📜 Инструкция по применению Реональгон
💊 Состав препарата Реональгон
✅ Применение препарата Реональгон
📅 Условия хранения Реональгон
⏳ Срок годности Реональгон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕОНАЛЬГОН®

REONALGON

 

Препаратнинг савдо номи: Реональгон®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метамизол натрий, питофенон гидрохлориди, фенпивериний бромиди

Дори шакли: таблеткалар

Умумий характеристикаси:

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 500 мг метамизол натрий (анальгин), 5 мг питофенон гидрохлориди,
0,1 мг фенпивериний бромиди;

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати сақлайди.

Таърифи: ясси юзали, рискали ва фаскали, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетиклар билан мажмуадаги синтетик антихолинергик воситалар.

АТХ коди: А03D А02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Реональгон® – анальгетик ва спазмолитик воситалар гуруҳига мансуб бўлган мажмуавий препаратдир.

Метамизол пиразолон ҳосиласидир. Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга. Асосий таъсир механизми – марказий нерв тизимида ва периферик тўқималарда оғриқни сезувчанлик, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторлари – простагландинлар биосинтезини сусайтиришдир.

Питофенон папаверин сингари, ички аъзолар силлиқ мушагига бевосита миотроп таъсир кўрсатади ва уларни бўшашишини чақиради. Фенпивериний холиноблокаторлик хусусияти ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг уччала компонентини бирлашиши, уларнинг фармакологик таъсирларини ўзаро кучайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг компонентлари меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. Қон плазмасидаги терапевтик концентрацияларига, препарат қабул қилинганидан кейин тахминан ярим соатдан сўнг эришилади. Метамизол натрий плазма оқсиллари билан оз даражада боғланади ва жигарда жадал метаболизмга учрайди; модданинг катта қисми гидролизга учрайди ва 4-метиламиноантипирин ҳосил бўлади, у метил гуруҳини йўқотиб, фармакологик фаол 4-аминоантипиринни ҳосил қилади, ўз навбатида унинг ацетилланган ҳосиласи сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ички аъзолар ва силлиқ мушакларнинг спазми ва оғриқли синдром – буйрак ва ўт йўлларидаги санчиқлар, ичак спазмлари, дисменорея ва ички аъзоларнинг бошқа спастик ҳолатлари. Бош оғриқларида, бўғим оғриқларида, невралгия, ишиалгия, миалгияда қисқа муддатли симтоматик даволаш учун ишлатилиши мумкин. Жарроҳлик ва диагностик аралашувлардан кейин оғриқни қолдириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланилиши мумкин.

Зарурати бўлганида препарат шамоллаш ва инфекцион яллиғланиш касалликларидаги гипертермияда қўлланилиши мумкин

Қўллаш усули ва дозалари

Катта ёшдагилар ва 15 ёшдан катта бўлган болалар ичга (яхшиси овқатдан кейин) одатда 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилишлиги керак. Болаларга препаратни фақат шифокорнинг назорати остида бериш лозим. 13-15 ёшдаги болалар учун бир марталик доза – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта буюрилади. Реональгон® препаратини қабул қилиш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.

Препаратнинг суткалик дозасини ёки қўллаш давомийлигини оширилиши фақат шифокор кузатуви остида ўтказилиши мумкин. Препаратни узоқ муддат (7 кундан ортиқ) қўлланганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Терапевтик дозаларда одатда препарат яхши ўзлаштирилади.

Баъзида аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш, жуда кам ҳолларда – эпигастрал соҳада ачишиш ҳисси, оғиз қуриши, бош оғриши) юз бериши мумкин.

Бош айланиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия, цианоз бўлиши мумкин. Узоқ вақт қабул қилинганида – қон яратилишини бузилишлари (тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз) кузатилиши мумкин. Бронхоспазмга мойиллиги бўлганларда хуружлар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пиразолон ҳосилалари (бутадион, трибузон) ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани генетик йўқлиги. Тахиаритмия. Глаукоманинг ёпиқ бурчакли шакли. Сийдик тутилиши тенденцияли простата бези гипертрофияси. Меъда-ичак йўлларини тутилиши ва мегаколон. Қон тизими касалликлари. Коллаптоид ҳолатлар.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва охирги 6 ҳафтаси. Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Таблеткаларни 13 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Реональгон® ни бошқа нонаркотик анальгетиклари билан бирга қўлланилиши уларнинг токсик самараларини ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши воситалар, аллопуринол метамизолнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токсиклигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари метамизолнинг таъсирини сусайтиради.

Циклоспорин билан бирга қўлланилиши циклоспоринни қондаги миқдорини камайтиради. Седатив воситалари ва транквилизаторлар Реональгон® нинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак ва/ёки жигар фаолиятини бузилишларида; меъда касалликларида (ахалазия, гастроэзофагеал рефлюкс, меъданинг пилорик қисмини стенози), гипотензияга мойилликда; сурункали бронхитда ва бронхоспазмда (Реональгон®  бронхиал секретнинг қовушқоқлигини оширади); шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситаларга ўта юқори сезувчанликни борлиги тўғрисидаги маълумотлар борлигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни алкоголь ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дорилар билан бир вақтда қўлланганда, препарат пациентларнинг психофизик ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳайдовчилар ва механизмлар билан ишлайдиган шахслар препаратни ўта юқори эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим. Метамизолнинг метаболитлари баъзида сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида ўткир заҳарланишнинг қуйидаги симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғизни қуришини хис қилиш, аккомодацияни бузилиши, артериал гипотензия, уйқучанлик, онгни чалкашиши кузатилиши мумкин. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари.

Беморнинг меъдасини ювиш, адсорбентлар (фаоллаштирилган кўмир) буюриш керак; даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер ёки 2 блистердан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.