📜 Инструкция по применению Ринокта
💊 Состав препарата Ринокта
✅ Применение препарата Ринокта
📅 Условия хранения Ринокта
⏳ Срок годности Ринокта

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОКТА®

RINOCTA®

 

Препаратнинг савдо номи: Ринокта®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: назал томчилар 0,5 мг/1 мл ва 1 мг/1 мл

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг ёки 1,0 мг ксилометазолин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, бензалконий хлориди, динатрий фосфати, натрий дигидрофосфат дигидрати, натрий хлориди, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, концентрацияланган хлорид кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA07.

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Ксилометазолин носелектив таъсирга эга альфа-адреномиметик ҳисобланади. Паст концентрацияларда α2-адренорецепторларга, юқори концентрацияларда α1-адренорецепторларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Бурун шиллиқ қаватига бевосита таъсирга эга ва қон томирларни торайтириш, яллиғланиш жараёни ва экссудацияни сусайтириш мақсадида ЛОР амалиётида қўлланади. Бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва шишини камайтиради ёки бартараф этади ва ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Препаратнинг таъсири қўллагандан кейин бир неча минут давомида бошланади ва 10 соатгача давом этади. Ҳатто шиллиқ қавати сезувчан пациентлар томонидан ҳам яхши ўзлаштирилади ва киприксимон эпителий фаолиятини издан чиқармайди.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланилганида деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасида концентрацияси жуда кам ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Қўлланилиши

  • ҳар хил турдаги ринит;
  • бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари (дренажни енгиллаштириш учун);
  • ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида);
  • риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ринокта® флаконда мавжуд бўлган учлик ёрдамида бурунга томизиб, интраназал қўлланади.

0,5 мл/1 мл концентрацияли эритма шифокор тавсияси бўйича 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 1-2 марта буюрилади. Препаратни суткада 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

1 мл/1 мл концентрацияли эритма катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси одатда 5-7 кунни ташкил этади.

Томизиш муолажасини бажариш: препаратни қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Ўтирган ҳолатда бошни орқага ташланади ёки ётилади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, ҳар бир бурун йўлига препарат томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади. Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Нафас тизими томонидан:

Қисқа муддатли таъсирланиш (бурун шиллиқ қаватида ачишиш ёки қуриши). Кам ҳолларда шиллиқ қават шишини ошиши, бурундан ажралмалар ажралишини кучайиши ва реактив ринит ҳисобига “бурун битиши” ҳиссини пайдо бўлиши.

Ринокта® ни юқори дозаларда узоқ вақт ва тез-тез қўллаш ачишиш, қуриш, шунингдек реактив ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу самара ҳатто даволаш тугатилганидан 5-7 кундан кейин кузатилиши ва шиллиқ қаватни қайтмас шикастланиши ва қуруқ ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан:

Кам ҳолларда бош оғриғи, уйқусизлик, толиқиш пайдо бўлади.

Юрак-қон томир тизими томонидан:

Кам ҳолларда: юрак уриб кетиши, пульсни тезлашиши, артериал босимни ошиши.

Иммун тизими томонидан:

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳансираш, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ксилометазолин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • глаукома;
  • қуруқ ринит;
  • транссфеноидал гипофизэктомия ёки бош мия пардалари бутунлигини бузилиши билан кечувчи бошқа жаррохлик аралашувлари;
  • болалар: 2 ёшгача – 0,5 мг/1 мл концентрацияли эритма.

6 ёшгача – 1 мг/1 мл концентрацияли эритма.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ринокта®ни тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тизимли самаралар деярли кузатилмайди. Лекин трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида артериал босим ошиши мумкин. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларини бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ринокта®ни қон томирларни торайтирувчи бошқа препаратлар каби артериал гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабет ёки қон томирларни торайтирувчи препаратларга уйқусизлик, бош айланиши ва бошқалар кўринишида намоён бўлувчи юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Сурункали ринитда Ринокта® ни медикаментоз ринит ривожланиши хавфини ҳисобга олиб, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Ринокта®, 0,5 мг/1 мл назал томчиларни 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга фақат шифокор тавсияси бўйича ва катталар кузатуви остида қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи хусусиятларини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик ва лактация даврида Ринокта® дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Лекин агар она учун фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида тавсия этилган дозадан оширмасдан қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ринокта® тавсия этилган дозалардан юқори бўлмаган дозаларда транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Лекин Ринокта® тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт қўллагандан кейин юрак-қон томир ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилияти бузилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Катталарда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Кам ҳолатларда препаратни тўсатдан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) клиник манзарада тахикардия, аритмия, артериал босимни ошиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши ёки мунтазам бўлмаган нафас олиш каби симптомлар устун бўлган.

Даволаш: қўллашни тўхтатиш, адреноблокаторлар, симптоматик даволаш (вазопрессор воситаларни қўллаш мумкин эмас).

Чиқарилиш шакли

10,0 мл дан ҳимоя ҳалқали бураладиган қопқоқча ва томчилагич-учлик билан беркитилган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.