📜 Инструкция по применению Резорба
💊 Состав препарата Резорба
✅ Применение препарата Резорба
📅 Условия хранения Резорба
⏳ Срок годности Резорба

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕЗОРБА

REZORBA

Препаратнинг савдо номи: Резорба

Таъсир этувчи модда (ХПН): золедрон кислотаси

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4,26 мг золендрон кислотаси моногидрати (4,0 мг сувсиз золедрон кислотасига тўғри келади).

ёрдамчи моддалар: 220,0 мг D-маннитол, 27,34 мг натрий цитрати дигидрати (24,0 мг сувсиз моддага қайта ҳисобланганда).

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизатланган кукун ёки ғоваксимон масса.

Ампуладаги эритувчи: инъекция учун сув – 5 мл.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ҳидсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: суяк резорбциясининг ингибитори – бисфосфонат.

АТХ коди: М05ВА08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Золедрон кислотаси суяк тўқимасига танлаб таъсир қилувчи, юқори самарали бисфосфонатларга киради. Препарат остеокластларга таъсир қилиб, суяк тўқимасининг резорбциясини сусайтиради. Бисфосфонатларни суяк тўқимасига селектив таъсири, уларнинг минерализация бўлган суяк тўқимасига нисбатан жуда яқинлигига асосланган. Остеокластларнинг фаоллигини ингибициясини таъминловчи аниқ молекуляр механизми ҳозирги вақтгача номаълум бўлиб қолмоқда.

Золедрон кислотаси суякларни шаклланиши, минерализацияси ва механик ҳусусиятларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Суяк тўқимасига ингибиция қилувчи таъсир қилиши билан бир қаторда, золедрон кислотаси суяк метастазларида препаратнинг самарадорлигини таъминловчи ўсмаларга қарши ҳусусиятларга эга. In vivo шароитларида остеокластлар томонидан суяк тўқимасининг резорбциясини ингибиция қилади, суяк тўқимасининг микромуҳитини ўзгартиради, ўсма ҳужайраларини ўсишини пасайишига олиб келади; анти-ангиоген фаоллигини намоён қилади. Суяк резорбциясини сусайиши клиник жиҳатдан оғриқ ҳисларини яққол пасайиши билан намоён бўлади.

In vitro шароитларида остеобластлар пролиферациясини ингибиция қилади, билвосита цитостатик ва проапоптик фаолликни, ўсмаларга қарши препаратлар билан синергик цитостатик самара намоён қилади; анти-адгезив ва анти-инвазив фаолликни намоён қилади. Золендрон кислотаси, ўзининг синергик самараси туфайли, гормонал ва кимётерапия билан мажмуада пролиферацияни сусайтиради ва апоптозни индукция қилади, одамнинг миелома ҳужайралари ва сут бези ракига нисбатан бевосита ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек одам сут бези ракининг ҳужайраларини экстрацеллюляр матрикс орқали ўтишини камайтиради, бу унинг антиметастатик ҳусусиятларидан далолат беради. Бундан ташқари, золедрон кислотаси одам ва ҳайвонлардаги эндотелий ҳужайраларини пролиферациясини ингибиция қилади ва антиангиоген таъсир кўрсатади.

Сут бези раки, простата бези раки ва суякларнинг метастатик шикастланишлари билан бирга бошқа солид ўсмалар бўлган беморларда золедрон кислотаси суякларнинг патологик синишларни ривожланишини, орқа миянинг компрессиясини олдини олади, нур терапияси ва оператив аралашувларни ўтказишга бўлган талабни пасайтиради, ўсмали гиперкальциемияни камайтиради. Препарат оғриқ синдромини зўрайиб боришига йўл қўймаслиги мумкин. Препаратнинг даволовчи самараси остеобласт ўчоқлари бўлган пациентларда остеолитик ўчоқлари бўлган пациентларга нисбатан камроқ ифодаланган.

Кўп сонли миелома ва сут безини раки бўлган беморларда камида битта суякда ўсма ўчоғи бўлганида золедрон кислотасининг 4 мг дозасини самарадорлиги 90 мг дозали памидрон кислотаси билан қиёсий бўлади.

Ўсмали гиперкальциемияси бўлган беморларда препаратнинг таъсири қон зардобида кальцийнинг даражасини пасайиши ва кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини пасайиши билан характерланади. Кальцийнинг даражаси нормаллашгунигача бўлган вақт тахминан 4 кунни ташкил этади. 10-чи кунга келиб кальцийнинг концентрацияси 87-88% беморларда нормаллашади. Қайталангунигача бўлган ўртача вақт (альбумин бўйича тўғриланган зардобдаги кальцийнинг даражаси камида 2,9 ммоль/л) 30-40 кунни ташкил этади. Гиперкальциемияни даволашда золедрон кислотасини 4 мг ва 8 мг дозалардаги самарадорлиги ўртасида аҳамиятли даражадаги фарқлар кузатилмайди.

Клиник тадқиқотларда, золедрон кислотасини 4 мг, 8 мг дозаларда, памидрон кислотасини 90 мг дозада ёки плацебони ҳам суяк метастазларида, ҳам гиперкальциемияда олган пациентларда кузатилган нохуш кўринишларнинг учраш тезлиги ва оғирлиги ўртасида аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Суяк метастазларида препаратнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар 64 пациентга золедрон кислотаси 2, 4, 8 ва 16 мг дозаларда бир марта ва 5 ҳамда 15 минут орасида такроран юборилгандан сўнг олинган. Препаратнинг фармакокинетик параметрлари дозасига боғлиқ эмас. Инфузия бошланганидан сўнг қон зардобидаги концентрацияси тез ошади, инфузияни якунида чўққига етади, кейинчалик концентрацияни тез камайиши 4 соатдан сўнг 10% га, 24 соатдан сўнг – чўққи концентрациясида 1% дан камроқ қийматга камайиши, сўнгра такрорий инфузиядан олдин 28 куни максимал концентрациясининг 0,1% дан ошмайдиган паст концентрацияларини узоқ даври аниқланади.

Вена ичига юборилган золедрон кислотаси буйраклар орқали уч босқичда чиқарилади: препаратни тизимли қон оқимидан мувофиқ 0,24 ва 1,87 соатлик ярим чиқарилиш давридан иборат бўлган икки босқичли тез чиқарилиши, 146 соатдан ташкил топган, якуний ярим чиқарилиш давридан иборат бўлган давомли босқич. Препарат ҳар 28 кунда такроран юборилганида унинг кумуляцияси аниқланмаган. Золедрон кислотаси метаболизмга учрамайди ва буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Золедрон кислотаси одамдаги цитохром Р450 изоферментлар тизимини ингибиция қилмайди. Биринчи 24 соат давомида сийдикда юборилган дозанинг 39±16% аниқланади. Препаратнинг қолган миқдори асосан суяк тўқимаси билан боғланади. Сўнгра золедрон кислотасини суяк тўқимасидан тизимли қон оқимига аста-секин ажралиб чиқиши ва буйраклар орқали чиқарилиши юз беради. Препаратнинг умумий плазма клиренси соатига 5,04±2,5 л ни ташкил этади ва у препаратнинг дозаси, пациентнинг жинси, ёши, ирқий мансублиги ва тана вазнига боғлиқ эмас. Инфузиянинг давомийлигини 5 минутдан 15 минутгача ошиши золедрон кислотасининг концентрациясини инфузия охирида 30% га камайишига олиб келади, лекин “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) га таъсир қилмайди.

Гиперкальциемия ёки жигар фаолиятини етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. In vitro шароитларида олинган маълумотларга кўра, золедрон кислотаси одамдаги цитохром Р450 изоферментлар тизимини ингибиция қилмайди ва биотрансформацияга учрамайди, бу жигар фаолиятининг ҳолати золедрон кислотасининг фармакокинетикасига бирон-бир аҳамиятли таъсир қилмайди деб тахмин қилиш имконини беради. Препаратнинг дозасини 3% дан камроқ қисми ичак орқали чиқарилади.

Золедрон кислотасининг буйрак клиренси креатинин клиренси (КК) билан ижобий мос келади ва тадқиқотга киритилган 64 нафар пациентларда ўртача 84±29% (минутига         22-143 мл оралиқ) ни ташкил қилувчи креатинин клиренсидан 75±33% ни ташкил қилади. Популяцияни таҳлил қилиш, оғир даражадаги (креатинин клиренси ≤ 20 мл/мин) ёки ўртача даражадаги (креатинин клиренси минутига 20-50 мл) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда золедрон кислотасининг ҳисобланган клиренси, креатинин клиренси ≥ 84 мл/мин бўлган пациентлардаги золедронатнинг клиренси кўрсаткичларидан мувофиқ равишда 37% ва 72% ни ташкил қилишини кўрсатди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентлар учун чекланган фармакокинетик маълумотлар олинган.

Золедрон кислотасини қон компонентлариги яқинлигини пастлиги, плазма оқсиллари билан боғланиши пастлиги (тахминан 56%) ва препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмаслиги кўрсатилган.

Қўлланилиши

  • хавфли ўсмалар томонидан индукцияланган гиперкальциемия (альбумин бўйича мувофиқлаштирилган зардобдаги кальцийнинг концентрацияси ≥ 12 мг/дл ёки 3 ммоль/л);
  • хавфли солид ўсмалар ва миелома касаллигида суякларни метастатик шикастланишида (суякларни патологик синишлар ҳавфи, орқа мияни компрессияси, ўсма сабаб бўлган гиперкальциемияни камайтириш учун ва нур терапиясини ўтказишга бўлган талабни камайтириш учун) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига камида 15 минут давомида томчилаб юборилади.

Суяк метастазларида ва кўпсонли миеломадаги остеолитик ўчоқларда тавсия қилинган доза 4 мг ни ташкил қилади ҳар 3-4 ҳафтада юборилади.

Қўшимча равишда ичга кальцийни суткада 500 мг дозада ва D витаминини суткада 400 ХБ дозада буюриш тавсия қилинади.

Хавфли ўсмалар оқибатидаги гиперкальциемияда (альбуминнинг даражаси бўйича мувофиқлаштирилган кальцийнинг концентрацияси ≥ 12 мг/дл ёки 3 ммоль/л) тавсия қилинган доза, 4 мг ни ташкил қилади, бир марта юборилади. Инфузия пациент адекват равишда гидратация қилинадиган шароитда ўтказилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга қўлланганидаги эҳтиёткорлик чоралари

Хавфли ўсмалар сабаб бўлган гиперкальциемия:

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларни золедрон кислотаси билан даволаш тўғрисидаги қарорни фақат хавф/фойда нисбати синчковлик билан баҳолангандан кейингина қабул қилиш керак. Қон зардобидаги креатининнинг концентрацияси <400 мкмоль/л ёки < 4,5 мг/дл бўлганида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Тарқалган хавфли ўсмаларнинг суяк метастазлари ва миелома касаллиги:

Золедрон кислотасининг дозаси Cockroft-Gault формуласи бўйича ҳисобланган креатинин клиренси (КК) нинг дастлабки даражасига боғлиқ. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида (КК <30 мл/мин) золедрон кислотасини қўллаш тавсия этилмайди.

Буйрак фаолиятини енгил ёки ўртача даражада бузилишларида (креатинин клиренсининг кўрсаткичлари минутига 30-60 мл) тавсия этилган дозалари қуйида жадвалда келтирилган:

КК дастлабки қиймати (мл/мин) Золедрон кислотасининг тавсия этилган дозалари
>60 4,0 мг
50-60 3,5 мг
40-49 3,3 мг
30-39 3,0 мг

Зардобдаги креатининнинг концентрациясини препаратнинг ҳар бир дозасини юборишдан олдин аниқлаш керак. Буйрак фаолиятини бузилишлари аниқланганида золедрон кислотасининг навбатдаги дозасини юборишни кечиктириш лозим. Буйрак фаолиятини бузилишлари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқланади:

  • Креатининнинг дастлабки қийматлари нормал (< 1,4 мг/дл) бўлган пациентлар учун – қон зардобида креатининнинг концентрациясини 0,5 мг/дл га ошиши.
  • Креатининнинг дастлабки қийматларини силжишлари (>1,4 мг/дл) бўлган пациентлар учун – қон зардобида креатининнинг концентрациясини 1 мг/дл га ошиши.

Золедрон кислотаси билан даволашни, фақат креатининнинг даражаси дастлабки катталигидан кўпи билан 10% ортиқ даражага етгандагина, даволаш тўхтатилишидан олдин қўлланган дозада қайтадан бошланади.

Инфузия учун эритмани тайёрлаш бўйича йўриқнома:

Эритма асептик шароитларда тайёрланади; 4 мг 5 мл инъекция учун сувда эритилади, тўлиқ эригунича эҳтиёткорлик билан чайқатилади. Керакли дозада тайёрланган эритма 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли декстроза эритмасида султирилади. Таркибида кальций сақловчи эритмалар ишлатилмасин. Тайёрланган эритмани бевосита тайёрлангандан кейин ишлатган афзал. Ишлатилмаган эритмани совутгичда +2-80С ҳароратда узоғи билан 24 соат давомида сақлаш мумкин. Совутгичда сақланган эритмани юборишдан олдин хона ҳароратигача илитиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аъзолар ва аъзолар тизими бўйича қуйида келтирилган нохуш реакциялар, уларни учраш тезлиги бўйича кўрсатилган. Учраш тезлиги мезонлари: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥°1/100, < 1/10), баъзида (≥ 1/1000, < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000), жуда кам (< 1/10000), шу жумладан айрим хабарлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез – анемия, баъзида – тромбоцитопения, лейкопения; кам ҳолларда – панцитопения.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; баъзида – бош айланиши, парастезиялар, таъм сезишни бузилишлари, гипестезия, гиперестезия, тремор, ҳавотирлик ҳисси, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – онгни чалкашиши.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит; баъзида – кўришни “ноаниқлиги”; жуда кам ҳолларда – увеит, эписклерит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, анорексия; баъзида – диарея, қабзият, абдоминал оғриқлар, диспепсия, стоматит, оғизни қуриши.

Нафас тизими томонидан: баъзида – ҳансираш, йўтал.

Тери ва тери ҳосилалари томонидан: баъзида – қичишиш, тошма (шу жумладан эритематоз ва макуляр), кучли терлаш.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – суякларда оғриқ, миалгия, артралгия, тарқалган оғриқлар; баъзида – мушак тиришишлари.

Юрак-қон томир тизими томонидан: баъзида – артериал босимни яққол ошиши ёки пасайиши; кам ҳолларда – брадикардия.

Чиқариш тизими томонидан: тез-тез – буйрак фаолиятини бузилиши; баъзида – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия.

Иммун тизими томонидан: баъзида – юқори сезувчанлик реакциялари; кам ҳолларда – ангионевротик шиш.

Лаборатория кўрсатгичлари томонидан: жуда тез-тез – гипофосфатемия; тез-тез – креатинин ва мочевинанинг зардобдаги концентрацияларини ошиши, гипокальциемия; баъзида – гипомагниемия, гипокалиемия; кам ҳолларда – гиперкалиемия, гипернатриемия.

Маҳаллий реакциялар: препарат юборилган жойда оғриқ, таъсирланиши, шиш, инфильтратни ҳосил бўлиши.

Бошқалар: тез-тез – иситма, гриппсимон симптомлар (умумий ланжлик, этни увишиши, оғриқлик ҳолати, қизиб кетишдан иборат), баъзида – астения, периферик шишлар, кўкрак қафасида оғриқ, тана вазнини ошиши.

Пациентларни бисфосфонатлар, шу жумладан золедрон кислотаси билан даволаганда, баъзида жағ остеонекрозини ривожланиш ҳоллари (одатда тиш олингандан кейин ёки бошқа стоматологик аралашувдан кейин) аниқланган.

Жуда кам ҳолларда, золедрон кислотаси билан даволаниш фонидаги артериал босимни пасайиши ҳушдан кетишга ёки циркулятор коллапсга олиб келган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • золедрон кислотасига, бошқа бисфосфонатларга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
  • яққол буйрак етишмовчилиги (кратинин клиренси минутига 30 мл дан кам);
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • болалар ва ўсмирлар (қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритувчи сифатида таркибида кальций сақловчи эритмаларни, хусусан Рингер эритмасини ишлатиш мумкин эмас.

Ўсмаларга қарши дори воситалари, диуретиклар, антибиотиклар, анальгетиклар билан бир вақтда қўлланганида клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Бисфосфонатлар ва аминогликозидлар қон зардобидаги кальцийнинг концентрациясига бир томонга йўналтирилган таъсир кўрсатади, шунинг учун улар бир вақтда буюрилганида гипокальциемия ва гипомагниемияни ривожланиш хавфи ошади. Гипокальциемия, гипофосфатемия ёки гипомагниемия ривожланганида мувофиқ моддаларни қисқа муддатга қўшимча юбориш зарурати туғилиши мумкин. Даволанмаган гиперкальциемияси бўлган пациентларда, одатда буйрак фаолиятини бузилиши бўлади, шунинг учун ушбу пациентлар тоифасида буйрак фаолиятини синчков мониторинг ўтказиш керак. Суяк метастазлари бўлган пациентларни золедрон кислотаси билан даволаш масаласини ҳал қилишда, терапевтик самараси золедрон кислотаси билан даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ойдан кейин кузатилишини эътиборга олиш керак.

Золендрон кислотасини потенциал нефротоксик таъсирга эга бўлган препаратлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Кўп сонли миеломаси бўлган пациентларда бисфосфонатларни талидомид билан мажмуада вена ичига юборилганида буйраклар фаолиятини бузилишларини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Юқорида таърифланган асоратларни ривожланиш ҳавфи золедрон кислотаси 4 мг дозада камида 15 минут давомида юборилишига қарамасдан, буйрак фаолиятини бузилиш эҳтимоли сақланиб қолади. Золедрон кислотаси биринчи марта ёки бир марта қўлланганида буйрак фаолиятини ёмонлашиши, буйрак етишмовчилигини зўрайиб бориши ва гемодиализ ўтказиш заруратини ривожланиш ҳоллари кузатилган. Препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак фаолиятини бузилиши, яққол ифодаланган жигар етишмовчилигида (қўллаш бўйича маълумотлар йўқ), ацетилсалицил кислотасига сезувчан бронхиал астма билан хасталанган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Инфузиядан олдин пациентга адекват равишда гидратация ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Зарурат бўлганида, золедрон кислотасини инфузия қилишдан олдин, параллел равишда ёки ундан кейин физиологик эритмани юбориш тавсия этилади. Юрак-қон томир тизими томонидан асоратларни ривожланиш хавфи борлиги туфайли пациентни гипергидратациясига йўл қўймаслик керак.

Препарат юборилганидан сўнг қон зардобида кальций, магний, фосфор ва креатининнинг концентрациясини доимо назорат қилиш керак.

Золедрон кислотаси билан даволаш фонида буйрак фаолиятини синчиклаб кузатиш керак. Буйрак фаолиятини бузилишини ривожланиш хавф омилларига дегидратация, мавжуд бўлган буйрак етишмовчилиги, золедрон кислотаси ёки бошқа бисфосфонатларни кўп марта юбориш, шунингдек нефротоксик дори воситаларни қўлланиши ва препаратни ҳаддан ташқари тез юбориш киради.

Ацетилсалицил кислотасига сезувчан бўлган бронхиал астма билан хасталанган пациентларга, бошқа бисфосфонатлар буюрилганида бронхоспазм ҳоллари аниқланганини назарда тутиш керак, бироқ золедрон кислотаси қўлланганида бундай ҳолатлар ҳали қайд қилинмаган.

Бисфосфонатлар билан, шу жумладан золедрон кислотаси билан даволаниш фонида, онкологик беморларда жағ остеонекрозини ривожланиш ҳолатлари таърифланган, шунинг учун бисфосфонатлар билан даволашни бошлашдан олдин стоматологик текширув ўтказиш керак ва хавф омиллари (анемия, коагулопатия, инфекциялар, гигиенага риоя қилмаслик ёки оғиз бўшлиғини касалликлари, йўлдош кимё- ёки нур билан даволаш, кортикостероидлар билан даволаш) бўлганида тегишли профилактик муолажаларни ўтказиш керак. Хавф омиллари бўлган беморларни золедрон кислотаси билан даволаш фонида, иложи борича стоматологик оператив аралашувлардан сақланиш керак.

Ҳомиладор аёллар ва эмизиш давридаги аёллар, болаларга препаратни тиббий қўллаш хусусиятлари

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар ва ўсмирлик ёшида препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсири юзасидан текширишлар ўтказилмаган. МНТ томонидан ножўя самаралар кузатилганида диққатни жамлаш ва руҳий ҳамда ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб этувчи фаолиятларни бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Золедрон кислотасининг дозаси ошириб юборилганида буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан буйрак етишмовчилиги, қон плазмасида электролитлар таркибини, шу жумладан кальций, фосфатлар ва магнийнинг концентрациясини ўзгариши бўлиши мумкин. Доза беҳосдан ошириб юборилганида пациент доимий кузатув остида бўлиши лозим. Клиник кўринишлари билан кечувчи гипокальциемия ривожланганида кальций глюконатини инфузия қилиш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

4,0 мг золедрон кислотасини (қуруқ моддага қайта ҳисобланганида) сақловчи лиофилизат 10 мл сиғимли тўқ рангли нейтрал шиша флаконларда, резина тиқин билан герметик беркитилган, алюмин-пластик қалпоқча билан маҳкамланган.

5 мл дан эритувчи (“Инъекция учун сув”) очиш учун тортиш ҳалқасига эга ёки синдириш нуқтаси бўлган ёки бўлмаган нейтрал шиша ампулаларда.

Препаратли 1 флакон ва эритувчили 1 ампула (“Инъекция учун сув”) контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритма: 5оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Лиофилизат – 3 йил.

Тайёрланган эритма – 24 соат.

Эритувчи (“Инъекция учун сув”) – 5 йил.

Ўрамининг яроқлилик муддати энг кам яроқлилик муддатига эга бўлган компоненти бўйича белгиланади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.