгандан кейин рифампицин каспофунгиннинг AUC кўрсаткичига оз даражада таъсир кўрсатди, бироқ каспофунгиннинг минимал даражалари, каспофунгин монотерапиясини қабул қилган соғлом кўнгиллиларга қараганда 30% га паст бўлди. Бундай ўзаро таъсир механизми транспорт оқсилларининг дастлабки ингибиция қилиниши ва кейинги индукцияси оқибатида юз бериши мумкин. Худди шундай таъсирни метаболизм ферментларини индукцияловчи бошқа препаратлар қўлланганда ҳам кузатилади. Популяцион фармакокинетик тадқиқотлар давомида олинган чекланган маълумотлар, каспофунгинни эфавиренз, невирапин, рифампицин, дексаметазон, фенитоин, карбамазепин каби индукторлар билан бир вақтда қўлланганда, каспофунгиннинг AUC кўрсаткичини пасайиши мумкинлигини кўрсатади. Шунинг учун катта ёшдаги пациентларда метаболизм ферментлари индукторлари билан бир вақтда қўлланганда 70 мг юклама дозасини юборилгандан кейин каспофунгиннинг суткалик дозасини ошириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Юқорида баён қилинган катта ёшдаги одамлар иштирокида ўтказилган ўзаро таъсирни ўрганиш юзасидан барча тадқиқотлар суткалик дозаси 50 мг ёки 70 мг бўлган каспофунгинни қўллаш билан ўтказилди. Юқорироқ дозалардаги каспофунгин ва бошқа дори воситаларнинг ўзаро таъсирлари расмий равишда ўрганилмаган.
Болалар. Фармакокинетик маълумотларнинг регрессион таҳлили натижалари дексаметазонни каспофунгин билан бир вақтда қўлланилиши, каспофунгиннинг минимал концентрациясини клиник аҳамиятли пасайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Бу факт, катталарда кузатилганидек, болаларда хам индукторлар қўлланилганда концентрацияларни пасайиши юз бериши мумкинлигини кўрсатиши мумкин. Агар болаларга (12 ойликдан 17 ёшгача бўлган болаларга) каспофунгинни рифампицин, эфавиренз, невирапин, фенитоин, дексаметазон ёки карбамамазепин каби дори воситалари клиренсининг индукторлари билан бир вақтда буюрилса, каспофунгинни 70 мг/м2 суткалик дозада (амалдаги 70 мг суткалик дозадан ошириб юбормай) қўллаш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Номутаносиблиги
Препаратни таркибида глюкоза сақловчи эритувчилар билан аралаштирмаслик керак, чунки КАНСИДАС® бундай эритмаларда барқарор эмас. Номутаносибликлар бўйича тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, бу препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Каспофунгинни қўллаш вақтида анафилаксиялар тўғрисида хабар берилган. Бундай ҳолларда каспофунгинни қабул қилишни тўхтатиш ва тегишли даволашни тайинлаш лозим.
Гистамин билан боғлиқ бўлган симптомлар, шу жумладан препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва/ёки тегишли даволашни буюришни талаб қилиши мумкин бўлган тошма, юзни шиши, ангионевротик шиш, қичишиш, қизиб кетиш ҳисси ёки бронхоспазм тўғрисида хабар берилган.
Сообщалось о случаях токсического эпидермального некролиза и синдрома Стивенса-Джонсона в постмаркетинговом периоде применения каспофунгина. Следует с осторожностью применять препарат у пациентов с аллергическими кожными реакциями в анамнезе.
Чекланган маълумотлар, каспофунгин Candida турига мансуб бўлмаган камроқ тарқалган ачитқи замбуруғлари ва Aspergillus турига мансуб бўлмаган моғор замбуруғларига таъсир қилмаслигини кўрсатади. Ушбу патоген замбуруғларга нисбатан каспофунгиннинг самарадорлиги аниқланмаган.
Каспофунгинни циклоспорин билан бир вақтда қўлланилиши катта ёшдаги соғлом кўнгиллилар ва катта ёшдаги пациентларда баҳоланди. 3 мг/кг дозада 2 марта циклоспорин ва каспофунгин қабул қилган айрим соғлом кўнгиллиларда аланинтрансаминаза (АЛТ) ва аспартаттрансаминаза (АСТ) даражаларини норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 марта ёки камроқ даражада юқори бўлган ўткинчи ошиши кузатилди, кўрсаткичларни бу ошиши даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолди. Препаратни маркетинг қўллаш вақтида ўтказилган ретроспектив тадқиқотларда 40 нафар пациент 1 кундан 290 кунгача (ўртача 17,5 кун) бўлган давр мобайнида каспофунгин ва циклоспорин қабул қилишган; жигар томонидан жиддий ножўя реакциялар кузатилмади. Ушбу маълумотлар, агар потенциал фойда потенциал хавфдан устун бўлса, каспофунгинни циклоспорин қабул қилаётган пациентларда қўллаш мумкинлигини кўрсатади. Каспофунгин ва циклоспорин бир вақтда қўлланган ҳолларда жигар ферментлари даражасини тез-тез назорат қилиб туриш лозим.
Жигар фаолиятини енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентларда AUC кўрсаткичи мувофиқ равишда тахминан 20% ва 75% га ошди. Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентларда препаратнинг суткалик дозасини 35 мг гача пасайтириш тавсия қилинган. Препаратни жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентлар ва жигар фаолиятини ҳар қандай оғирлик даражасидаги бузилиши бўлган болаларда клиник қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратнинг экспозицияси жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишидагига қараганда юқорироқ бўлиши мумкин, шунинг учун каспофунгинни бу пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Фармакологик хусусиятлари” бўлимларига қаранг).
Жигар фаолиятини лаборатор кўрсаткичларининг ўзгаришлари КАНСИДАС® препарати билан даволанган соғлом кўнгиллиларда, катта ёшдаги пациентларда ва болаларда кузатилди. Жиддий асосий касалликлари бўлган, КАНСИДАС® препарати билан бир вақтда турли препаратларни қабул қилган айрим пациентларда (катталар ва болаларда) жигарнинг клиник аҳамиятли дисфункцияси, гепатитлар ва жигар етишмовчилигининг алоҳида ҳоллари тўғрисида хабар берилган; лекин КАНСИДАС® препаратини қўлланиши билан боғлиқ сабаб боғлиқлиги аниқланмаган. КАНСИДАС® препарати билан даволаниш даврида жигар фаолиятининг кўрсаткичларини патологик ўзгаришлари юз берган пациентларни, жигар фаолиятини ёмонлашиш белгиларини пайдо бўлиши юзасидан кузатиш, шунингдек КАНСИДАС® препарати билан даволашни давом эттиришнинг фойда/хавф нисбатини баҳолашни ўтказиш керак.
Препарат таркибида сахароза сақлайди. Фруктозани ўзлаштираолмаслик ёки сахараза-изомальтоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик. Каспофунгинни ҳомиладор аёлларда қўллаш тажрибаси йўқ. Каспофунгинни ҳомиладорлик даврида, жуда зарур бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ривожланишга токсик таъсири кузатилди ва каспофунгинни йўлдош тўсиғи орқали ўтиши намойиш қилинди.
Эмизиш. Каспофунгинни одамнинг кўкрак сутига ўтиш ёки ўтмаслиги маълум эмас. Ҳайвонларда ўтказилган фармакодинамик/токсикологик тадқиқотларнинг натижалари каспофунгинни сут билан чиқарилишидан далолат беради. Каспофунгин препаратини қабул қилувчи аёллар эмизмасликлари керак.
Фертиллик. Эркак ва урғочи каламушларда ўтказилган тадқиқотларда каспофунгиннинг фертилликка таъсири кузатилмади. Фертилликка таъсири тўғрисида хулоса чиқариш учун каспофунгинга оид клиник маълумотлар етарли эмас (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг).
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспорт ва механизмларни бошқари қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
400 мг каспофунгинни бир кун беҳосдан қўлланганлиги тўғрисида хабар берилган. Бу ҳолда клиник муҳим ножўя реакциялар кузатилмаган. Каспофунгин организмдан диализ ёрдамида чиқарилмайди.
Чиқарилиш шакли
50 мг ёки 70 мг каспофунгин сиғими 10 мл бўлган, ажралувчи пластмасса қопқоқчали алюмин қалпоқча билан тепасидан зичланган, резина тиқин билан беркитилган I турдаги (USP) шиша флаконда.
Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароитлари
2–8°С ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.