ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КИСЛОНОЛЬ
KISLONOL
Препаратнинг савдо номи: Кислоноль
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий гидрокарбонати, лимон кислотаси
Дори шакли: вишилловчи гранулалар.
Таркиби:
Ҳар бир 5 г саше қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: натрий гидрокарбонати – 2,91 г, лимон кислотаси – 2,04 г;
ёрдамчи моддалар: сариқ бўёвчи (Color Sunset Yellow), натрий сахарин, тозаланган сув, лимон таъмли ароматизатор.
Таърифи: лимон хидли сарғиш рангдан оч сариқ ранггача бўлган вишилловчи гранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ичак ярасига қарши восита (антацид).
Код АТХ: A02AH
Фармакологик хусусиятлари
Кислоноль антацид деб номланувчи препаратлар синфига мансуб вишилловчи гранулалар. Меъдада бузилишлар, кўнгил айниши ва метеоризм каби ҳаддан кўп кислоталиликни чақирувчи белгиларни ва дискомфортни бартараф қилишга ёрдам беради. Кислоноль меъдани ҳимояловчи, меъёридан кўпроқ кислотали муҳитни нейтрализация қилиш вазифасини бажаради, шунингдек меъда бузилишлари белгиларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Улар сув билан таъсирланади, антацид буфер хусусиятларига эга бўлган натрий цитратини ва кекиришни енгиллаштирадиган диоксид углеродини ишлаб чиқаради. Бикарбонат натрийнинг ортиқча миқдори кислотани нейтраллаштиради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилганда меъда ширасини тез нейтрализация қилади ва тез, қисқамуддатли самара кўрсатади. Сўрилгандан кейин алкалоз ривожланишига олиб келади. Сийдикни ишқорлантириши, сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотасининг чўкишини олдини олади.
Қўлланилиши
Меъда бузилишларини, метеоризм ва кўнгил айнишини симптоматик енгиллаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
Катталар: 1 пакетча (5 г) ҳар 2-3 соатда буюрилади. Зарур бўлганда максимум 5 пакетча (25 г) 24 соат давомида қўллаш мумкин.
Болалар: тавсия этилмайди, шифокор буюртмасини истисно қилиб булмайди.
Тайёрлаш усули
Бир пакетчани ярим стакан сувда эритилади. Эригандан кейин қабул қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, тошма, нафасни қийинлашиши, томоқ шиши, юз шиши, қора ахлат, қусиш ва чарчоқлик кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Пархезда туз истеъмол қилишни чегараловчи беморлар. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
- натрийни чегараловчи парҳезда
- буйрак фаолиятини бузилишларида
- ўткир сувсизланишда
- Аддисон касаллигида.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Хинидин, симпатомиметиклар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация
Натрий бикарбонатни ҳомиладорларга тавсия этилганда, ҳомилага зарарли таъсир кўрсатадими йўқми маълум эмас, шунингдек препарат репродуктив ҳолатга таъсири ўрганилмаган. Шунинг учун ҳомиладор аёлларга препаратни қўллашда она учун кутилган фойда ҳомила учун кутилган хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кекириш ва меъда-ичак бузилишлари.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Сочилувчан гранулалар оқ рангли лимон таъмли ламинация қилинган алюмин фольгали сашега жойланган. 10 сашедан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картонную қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.