ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Витамин В комплекс
Vitamin B complex
Препаратнинг савдо номи: Витамин В комплекс
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – 20 мг, рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини) – 2 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 2 мг, никотинамид –
30 мг, кальций пантотенати – 1 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 2 мл гача.
Таърифи: тиниқ, сариқ рангли, яшил флуоресценцияли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар
АТХ коди: А11ЕА
Фармакокинетик хусусиятлари
В гуруҳи витаминлари паст концентрацияларда биологик фаолликка эга ва ҳужайра фаолиятига бошқарувчи самара кўрсатади. Фермент тизими таркибида углеводлар, оқсиллар ва липидлар метаболизмини бошқаришида иштирок этадилар.
В1 витамини асосан моддаларни углеводлар алмашинувида иштирок этади. Ядро сақловчи ҳужайраларда, хусусан жигар, буйрак ва лейкоцитларда пирофосфат кислотаси билан бирикиб, у организмда пирофосфатни қайта шакллантиради, альфа – кетокислота, хусусан пируват ва альфа – кетоглютаратларни декарбоксилизация каби реакцияларда коэнзим сифатида таъсир қилади. Тиаминни танқислигида тўқималарда пируват ва сут кислотаси тўпланади.
В2 витамини плазма оқсиллари билан боғланади. Кўп бўлмаган миқдори жигар, буйрак каби аъзолари тўпланади ва организмни эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдори сийдик билан чиқарилади.
В6 витамини қуйидаги энзимларни қисми ҳисобланади: декарбоксилаза ва трансаминаза. У гистамин, эркин ёғ кислоталари ва аминокислоталарни метаболизмида иштирок этади.
Препарат углеводли моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади ва организмда қанд метаболизмини тўқималарининг нормал фаолиятини бир маромда тутиб туришда жуда муҳим роль ўйнайди.
Препарат мушак ичи инъекциясидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Препаратнинг кўп қисми аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
В витаминининг мажмуаси инъекцияси ушбу витаминларнинг танқислиги мавжуд бўлганда буюрилади. В витаминининг танқислигини клиник ва субклиник ҳолатларини (глоссит, стоматит, хейлоз холатлари, юрак томонидан алиментар полиневрит кўринишлари, тери қопламаларида пеллагра кўринишлари, корнеал васкуляризация ва полиневрит) даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Кунига 500 микрограмм каби кичик дозаларда тиаминнинг танқислиги бартараф этилиши мумкин. Тавсия этилган терапевтик доза: ҳар куни 1-2 мл дан.
Юборилиши: мушак ичига ёки вена ичига секин, эҳтиёткорлик билан.
Ножўя таъсирлари
Одатда В витаминининг мажмуаси инъекцияси яхши ўзлаштирилади. Препаратни секин юбориш лозим.
Препаратнинг токсик таъсирини эҳтимоли кам, чунки ортиқча В витамини организмдан чиқарилади.
Жуда кам ҳолларда эшакеми, қичишиш, Квинке шиши каби ўта юқори сезувчанлик реакцияларини кузатиш мумкин, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда.
Препаратнинг таркибига кирувчи никотинамид, тери, юз қизариши ва қизиб кетиш ҳиссини чақириши мумкин.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакция ҳақида маълумотлар тўплаб борилади. Ушбу жараён муҳим ҳисобланади, чунки дори воситасининг фойда/хавф мувозанатини назорат қилишни амалга оширишга ёрдам беради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ҳар қандай таъсир этувчи компонентларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пиридоксин леводопани периферик метаболизмини ошириш мумкин, бу леводопанинг терапевтик самарасини камайтиради. Шундай қилиб, леводопани қабул қилаётган Паркинсон касаллиги бўлган пациентларга, В6 витаминининг суткалик эҳтиёждан ошиб кетувчи дозаларда қўллаш мумкин эмас. Леводопа бу декарбоксилазанинг периферик ингибиторлари билан мажмуада қўлланилаётган ҳолатларга тааллуқли эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни галактозани ўзлаштираолмасликда лактозани туғма танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлигида препаратни қабул қилишда оддий эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим.
Пиридоксин юқори дозаларда пролактинни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин ва шунинг учун эмизикли аёлларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилиши лозим.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларини бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир этишининг ўзига хослиги.
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
В витаминининг ортиқчаси организмдан осон чиқарилади, шу сабабли ушбу препаратнинг дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган жиддий муаммоларнинг эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Бирламчи ўрам: 2 мл дан препарат ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда.
Иккиламчи ўрам: 5 ёки 10 ампуладан контур уяли ўрамга жойланган. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон коробкали пеналга жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.