ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЛОГРЕЛЬ
PLOGREL
Препаратнинг савдо номи: Плогрель
Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 75 мг клопидогрелга эквивалент клопидогрел гидросульфати;
ёрдамчи моддалар: повидон К 30, натрий кроскармеллозаси, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, гидрогенизация қилинган, канакунжут мойи;
парда қобиғи: Insta Moistshield Brown бўёвчиси (титан диоксиди, темир (III) оксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза, этилцеллюлоза, тальк), метилен дихлориди, изопропил спирти.
Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, тўқ-пушти ёки деярли пушти рангли, рискали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар;
кўндаланг кесимида оқ ёки деярли оқ рангли ядро кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант восита.
АТХ коди: В01АС04.
Фармакологик хусусиятлари.
Фармакодинамикаси
Клопидогрел – антиагрегант восита. Аденозиндифосфатни (АДФ) тромбоцитлардаги рецепторлар билан боғланишини ва АДФ таъсири остида IIb/IIIa гликопротеин рецепторларини фаоллашувини танлаб сусайтириб, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Бошқа агонистлар томонидан чақирилган тромбоцитлар агрегациясини, ажралган эркин АДФ томонидан уларни фаоллашишини олдини олган ҳолда сусайтиради, фосфодиэстераза (ФДЭ) нинг фаоллигига таъсир қилмайди. Тромбоцитларнинг АДФ рецепторлари билан қайтмас боғланади, улар АДФ томонидан рағбатлантирилишига ҳаёт цикли давомида (тахминан 7 кун) сезмайдиган бўлиб қолади. Тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши 400 мг бошланғич дозани қабул қилингандан 2 соат ўтгач кузатилади (40% ингибиция қилиниши). Энг юқори самараси (агрегацияни 60% га сусайтирилиши) суткада 50-100 мг дозада мунтазам қабул қилингандан кейин 4-7 кундан сўнг ривожланади. Антиагрегант самараси тромбоцитларнинг бутун ҳаёти давомида (7-10 кун) сақланиб қолади.
Фармакокинетикаси
Суткада 75 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин ва узоқ вақт ичга қабул қилинганда клопидогрел тез сўрилади.
Сўрилиши ва биокираолишлиги – юқори. Бироқ плазмада дастлабки модданинг концентрацияси паст ва ичга қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг аниқлаш чегарасига (0,025 мкг/л) эришилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 94-98%. Олддори ҳисобланади (яъни организмга тушгач, фаоллашиб, сўнгра дори воситасига айланади).
Клопидогрел жигарда тез метаболизмга учрайди. Фаол метаболити қонда аниқланмайди. Асосий аниқланадиган метаболити – карбоксил кислотасининг нофаол ҳосиласидир, унинг энг юқори концентрациясига (TCmax) эришиш вақти, 75 мг дозаларда такроран перорал қабул қилингандан сўнг 1 соат ўтгач эришилади, максимал концентрацияси (Cmax) – тахминан 3 мг/л.
Препаратнинг тахминан 50% буйрак орқали ва тахминан 46% – ичак орқали, юборилгандан кейин 120 соат давомида чиқарилади. Бир марталик ва такрорий қабул қилишлардан кейин асосий метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 8 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилаётган метаболитларнинг концентрацияси – 50%.
Плазмадаги асосий метаболитининг концентрацияси суткада 75 мг қабул қилингандан кейин ўртача даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 дан 60 мл гача) бўлган беморлар ва соғлом шахсларга қараганда, оғир сурункали буйрак етишмовчилиги (КК минутига 5-15 мл) бўлган пациентларда пастроқ.
Қўлланилиши
Миокард инфаркти, ишемик инсульт ёки периферик артерияларнинг окклюзияси бўлган пациентларда тромботик асоратларни олдини олиш.
Ўткир коронар синдромда: ST сегментини кўтарилиши билан кечувчи синдромда тромболитик даволашни ўтказиш имконияти бўлганида; ST сегментини кўтарилишисиз (ностабил стенокардия ёки Q тишисиз миокард инфаркти), шу жумладан стент қўйилган беморларда тромботик асоратларни олдини олиш учун ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар буюрилади.
Миокард инфаркти, ишемик инсульт ёки периферик артерияларнинг окклюзияси бўлган пациентларда – 75 мг дан суткада 1 марта. Миокард инфаркти бўлган беморларда даволашни миокард инфарктининг биринчи кунларидан 35-кунигача бошлаш керак, ишемик инсульти бўлган беморларда эса – ишемик инсультдан кейин 7 кундан 6 ойгача бўлган муддатларда.
ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдромда (ностабил стенокардия, Q тишисиз миокард инфаркти) тромботик асоратларни олдини олиш учун – юклама доза – 300 мг ни бир марта қабул қилишдан бошлайдилар, сўнгра суткада 75 мг дан қабул қилинади (суткада 75-375 мг дозаларда АСК билан бирга, тавсия қилинган доза – суткада 100 мг). Энг юқори ижобий самара 3 ойдан кейин бошланади. Даволаш курси 1 йилгача. ST сегментини кўтарилиши билан кечувчи ўткир коронар синдромда (ST сегменти кўтарилиши билан ўткир миокард инфаркти) тромботик асоратларни олдини олиш учун – суткада 75 мг дан, юклама дозани АСК ва тромболитиклар билан (ёки тромболитикларсиз) бошланғич бир марта қабул қилиш билан қўлланади.
Мажмуавий даволашни симптомлар пайдо бўлганидан кейин иложи борича эртароқ бошлаш лозим ва ҳеч бўлмаганида, 4 ҳафта давомида давом эттириш керак. 75 ёшдан ошган пациентларда клопидогрел билан даволашни, унинг юклама дозасини қабул қилмасдан бошлаш керак.
CYP2C19 изоферментининг фаолиятини генетик жиҳатдан пасайиши бўлган пациентларда клопидогрелнинг самараси пасайиши мумкин. Бундай пациентларда дозалашнинг оптимал тартиби аниқланмаган.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган.
Ножўя таъсирлари
Қон кетиши – препаратни қабул қилишнинг биринчи ойи давомида учрайдиган, энг кўп кузатиладиган реакциядир. Кучли қон кетиши ҳоллари клопидогрелни АСК билан ёки клопидогрелни АСК ва гепарин билан бир вақтда қабул қилган пациентларда қайд этилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги кўрсаткичларга мувофиқ белгиланган: жуда тез-тез – 1/10 дан кўпроқ, тез-тез – 1/100 дан кўпроқ ва 1/10 дан кам, тез-тез эмас – 1/1000 дан кўпроқ ва 1/100 дан кам, кам ҳолларда – 1/10000 дан кўпроқ ва 1/1000 дан кам, жуда кам ҳолларда – 1/10000 дан кам, шу жумладан якка ҳолларда. Реакцияларнинг тезлигини ҳар бир синфи миқёсида, нохуш самаралар оғирлик даражасини камайиши тартибида келтирилган.
Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения, эозинофилия; кам ҳолларда – нейтропения, шу жумладан яққол нейтропения; жуда кам ҳолларда – тромботик тромбоцитопеник пурпура, анемия, шу жумладан апластик анемия, панцитопения, агранулоцитоз, оғир тромбоцитопения, гранулоцитопения.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, бош мия ички қон қуйилишлари, шу жумладан ўлим билан якунланувчи; жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши, галлюцинациялар, таъм сезишни бузилиши.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас – конъюнктивага, кўзга, тўр пардага қон қуйилишлари; кам ҳолларда – вертиго.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – гематома; жуда кам ҳолларда – оғир қон кетишлари, операция жароҳатидан қон кетиши, васкулит, артериал босимни пасайиши.
Нафас тизими томонидан: жуда тез-тез – бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, интерстициал пневмонит, ўпкадан қон кетиши, қон туфлаш.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез –диарея, қоринда оғриқ, диспепсия, меъда-ичакдан қон кетишлари; тез-тез эмас – меъда ва 12 бармоқ ичак яраси, гастрит, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, метеоризм; кам ҳолларда – қорин пардаси ортидаги қон қуйилишлар; жуда кам – панкреатит, колит, шу жумладан ярали ёки лимфоцитар, стоматит, ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит, жигарнинг функционал синамаларини бузилиши, ўлим билан якунланувчи меъда-ичакдан қон кетишлари.
Тери қопламалари томонидан: тез-тез – тери остига қон қуйилишлари; тез-тез эмас – тери тошмаси, қичишиш, пурпура; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, эшакеми, эритематоз тошма, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, экзема, қизил ясси темиратки.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: жуда кам ҳолларда – гемартроз, артрит, артралгия, миалгия.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез эмас – гематурия; жуда кам ҳолларда – гломерулонефрит, гиперкреатининемия.
Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, зардоб касаллиги.
Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тез эмас – қон кетиш вақтини узайиши, жигарнинг функционал синамаларини бузилиши, қонда креатинин концентрациясини ошиши.
Бошқалар: жуда кам ҳолларда – тана ҳароратини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентига юқори сезувчанлик.
Лактозани наслий ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозанинг мальадсорбция синдроми. 18 ёшгача бўлганлар (қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган). Оғир жигар етишмовчилиги. Ўткир қон кетиши (шу жумладан, пептик яра ёки бош мия ички қон қуйилиши). Ҳомиладорлик ёки лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Варфаринни клопидогрел билан бир вақтда қабул қилиш қон кетишлари жадаллигини ошириши мумкин, шунинг учун бу мажмуани қўллаш тавсия қилинмайди. IIb/IIIa гликопротеинининг ингибиторлари, АСК, гепаринни клопидогрел билан бирга буюрилиши қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади. НЯҚВ билан бир вақтда қўлланганда қон кетишлар хавфи ошиши мумкин. CYP2C19 ингибиторларини (масалан омепразолни) бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Клопидогрелнинг фаол метаболити CYP2C9 изоферментининг фаоллигини ингибиция қилади, бунинг натижасида плазмада фенитоин, толбутамид ва НЯҚП концентрацияси ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Даволаниш даврида гемостаз тизимининг кўрсаткичлари (қисман фаоллашган тромбопластин вақти (АЧТВ), тромбоцитлар сони, тромбоцитларнинг функционал фаоллигининг тестлари) ни назорат қилиш лозим; жигарнинг функционал фаоллигини мунтазам текшириб туриш керак.
Клопидогрелни жароҳатдаги, жарроҳлик аралашувидаги яққол қон кетишларининг хавфи бўлган пациентларда, жароҳатлари бўлган, қон кетишларига мойиллиги (айниқса меъда-ичакдан ва кўз ичига қон кетишлари) бўлган пациентларга, шунингдек пациентлар томонидан АСК, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторларини), гепарин ёки IIb/IIIа гликопротеин ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қон кетишларининг, шу жумладан яширин қон кетишининг ҳар қандай белгиларини аниқлаш учун, айниқса препаратни қўллашнинг биринчи ҳафтаси давомида ва/ёки юракдаги инвазив муолажалар ва жарроҳлик операцияларидан кейин пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Клопидогрел ва варфаринни бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки у қон кетишини кучайтириши мумкин.
Жарроҳлик аралашувларида, агарда антиагрегант таъсирини бўлмагани яхши бўлса, даволаш курсини операциядан 7 кун олдин тўхтатиш керак.
Клопидогрелни қўллаш фонида (ацетилсалицил кислотаси билан бирга ёки усиз) пайдо бўлган қон кетишини тўхтатиш кўпроқ вақтни талаб қилиши туфайли, қон кетишининг ҳар бир ҳоллари ҳақида шифокорга хабар беришлари кераклиги ҳақида беморларни огоҳлантириб қўйиш керак. Беморлар, агар уларда оператив аралашувлар ўтказиладиган бўлса, препаратни қабул қилишлари ҳақида, шунингдек шифокорни ҳам хабардор қилишлари лозим.
Клопидогрел қўлланганидан кейин, тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) жуда кам, баъзида қисқа муддат қўлланганидан кейин аниқланган. Бу ҳолат неврологик бузилишлар, буйракларнинг дисфункцияси ёки гипертермия билан бирга бўлган тромбоцитопения ва микроангиопатик гемолитик анемия билан ифодаланади. ТТП – дарҳол даволашни, шу жумладан плазмаферезни қўлланишини талаб қиладиган потенциал ўлимга олиб келувчи ҳолатдир.
Маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, клопидогрел ўткир (7 кундан кам) ишемик инсультда тавсия қилинмайди.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда клопидогрелни қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун бундай беморларга клопидогрелни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Жигар функциясини оғир бузилишларида геморрагик диатезни ривожланиш хавфини унутмаслик лозим, жигар функциясини ўртача бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган, шуниг учун бу пациентларга клопидогрелни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Маълумотларнинг йўқлигини назарда тутиб, клопидогрелни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Клопидогрел нерв тизими томонидан ножўя самараларни (бош оғриғи, бош айланиши, тизимли бош айланиши, онгни чалкашиши, галлюцинацияларни) чақириши мумкин, улар транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Эҳтиёткорлик билан
Ўртача жигар етишмовчилиги, сурункали жигар етишмовчилиги, қон кетишини ривожланиш хавфини оширувчи патологик ҳолатлар (шу жумладан травма, операциялар), қон кетишларига мойиллик, АСК, варфарин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари), гепарин, IIb/IIIa гликопротеини ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, CYP2C19 изоферментининг фаолиятини наслий пасайиши.
Дозани ошириб юборилиши
Клопидогрелнинг дозаси ошириб юборилиши қон кетиши вақтини узайишига ва кейинчалик геморрагик асоратларга олиб келиши мумкин. Қон кетиши аниқланганда тегишли даволаш чоралари ўтказилиши лозим. Клопидогрелнинг фармацевтик фаоллигига антидотлар аниқланмаган.
Узайган қон кетиш вақтини тезда тузатиш зарурати туғилганида, тромбоцитар массани қуйиш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
10 ёки 14 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюминий фольгали контур уяли ўрамга жойланади.
3 контур уяли ўрам (10 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
1 ёки 2 контур уяли ўрам (14 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.