ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРИВАЛУМЕН
TRIVALUMEN
Препаратнинг савдо номи: Тривалумен
Таъсир этувчи модда (ХПН): тривалумен
Дори шакли: капсулалар.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: валериана илдизлари (Radices Valerianae), қалампир ялпиз барглари (Folia Menthae Piperitae), учбарг барглари (Folia Menyanthidis Trifoliatae), қумлоқ қуббалари (Strobili lupuli) нинг аралашмаларини (қуруқ экстракти (экстрагент-сув)) (1:2:2:1) нисбатда қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда – 356 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати.
№0 ўлчамли қаттиқ желатин капсула: хинолин сариғи (Е104), сариқ шафақ FCF (Е 110), патентланган кўк V (Е131), бриллиант қораси BN (қора PN) (Е 151) бўёвчилари, титан диоксиди (Е151), желатин.
Таърифи: яшил қопқоқчали ва сариқ рангли корпусга эга қаттиқ желатин капсулалар.
Капсула ичидагиси – оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранг ранглигача бўлган кукун ёки гранулалар ёки устунча кўринишида шаклланган хушбўй ҳидли масса.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи ва седатив воситалар.
АТХ коди: N05CM
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Тривалумен – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг синергик хусусиятлари билан боғлиқ. Валерианада сақланувчи борнеол ва изовалериан кислотасининг мураккаб эфирлари, марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини камайтиради, рухий зўриқишда кучланиш ва таъсирчанликни пасайтиради, седатив, ухлатувчи, спазмолитик хусусиятлар намоён этади, ўт ҳайдовчи таъсир кўрсатади, меъда-ичак йўллари шиллиқ қавати безларининг секретор фаоллигини кучайтиради, юрак ритмини секинлаштиради, юракнинг коронар қон томирларини кенгайтиради.
Қумлоқ қуббаларининг фаоллиги эфир мойи ва аччиқ моддалар (гумулон, лупулон ва алифатик терпентин спиртларини) сақловчи аччиқ смола, фитонцид моддалар, В гуруҳи ва С витаминлари, токофероллар ва эстероген таъсир кўрсатувчи моддалар билан боғлиқдир. Улар иштаҳани қўзғатади, сафро ажралиб чиқишини яхшилайди, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади, қўзғалиш ва уйқусизлик ҳолатларида тинчлантирувчи таъсир қилади, яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларни намоён этади.
Қалампир ялпизнинг фармакологик самараси асосан, ментол, шунингдек терпенлар, танинлар, аччиқ модда ва органик кислоталар билан боғлиқ. Қалампир ялпизнинг компонентлари оғриқ қолдирувчи, буриштирувчи, яллиғланишга қарши самараларни намоён этади; кўнгил айниши кўринишларини камайтиради, меъда-ичак йўлларининг безлари ва жигарнинг секрециясини енгил рағбатлантиради, иштаҳани оширади, ичакнинг моторикасини нормаллаштиради.
Учбарг аччиқ гликозидли бирикмалар, флавоноидлар борлиги ҳисобига, меъда-ичак секрециясини кучайтиради, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, иштаҳани қўзғатади, ичак моторикасини нормаллаштиради, антигипоксик ва антиоксидант самара кўрсатади.
Препарат қарамлик чақирмайди, психомотор функцияни сусайтирмайди, иш қобилиятини ёмонлаштирмайди.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Нерв ва ақлий ўта толиқиш оқибатидаги уйқусизлик; тахикардия, кардиалгия ва артериал гипертензия билан кечувчи нейроциркулятор дистония; иштаҳани пасайишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 капсуладан кунига 2-3 марта; уйқусизликнинг бошланғич шаклида – 1 капсуладан уйқудан 1-1,5 соат олдин буюрилади.
Даволаш давомийлиги 7-15 кунни ташкил қилади. Даволаш курсини 10 кундан кейин (шифокор маслаҳатидан кейин) такрорлаш мумкин.
Болалар. 12 ёшгача бўлган болаларда препарат қўлланмайди.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, лоҳаслик, уйқучанлик, эмоциал рекцияларни сусайиши, депрессия, умумий холсизлик, иш қобилиятини, диққатни жамлашни пасайиши; айрим ҳолларда – рухий қўзғалиш, хавотирлик, уйқусизлик.
Юрак-қон томир тизими: артериал гипертензия, тўш ортида босилиш ҳисси, юракда оғриқ, юрак ритмини бузилиши (шу жумладан брадикардия, тахикардия), қон қуйилишлари.
Овқат ҳазм қилиш тизими: жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, абдоминал спазмлар, диспептик кўринишлар, овқат ҳазм қилиш жараёнларини сусайиши, диарея.
Гепатобилиар тизими: гепатотоксиклик кўринишлари кузатилиши мумкин.
Иммун тизими: аллергик реакциялар, жумладан тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, гиперемия, шишлар, ҳансираш, бронхиал астма кузатилиши мумкин.
Ножўя реакциялари жуда кам ҳолларда пайдо бўлади ва қайтувчан бўлиб, одатда препарат узоқ муддат қўлланганида ва тавсия қилинган дозалар анча ошириб юборилганда ривожланади.
Ҳар қандай нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда, пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва албатта шифокорга мурожаат қилиши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик;
- артериал гипотензия;
- депрессив ҳолатлар, уйқучанлик;
- ўт-тош касаллиги, холангитлар, жигар функциясини яққол бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат ухлатувчи препаратлар, спазмолитиклар, марказий таъсирга эга гипотензив препаратлар, транквилизаторлар, нейролептиклар, алкоголь, ноотроп воситалар, анальгетик препаратлар, наркоз воситалари, кураресимон миорелаксантларнинг таъсирини потенциялаши мумкин. Синтетик седатив препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратнинг тавсия қилинган дозаларини ошириш мумкин эмас.
Препаратни жигар функциясини оғир бузилишлар бўлган ёки ўтмишда жигар оғир касалликларни ўтказган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препаратнинг таркибига қалампир ялпиз кириши туфайли, гастроэзофагал рефлюкси, ахлоргидрияси, диафрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси бўлган пациентлар, касалликнинг симптомларини кучайиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллашдан сақланишлари керак. Бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратнинг таркибига кирувчи валериана, ўртача депрессив самара кўрсатиши мумкин, шунинг учун Тривалуменни ухлатувчи, бошқа седатив воситалар, алкоголь билан, самараси потенцияланиши мумкинлиги туфайли, бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Таблеткаларнинг таркибига лактоза киради, шунинг учун препаратни галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган туғма шакллари бўлган, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг таркибида аллергик реакциялар, шу жумладан бронхиал астма чақириши мумкин бўлган сариқ шафақ FCF (Е 110) бўёвчиси сақлайди. Ацетилсалицил кислотасига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда аллергия хавфи юқорироқ бўлади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
Эмизикли аёлларда препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида, даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Препаратни қўллаганда автотранспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош оғриғи, уйқучанлик, холсизлик, лоҳаслик, тормозланиш, бош айланиши, кучли толиқиш, диққатни жамланишининг пасайиши, седатив самараларни кучайиши, тушкунлик холати, абдоминал спазмлар, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, мидриаз, эшитиш ва кўриш ўткирлигини пасайиши, қўл-оёқларнинг тремори, тўш ортида босилиш хисси, тахикардия/брадикардия, артериал босимни пасайиши. Кўрсатилган реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда; 2 блистердан кутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.