ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR САМНАТ
MRSАMNAT
Препаратнинг савдо номи: MRСамнат
Таъсир этувчи модда (ХПН): Зопиклон
Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Зопиклон – 7,5 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, повидон, тальк, стеарин кислотаси.
Таърифи: Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи восита.
АТХ коди: N05CF01
Фармакологик хусусиятлари
Зопиклон психотроп воситаларнинг, бензодиазепинлар ва барбитуратлардан фарқ қилувчи циклопирролонларнинг янги синфи вакилидир. Зопиклоннинг седатив-ухлатувчи таъсири марказий нерв тизимида ГАМК рецептор комплексида боғланиш жойларига юқори яқинлиги билан боғлиқ. Зопиклон уйқуга кетиш вақтини қисқартиради, уйқунинг нормал фазали структурасини сақлаб, тунги уйғонишлар сонини камайтиради ва бунда тез уйқуга кетиши вақтини камайтирмайди. Уйқудан кейинги бузилишларни чақирмайди: кейинги куни эрталабки ланжлик ҳисси ва уйқучанлик бўлмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида, меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Уйқу 30 минут давомида бошланади ва 6-8 соат давом этади. Буйрак орқали ва карбонат ангидрид гази кўринишида нафас ҳавоси билан чиқарилади. Оғир буйрак етишмовчилигида препаратни чиқарилиши секинлашиши мумкин.
Қўлланилиши
Уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқуга кетишнинг қийинлиги, тунги уйғонишлар ва вазиятли ва турғун сурункали уйқусизликка ўтувчи эрта уйғониш; руҳий бузилишларда ва тунги астмада уйқунинг иккиламчи бузилишларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қўлланади. MRСамнат препаратининг тавсия қилинган дозаси – 1 таблетка (7,5 мг зопиклон) ичга, уйқудан бироз олдин. Турғун уйқусизликка учраган беморларда дозани 2 таблеткагача ошириш мумкин. Кекса ёшли шахсларда ва жигар фаолиятининг бузилишларида камайтирилган дозада – ½ таблетка (3,75 мг) буюриш керак. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб кейинчалик дозани ошириш мумкин. Доза ва даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади. Даволаш курси 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
Тавсия қилинган дозаларда препарат яхши ўзлаштирилади. MRСамнат препарати билан даволашда энг кўп учрайдиган қуйидаги ножўя ҳолатлар бўлиши мумкин:
овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизда аччиқ ёки металл таъмни ҳис қилиш, кам холларда – кўнгил айниши, қусиш;
марказий нерв тизими томонидан: таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тушкун кайфият. Эшакеми, тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар кам холларда кузатилади. Уйғонганда уйқучанликни, кам холларда бош айланиши ва координацияни бузилиши ҳис қилиниши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, яққол нафас етишмовчилиги, 15 ёшгача бўлганлар, ҳомиладорлик, лактация (даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).
Дориларнинг ўзаро таъсири
MRСамнат миорелаксантлар ва психотроп воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Препарат тримипраминнинг концентрациясини пасайтиради, буни уларни бир вақтда қўлланганда ҳисобга олиш керак. Марказий нерв тизимига сусайтирувчи препаратларни, алкогольни таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
MRСамнат препаратини кескин бекор қилиш «бекор қилиш» самараларини чақирмайди. MRСамнат препарати миастенияда қўлланган ҳолларда, мушак кучсизлигини кучайиши мумкинлиги туфайли, қатъий неврологик назорат керак. Ҳомиладорлик ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни қабул қилаётган пациентлар, юқори диққатни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак. MRСамнат препарати билан бир вақтда алкоголь ва бошқа психотроп препаратларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Жиддий ёки турғун нохуш самаралари аниқланмаган; дозани ошириб юборилиши чуқур давомли уйқу билан намоён бўлади. Бироқ, MRСамнат препарати алкоголь ёки бошқа МНТ сусайтирувчи воситалари билан бирга қўлланганда, дозани ошириб юборилиши оғир ва пациентнинг ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Тутиб турувчи ва симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Бир контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.