📜 Инструкция по применению Галоприл
💊 Состав препарата Галоприл
✅ Применение препарата Галоприл
📅 Условия хранения Галоприл
⏳ Срок годности Галоприл

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЛОПРИЛ

HALOPRIL

Препаратнинг савдо номи: Галоприл

Таъсир этувчи модда (ХПН): галоперидол

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг галоперидол;

ёрдамчи моддалар: сут кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нейролептиклар. Бутирофенон ҳосилалари.

АТХ коди: N05AD01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Галоперидол – бутирофенонлар гуруҳига тегишли нейролептик ҳисобланади. Галоперидол дофаминни кучли антагонисти ҳисобланади; допамин рецепторларининг барча подтиплари учун ўхшаш авлоди ҳисобланади – у танламайдиган допаминергик антагонстидир. Шунингдек, препарат адренорецепторларга нисбатан антагонистик фаолликка эга, бироқ хеч қандай антистамин ёки антихиолинергк фаолликни намоён қилмайди. Препаратни мезокортикал ва лимбик соҳаларининг даражасида допаминергик антагонизми билан боғлиқ бўлган делирий ва галлюцинацияларни бартараф этишга йўналтирилган ҳисобланади.

Ганглияларнинг базал даражасидаги антагонизми турли экстрамид мотор ножўя самараларнинг сабаби ҳисобланади (дистония, акатизия ва паркинсонизм).

Галоперидол самарали психомотор седатив таъсирга эга, қўзғалувчанлик симптомлари, масалан манияларни келиб чиқишини қўзғатади.

Галоперидол, шунингдек сурункали оғриқларни даволашда самара кўрсатади, ушбу самара лимбик даражасидаги таъсири билан изоҳланади. Янада периферик антидопаминергик самаралар кўнгил айниши ва қусишни баратараф этиш хусусияти (хеморецепторларнинг триггер зоналари даражасидаги антагонизми) пролактинни ажралиб чиқишини ошиши (дофамин чақирган ингибирланиш фаоллигига антагонизм орқали, аденогипофизда пролактинни ажралиб чиқиши) ва меъда-ичак сфинктерининг релаксацияси билан тушунтирилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилгандан кейин биокираолишлиги қабул қилинган дозанинг 60-70% ни ташкил қилади. Қон плазмасида максимал концентрацияси 2 соатдан 6 соатгача вақт орасида эришилади. Мушак ичига юборилганидан кейин максимал концентрацияга 20 минутдан сўнг эришилади.

Тақсимланиши

Галоперидол гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади. Препарат қон плазма оқсиллари билан 92% нисбатда боғланади. Мувозанат ҳолатда тақсимланиш ҳажми (Vdss) юқори (7,9±2,5 л/кг).

Метаболизми

Галоперидол бир неча йўл билан, шу жумладан цитохром Р450 нинг энзим тизими (хусусан  CYP3A4 ёки CYP2D6) ва глюкуронизация билан метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Қабул қилгандан кейин терминал ярим чиқарилиши (терминал чиқарилиши) ўртача 21 соатни (13-36 соатни) ташкил қилади. Препарат аҳлат билан (60%) ва сийдик билан (40%) чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 1% ўзгармаган ҳолатда сийдик билан чиқарилади.

Терапевтик концентрациялар.

Терапевтик натижалар плазмада галоперидолнинг концентрацияси 4мг/л ва 20-25 мг/л орасидаги диапазонда бўлиши ҳақида тахмин қилинган.

 

Қўлланилиши

  • Шизофрения: симптомларни даволаш ва қайталанилишларини олдини олиш.
  • Бошқа психозлар, айниқса параноидал.
  • Мания ва гипомания.
  • Ақлий қолоқлик ва мияни органик шикастланишлари бўлган пациентларда агрессия, гиперфаоллик ва ўзига шикаст етказиш каби рухий ва аҳлоқий муаммолар.
  • Қуйидаги ўртача ва оғир даражали ҳолатларни давомли бўлмаган даволашда ёрдамчи терапия: психомотор қўзғалишлар, ҳаяжонланиш, зўравонлик ёки хавфли импульсив ҳатти-ҳаракат.
  • Кўнгил айниши ва қусишда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тавсия этилган доза мўлжал ҳисобланади, чунки доза қатъий даражада шахсий равишда ҳисобланади ва пациентнинг реакциясига қараб ўзгаради. Бу ўткир фазада дозани аста-секин оширишнинг зарурати тез-тез кузатилиши, кейинчалик самарани бир маромда сақлаб турувчи босқичда аста-секин камайтиришни, сўнгра минимал самарали дозани аниқлашни билдиради. Энг паст дозаларга ҳам қониқарли даражада реакция қиладиган пациентларга юқори дозаларни қўллаш мумкин.

Нейролептик кўрсатмалар

Шизофрения, делирий, параноянинг оғир ҳолатларида, онгни оғир даражадаги чалкашишида, Корсаков синдромида, ўткир паранояда мушак ичига 5 мг қўлланилади. Симптомларнинг адекват назоратига эришишгача ҳар соатда такрорланади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам суткада 20 мг дан оширилмасин.

Психомотор қўзғалувчанликни назорати.

Мания, деменция, алкоголизм, шахсиятни ва ҳаракатни бузилиши, ҳиқичоқ, тиклар, дудуқланиб гапиришда симптомларнинг адекват назоратига эришишгача мушак ичига
5 мг қўлланилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам суткада 20 мг дан оширилмасин.

Қусишга қарши восита сифатида

Марказий нерв тизими сабаб бўлган қусишларда: 5 мг дан мушак ичига юборилади.

Операциядан кейинги қусишларни олдини олишда: операция тугаганидан сўнг 2,5–5 мг.

Кўнгил айниши, қусиш: 1-2 мг дан мушак ичига юборилади.

Кекса ёшли пациентлар.

Кекса ёшли пациентларни даволашда шифокор дозани синчковлик билан аниқлайди, бунда юқоридаги дозаларни камйтиришни баҳолаш лозим. Кекса ёшли шахсларда галоперидолнинг хавфсизлиги ва самараси аниқланмаган.

Ножўя таъсирлари

Галоперидол ножўя реакцияларни чақириш қобилиятига эга; ноҳуш самараларнинг рўйҳати қуйида келтирилган. Аъзолар тизими синфи учун бериладиган MedDRA ЖССТ нинг берган муддатлари: жуда тез-тез (> 1/10); тез-тез (> 1/100, <1/10); кам ҳолларда (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (> 1/10000, <1/1000); якка ҳолатлар (<1/10000).

MedDRA бўйича аъзолар тизимининг синфи Тез-тезлиги Кўринишлар
Қон томир ва лимфа тизими томонидан патологиялар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Агранулоцитоз, панцитопения, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения
Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Анафилактик реакция, ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Эндокрин бузилишлар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Антидиуретик гормонининг ноадекват реакцияси
Вариация метаболизмининг бузилишлари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Глипогликемия
Руҳий бузилишлар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Руҳий бузилишлар, қўзғалувчан-лик, онгни чалкашуви, депрессия, уйқусизлик
Нерв тизимининг патологиялари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Ташланиш, бош оғриғи
Юрак патологиялари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам «Пирует» туридаги аритмия, қоринчалар фибриляцияси, қоринчалар тахикардияси, экстрасистолия
Респиратор, торокал ва кўкс оралиғи  патологиялари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Бронхоспазм, ларингоспазм, томоқни шиши, хансираш
Меъда-ичак  патологиялари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Кўнгил айниши, қусиш
Гепатобилиар патологиялар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит, холецистит, сариқлик, функциялар тестларининг орқада қолиши
Тери ва тери ости клетчаткаси патологиялари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Васкулит, лейкоцитоклассик, эксфолиатив дерматит, эшакеми, ёруғликдан қўрқиш реакциялари, тошма, қичишиш,  гипергидроз
Буйрак ва сийдик чиқариш томонидан бузилишлар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Сийдикни тутилиши
Перинаталь ҳолат, ҳомиладорлик ва туғруқ Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Бекор қилишнинг неонатал синдроми, экстрапирамид симптомлар
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан патологиялар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Приапизм, гинекомастия
Умумий патологиялар ва препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам Тўсатдан ўлим ҳолати, юзни шиши, гипонатриемия, гипертермия
Ташҳис тадқиқотлари Кам ҳолларда, шу жумладан якка ҳолатлар ҳам QT интервалини узайиши билан бирга электрокардиограмма, тана вазнини камайиши

Галоприлни шу синф каби бошқа дори препаратлари билан қўлланилганида, QT интервалининг узайишини кам ҳолатлари, “пирует” туридаги аритмия каби қоринчалар аритмияси, қоринчалар тахикардияси, қоринчалар фибриляцияси ва юракни тўхташи кузатилган.

Жуда кам ҳолларда тўсатдан ўлим ҳолатлари кузатилган. Антипсихотик препаратларни қўллашда веноз тромбоэмболия, шу жумладан ўпка эмболияси ҳолатлари аниқланган – тез-тезлиги номаълум.

Тахмин қилинган ножўя реакциялар ҳақида ҳисобот

Препаратни қўллашга рухсат берилгандан сўнг тахмин қилинган ножўя реакциялар ҳақидаги маълумот муҳим аҳамиятга эга, чунки препарат учун фойда/хавф нисбатини узлуксиз мониторингини ўтказишнинг имконини беради. Тиббиёт мутахассисларига ҳар қандай танмин қилинган ножўя реакциялар хақида хабар бериш сўралади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

  • Препаратнинг компонентларига ёки бутирофенон ҳосилаларига юқори сезувчанлик. Коматоз ҳолати; марказий нерв тизими (МНТ) функциясининг токсик келиб чиқишга (алкоголь ёки дори воситалари) эга бўлган оғир бузилишлари; Паркинсон касалиги; базал ганглиялари соҳасида жойлашган маҳаллий патологик жараён; юрак бузилишлари, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, QT интервалини узайиши; анамнездаги юрак қоринчаларининг аритмиялари ёки torsades de pointes аритмиялари, брадикардия ёки II ёки III даражали блокада; бошқариб бўлмайдиган гипокалиемия; QT интервални узайтирадиган бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш; депрессия, функциясини яққол бузилишлари бўлган буйрак ва жигар касалликларида.
  • Ҳомиладорлик маълум бўлганда ёки унга гумон қилинганида, эмизишда.
  • Болаларга парентерал қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа антипсихотик препаратлар каби, галоперидолни QT интервалини узайишини чақирувчи бошқа препаратлар билан бирга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Галоперидол турли метаболик йўл билан, шу жумладан глюконирланиш ва цитохром Р450 тизими орқали (асосан CYP3A4 ёки CYP2D6) кучаяди. Бошқа дори препаратларининг метаболик йўлларинингингибицияланиши ёки CYP2D6 ферментатив фаоллигини камайиши галоперидолнинг концентрациясини ошишига ва ножўя самараларнинг, шу жумладан QT интервалини узайишига олиб келиши мумкин.

Фармакокинетик тадқиқотларда субстратлар ёки итраконазол, нефазодон, буспирон, венлафаксин, алпразолам, флувоксамин, хинидин, флуоксетин, серталин, аминазин ва прометазин каби CYP 3А4 изоферменти ёки CYP2D6 ингибиторлари билан биргаликда юборилганида галоперидолнинг енгил даражадан бироз оғир даражагача ошиши аниқланган. CYP2D6 ферменти фаоллигини камайиши галоперидолнинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Галоперидол кетоконазол (суткада 400 мг) ва пароксетиннинг (суткада 20 мг) метаболик ингибиторлари билан бирга қўлланганида QT интервалини ошиши кузатилган. Бундай ҳолатда галоперидолнинг дозасини камайтириш лозим.

Галоперидолни электролитлар дисбалансини чақирувчи препаратлар билан биргаликда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Галоперидолга бошқа препаратларнинг таъсири

Галоприлни қабул қилиш вақтида узоқ муддат даволанишга карбамазепин, фенобарбитал, рифампицин каби ферментли индукторларни қўшилади, бу қон плазмасида галоперидолнинг даражасини аҳамиятли камайишига олиб келиши мумкин. Шу тарзда, мажмуавий даволаниш вақтида Галоприлнинг дозасига тўғрилашни киритиш лозим. Ушбу препаратларни қабул қилишни тўхтатгандан сўнг, Галоприлни дозасини камайтириш керак.

Глюкуронизация ингибитори ҳисобланган вальпроат натрий қон плазмасида галоперидолнинг дозасига таъсир кўрсатмайди.

 

 

Галоперидолни бошқа препаратларга таъсири

Барча нейролептиклар каби, галоперидол бошқа препаратларни, шу жумладан алкоголь, уйқу воситалари, седатив препаратлар ёки кучли анальгетикларнинг МНТ га сусайтирувчи таъсирига олиб келиши мумкин.

Галоприл адреналинга ва бошқа симпатомиметикларга қарши таъсир кўрсатиши мумкин ва гуанетидинли каби адренергик агентларининг блокловчи гипотензив таъсирларини ўзгартиради.

Галоприл леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини камайтириши мумкин.

Галоперидол CYP2D6 нинг ингибитори ҳисобланади.

QT интервалини узайтирадиган препаратлар: Іа гуруҳи антиаритмик воситалари (масалан хинидин, аймалин, дизопирамид ва прокаинамид) ва III гуруҳи (масалан амиодарон, соталол), айрим антигистаминлар билан, бошқа  нейролептиклар ва айрим малярияга қарши (масалан, хинин ва мефлохин), шунингдек моксифлоксацин билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Ушбу рўйҳат фақат мўлжал бўлиши лозим ва охиргиси ҳисобланмайди.

Электролитлар мувозанатини бузилишини чақирувчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Диуретикларни, айниқса гипокалиемияга олиб келувчи препаратларни биргаликда қўллашдан сақланиш керак.

Галоперидол трициклик антидепрессантларнинг метаболизмини сусайтиради, қон плазмасида уларнинг миқдорларини ошишига олиб келади.

Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари.

Жуда кам ҳолларда литий препаратлари ва Галоперидолни бир вақтда қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган: энцефалопатия, экстрапирамид симптомлар, кечки дискинезия, хавфли нейролептик синдроми, миянинг энцефалитли бузилишлари, кома. Ушбу симптомларнинг кўпчилиги қайтувчан бўлган. Ушбу симптомлар умумий қўлланилиши ёки алоҳида клиник кўринишлари ҳисобланиши билан боғлиқ эканлиги хақидаги қарши фикрли маълумотлар мавжуд. Бироқ литий препаратларини галоперидол билан бир вақтда қабул қилган пациентларда агар, ушбу симптомлар келиб чиқса, даволанишни дарҳол тўхтатиш лозим. Шунингдек, фениндионнинг антикоагулянт самарасига антагонистик таъсири ҳақида хабар берилган.

Махсус кўрсатмалар

Даволанишни бошлашдан аввал ЭКГ ни ўтказиш лозим (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Пациентнинг клиник ҳолатига қараб, даволаниш вақтида ЭКГ мониторингини ўтказиш керак.

Агар даволаниш вақтида интервалини узайиши кузатилса дозани камайтириш ва агар QT>500 мс бўлса тўхтатиш керак.

Қонда электролитлар миқдорини даврий равишда назоаратини ўтказиш тавсия этилади.

Бошқа нейролептиклар билан мувофиқ даволашдан сақланиш лозим.

Антипсихотик препаратларни, шу жумладан Галоприлни қабул қилаётган пациентларда тўсатдан ўлим ҳолатлари хақида кам хабарлар аниқланган.

Шунингдек, антипсихотик препаратларни қабул қилганда тўсатдан тромбоэмболия (ТТЭ) ҳолатлари аниқланган. Антипсихотик препаратлар билан даволанишни қабул қилган пациентларда кам ҳолларда орттирилган ТТЭ нинг хавф омиллари кузатилган. Шунинг учун Галоприл билан даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида ТТЭ нинг барча кузатилиши мумкин бўлган хавф омиллари бартараф этилиши ва профилактик чоралар қўлланилиши лозим.

Нейролептиклар ёрдамида даволанган деменцияси бўлган кекса ёшли пациентларда даволанишни қабул қилмаган пациентларга нисбатан ўлим хавфи аҳамиятли даражада ошишини тадқиқотлардаги маълумотлар кўрсатди. Хавф чўққисини аниқ баҳолаш учун маълумотлар етарли эмас ва юқори хавфнинг сабаблари номаълум. Бошқа антипсихотик препаратлар каби, Галоприл хавфли нейролептик синдром кам ҳолларда идиосинкразик билан боғлиқ.

Деменция билан боғлиқ бўлган бузилишларни даволаш учун Галоприлни қўллаш тавсия этилмайди. Деменция билан боғлиқ бўлган психоз билан касалланган ва антипсихотик препаратларни қабул қилган кекса ёшли пациентлар юқори ўлим хавфига эга бўладиган 17 та назорат қилинган клиник тадқиқотларнинг ташҳиси плацебога нисбатан (давомийлиги 10 ҳафта), асосан атипик антипсихотик препаратлар билан даволанган беморларда, плацебо билан даволанганларга нисбатан ўлим хавфи 1,6 мартадан 1,7 мартагача юқорилиги аниқланган. Типик маҳсулотлар билан 10 ҳафта давомийликдаги назорат қилинган клиник тадқиқотлар вақтида моддани қабул қилган пациентларда ўлим даражаси тахминан 4,5% ни ташкил қилган, плацебо гуруҳига нисбатан 2,6%. Ўлим сабаблари турлича бўлгани билан, кўпгина ўлим ҳолатлари ёки юрак қон томир сабабли (масалан, юрак етишмовчилиги, тўсатдан ўлим ҳолати) ёки инфекция табиатли (масалан пневмония) билан бўлган. Атипик антипсихотик препараталарни қўллагандаги каби, оддий антипсихотик препаратлар ёрдамида даволаш ҳам ўлим ҳолатини кўпайтириши мукинлигини тадқиқотлар исботлаган. Шу сабабли тадқиқотларда нейролептиклар сабабли кузатилган юқори ўлим ҳолати ҳисобланиши ёки пациентнинг айрим характеристикасига боғлиқ эканлиги ҳозиргача ноаниқ қолган.

Юрак-қон томир самаралари галоперидолни қўллашда жуда кам ҳолларда QT интервалини узайиши ва/ёки қоринчалар аритмияси, шу жумладан кам ҳолларда тўсатдан ўлим ҳолати аниқланган. Улар мойиллиги бўлган пациентларда препаратнинг юқори дозасини қабул қилганда кўпроқ юз бериши мумкин. Агар галоприл билан даволаниш вақтида QT интервалини узайиши кузатилса QT узайишига мойиллиги бўлган пациентларда (QT интервалини узайиш синдроми, гипокалиемия, электролитлар мувозанатини бузилиши, QT интервалини узайишини чақирадиган препаратлар, юрак-қон томир касалликлари, QT интервалини узайишини наслийлиги) алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. QT интервалини узайиши ва/ёки қоринчалар аритмиясининг хавфи юқори дозаларни қабул қилиш вақтида ошиши мумкин (”Ножўя таъсирлари”, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаралсин).

Галоприлни вена ичига юбориш мумкин эмас, чунки галоперидолни юбориш QT интервалини узайишини юқори хавфи билан боғлиқ.

Шунингдек, айрим пациентларда тахикардия ва гипотония ҳолатлари аниқланган.

Нейролептик хавфли синдроми

Бошқа антипсихотик препаратлар каби, Галоприл ҳам хавфли нейролептик синдром гипертермия, умумий мушаклар ригидлиги, вегетатив нотурғунлик, онг ҳолатини ўзгариши билан характерланадиган кам ҳоллардаги ва идиосинкрозик ҳолатлар билан боғлиқ. Гипертермия кўпинча ушбу синдромнинг эрта белгилари ҳисобланади. Антипсихотик препаратлар билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ тутиб турувчи даволашни ва синчков назоратни амалга ошириш лозим.

Кечки дискинезия

Бошқа антипсихотик воситаларни қўллашдаги каби, галоперидолни узоқ муддат қўллаганда ёки уни тўхтатилганида ушбу синдром тил, юзни, оғиз ёки жағни беихтиёр ритмик қимирлатиш билан характерланади. Айрим беморларда ушбу белгилар доимо кузатилади. Даволаш курсини янгилаб, галоперидолнинг дозасини ошириб ёки бошқа антипсихотик препаратларни буюриб ушбу белгиларни камайтириш мумкин. Кечки дискинезиянинг белгилари пайдо бўлиши билан иложи борича эртароқ даволаш курсини тўхтатиш мақсадга мувофиқ.

Экстрапирамид симптомлар

Узоқ муддат қўлланганда нейролептиклар учун характерли белгилар кузатилиши мумкин: тремор, мушаклар ригидлиги, сўлакни кўп ажралиши, брадикинезия, акатизия, ўткир дистония. Бундай ҳолатларда антихолинергик таъсирларга эга паркинсонизмга қарши препаратларни буюриш мумкин. Бироқ, превентив даволаш тартибида эмас, чунки уларни қўлланилиши галоперидолнинг самарасини камайтириши мумкин. Агар галоперидол ва паркинсонизмга қарши воситалар билан бир вақтда даволанишнинг зарурати бўлса, электролит белгиларнинг кўпайишини олдини олиш учун галоперидолни қўллаш паркинсонизмга қарши воситаларни қўллашни давом эттириш керак, айниқса агар паркинсонизмга қарши воситаларнинг чиқарилиши юқори бўлса. Галоперидол ва антихолинергик препаратларни (шу жумладан паркинсонизмга қарши воситалар) бир вақтда қўллаш кўзнинг ички босимини ошишга олиб келишини ҳисобга олиш лозим. галоперидолни қўллашда тиришиш ҳолатлари ҳақида хабар берилган, шунинг учун тутқаноғи бўлган ёки тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда (алкоголни хаддан зиёд қабул қилиш, мияни шикастланиши) эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препаратни ЭЭГ (электроэнцефалограмма) да ўзгаришлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Галоприл билан даволашни бошлашдан аввал ЭЭГ текширувини ўтказиш тавсия этилади.

Гепатобилиар бузилишлари

Галоперидол жигарда метаболизмга учрайди, шунинг учун уни жигар касалликлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Жигар функциясини бузилиши ёки гепатит, айниқса холестатик гепатитнинг алоҳида ҳолатлари аниқланган.

Эндокрин бузилишлари

Тироксин галоперидолнинг токсиклигини ошириши мумкин.

Шунинг учун галоперидолни гипертиреозда ва эутиреоид ҳолатга эришгандан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Антипсихотик воситаларни қабул қилгандаги гормонал бузилишлар гиперпролактинемияни ўз ичига олади, бу галакторея, гинекомастия, олиго/аменореяни қамраб олади. Жуда кам ҳолларда гипогликемия ва антидиуретик гормонининг секрециясини камайиши кузатилади.

Қўшимча кўрсатмалар

Шизофренияда антипсихотик дорилар билан даволашга жавоб бўлмаслиги мумкин. Агар ҳаттоки, даволаш тугаган бўлса ҳам, симптомлар бир неча ҳафта ёки ойлар давомида кузатилмаслиги мумкин. Абстиненциянинг ўткир симптомлари, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш ва уйқусизлик антипсихотик препаратларининг юқори дозаларини бирдан тўхтатгандан сўнг, жуда кам ҳолларда аниқланган. Шунингдек, руҳий қайталаниш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатда уни аста-секин бекор қилиш лозим. Барча антипсихотик препаратлар каби, Галоприлни депрессияни  бостирувчи ҳолатларда монотерапия сифтида қўллаш мумкин эмас. Агар депрессия ва психоз мавжуд бўлган шароитларда галоприлни антидепрессантлар билан бир вақтда ишлатиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар галоперидолнинг тератоген таъсирини кўрсатди.  Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги вақтида оддий ёки атипик антипсихотик препаратларнинг, шу жумладан галоприлнинг таъсирига учраган янги туғилган чақалоқлар ножўя самараларнинг шу жумладан экстрапирамид симптомлар ёки бекор қилиш синдромининг хавфига учрайдилар, улар туғилгандан кейин оғирлик даражасига ва давомийлиги бўйича бир-биридан фарқ қилади. Шунингдек, қўзғалувчанлик, гипертония, гипотония, тремор, уйқучанлик, респиратор-дистресс синдроми, овқат қабул қилишни бузилиши хақида хабар берилган. Шунинг учун янги туғилган чақалоқлар синчков назорат остида бўлишлари керак. Ҳомиладорлик аниқланган бўлса ёки гумон қилинаётган бўлса, шунингдек эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Галоприл седатив самара ва эътиборни пасайишини чақириши мумкин, айниқса юқори доазаларини қабул қилганда ва даволашнинг бошқа ушбу таъсири алкоголь билан кучайиши мумкин. Пациентларни препаратга ўзлаштираолиши аниқланмагунигача, даволаниш вақтида улар транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатишдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: галоперидолнинг дозасини ошириб юборилиши кўринишлари унинг фармакологик таъсири оқибатидир; улардан энг кўп учрайдигани жиддий экстрапирамид симптомлар, артериал гипотензия, уйқу ҳолатига ўтишгача рухий бефарқлик.

QT интервали узайиши билан боғлиқ бўлган қоринчалар аритмиясини ривожланиш хавфи. Пациентда шокка олиб келиши мумкин бўлган нафасни сусайиши ва артериал гипотензия коматоз ҳолати бўлиши мумкин. Пародоксал гипертония ва тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. Нафас йўлларини тозалаш ва зарурати бўлганида уларнинг фаолиятини, ўпканинг механик вентиляцияси ёрдамида тутиб туриш керак. Аритмия ҳақидаги алоҳида хабарларни хисобга олиб, ЭКГ мониторинги ўтказиш тавсия этилади. Артериал гипотензия ва томир коллапси плазмани қуйиш орқали бартараф қилинади. Адреналинни қўллаш мумкин эмас. Пациент 24 соат ва ундан кўпроқ вақт давомида назорат остида бўлиши керак, бунда тана ҳароратини нормал даражада тутиб туриш ва адекват суюқлик истеъмол қилишини таъминлаш керак. Оғир экстрапирамид симптомлар ҳолида антипаркинсоник препаратларини юбориш керак.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда; 10 ампуладан картон коробкада.

1 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан картон қутида.

Сақлаш шароити.

Оригинал ўрамда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.