📜 Инструкция по применению МЕТИПРЕД
💊 Состав препарата МЕТИПРЕД
✅ Применение препарата МЕТИПРЕД
📅 Условия хранения МЕТИПРЕД
⏳ Срок годности МЕТИПРЕД

МЕТИПРЕД

(METHYPRED)

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Таркиби:

таъсир этувчи модда: 1 таблетка 4 мг ёки 16 мг метилпреднизолон сақлайди;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, желатин, магний стеарати, тальк.

 

Дори шакли. Таблеткалар.

Асосий физикавий-кимёвий хусусиятлари: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, қирралари кесилган ва рискали ясси таблеткалар.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун кортикостероидлар

АТХ коди Н02А В04.

Фармакологик хусусиятлари.

Фармакодинамикаси. Метилпреднизолоннинг самараси бошқа глюкокортикоидлар каби цитоплазмадаги стероид рецепторлар билан ўзаро таъсир орқали амалга ошади. Стероидрецептор комплекси ҳужайра ядросига етказилади, ДНК билан бирикади ва кўпчилик оқсиллар учун генларнинг транскрипциясини ўзгартиради. Глюкокортикоидлар бўғимларнинг деструкциясини (ревматоид артритда) чақирувчи турли ферментлар, кўпчилик оқсиллар, шунингдек иммун ва яллиғланиш реакцияларида муҳим роль ўйнайдиган цитокинларнинг синтезини сусайтиради. Глюкокортикоидларни нейроэндокрин ўзаро таъсирини асосий оқсили – липокортиннинг синтезини индуция қилади, бу яллиғланиш ва иммун жавоб реакциясини камайишига олиб келади.

Глюкокортикоидлар, шу жумладан метилпреднизолон аксарият иссиқлик, механик, кимёвий, инфекцион ва иммунологик агентларга нисбатан тўқималарда жавоб реакциясини бостиради ёки тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, глюкокортикоидлар касалликнинг сабабига таъсир қилмай, унинг намоён бўлишини камайтириб, симптоматик таъсир кўрсатади. Метилпреднизолоннинг яллиғланишга қарши самараси гидрокортизоннинг самарадорлигидан камида 5 марта ортиқ.

Метилпреднизолоннинг эндокрин самараларига АКТГ секрециясини сусайиши, эндоген кортизол ишлаб чиқарилишини ингибиция қилиниши киради, узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг пўстлоқ қисмини қисман атрофиясини чақиради. Метилпреднизолоннинг 40 мг бир марталик дозаси тахминан 36 соат давомида кортикотропин секрециясини ингибиция қилади. Кальций, D витаминини метаболизмига, углеводлар, оқсиллар ва липидлар алмашинувига таъсир қилади, шунинг учун бу препаратлар узоқ муддат қўлланганида қонда глюкозанинг миқдорини ошиши, суяк тўқимаси зичлигини камайиши, мушаклар атрофияси ва дислипидемия кўринишлари кузатилиши мумкин. Глюкокортикоидлар шунингдек қон босимини ошишига ва ҳулқ-атвор ва кайфиятни ўзгаришига олиб келади. Метилпреднизолон минералокортикоид фаолликка деярли эга эмас.

Фармакокинетикаси. Перорал қабул қилинган метилпреднизолоннинг биокираолишлиги одатда 80% кўпроқни ташкил этади, бироқ юқори дозаларда буюрилганида пастроқ бўлиши мумкин.

Метилпреднизолон перорал қабул қилинганида қон зардобидаги чўққи концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади.

Метилпреднизолон 77% га плазма протеинлари билан боғланади, транскортин билан боғланиши аҳамиятсиз даражада. Тақсимланиш ҳажми – 1-1,5 л/кг. Метилпреднизолон нофаол метаболит ҳосил бўлгунгача метаболизмга учрайди. Умумий клиренси минутига 6,5 мл/кг ни ташкил этади. Яллиғланишга қарши самарасининг давомийлиги – 18-36 соат. Препаратнинг тахминан 5% организмдан сийдик билан чиқарилади. Метилпреднизолон йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Метилпреднизолон диализда чиқарилади.

Клиник характеристикаси

Қўлланилиши.

Эндокрин касалликлари.

Буйрак усти безларининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги (бунда биринчи қатор препаратлари бўлиб гидрокортизон ёки кортизон ҳисобланади, зарурати бўлганида синтетик аналоглари минералокортикоидлар билан бирга қўлланиши мумкин; минералокортикоидлар билан бир вақтда қўллаш айниқса болаларда муҳим).

Буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси.

Йирингли бўлмаган тиреоидит.

Онкологик касалликлардаги гиперкальциемия.

Эндокрин бўлмаган касалликлар.

Ревматик касалликлар.

Қуйидаги ҳолатларда қисқа вақт қўллаш учун қўшимча даволаш сифатида (беморни ўткир ҳолатдан чиқариш ёки жараённи зўрайишида):

  • Псориатик артрит;
  • ревматоид артрит, шу жумладан ювенил ревматоид артрит (айрим ҳолларда паст дозаларда самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш талаб этилиши мумкин);
  • анкилозланувчи спондилит;
  • ўткир ва нимўткир бурсит;
  • ўткир носпецифик тендосиновит;
  • ўткир подагрик артрит;
  • посттравматик остеоартроз;
  • остеоартроздаги синовит;
  • эпикондилит.

Коллагенозлар.

Қуйидаги касалликларда зўрайиш даврида ёки айрим ҳолларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида:

  • тизимли қизил югурик;
  • тизимли дерматомиозит (полимиозит);
  • ўткир ревмокардит;
  • йирик хужайрали артериитдаги ревматик полимиалгия.

Тери касалликлари.

  • пўрсилдоқ;
  • буллёз герпессимон дерматит;
  • оғир даражадаги кўп шаклли эритема (Стивенс-Джонсон синдроми);
  • эксфолиатив дерматит;
  • замбуруғсимон микоз;
  • оғир даражадаги псориаз;
  • оғир даражадаги себореяли дерматит.

Аллергик ҳолатлар.

Стандарт даволаш самарасиз бўлган ҳолатларда қуйидаги оғир даражадаги ва аллергик ҳолатларни даволаш учун:

  • мавсумий ёки йил бўйи аллергик ринит;
  • зардоб касаллиги;
  • бронхиал астма;
  • медикаментоз аллергия;
  • контакт дерматит;
  • атопик дерматит.

Кўз касалликлари.

Қуйидагилар каби кўзларни оғир даражадаги ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш жараёнлари:

  • мугуз парданинг қирғоғининг аллергик яралари;
  • Herpes zoster чақирган кўзларни шикастланиши;
  • кўзларнинг олд сегментини яллиғланиши;
  • диффуз орқа увеит ва хориоидит;
  • симпатик офтальмия;
  • аллергик конъюнктивит;
  • кератит;
  • хориоретинит;
  • кўрув нерви неврити;
  • ирит ва иридоциклит.

Нафас аъзолари касалликлари.

  • Симптоматик саркоидоз;
  • бошқа усуллар билан даволаб бўлмайдиган Леффлер синдроми;
  • бериллиоз;
  • фульминант ёки диссеминацияланган ўпка туберкулёзи (тегишли туберкулёзга қарши химиотерапия билан бирга қўлланади);
  • аспирацион пневмонит.

Гематологик касалликлар.

  • Катталарда идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • катталарда иккиламчи тромбоцитопения;
  • орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия;
  • эритробластопения (эритроцитар анемия);
  • туғма (эритроид) гипопластик анемия.

Онкологик касалликлар.

Қуйидаги касалликларда паллиатив даволаш сифатида:

  • катталарда лейкозлар ва лимфомалар;
  • болаларда ўткир лейкоз.

Шиш синдроми.

Идиопатик типдаги ёки тизимли қизил югурик чақирган уремиясиз кечувчи нефротик синдромда диурезни индукция қилиш ёки протеинурияни бартараф этиш.

Овқат ҳазм қилиш йўллари касалликлари.

Қуйидаги касалликларда беморни критик ҳолатдан чиқариш учун:

  • ярали колит;
  • регионар энтерит (Крон касаллиги).

Нерв тизими касалликлари.

  • Зўрайиш фазасидаги тарқалган склероз;
  • бош мия ўсмаси чақирган бош мия шиши.

Бошқа аъзолар ва тизимлар касалликлари.

  • Субарахноидал блок билан кечувчи ёки блок ривожланиши хавфи бўлгандаги туберкулёзли менингит, тегишли туберкулёзга қарши химиотерапия билан бирга;
  • нерв тизими ёки миокардни шикастланиши билан кечувчи трихинеллёз.

Аъзоларни трансплантациясида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Туберкулёз ва антибиотиклар билан даволаш ва кимёвий даволаш етарли даражада бўлмаганида бошқа ўткир ёки сурункали бактериал ёки вирусли инфекциялар, тизимли замбуруғли инфекциялар.

Метилпреднизолонга ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситаларнинг ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

Метилпреднизолон – цитохром Р450 (CYP) ферменти субстратидир, асосан CYP3А4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди. CYP3А4 катта одамлар жигаридаги энг кенг тарқалган CYP кичик тури ҳисобланади. Эндоген учун ҳам, синтетик кортикостероидлар учун ҳам метаболизмнинг I фазасинин муҳим босқичи ҳисобланган стероидларни 6-β-гидрокси гуруҳини қўшилишини катализация қилади. Кўпгина бошқа бирикмалар ҳам CYP3А4 субстратлари ҳисобланади, уларнинг айримлари (бошқа дори воситалари каби) CYP3А4 изоферментини индукция (фаоллигини ошириб) ёки ингибиция қилиб глюкокортикоидларнинг метаболизмини ўзгартиради.

CYP3A4 ингибиторлари – CYP3А4 фаоллигини ингибиция қилувчи дори воситалари одатда метилпреднизолон каби CYP3А4 субстратлари – дори воситаларининг буйрак клиренсини пасайтиради ва плазмадаги концентарциясини оширади. CYP3А4 ингибитори таъсири остида эҳтимол стероид токсикликдан сақланиш учун метилпреднизолоннинг дозасини титрлаш талаб этилиши мумкин. CYP3А4 ингибиторларига қуйидагилар киради: грейпфрут шарбати; макролид антибиотиклари (тролеандомицин).

CYP3A4 индукторлари – CYP3А4 фаоллигини раҳбатлантирувчи дори воситалари одатда жигар клиренсини оширали, бу CYP3А4 субстратлари – дори воситаларининг плазмадаги концентрациясини пасайишига олиб келади. Бу препаратларни бир вақтда қўллаганда кутилган самарага эришиш учун метилпреднизолоннинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин. Бундай дори воситаларига антибиотик, туберкулёзга қарши восита – рифампицин; тиришишга қарши восита – фенобарбитал, фенитоин киради.

CYP3A4 субстратлари – бошқа CYP3А4 субстрати мавжудлиги метилпреднизолоннинг жигар клиренсини ингибиция қилиниши ёки индукция қилинишига олиб келиши мумкин, бунда дозага тегишли равишда тузатиш киритиш керак. Эҳтимол, монотерапия сифатида бу дори воситаларидан бирини қўллаш билан боғлиқ ножўя реакциялар эҳтимоли бир вақтда қўлланилганда юқорироқ бўлади. Бундай воситаларга имммундепрессантлар: циклофосфамид, такролимус киради.

CYP3A4 индукторалари ва субстратлари – тиришишга қарши воситалар: карбамазепин.

CYP3A4 ингибиторлари ва субстратлари – қусишга қарши воситалар: апрепитант, фосапрепитант; замбуруғларга қарши воситалар: итраконазол, кетаконазол; кальций каналлари блокаторлари: дилтиазем; контрацептив воситалар (перорал қўллаш учун): этинилэстрадиол/норэтиндрон; макролид антибиотиклар: кларитромицин, эритромицин; иммунодепрессантлар – циклоспорин:

  • циклоспоринни метилпреднизолон билан бир вақтда қўлланилганда метаболизмни ўзаро ингибицияси юз бериши мумкин, бунинг натижасида бу дори воситаларидан бирини ёки иккаласининг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин. Шунинг учун эҳтимол, монотерапия сифатида бу дори воситаларидан бирини қўллаш билан боғлиқ ножўя кўринишлар уларни бир вақтда қўллаганда эҳтимоли юқорироқ бўлади;
  • метилпреднизолон ва циклоспоринни бир вақтда қўллаш фонида тиришишлар ривожланиши ҳақида хабар берилган;

Вирусларга қарши препаратлар – ОИТВ-протеаза ингибиторлари:

  • индинавир ва ритонавир каби протеаза ингибиторлари қон плазмасида стероидларнинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин;
  • кортикостероидлар ОИТВ-протеаза ингибиторларининг метаболизмини индукция қилиши мумкин, натижада қон плазмасида уларнинг концентрацияси пасаяди.

Антихолинэстераз воситалар: миастенияси бўлган беморларда кортикостероидлар ва антихолинэстераз воситаларни қўллаш мушак кучсизлигини чақириши мумкин.

Антикоагулянтлар (перорал қўллаш учун). Перорал қўллаш учун антикоагулянтларга метилпреднизолоннинг таъсири ўзгарувчан ҳисобланади, бу препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида перорал антикоагулянтларнинг самараси кучайиши ҳам, сусайиши ҳам мумкин. Кутилган антикоагулянт самарага эришиш учун қон ивиши кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Антихолинергик воситалар. ГКС антихолинергик воситаларнинг самараларига таъсир қилиши мумкин:

  • ГКС юқори дозада ва нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи антихолинергик воситалар бир вақтда қўлланилганда ўткир миопатия ҳолатлари ҳақида хабар берилган (“Қўллашнинг ўзига хослиги”);
  • Кортикостероидларни қўллаётган пациентларда панкуроний ва векуронийнинг нерв-мушак ўтказувчанлиги блокадаси билан антагонизми ҳақида хабар берилган. Нерв-мушак ўтказувчанлиги барча рақобатли блокаторлар учун бу ўзаро таъсирни кутиш мумкин.

Салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар: салицилатлар, индометацин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бир вақтда қўллаш меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва яра пайдо бўлиши тез-тезлигини ошириши мумкин. метилпреднизолон ацетилсалицил кислотасини юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда клиренсини ошириши мумкин, бу қон зардобида салицитларнинг даражасини ошириши ёки метилпреднизолонни қабул қилиш тўхтатилганда салицилатлар билан интоксикация хавфини ошириши мумкин. Гипопротромбинемияси бўлган беморларни даволаганда ацетилсалицил кислотаси ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар кортикостероидлар билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Гипогликемик препаратлар: метилпреднизолон перорал диабетга қарши воситалар ва инсулиннинг гипогликемик самарасини қисман бостириши мумкин.

Ферментларнинг индукторлари, масалан барбитуратлар, фенитоин, пиримидон, карбамазепин ва рифампицин метилпреднизолоннинг тизимли клиренсини оширадилар, шу билан, метилпреднизолоннинг самарасини деярли 2 баробар камайтиради .

Эстрогенлар метилпреднизолоннинг метаболизмини секинлаштириб, унинг самарасини кучайтирадилар. Эстрогенлар метилпреднизолоннинг айрим иммуносупрессив самараларини камайтиради.

Амфотерицин, диуретиклар ва сурги воситалар: метилпреднизолон бу препаратларни қабул қилаётган пациентларда организмдан калийни чиқарилишини ошириши мумкин.

Шунингдек кортикостероидларни ксантин ёки β2-антагонистлари билан бирга қўлланилганда гипокалиемия ривожланишини юқори хавфи мавжуд.

Адетазоламид, ҳалқали ва тиазид диуретиклар, карбеноксолон қўлланилганда гипокалиемик самара ошади.

Цитостатиклар ва иммунодепрессантлар: метилпреднизолон аддитив иммуносупрессив ҳусусиятларга эга, бу бошқа иммунодепрессантлар билан бирга қабул қилинганда терапевтик самараларни ёки турли ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Бу самараларнинг фақат айримларини фармакокинетик ўзаро таъсири орқали тушунтириб бериш мумкин. Глюкокортикоидлар қусишни чақирувчи ракка қарши препаратлар билан даволашда параллел ишлатиладиган бошқа қусишга қарши препаратларнинг қусишга қарши самарадорлигини яхшилайдилар.

Кортикостероидлар бирга қўлланганида плазмада такролимуснинг концентрациясини ошириши мумкин, улар бекор қилинганида плазмада такролимуснинг концентрацияси ошади.

Метилпреднизолон ва циклоспоринни бир вақтда қўлланилганида тиришишларни пайдо бўлган ҳолатлари аниқланган. Бу препаратларни бир вақтда юбориш метаболизмни ўзаро тормозланишига олиб келади, эҳтимол, тиришишлар ва бу препаратлардан ҳар бирини монотерапия сифатида қўллаш билан боғлиқ ножўя самаралар уларни бирга қўлланилганида кўпроқ пайдо бўлиши мумкин. Бирга қўллаш плазмада бошқа препаратларнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Иммунизация: глюкокортикоидлар вакциналарнинг иммунизацияловчи самарадорлигини камайтириши ва неврологик асоратлар ҳавфини ошириши мумкин. Глюкокортикоидларнинг терапевтик (иммуносупрессив) дозаларини тирик вирусли вакциналар билан бирга қўлланиши вирусли касалликларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Фторхинолонлар: бир вақтда қўлланилиши пайларни шикастланишига олиб келиши мумкин.

Бошқалар: доксакариум хлориди ва метилпреднизолонни юқори дозаларда қабул қилаётган кекса ёшдаги пациентларда иккита жиддий ўткир миопатия ҳоллари хақида хабарлар берилган. Узоқ муддат даволанганда глюкокортикоидлар соматотропиннинг самарасини камайтириши мумкин.

Қўллашнинг ўзига хослиги

Бошқа глюкокортикоидлар каби метилпреднизолон баъзи касалликларни зўрайишига олиб келиши мумкин.

Кортикостероидлар артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги, руҳий бузилишлари бўлган беморларга, қандли диабет, панкреатит, меъда-ичак йўллари касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, маҳаллий илеит, ярали колит (ёки ичак йўлларини бошқа яллиғланиш касалликлари) ёки қон кетиши ва перфорация ҳавфи юқори бўлган дивертикулит) бўлган беморларга, остеопороз, глаукомаси бўлган беморларда эҳтиёткоролик билан ва шифокор назорати остида қўлланиши керак. Қон ивишини бузилишлари бўлган пациентлар шифокорнинг синчковлик билан назорат остида бўлиши керак. Шунингдек яқинда миокард инфаркти ўтказган, тутқаноғи бўлган, яқинда анамтомоз ўрнатилган ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Глюкокортикоидлар қўлланилганида гиперпаратиреоидизмнинг латент даври, шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан асоратлар диагностикасини қийинлаштиради, чунки оғриқ синдроми камаяди.

Метипред салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкин.

Метилпреднизолон ва антикоагулянтларни бир вақтда қўлланилганда меъдада яра пайдо бўлиши ва қон кетиши хавфи ошади. Глюкокортикоидлар шунингдек антикоагулянтларнинг таъсирини камайтириши ҳам мумкин. Шундай қилиб, антикоагулянтларнинг дозалаш тартиби албатта протромбин вақтини, айниқса ҳалқаро меъёрлашган индекс (ХМИ) назоратида олиб борилиши керак.

Иммуносупрессив самаралар/инфекцияларга юқори берилувчанлик

Кортикостероидлар инфекцияларга берилувчанликни ошириши ва инфекциясининг айрим симптомларини ниқоблаши мумкин, бундан ташқари; кортикостероид билан даволаш фонида янги инфекциялар ривожланиши мумкин. кортикостероидлар қўлланилганида инфекцияларга резистентлик пасайиши мумкин ва организмни инфекцияни чегаралаш қобилияти кузатилиши мумкин. Ҳар қандай қўзғатувчилар, шу жумладан вируслар, бактериялар, замбуруғлар, содда ҳайвонлар ёки гельминтлар организмнинг ҳар қандай соҳасида чақирган инфекциялар кортикостероидлар монотерапия сифатида ёки хужайравий, гуморал иммунитет ёки нефтрофилларнинг фаолиятига таъсир этувчи иммунодепрессантлар билан мажмуада қўлланилганиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу инфекциялар енгил ҳам, оғир ҳам бўлиши мумкин, айрим ҳолларда – ўлимга олиб келиши мумкин. Кортикостероидларнинг дозаси оширилганда инфекцион асоратларни ривожланиши тез-тезлиги ошади.

Иммун тизимини сусайтирувчи дори воситаларини қабул қилувчи пациентлар соғлом одамларга нисбатан инфекцияларга берилувчанроқдирлар. Сувчечак ва қизамиқ, масалан кортикостероид қабул қилувчи иммунизацияланмаган болалар ёки катталарда жиддий оқибатларга ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, кортикостероидларни тасдиқланган ёки гумон қилинаётган паразитар инфекциялар бўлган пациентларда, масалан стронгилоидоз (угрицалар билан зарарланиш) ҳолатларида жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай беморларда кортикостероидлар томонидан индукция қилинган иммуносупрессия стронгилоидоз гиперинфекция ва личинкаларни тарқалган миграцияси билан кечувчи диссеминациясига олиб келиши мумкин, бу кўпинча оғир даражадаги энтероколит ва грамманфий микроорганизмлар чақирган потециал ўлимга олиб келувчт септицемия билан кечиши мумкин.

Септик шок бўлган пациентларни даволашда кортикостероидларнинг роли юзасидан ягона фикр мавжуд эмас. Эрта тадқиқотларда ушбу клиник ҳолатда ижобий ҳам, салбий ҳам оқибатлар ҳақида хабар берилган. Кейинроқ ўтказилган тадқиқотлар натижалари қўшимча даволаш сифатида қўлланилган кортикостероидлар буйрак усти бези етишмовчилиги аниқланган септик шок бўлган пациентларда ижобий таъсир этганлигидан далолат берган. Септик шок бўлган пациентларда бу препаратларни тизимли қўллаш тавсия этилмайди. Бундай пациентларга юқори дозаларда кортикостероидларнинг қисқа курслари буюрилгандан кейин ўтказилган тадқиқот маълумотларини тизимли таҳлили натижалари бўйича ушбу препаратларни бундай қўллаш фойдасига исботланган маълумотлар йўқлиги ҳақида қарор қилинган. Лекин метатаҳлил ва бир умумлаштирувчи маълумотларда паст дозаларда кортикстероидлар билан давомли (5-11 кун) даволаш курслари ўлимни кайтириши мумкинлини кўрсатди, айниқса вазопрессор даволашга муҳтож септик шокдаги пациентларда.

Иммуносупрессив дозаларда кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда тирик ёки сусайтирилган тирик вакциналарни қўллаш мумкин эмас. Иммуносупрессив дозаларда кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда ўлдирилган ёки фаолсизлантирилган вакциналарни қўллаб вакцинация ўтказиш мумкин, лекин бундай вакциналарга жавоби пасайиши мумкин. Иммунизациянинг кўрсатилган муолажаларини кортикостероидларни иммуносупрессив бўлмаган дозада қабул қилаётган пациентларда ўтказиш мумкин.

Фаол туберкулёзда кортикостероидларни қўллаш фульминант ёки диссеминизацияланган туберкулёз ҳолатлари билан чегараланиши керак, бундай ҳолларда кортикостероидлар тегишли туберкулёзга қарши химиотерапия билан бирга қўлланиши керак. Агар кортикостероидлар яширин туберкулёзи ёки туберкулин синамаси виражи бўлган пациентларга кортикостероидлар кўрсатилган бўлса, даволашни шифокорнинг синчковлик билан назорати остида ўтказилиши керак, чунки касаллик зўрайиши мумкин. Узоқ муддатли кортикостероид даволаганда бундай пациентларга химиопрофилактик препаратларни буюриш керак.

Сувчечак ва ўраб олувчи герпесда туберкулёзни қайталаниши ва асоратларни пайдо бўлиши хавфи мавжуд.

Кортикостероидлар билан даволанаётган пациентларда Капоши саркомаси ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Бундай ҳолларда кортикстероидлар билан даволашни тўхтатиш клиник ремиссияга олиб келиши мумкин.

Қон ва лимфатик тизим

Аспирин ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар кортикостероидлар билан мажмумада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Иммун тизими

Аллергик реакциялар (масалан, ангионевротик шиш) ривожланиши мумкин.

Эндокрин тизими

Фармакологик дозаларда узоқ вақт давомида қўлланадиган кортикостероидлар гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишига олиб келиши мумкин (иккиламчи адренокортикал етишмовчилик). Адренокортикал етишмовчилик даражаси ва давомийлиги турли пациентларда ўзгаради ва кортикостероидлар даражаси, қўллаш тез-тезлиги, вақти, шунингдек даволаш давомийлигига боғлиқ. Бу самарани муқобил даволаш қўлланилганида минимумга етказиш мумкин.

Кортикостероидлар тўсатдан бекор қилинганда ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги ривожланиши мумкин, у ўлимга олиб келиши мумкин.

Препаратни қабул қилиш чақирган буйрак усти бези етишмовчилиги дозани аста-секин камайтириш йўли орқали минимумга етказиш мумкин. Нисбий етишмовчиликнинг бундай типи даволаш бекор қилингандан кейин бир неча ой сақланиб қолиши мумкин, шундай қилиб, агар бу даврда стресс ҳолатлари юзага келса, гормонал даволашни қайта бошлаш керак. Минералокортикоидлар секрецияси бузилиши мумкинлиги туфайли, электролитлар ва/ёки минералокортикоидларни бир вақтда юбориш керак. Кортикостероидлар Кушинг синдромини чақириши ёки кучайтириши мумкин, Кушинг синдроми бўлган пациентларда уларни қўллашдан сақланиш керак.

Гипотиреоидизми бўлган беморларда кортикостероидларни яққолроқ таъсири кузатилади.

Метаболизм ва озиқланиш

Кортикостероидлар, шу жумладан метилпреднизолон қонда глюкоза даражасини ошириши, қандли диабети бўлган пациентларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ва кортикостероидларни узоқ вақт қўллаётган пациентларда қандли диабетга мойилликка олиб келиши мумкин.

Руҳий бузилишлар

Кортикостероидлар қўлланилганида турли руҳий бузилишлар кузатилиши мумкин: эйфория, уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши, шахсиятни ўзгаришидан то психотик манифестациялар билан кечувчи оғир депрессиягача. Бундан ташқари, кортикостероидларни қабул қилиш фонида мавжуд бўлган эмоционал беқарорлик ва психотик реакцияларга мойиллик кучайиши мумкин.

Тизимли кортикостероидларни қўллаганда потенциал хавфли руҳий бузилишлар ривожланиши мумкин (“Ножўя реакциялар” бўлимига қаранг). Симптомлар одатда даволаш бошланганидан кейин бир неча кун ёки хафта давомида пайдо бўлади. Кўпгина реакциялар препаратнинг дозаси камайтирилгандан кейин ёки бекор қилингандан кейин йўқ бўлади, гарчи махсус даволашни буюриш талаб этилиши мумкин. Кортикостероидлар бекор қилинганда руҳият томонидан реакциялар кузатилган; уларнинг тез-тезлиги номаълум. Пациентлар/уларни парвариш қилаётган шахслар агар пациентда руҳият томонидан ҳар қандай бузилишлар ривожланса, айниқса агар у депрессив ҳолатда эканлигига гумон бўлса ёки унда ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади. Пациентлар/уларни парвариш қилаётган шахслар тизимли стероидларни қўллаш вақтида ёки дозани аста-секин камайтиргандан ёки бекор қилгандан кейин бўлиши мумкин руҳий бузилишлар юзасидан хушёр бўлишлари керак.

Агар стероид воситалар билан даволанаётган пациент одатдаги бўлмаган стресс омилига дучор бўлса, стресс ҳолатидан олдин, стресс вақтида ва стрессдан кейин тез таъсир этувчи стероидларнинг дозасини ошириш керак.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тиришишлари, шунингдек миастения гравис бўлган пациентларда кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кўриш аъзолари

Оддий герпес вируси чақирган кўзларни шикастланишида кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бунда мугуз пардани перфорацияси кузатилиши мумкин.

Кортикстероидларни узоқ вақт қўлланилганда орқа субкапсуляр катаракта ва ядроли катаракта (айниқса болаларда), экзофтальм ёки кўз ички босимини ошиши ривожланиши мумкин, бу кўрув нервини шикастланиши билан кечувчи глаукомага олиб келиши мумкин. кортикостероидларни қўллаётган пациентларда замбуруғлар ва вируслар чақирган иккиламчи кўз инфекциялари ривожланиши эҳтимоли ошади.

Юрак томонидан бузилишлар

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тизимли кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан ва жуда зарур бўлган ҳолларда қўллаш керак.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Меъда-ичак йўллари

Даволаш жараёнида меъда яра касаллигини айнан кортикостероидлар чақириши ҳақида ягона фикрлар мавжуд эмас. Лекин глюкокортикоидлар билан даволаш пептик яра симптомларини ниқоблаши мумкин, шунинг учун яққол оғриқ синдромисиз перфорация ёки қон кетиши пайдо бўлиши мумкин.

Агар перфорация, абсцесс ҳосил бўлиши ёки бошқа йирингли инфекция хавфи бўлса; дивертикулитда; яқинда ўрнатилган ичак анастомози ҳолатларида; фаол ёки яширин пептик ярада кортикостероидларни носпецифик ярали колитда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Гепатобилиар тизим

Жигар циррози бўлган пациентларда кортикостероидлар самарадорлигини яққоллигини ошиши кузатилади.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан

Кортикостероидларни юқори дозаларда қўлланилганда ўткир миопатия ҳолатлари ҳақида хабар берилган, улар кўпинча нейро-мушак ўтказувчанликни бузилиши (масалан, миастения гравис) ёки нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи дори воситалари (масалан, панкуроний) каби антихолинергик воситаларни қабул қилаётган пациентларда кўпроқ аниқланган. Бу ўткир миопатия – тарқалган, кўз мушаклари ва нафас мушакларини шикастлаши мумкин ва квадрипарезга олиб келиши мумкин. Клиник ҳолатни ёки кортикостероидларни қўллаш тўхтатилгандан кейин соғайишни яхшилаш учун бир неча ойдан бир неча йилгача талаб этилиши мумкин.

Остеопороз глюкокортикоидларнинг юқори дозаларини узоқ вақт қўллаш билан ассоциацияланган энг кенг тарқалган (лекин кам ҳолларда диагностика қилинган) ножўя самара ҳисобланади.

Метипред билан узоқ вақт даволаш вақтида остеопороз бўлган беморларга ёки уни ривожланиши хавф омили бўлган пациентларга бифосфонатларни буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Метипреднинг дозасини энг паст терапевтик даражагача камайтириб дозага тузатиш киритиш орқали йўли орқали остеопороз ривожланиши хавфини минимумга етказиш мумкин.

Фторхинолонлар ва глюкокортикоидларни бир вақтда қўллаш пайларни шикастланиши хавфини оширади.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Текшириш натижалари

Гидрокортизонни ёки кортизонни ўртача ва юқори дозаларда қўллаганда артериал босимни ошиши, тузлар ва сувни тутилиши, калийни чиқарилишини ошиши кузатилиши мумкин. Бу препаратларнинг синтетик ҳосилалари қўлланилганда бу самаралар камроқ аниқланади, юқори дозалар қўлланилган ҳоллардан ташқари. Тузни истеъмол қилиш чекланган ва калийли озуқа қўшимчаларини қабул қилиш билан парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Барча кортикостероидлар кальцийни чиқарилишини оширади.

Жароҳатлар, заҳарланишлар ва муолажанинг асоратлари

Бош миянинг жароҳат шикастланишлари бўлган пациентларни даволаганда тизимли кортикостероидларнинг юқори дозаларини қўллаш мумкин эмас.

Бошқалар

Препарат лактоза моногидрати сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда бу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикоидлар билан даволаганда асоратларни пайдо бўлиши препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлигига боғлиқлиги туфайли, дозани ва даволаш давомийлигини ҳам, қўллаш тартибини – ҳар куни ёки узлукли курслар билан аниқлаганда ҳар бир ҳолатда препаратни қўллашдан фойда ва потенциал хавф нисбатини синчковлик билан баҳолаш керак.

Кортикостероидлар билан даволаш ўтказилганда етарли терапевтик самарани таъминловчи минимал дозани буюриш керак ва дозани камайтириш мумкин бўлган ҳолатда уни аста-секин амалга ошириш керак.

Канцероген, мутаген таъсири ва репродуктив фаолиятга таъсири

Препаратнинг канцероген ва мутаген таъсири, шунингдек унинг репродукив фаолиятга нохуш таъсири аниқланмаган.

Болаларда узоқ вақт қабул қилинганда ўсиш секинлашиши мумкин, шунинг учун маълум кўрсаткичлар бўйича минимал дозани энг қисқа давр давомида қабул қилиш билан чекланиш керак.

Кекса ёшдаги пациентларни даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак, чунки кекса пациентлар меъда яраси, остеопороз, тери атрофияси каби глюкокортикоидлар қабул қилинганда пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралараг берилувчанроқ бўладилар.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар кортикостероидларни юқори дозаларда урғочиларга юбориш ҳомилада ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатди.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот натижаларига қарамасдан бу дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўлланилганда ҳомилага зарар етказиш эҳтимоли кам. Кортикостероидларни одам репродуктив фаолиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладор аёлларда қўллаганда кортикостероидларнинг хавфсизлиги юзасидан тегишли исботланган маълумотлар йўқлиги туфайли, бу препаратларни ҳомиладорлик вақтида фақат жуда зарур ҳолатларда буюриш керак.

Айрим кортикостероидлар йўлдош тўсиғи орқали осон ўтади. Бир ретроспетив тадқиқотда кортикостероид қабул қилган оналарда тана вазни паст янги туғилган чақалоқлар ҳолатлари тез-тезлигини ошиши аниқланган. Гарчи ҳомилалик даврида кортикостероидлар таъсирига учраган янги туғилган чақалоқларда буйрак усти бези етишмовчилиги кам ҳолларда аниқлансада, ҳомиладорлик вақтида кортикостероидларнинг юқори дозаларини қабул қилган оналарнинг янги туғилган чақалоқлари буйрак усти бези етишмовчилиги белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун синчковлик билан кузатув остида бўлишлари керак.

Кортикостероидларни туғруқни кечиши ва оқибатларига таъсири номаълум.

Ҳомиладорларга ёки эмизикли аёлларга ёки ҳомиладорликни режалаштирган аёлларга кортикостероидлар буюрилганда она учун препаратни қўллашдан фойда ва ҳомила учун потенциал хавф нисбатини синчковлик билан баҳолаш керак.

Кортикостероидлар кўкрак сути билан ажралади. Кўкрак сути билан ажраладиган кортикстероидлар эмизикли чақалоқларда ўсишни сусайтириши ва глюкокортикоидларни эндоген ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатиши мумкин. Одамларда репродуктив фаолиятга кортикостероидларни таъсирини ўрганиш бўйича тегишли тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, бу дори воситасини фақат препаратни қўллашдаги фойда чақалоқ учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

 

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Одатда, препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди, бироқ кайфиятни бузилиш ҳавфи мавжуд, бу автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Кортикостероидларни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиши тизимли равишда баҳоланмаган. Кортикостероидлар билан даволагандан кейин бош айланиши, вертиго, кўриш аъзоси томонидан бузилишлар, толиқиш каби ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда пациентлар автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқармасликлари керак.

Қўллаш усули ва дозалари.

Катталар учун Метипред препаратининг бошланғич дозаси касалликнинг характерига қараб суткада 4 мг дан 48 мг гача метилпреднизолонни ташкил этади. Оғирлиги камроқ касалликларда одатда пастроқ дозалар етарли бўлади, гарчи айрим беморларга юқорироқ бошланғич дозалари талаб этилиши мумкин. Юқори дозалар тарқалган склероз (суткада 200 мг), бош мия шиши (суткала 200-1000 мг) ва аъзолар трансплантацияси (суткада 7 мг/кг гача) каби касалликлар ва ҳолатларда қўлланиши мумкин.

Агар даволаш натижасида қониқарли самарага эришилган бўлса, беморга эришилган клиник самарани тутиб туриш имконини берувчи энг паст доза аниқламагунча маълум вақт оралиғида бошланғич дозани камайтириш йўли орқали шахсий самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани танлаш керак. Препаратнинг дозалаш тартибини доимий назорат қилиш кераклигини ёдда тутиш керак. Дозага тузатиш киритиш талаб этиладиган ҳолатлар юзага келиши мумкин; уларга касалликни ремиссияси ёки зўрайиши билан боғлиқ клиник ҳолатни ўзгариши, беморнинг препаратга шахсий реакцияси, шунингдек даволаш қаратилган асосий касаллик билан бевосита боғлиқ бўлмаган стресс ҳолатларини беморга таъсири; бундай ҳолатда маълум вақт давомида препаратнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин, бу беморнинг ҳолатига боғлиқ. Керакли доза ўзгариши мумкин ва касалликнинг характери ва беморнинг даволашга реакциясига қараб, шахсий равишда танланиши керак.

Препаратни дозалаш шахсий равишда ва касалликни кечиши ва клиник самарани баҳолашга асосланиши керак.

Препаратни тўсатдан бекор қилиш мумкин эмас, буни аста-секин амалга ошириш керак.

Муқобил даволаш

Муқобил даволаш – бу кортикостероидларнинг икки марта оширилган суткалик дозаси кунора эрталаб буюриладиган дозалаш тартибидир. Бундай даволаш турининг мақсади узоқ вақт даволашга муҳтож беморларда максимал клиник самарага эришиш ва бунда гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, кортикостероидларни бекор қилиш синдроми ва болаларда ўсишни секинлашиши каби айрим нохуш самараларни минимумга етказишдир.

Болалар.

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Кортикостероидлар билан узоқ вақт қўлланилганда болаларни, шу жумладан чақалоқларни ривожланиши ва ўсишини ўзига хослигини синчковлик билан кузатиш керак.

Суткада бир неча марта узоқ вақт давомида ҳар куни глюкокортикоидларни қабул қилаётган болаларда ўсишни секинлашиши аниқланиши мумкин. Шунинг учун бундай дозалаш тартибини фақат шошилинч ҳолатларда қўллаш керак. Одатда муқобил даволашни қўллаш бу ножўя самарадан сақланиш ёки уни минимумга етказиш имконини беради (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

 

Дозани ошириб юборилиши.

Метилпреднизолон дозасини ошириб юборилиши ўткир интоксикация билан кечмайди. Буйрак усти безини супрессияси билан намоён бўладиган сурункали интоксикацияда препаратнинг дозасини аста-секин камайтириш керак. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш тавсия этилади. Метилпреднизолон диализда чиқарилади. Метилпреднизолоннинг антидоти мавжуд эмас.

 

Ножўя реакциялари.

Метилпреднизолон қабул қилинганда бошқа глюкокортикоидлар қабул қилингандаги каби ножўя реакциялар ривожланади. Даволаш давомийлиги ва дозалаш ножўя реакциялар пайдо бўлишига таъсир қилади. Узоқ вақт даволаганда ножўя реакциялар тез-тез, қисқа даволаш курсларида – кам ҳолларда пайдо бўлади.

Метилпреднизолон суюқлик ва тузларни тутилишини чақириши мумкин.

Метилпреднизолон юқори дозаларда узоқ вақт давомида буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги ва атрофиясини чақирганлиги туфайли, стресс ҳолатларида (масалан, операциялар ёки инфекциялар) агар стресс ҳолатларига мослашиш учун стероидларнинг дозаси оширилмаса артериал гипотензия, гипогликемия ривожланиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Стероидлар билан узоқ вақт даволашни тўсатдан бекор қилиш бекор қилиш синдромини чақириши мумкин.

Симптомларнинг жадаллиги буйрак усти бези пўстлоғининг атрофияси даражасига боғлиқ. Енгил ҳолатларда қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: бош оғриғи, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, бош айланиши, иштаҳани йўқолиши, кайфиятни ўзгариши, адинамия ва иситма. Оғир ҳолатларда руҳий бузилишлар ва бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин. глюкокортикоид даволашни тўсатдан бекор қилгандан кейин ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Ревматик касалликлари бўлган пациентларда даволаш бекор қилингандан кейин сохтаревматизм ривожланиши мумкин.

Якка ҳолатларда даволаш бекор қилингандан кейин постстероид панникулит ривожланган ҳолатлар ҳақида хабар берилган. Даволаш бекор қилингандан тахминан 2 хафтадан кейин намоён бўлувчи ва ўз-ўзидан ўтиб кетувчи қизил рангли, қаттиқ, ачишувчи тери ости тугунларини пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган.

Метилпреднизолон аллергик ва анафилактик реакцияларга олиб келиши мумкин.

Ножўя реакциялар пайдо бўлиши тез-тезлиги қуйидаги таснифга эга: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Хавфсиз, хавфли ва аниқланмаган ўсмалар (шу жумладан кислоталар ва полиплар).

Кам ҳолларда: ўсма лизиси синдроми.

Иммун тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: инфекцияларга юқори сезувчанлик, инфекция симптомларини ниқобланиши.

Кам ҳолларда: аллергик ва анафилактик реакциялар.

Анафилактоид реакциялар, тери тестларини ўтказишда реакцияларни сусайтириши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез: АКТГ ва кортизолни эндоген секрециясини ингибиция қилиниши (узоқ вақт қўлланилганда), Кушинг синдроми, диабетик ҳолатни ёмонлашиши ёки ривожланиши.

Қандли диабетда метаболик ацидоз, глюкозага толерантликни бузилиши, инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларга талабни ошиши, иштаҳани ошиши (бу тана вазнини ошишига олиб келиши мумкин). гипопитуиризм.

Сув-электролит мувозанатини бузилиши.

Тез-тез: гипокалиемия, натрийни тутилиши.

Гипокалиемик алкалоз.

Руҳий бузилишлар.

Тез-тез эмас: кайфиятни бузилиши, диққатни жамлашни ошиши, депрессия, мания, психозлар, уйқусизлик.

Эйфория ҳолати, алаҳсираш, шизофренияни зўрайиши, психотик ҳулқ-атвор, аффектив бузилишлар (шу жумладан, аффектив лабиллик, психологик қарамлик, ўз жонига қасд қилиш фикри), шахсни ўзгариши, кайфиятни ўзгариши, онгни чалкашиши, патологик ҳулқ-атвор, хавотирлик, таъсирчанлик, амнезия, когнитив бузилишлар.

 

Нерв тизими томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: деменция, бош мия ички босимини ошиши (кўрув нерви дискини шиши билан (хавсиз бош мия ички гипертензияси)), тутқаноқ хуружлари.

Тиришишлар, невропатик артропатия, артралгия, миалгия.

Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарат томонидан.

Вертиго.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: кўз ички босимини ошиши, глаукома, катаракта.

Экзофтальм, склера ва шох пардани юпқалашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар.

Тез-тез эмас: артериал гипертензия, тромбоз.

Димланган юрак етишмовчилиши (уни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда), эмболия, миокард инфаркти ўтказилган соҳада миокардни ёрилиши.

Респиратор тизим томонидан, торакал ва медиастинал бузилишлар.

Кам ҳолларда: ҳиқичоқ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: меъда яраси, панкреатит.

Пептик яра (перфорация ва қон кетиши билан), ичак перфорацияси, меъдадан қон кетиши, ярали эзофагит, қоринни дам бўлиши, эзофагит, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши.

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар.

Кам ҳолларда: жигар ферментлари даражасини ошиши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар.

Тез-тез: регенерацияни секинлашиши, тери атрофияси, терида гематомалар ва атрофик чизиқчалар (стриялар) пайдо бўлиши, акне, гирсутизм, экхимозлар, пурпура.

Кам ҳолларда: аллергик дерматитлар, контакт дерматитлар, Квинке шиши.

Капоши саркомаси, эритема, қичишиш, эшакеми, тошма, гипергидроз, телеангиоэктазия, петехиялар.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар.

Тез-тез: атрофия, миопия, мушак кучсизлиги, остеопороз.

Кам ҳолларда: асептик остеонекроз, пайларни узилиши.

Патологик синишлар.

Жароҳатлар, заҳарланишлар ва муолажадан кейинги асоратлар.

Умуртқани компрессион синиши.

Инфекциялар ва инвазиялар.

Инфекциялар, оппортунистик инфекциялар, яширин туберкулёзни қайталаниши.

Репродуктив тизими фаолияти ва сут безлари томонидан бузилишлар

Мунтазам бўлмаган ҳайз цикллари.

Лаборатор текширувлар.

Углеводларга толерантликни пасайиши, сийдикда кальций даражасини ошиши.

Умумий бузилишлар.

Тез-тез: болаларда ўсишни секинлашиши, шиш.

Юқори толиқиш, умумий лоҳаслик, соғайишни бузилиши.

Бекор қилиш синдроми қуйидаги симптомларни ўз ичига олади: қусиш, ҳолсизлик, бўғимларда оғриқ, десквамация, миалгия, тана вазнини пасайиши ва/ёки артериал гипотензия, холсизлик, летаргия, ринит, конъюнктивит, қичишиш ҳисси билан кечувчи оғриқли тери тугунлари. Бу самаралар глюкортикоидларни паст даражаси билан эмас глюкокортикоидларнинг концентрациясини тўсатдан ўзгариши билан боғлиқ деб ҳисобланади.

Кортикостероидлар билан даволаганда эозинофиллар, моноцитлар ва лимфоцитларни сонини камайиши билан лейкоцитларни сонини ошиши кузатилади. Лимфоид тўқиманинг массаси камаяди. Метилпреднизолон билан даволаш вақтида буйракда тош ҳосил бўлиши эҳтимоли ошади ва сийдикда лейкоцитлар ва эритроцитларнинг даражаси бироз ошиши мумкин.

Қон ивиши ошиши мумкин, гиперлипидемия ривожланиши ва атеросклероз ва васкулит хавфи ошиши мумкин. сперманинг сифати ёмонлашиши мумкин, аменорея.

Яроқлилик муддати. 5 йил.

Сақлаш шароити. 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Ўрами.

4 мг – 30 ёки 100 таблеткадан флаконда; 1 флакондан картон қутида.

16 мг – 30 таблеткадан флаконда; 1 флакондан картон қутида.

 

Бериш тартиби. Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.