ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФУРОСЕМИД
FUROSEMIDЕ
ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациент учун маълумот)
Препаратнинг савдо номи: Фуросемид
Таъсир этувчи модда (ХПН): фуросемид
Дори шакли: инъекция учун эритма 10 мг/мл
Таркиби:
2 мл (ампула) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: фуросемид – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: юқори чегарадаги дозада қўлланадиган диуретиклар (ҳалқали диуретиклар). Сульфонамидлар.
АТХ коди: C03СA01.
Қўлланилиши
- Сурункали димланган юрак етишмовчилигида кузатиладиган (агар диуретиклар билан даволаш зарур бўлса) шишлар;
- ўткир димланган юрак етишмовчилигида кузатиладиган шишлар; сурункали буйрак етишмовчилигида кузатиладиган шишлар;
- ўткир буйрак етишмовчилиги , шу жумладан ҳомиладорларда ёки туғиш вақтида кузатиладиган ўткир буйрак етишмовчилиги;
- жигар касалликларида кузатиладиган шишлар (зарур бўлганида альдостерон антагонистлар билан даволашга қўшимча);
- гипертоник криз (тутиб турувчи восита сифатида);
- жадаллаштирилган диурезни бир маромда тутиб туришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш тартибини шифокор сув-электролитлар мувозанатини бузилишини яққоллик даражаси, калавалар фильтрациясини кўрсаткичи, пациент ҳолатини оғирлик даражасига қараб индавидуал равишда аниқлайди. Препаратни қўллаш жараёнида диурезни ва пациентнинг умумий ҳолатини динамикасини ҳисобга олиб, сув-электролитлар мувозанатини кўрсаткичларини тузатиш лозим.
Фуросемид дори воситаси, уни ичга қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки самарасиз бўлган ҳоллардагина (масалан, ичакда сўрилиши бузилганида) ёки самарани тезлаштириш зарур бўлган ҳоллардагина вена ичига буюрилади. Вена ичига юборилган ҳолларда иложи борича тезроқ перорал қўллаш учун мўлжалланган дори воситаси билан даволашга ўтиш тавсия қилинади.
Оптимал самарага эришиш ва тўқнаш бошқаришни бостириш учун умуман Фуросемид дори воситасини қайта болюс инъекцияларига нисбатан узлуксиз инфузия қилиш афзал ҳисобланади.
Бир ёки бир нечта дозаларни юборилгандан кейин Фуросемид дори воситасини узлуксиз инфузияси кейинги даволаш учун мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди, катта вақт оралиғида юбориладиган юқори болюсли дозалар билан солиштирилганда қисқа вақт оралиғида (тахминан 4 соат) юбориладиган кичик дозалар буюрилган даволаш схемаси афзал деб саналади.
Катталар учун Фуросемидни тавсия қилинадиган максимал суткалик дозаси 1500 мг ни ташкил этади. Болалар учун Фуросемид парентерал юбориш учун дори воситасини тавсия қилинадиган дозаси 1 кг тана вазнига 1 мг ни ташкил қилади, аммо максимал суткалик доза 20 мг дан ошмаслиги керак.
Дозалаш бўйича махсус тавсиялар
Катталар учун дозалаш умуман қуйидаги тавсияларни қўллашга асосланган.
Сурункали димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар
Перорал қабул қилиш учун дори воситасини тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 20 мг дан 50 мг гача бўлган дозани ташкил қилади. Зарур бўлганида дозани пациентнинг терапевтик жавоби реакциясига қараб бошқариш мумкин. Суткалик дозани
2 ёки 3 қабулга бўлинган ҳолда қўллаш тавсия қилинади.
Ўткир димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар
Дори воситасини тавсия қилинадиган бошланғич дозаси 20 дан 40 мг гача бўлган дозани ташкил қилади ва болюсли инъекция кўринишида буюрилади. Зарур бўлганида дозани пациентнинг терапевтик жавоб реакциясига қараб бошқариш мумкин.
Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шишлар
Фуросемидни натрийуретик таъсири қатор омилларга, жумладан буйрак етишмовчилигини оғирлик даражаси ва натрийни мувозанатига боғлиқ. Шундай қилиб, дозанинг самарадорлигини олдиндан аниқ айтишни иложи йўқ. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар суюқликни дастлабки аста-секин йўқотилишини таъминлаш учун дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш керак. Катта ёшдаги пациентлар учун, бу тана вазнини суткада тахминан 2 кг (тахминан 280 ммоль Na+) камайишига олиб келадиган дозани қўллаш кераклигини англатади.
Вена ичига юборилганда фуросемиднинг дозасини қуйидаги тарзда аниқлаш мумкин: даволаш 0,1 мг дозани 1 минут давомида узлуксиз инфузия қилиш билан бошланади, сўнгра инфузия тезлиги пациентнинг жавоб реакциясига қараб ҳар ярим соатда оширилади.
Ўткир буйрак етишмовчилигида фуросемидни қўллашни бошлашдан аввал, гиповолемия, гипотензия ва электролитлар, ҳамда кислота-ишқор мувозанатини сезиларли бузилишини компенсация қилиш лозим.
Вена ичига юбориш усулидан перорал қабул қилишга иложи борича тезроқ ўтиш тавсия қилинади.
Тавсия қилинадиган бошланғич доза 40 мг ни ташкил қилади ва вена ичига инъекция кўринишида буюрилади. Агар бу дозани буюриш суюқликни чиқарилишини кутилган даражада оширилмаса, фуросемидни 50 дан 100 мг гача бўлган дозада 1 соат олдин бошлаб, узлуксиз инфузия кўринишида буюриш мумкин.
Жигар касалликларидаги шишлар
Фуросемид дори воситасини, фақат альдостерон антогонистларини қўллаш етарли бўлмаган ҳоллардагина альдостеронни антагонистлари билан даволанишга қўшимча сифатида буюрилади. Ортостатик гипотензия ёки электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари каби асоратларни бартараф қилиш учун суюқликни дастлабки аста секин йўқотилишини таъминлаш мақсадида дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш лозим. Катта ёшдаги пациентлар учун бу тана вазнини суткада тахминан 0,5 кг га камайишига олиб келадиган дозани юбориш кераклигини англатади. Агар юбориш мутлоқ зарур бўлса, бошланғич бир марталик доза 20-40 мг ни ташкил қилади.
Гипертоник криз
20 мг дан 40 мг гача бўлган тавсия қилинган бошланғич доза вена ичига болюсли инъекция кўринишида буюрилади. Зарурат бўлганида дозани пациентнинг терапевтик жавоб реакциясига қараб бошқариш мумкин.
Заҳарланган ҳолларда жадаллаштирилган диурезни тутиб туриш
Фуросемид дори воситасини электролитлар эритмалари билан қилинадиган инфузияга қўшимча равишда вена ичига буюрилади. Доза фуросемидга нисбатан терапевтик жавоб реакциясига боғлиқ. Суюқлиқ ва электролитларни йўқотилишини даволаш вақтида бошқариш ва инъекция қилиш лозим. Кислотали ёки ишқорий моддалар билан заҳарланганида сийдикни мувофиқ равишда алкализация ёки оксидлаш йўли билан суюқликни чиқарилишини тезлаштириш мумкин.
Тавсия қилинадиган бошланғич доза 20 мг дан 40 мг гача бўлган дозани ташкил қилади ва вена ичига буюрилади.
Қўллаш бўйича махсус тавсиялар
Вена ичига инъекция/инфузия: фуросемид секин 1 минутда кўпи билан 4,0 мг бўлган тезликда инфузия ёки инъекция кўринишида буюрилади. Жигар функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларга (қон зардобида креатинин 5 мг/дл дан кўп) инфузияни 1 минутда 2,5 мг тезлик билан юбориш тавсия қилинади.
Инъекция: препаратни инъекция кўринишида буюришни фақат истисно ҳолларида, ичга қабул қилиш ва вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳоллардагина чеклаш лозим. Дори воситасини инъекция кўринишда юбориш усули, ўпка шиши каби ўткир ҳолатларни даволаш учун кўрсатилмаганлигини эътиборга олиш лозим.
Препарат инфузиясини бошқа дори воситалари билан бирга амалга оширилмасин!
Фуросемид дори воситаси рН даражаси тахминан 9 бўлган эритма ҳисобланиб, у буфер ҳажмига эга эмас. Шундай қилиб, фаол компонент рН даражаси 7 дан паст бўлган қийматларда чўкмага тушиши мумкин. Эритма суюлтирилганида суюлтирилган эритманинг рН даражасини кучсиз ишқорийдан нейтралгача бўлган чегарада таъминланишига эътибор бериш лозим.
Натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасини эритувчи сифатида қўллаш мумкин. Суюлтирилган эритмаларни иложи борича тезроқ қўллаш тавсия қилинади.
Болалар.
Болалар учун дозани тана вазнига мувофиқ равишда камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Ножўя таъсирлари
Метаболик ва алиментар бузилилишлар: фуросемид организмдан суюқлик билан бирга натрий ва хлорни чиқарилишини ошишига олиб келади. Бундан ташқари, бошқа электролитларни (хусусан, калий, кальций ва магний) чиқарилиши ҳам кучаяди. Электролитлар мувозанатини симптоматик бузилишлари ва метаболик алкалоз электролит танқилигини аста секин кучайиб борувчи шаклига ўтиши мумкин.
Жигар функцияси нормада бўлган пациентларга фуросемиднинг юқори дозалари буюрилганида электролитларни катта миқдорда йўқотилиши натижасида пациентнинг умумий ҳолатини ўткир ёмонлашуви бўлиши мумкин.
Электролитлар мувозанатини огоҳлантирувчи симптомларига чанқаш ҳиссини кучайиши, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишлар, тетания, мушакларни заифлиги, юрак ритмини бузилиши ва овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан кузатилган симптомлар киради.
Фуросемидни диуретик самараси, айниқса кекса ёшдаги пациентларда гиповолемияга ва организмни сувсизланишига, олиб келиши ёки сабаб бўлиши мумкин. Организмда суюқликнинг миқдорини сезиларли даражада камайиши тромбозларни ривожланишига нисбатан тенденция билан кечувчи қон ивиши жараёнини кучайишига олиб келиши мумкин.
Фуросемид билан даволаш қон креатининининг даражасини ва мочевинанинг даражасини ўсишига, шунингдек қон зардобида холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобида сийдик кислотасининг даражаси ошиши ва подагра хуружлари пайдо бўлиши мумкин.
Қандли диабети бўлган пациентларда бу метаболик назоратни ёмонлашувига олиб келиши мумкин; қандли диабетни яширин шаклидан касалликни яққол кечувчи шаклига ўтиши мумкин.
Фуросемидни қўллаш натижасида глюкозани ўзлаштирилиши камайиши мумкин.
Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш, диарея, ва ўткир панкреатит каби реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда жигар ичи холестази ривожланиши мумкин, жигар трансаминазаларининг даражаси ошиши мумкин.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: кам ҳолларда гарчи одатда улар ўткинчи бузилишлар бўлсада, айниқса буйрак етишмовчилиги, гипопротеинемияси (масалан, нефротик синдромида) бўлган пациентларда ва/ёки Фуросемид дори воситаси ҳаддан зиёд тез юборилганида эшитишни бузилиши ва қулоқларда шовқин кузатилиши мумкин.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: айрим ҳолларда тери ва шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар пайдо бўлиши мумкин, масалан, қичишиш, эшакеми, терида бошқа турдаги тошмалар ёки буллез тошмалар, кўп шаклли эритема, буллез пемфигоид, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, пурпура, айрим ҳолларда – ёруғликка юқори сезувчанлик (фотосезувчанлик) ривожланиши мумкин.
Иммун тизими томонидан: оғир даражадаги анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (масалан, шок билан кечадиган) кам намоён бўлади.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, шу жумладан ортостатик гипотензия. Айрим ҳолларда тромбозларни пайдо бўлишига нисбатан тенденция кузатилган. Васкулит. Фуросемид артериал гипотензияни чақириши мумкин, бу ўз навбатида диққатни жамлаш ва реакцияни бузилиши ва алаҳсираш, бошни эзилиши ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, кўришни бузилиши, оғизни қуриши, ортостатик гипотензия каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: айрим ҳолларда сийдик чиқариш йўлларини қисман обструкцияси бўлган пациентларда сийдик чиқарилишини ўткир тутилиши юз бериши мумкин. Интерстициал нефрит. Чала туғилган чақалоқларда фуросемид нефрокальциноз/нефролитиазни чақириши мумкин. Сийдикни кўп ҳосил бўлиши, сийдик йўлларини обструкцияси бўлган пациентлардан келиб тушган шикоятларни чақириши ёки уларнинг сонини ошириши мумкин. Шундай қилиб, иккиламчи асоратлар билан кечувчи сийдикни ўткир тутилиши пайдо бўлиши мумкин, масалан, қовуқ бўшалишини бузилиши, простата гиперплазияси ёки уретрани торайиши бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: гепатоцеллюлар етишмовчилик ёки ўткир панкреатити бўлган пациентларда баъзида парестезиялар, жигар энцефалопатияси пайдо бўлиши мумкин.
Қон ва лимфа тизими томонидан: баъзида тромбоцитопения, эозинофилия, лейкопения пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда агранулоцитоз, апластик ёки гемолитик анемия ривожланиши мумкин.
Туғма ва наслий /генетик бузилишлар: агар фуросемидни чала туғилган чақалоқларни даволаш учун ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида қўлланилса, бу доимо очиқ артериал қон оқимини пайдо бўлиш хавфини оширади.
Умумий бузилишлар: иситма. Инъекция қилинган жойда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фуросемид дори воситасига ёки препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга ўта юқори сезувчанлик.
Сульфаниламидларга аллергияси бўлган пациентларда (масалан, сульфонамид антибиотикларига ёки сульфонилмочевинага) фуросемидга кесишган сезувчанлик намоён бўлиши мумкин.
Гиповолемия ёки организмни сувсизланиши.
Агар фуросемидга нисбатан терапевтик жавоб кузатилмаса, анурия кўринишидаги буйрак етишмовчилиги.
Нефротоксик ва гепатотоксик препаратлар билан заҳарланиш оқибатидаги буйрак етишмовчилиги.
Оғир гипокалиемия.
Оғир гипонатриемия.
Жигар энцефалопатияси билан ассоциацияланадиган кома олди ёки кома ҳолатида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тавсия қилинмайдиган мажмуалар
Айрим ҳолларда фуросемидни хлоралгидратдан кейин 24 соат давомида қабул қилиш қон қуйилишларига, кўп терлашга, қўзғалувчанлик ҳолатига, кўнгил айнишига, артериал қон босимини ошишига ва тахикардияга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, фуросемид ва хлоралгидратни бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Фуросемид амингликозидларни ва бошқа ототоксик дори воситаларининг ототоксиклигини кучайтириши мумкин. Чунки бу, қайтмас характерга эга бўлган, шикастланишга олиб келиши мумкин, бу дори воситаларини фуросемид билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Чораларни кўришни талаб қиладиган мажмуалар
Цисплатин дори воситаси ва Фуросемид дори воситаси бир вақтда қўлланганида ототоксик самараларни ривожланиш хавфи мавжуд. Бундан ташқари, агар Фуросемид дори воситаси кичик дозаларда (масалан, буйрак функцияси нормал пациентларга 40 мг) ва цисплатин билан даволаш вақтида препаратни жадаллаштирилган диуретик самарага эришиш учун қўллангандаги, ижобий суюқлик мувозанатида буюрилмаса цисплатинни нефротоксиклиги кучайиши мумкин.
Фуросемид литий тузларини чиқарилишини камайтиради ва қон зардобида литийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, литийнинг токсиклик даражасини ошиши хавфи, жумладан литийнинг кардиотоксик ва нейротоксик самараларини юқори ривожланиш хавфи бунинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, бундай мажмуавий даво олаётган пациентларда литийнинг даражасини синчков мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.
Диуретикларни қабул қилаётган пациентлар, оғир артериал гипотензия ва буйрак функциясини ёмонлашуви билан, шу жумладан буйрак етишмовчилиги ҳолати билан, айниқса ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори ёки ангиотензин II рецепторининг антагонисти, биринчи марта қўлланганида ёки бу дори воситалари юқори дозаларда биринчи марта қўлланганида, хасталанишлари мумкин. Даволашни бошлашдан 3 кун олдин фуросемид дори воситасини қўллашни вақтинчалик тўхтатиш, ёки хеч бўлмаганда фуросемид дозасини камайтириш лозимлигини ёки ААФ ингибитори ёки ангиотензин II рецепторининг антагонисти дозасини ошириш кераклигини ҳал қилиш зарур.
Фуросемидни Рисперидон дори воситаси ёки бошқа кучли диуретиклар билан мажмуавий даволаш ёки бир вақтда қўллаш тўғрисидаги қарорни хал қилишдан аввал, эҳтиёткорлик намоён қилиш, хавф ва фойдани синчиклаб баҳолаш лозим.
Қўллашда хавфи бўлган мажмуалар
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), жумладан ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қўллаш фуросемиднинг таъсирини камайтириши мумкин. Организмни сувсизланиши ёки гиповолемия бўлган пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситалар ўткир юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Фуросемиднинг таъсирида салицилатларнинг токсиклиги ошиши мумкин.
Фенитоин бирга қўллангандан кейин фуросемиднинг самарадорлиги камайиши мумкин. Кортикостероидлар, карбеноксолон, қизилмия илдизини катта дозаларда қўллаш ва сурги воситаларини узоқ муддат қўллаш гипогликемияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Электролитлар мувозанатини айрим бузилишлари (гипокалиемия, гипомагниемия кабилар), маълум бошқа дори воситалар (масалан, ангишвонагул препаратлари ва QT интервалини узайиш синдромини чақирувчи дори воситалари) нинг токсиклигини ошириши мумкин.
Агар артериал босимни (АБ) пасайтириш хусусиятига эга бўлган антигипертензив препаратлар, диуретиклар ёки бошқа дори воситалар фуросемид билан бир вақтда қўлланса, АБ ни янада кўпроқ пасайишини кутиш керак.
Пробенецид, метотрексат ва фуросемид каби буйракларда ахамиятли даражада найчалар секрециясига учрайдиган бошқа дори воситалар, фуросемиднинг самарадорлигини камайтириши мумкин. Ва аксинча, фуросемид бу дори воситаларни буйраклар орқали чиқарилишини камайтириши мумкин. Даволашни юқори дозаларда ўтказиш (хусусан, ҳам фуросемид дори воситасини, ҳам бошқа дори воситаларни) уларни қон зардобидаги даражасини ошишига ва фуросемид ёки ёндош даволаш билан чақирилган ножўя самаралар хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Фуросемид диабетга қарши дори воситаларини ва АБ ни ошириш хусусиятига эга бўлган симпатомиметиклар (масалан, эпинефрин, норэпинефрин) нинг самарадорлигини камайтириши мумкин.
Кураресимон миорелаксантлар ёки теофиллиннинг таъсирини кучайтириши мумкин. Нефротоксик дори воситаларини буйракларга зарарли таъсирини кучайтириши мумкин. Фуросемид ва айрим цефалоспоринларнинг юқори дозалари билан даволанган пациентларда буйрак функциясини бузилиши ривожланиши мумкин.
Циклоспорин А ва фуросемидни бир вақтда қўллаш подаградаги артритни, фуросемид билан чақирилган иккиламчи гиперурикемияни ривожланиши ва циклоспорин таъсирида буйраклар орқали уратларни чиқарилиш жараёнини бузилиш хавфини ошиши билан ассоциацияланади.
Радиоконтраст моддалар билан даволаш оқибатида нефропатияни ривожланишини юқори хавф гуруҳига кирган пациентларни, фуросемид билан даволанганда радиоконтраст моддаларни олгандан кейин радиоконтраст моддаларни буюришдан олдин фақат вена ичига гидратация ўтказилган юқори хавф гуруҳига кирувчи пациентлар билан солиштирилганда буйрак функциясини ёмонлашиши кўп кузатилган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат билан даволаниш вақтида доимий сийишни таъминлаш лозим. Сийдик йўлларини қисман обструкцияси бўлган пациентларда, айниқса даволашни дастлабки босқичларида диққат билан кузатиш талаб қилинади.
Препарат билан даволаш вақтида пациентни доимий равишда тиббий кузатиш талаб қилинади. Қуйидаги ҳолатларда айниқса синчков мониторинг ўтказиш керак:
- артериал гипотензияси бўлган беморларни;
- артериал босимни аҳамиятли даражада тушиб кетиши натижасида алоҳида хавф гуруҳига кирган пациентлар, масалан, тож артерияларини ёки бош мияни озиқлантирувчи қон томирларини яққол стенози бўлган пациентлар;
- қандли диабетни яширин ёки яққол ифодаланган шакли бўлган пациентлар;
- подагра билан хасталанган беморлар;
- гепаторенал синдром, яъни оғир даражадаги жигар касалликлари билан ассоциацияланган функционал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- гипопротеинемияси бўлган пациентлар, у, хусусан нефротик синдроми билан ассоциацияланади (фуросемиднинг самараси ототоксикликни кучайиши билан бир вақтда сусайиши мумкин). Дозани эҳтиёткорлик билан титрлаш зарур;
- чала туғилган чақалоқларда (нефрокальциноз/нефролитиаз ривожланиши мумкин); буйрак функциясини мониторинг қилиш ва буйраклар ультросонографиясини бажариш лозим.
- Фуросемид билан даволаниш вақтида қон зардобида натрий, калий ва креатининни мониторинг қилиш тавсия қилинади. Электролитлар мувозанатини бузилишини юқори хавф гуруҳига кирувчи пациентлар ёки суюқликни сезиларли даражада қўшимча йўқотилганида, (масалан, қусиш, диарея ёки терлаш жадал натижасида) айниқса синчков мониторинг ўтказилиши керак. Гиповолемия ёки организмни сувсизланиши, шунингдек электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини ҳар қандай сезиларли бузилишларини тузатиш лозим. Бунинг учун фуросемид билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.
- Электролитлар мувозанатини бузилишини ривожланишига мавжуд бўлган касалликлар (масалан, жигар циррози, юрак етишмовчилиги) дори воситаларини бир вақтда қўллаш ва овқатланиш каби омиллар таъсир қилади. Масалан, қусиш ёки диарея натижасида калийни етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин.
- Препарат қўлланганида пациентга калийнинг миқдори юқори бўлган овқатни (пиширилган картошка, банан, томат, исмалоқ, қуруқ мевалар) тавсия қилиш мақсадга мувофиқ. Препарат қўлланганида калий танқислигини дори воситалари билан тўлдириш зарурати пайдо бўлиши мумкинлигини эсда тутиш лозим.
- Кекса ёшдаги ақли заиф пациентлар иштирокида ўтказилган, Рисперидон дори воситасини ўтказиш бўйича плацебо-назоратли тадқиқотларда Фуросемид дори воситасини Рисперидон дори воситаси билан бир вақтда қабул қилган пациентларда, фақат Рисперидон дори воситасини ёки Фуросемид дори воситасини ўзини қабул қилган пациентлар билан солиштирилганда ўлим ҳолати юқори даражада кузатилган.
- Бошқа кучли диуретиклар билан бир вақт даволаш тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал эҳтиёткорликка риоя қилиш, хавф ва фойданисбатини синчиклаб баҳолаш лозим. Сувсизланишдан сақланиш керак.
- Алкогол ва фуросемид дори воситасини бир вақтда истъемол қилишдан сақланиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Уни ҳомиладорлик даврида, ҳаётий кўрсатмалар бўйича даволаш ўтказиш керак бўлган ҳолатдан ташқари ҳолларда буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорлик даврида препарат билан даволанганда ҳомилани ўсиши ва ривожланишини кузатиш зарур.
Эмизиш даври
Фуросемид дори воситаси кўкрак сутига ўтади ва лактацияни бостириши мумкин. Фуросемид билан даволаш даврида аёллар эмизишни тўхтатишлари лозим.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Препарат қўлланганида айрим ножўя самаралар (масалан, АБ ни кутилмаганда аҳамиятли даражада тушиб кетиши), пациентни диққатни жамлаш қобилияти ва унинг реакция тезлиги бузилиши мумкин. Шунинг учун даволаниш даврида пациентлар автотранспортни бошқаришдан ёки механизмлар билан ишлашдан сақланишлари лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Симтомлари: дозани ўткир ва сурункали ошириб юборилишини клиник манзараси асосан электролитлар ва суюқликни йўқотилиш даражаси ва оқибатига боғлиқ бўлиб, ўз ичига гиповолемия, организмни сувсизланиши, гемоконцентрация, юрак аритмиялари (жумладан AV-блокада ва қоринчаларни ҳилпиллаши) каби белгиларни олади. Бу бузилишларнинг симптомларига оғир артериал гипотензия (шокка қадар кучайиб борувчи), ўткир буйрак етишмовчилиги , тромбоз, алахсираш, периферик фалаж, апатия ва онгни чалкашиши киради.
Даволаш: Фуросемидни махсус антидотлари йўқ. Симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан шиша ампулаларда.
10 ампула, ампулани очиш учун пичоқча ёки скарификатор ва илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Дори воситасини яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.