📜 Инструкция по применению ХАРТИЛ®
💊 Состав препарата ХАРТИЛ®
✅ Применение препарата ХАРТИЛ®
📅 Условия хранения ХАРТИЛ®
⏳ Срок годности ХАРТИЛ®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ХАРТИЛ®

2,5 мг, 5 мг, 10 мг ли таблеткалар

(рамиприл)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
    • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. У хатто, агар уларда касалликни худди шундай симптомлари бўлса ҳам уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг (4-бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Хартил® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Хартил® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Хартил® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Хартил® таблеткалари препаратини қандай сақлаш кекрак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Хартил® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади

Хартил® таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси рамиприл – ААФ (ангиотензинга-айлантирувчи фермент) ингибиторлари деб номланувчи гуруҳга киради.

Хартил® препарати:

  • Сизнинг организмингизда артериал босимни ошириш қобилиятига эга бўлган моддаларнинг ишлаб чиқарилишини пасайтиради.
  • қон томирларни кенгайтиради ва бўшаштиради
  • қонни хайдаш бўйича юракнинг ишини енгиллаштиради

Препарат қуйидагилар учун мўлжалланган:

  • ошган артериал босимни (гипертонияни) даволаш учун
  • буйрак касалликлари хавфини камайтириш ёки кечиктириш учун (Сизда қандли диабет борми ёки йўқми, бундан қатьий назар)
  • миокард инфаркти ёки инсультнинг ривожланиши хавфини олдини олиш учун
  • юрак етишмовчилигини олдини олиш учун (Сизнинг юрагингиз организмнинг қон томирларига қонни етарли миқдорда хайдаш қобилиятига эга бўлмаганда)
  • миокард инфарктидан кейинги холатлардаги юрак етишмовчилиги ривожланишини даволаш учун қўлланади.

  1. Хартил® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Хартил® препаратини қабул қилманг:

  • агар Сизда рамиприлга, ангиотензинга-айлантирувчи ферментнинг (ААФ) бошқа ингибиторларига ёки 8-бўлимда келтирилган препаратнинг ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса (аллергия учун тери тошмаси, ютиш ва нафас олишни қийинлашиши, лаб, юз, томоқ ёки тилни шиши каби симптомлар характерли);
  • агар Сизда илгари “ангионевротик шиш” деб номланувчи оғир аллергик реакция кузатилган бўлса. Унга жадал қичишиш, эшакеми, қўллар, оёқлар ва томоқда қизил доғларни пайдо бўлиши, томоқ ва тилни шиши, кўзлар атрофини шиши ва лабларни шиши, ютиш ёки нафасни қийинлашиши каби симптомлар характерли;
  • агар Сиз гемодиализ ёки қонни фильтрациясини бошқа усуллари билан даволанаётган бўлсангиз. Ишлатилаётган жихозларга қараб, Хартил® препарати Сиз учун тўғри келмайдиган дори воситаси бўлиши мумкин;
  • агар Сизда буйракни қон билан таъминланиши пасаядиган буйрак касаллиги бўлса (буйрак артериясини торайиши);
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз (ҳомиладорликнинг охирги 6 ойлари) (Фертиллик, хомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг);
  • агар Сизда артериал босим паст ёки беқарор бўлса; Даволовчи шифокорингиз мувофиқ қарор қабул қилади;

Агар Сизда юқорида келтирилган холатлардан хар қандайи бўлса, Хартил® таблеткаларини қабул қилманг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Хартил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда юрак, жигар ёки буйрак касалликлари бўлса;
  • агар Сизда суюқлик ёки тузни сезиларли йўқотилиши бўлса (қусишда, ич кетишида, хаддан зиёд терлаш, тузни истеъмол қилиш чекланган парҳезда, сийдик ҳайдовчи воситалар давомли қўлланганида, гемодиализ билан даволашда);
  • агар Сиз бир вақтда асалари ва ари чақишига аллергияни даволаш учун препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз (десенсибилизация);
  • агар Сизга анестезия билан жарроҳлик ёки стоматологик операция ўтказилиши керак бўлса. Бунда операциядан бир кун олдин Хартил® препаратини бекор қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин; даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг;
  • агар Сизда қонда калийнинг даражаси юқори бўлса (қоннинг лаборатория тахлилларининг натижалари бўйича);
  • агар Сизда тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз томирли касалликлар бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорликни таҳмин қилсангиз ёки режалаштирсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида Хартил® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Агар ҳомиладорлик муддати 3 ойдан ортиқ бўлса, Хартил®ни қўллаш мумкин эмас, чунки уни қўллаш Сизнинг болангизга жиддий зарар етказиши мумкин (Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг).

Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Хартил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Бу гуруҳ пациентларида қўллашни етарли клиник тажриба бўлмаганлиги туфайли, Хартил® препарати болалар ва ўсмирларга тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари ва Хартил® таблеткалари препарати

Ўзингизни шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар, ҳақида хабар беринг, чунки дори препаратлари бир-бирларининг самараларини ўзгартиришлари мумкин.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган фаол моддаларни сақловчи бирон-бир препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки улар Хартил® препаратининг самарадорлигини ёмонлаштиришлари мумкин:

  • ибупрофен, индометацин ёки аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар (оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши воситалар)
  • юқори артериал босим, шок, юрак етишмовчилиги, астма ёки аллергияни даволаш учун дори воситалари, масалан, эфедрин, норадреналин, адреналин каби

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Бу препаратларни Хартил® таблеткалари билан бир вақтда қўллаш, ножўя самаралар хавфини ошириши мумкин

  • ибупрофен, индометацин ёки аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар (оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши воситалар);
  • ракни даволаш учун препаратлар (химиотерапия);
  • кўчириб ўтказилган аъзоларни кўчиб кетишига қарши препаратлар, масалан, циклоспорин;
  • сийдик ҳайдовчи воситалар, масалан, фуросемид;
  • қонда калийнинг даражасини ошириш қобилиятига эга бўлган препаратлар, масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид, калий тузлари ва гепарин (қонни суюлтириш учун восита);
  • яллиғланишларни даволаш учун стероидлар, масалан, преднизолон;
  • аллопуринол (қонда сийдик кислотасининг даражасини пасайтирувчи восита);
  • прокаинамид (юрак ритмини бузилишларини даволаш учун восита).

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг. Хартил® уларнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.

  • диабетга қарши препаратлар (инсулин ёки қонда қанднинг даражасини пасайтирувчи ичга қабул қилиш учун воситалар). Хартил® препарати билан даволаниш вақтида Сизнинг қонингиздаги қанднинг даражасини мунтазам назорат қилинг;
  • литий (руҳий бузилишларни даволаш учун восита). Хартил® Сизнинг қонингизда литий даражасини ошириши мумкин. Хартил® препарати билан даволаниш вақтида даволовчи шифокорингиз қондаги литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилади.

Агар Сиз юқорида санаб ўтилган хар қандай дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз (ёки Сизда ишонч бўлмаса), Хартил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Хартил® таблеткаларини овқат ва ичимликлар билан бир вақтда қўлланиши

  • Хартил® препарати билан даволаниш вақтида алкогол истемол қилиш, бош айланишини чақириши мумкин. Агар Хартил® таблеткалари қўлланганида Сиз қанча ичишингиз мумкинлигига Сизда ишонч бўлмаса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, чунки артериал босимни пасайтириш учун препаратлар ва алкогол бир-бирининг самараларини кучайтирадилар.
  • Хартил® таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз хомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз, ёки фарзанд кўришни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу

ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Хартил® таблеткаларини ҳомиладорликни биринчи 12 ҳафтаси давомида қабул қилмаслик керак. Хартил®ни ҳомиладорликни 13 ҳафтасидан кейин қўллаш мумкин эмас, чунки у Сизнинг болангизга зарар етказиши мумкин. Агар Сиз Хартил® препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладор бўлиб қолган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Режалаштирилган ҳомиладорликдан олдин Сиз бошқа антигипертензив препаратга ўтишингиз керак.

Эмизиш

Препаратни эмизиш вақтида қабул қилиш мумкин эмас.

Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Хартил® препаратини қабул қилишда Сизда бош айланиши ва лоҳаслик пайдо бўлиши мумкин. Бу айниқса даволашни бошида ёки доза оширилганида намоён бўлади. Агар бу юз берса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Хартил® таблеткалари лактоза сақлайди

Лактозани ўзлаштираолмаслик ҳолида, таблеткалар лактоза сақлашини ҳисобга олиш керак.

Хартил® таблеткалари 2,5 мг дан: хар бир таблетка 158,8 мг лактоза моногидрати сақлайди.

Хартил® таблеткалари 5 мг дан: хар бир таблетка 97,47 мг лактоза моногидрати сақлайди.

Хартил® таблеткалари 10 мг дан: хар бир таблетка 193,2 мг лактоза моногидрати сақлайди.

Агар даволовчи шифокорингиз Сизда қандларни айрим турларини ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида Сизни огоҳлантирган бўлса, бу тиббий воситани ишлатишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Хартил® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Хартил® таблеткаларини доимо қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Ҳар қандай гумон бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Гипертензия (юқори артериал босим):

Тавсия этилган бошланғич доза – кунига бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил этади.

Артериал босимни керакли назоратига эришиш учун, Сиз қабул қилаётган дозани шифокорингиз ўзгартириши мумкин.

Максимал суткалик доза 10 мг дан ошмаслиги керак.

Агар Сиз сийдик ҳайдовчи воситаларни қабул қилаётган бўлсангиз, Хартил® таблеткалари билан даволашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз сийдик ҳайдовчи препаратни бекор қилиши ёки дозасини пасайтириши мумкин.

Миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфини пасайтириш

Одатдаги тавсия этилган доза – кунига бир марта 2,5 мг ни ташкил этади.

Сиз қабул қилаётган дозани, шифокорингиз пасайтириши мумкин.

Одатдаги тавсия этиладиган суткалик доза – 10 мг ни ташкил этади.

Буйрак касалликларини ёмонлашишини  олдини олиш ёки кечиктириш

Тавсия этиладиган бошланғич доза – кунига бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил этади.

Сиз қабул қилаётган дозани, шифокорингиз ўзгартириши мумкин.

Одатдаги тавсия этиладиган суткалик доза кунига 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади.

Юрак етишмовчилиги:

Тавсия этиладиган бошланғич доза – кунига бир марта 1,25 мг ни ташкил этади.

Сиз қабул қилаётган дозани, шифокорингиз ўзгартириши мумкин.

Максимал суткалик доза 10 мг дан ошмаслиги керак. Бу дозани икки қабулга бўлиш афзалроқ.

Миокард инфарктидан кейинги юрак етишмовчилиги:

Одатдаги тавсия этиладиган бошланғич доза – кунига бир марта 1,25 мг ёки 2,5 мг ни ташкил этади.

Сиз қабул қилаётган дозани, шифокорингиз ўзгартириши мумкин.

Максимал суткалик доза 10 мг дан ошмаслиги керак. Бу дозани икки қабулга бўлиш афзалроқ.

 

Кекса пациентлар

Даволовчи шифокорингиз бошланғич дозани пасайтиради ва Сизга керак бўлган дозани секинроқ танлайди.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Болаларда бу препаратни қўллашнинг клиник тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли, Хартил®ни болаларга буюриш мумкин эмас.

 

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Таблеткаларни сутканинг бир вақтида қабул қилиш керак. Таблеткаларни бутунлигича, чайнамасдан кўп миқдордаги суюқлик билан ютиш керак.

Таблеткаларни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Таблеткаларни риска бўйлаб синдириб, тенг иккига бўлиш мумкин.

 

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Хартил® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз:

Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг. Шифохонага кетишда автомобилни бошқарманг! Уни бошқаришни бошқалардан сўранг ёки тез ёрдам чақиринг. Шифокорга кўрсатиш учун бу йўриқномани ва қолган таблеткаларни ўзингиз билан олиб боринг.

Агар Сиз Хартил® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўз вақтида қабул қилинмаган таблеткани ўтказиб юборинг ва препаратни қабул қилишни одатдаги тартибда давом эттиринг.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Қуйида санаб ўтилган кўринишлардан биронтаси пайдо бўлганида Хартил® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга ёки яқиндаги касалхонанинг шошилинч ёрдам бўлимига  мурожаат қилинг, чунки Сизга тиббий ёрдам талаб қилиниши мумкин:

  • Ютиш ёки нафасни қийинлашиши билан юз, лаблар, оғиз ва томоқни шиши, шунингдек қичишиш ва тошма. Бу Хартил®га оғир аллергик реакцияларнинг белгилари бўлиши мумкин.
  • Тери томонидан оғир реакциялар, тери тошмаси, оғиз бўшлиғида яралар, мавжуд бўлган тери касалликларини ёмонлашиши, терини қизариши, пўрсилдоқлар ва терини кўчиши (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ёки кўп шаклли эритема).

Қуйидаги холатлар ривожланганида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • Юрак қисқаришларини тезлашиши, мунтазам бўлмаган ёки кучли юрак қисқаришлари (юрак уриши), кўкракда оғриқ, кўкрак қафасида босилиш ҳисси ёки жиддийроқ холатлар, шу жумладан миокард инфаркти ва инсульт;
  • Ҳансираш ёки йўтал. Бу симптомлар ўпка томонидан бузилишларга ишора қилиши мумкин;
  • Тўсатдан кўкаришларни пайдо бўлиши, нормага нисбатан давомлироқ қон кетиши, қон кетишини хар қандай белгилари (масалан, милклардан қон кетиши), терида тўқ-қизил нуқталарни пайдо бўлиши, одатдагига нисбатан кўпроқ инфекцион касалликларни ривожланиши, томоқ оғриғи, харорат, чарчоқлик ҳисси, бош айланиши, ҳушдан кетишлар, тери қопламаларини оқариши. Бу симптомлар қон ёки суяк кўмигининг касалликларига ишора қилиши мумкин;
  • Белда акс этувчи қоринда кескин оғриқ, Бу симптомлар меъда ости безининг яллиғланишига (панкреатит) ишора қилиши мумкин.
  • Иситма, этни увишиши, чарчоқлик ҳисси, иштахани йўқолиши, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, тери ёки кўзларни сарғайиши (сариқлик). Бу симптомлар жигар касаллига ишора қилиши мумкин, масалан гепатит (жигарни яллиғланиши) ёки жигарни шикастланиши.

Бошқа ножўя самралари

Агар қуйида санаб ўтилган ножўя самараларида биронтаси жиддийлашса ёки бир неча кун давомида ўтиб кетмаса, шифокорингизга хабар беринг.

Қуйида ишлатилган ножўя самаралар тез-тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган:

жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 тасидан кўпроғида учрайди

тез-тез: 100  пациентдан 1-10 тасида учрайди

тез-тез эмас: 1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди

кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1-10 тасида учрайди

жуда кам ҳолларда: 100000 пациентдан 1 дан камида учрайди

тез-тезлиги номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

Тез-тез:

  • бош оғриғи ёки чарчоқлик
  • бош айланиши (унинг ривожланишини эҳтимоли Хартил® препарати билан даволашни бошида ёки унинг дозаси оширилганида кўпроқ)
  • ҳушдан кетиш ҳолати, артериал босимни нормал бўлмаган пасайиши (гипотония), айниқса ўтирган холатдан турган холатга бирдан ўтишда
  • қуруқ йўтал, буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиши (синуситлар), бронхит, ҳаво етишмаслиги
  • меъда ёки қоринда оғриқ, ич кетиши, овқатни ҳазм бўлмаслиги, кўнгил айниши, қусиш
  • терини юзасидан кўтарилмайдиган тошма
  • кўкракда оғриқ
  • қонда калийни юқори миқдори (қонни таҳлили асосида).

Тез-тез эмас:

  • мувозанатни бузилиши (вертиго)
  • иситма
  • эркакларда импотенция, эркаклар ва аёлларда либидони пасайиши
  • оқ қон хужайраларининг маълум тури миқдорини ошиши (эозинофилия) – қон таҳлилини натижалари асосида
  • жигар, меъда ости бези ёки буйрак фаолиятини ўзгаришлари – лаборатория текширишларнинг натижалари асосида

Кам ҳолларда:

  • қалтираш ёки онгни чалкашиши
  • тилни қизариши, шиши
  • терини оғир кўчиши ёки кепакланиши, қичишиш билан кепаксимон тошма
  • тирноқларни ўзгариши (тирноқ пластинкаларини юмшаши ёки тирноқ жойидан кўчиши)
  • тери тошмаси ёки кўкаришлар
  • терида доғлар ва оёқ-қўлларни совуқлиги
  • қизарган,қичишувчи, шишган ёки кўп ёшланувчи кўзлар
  • эшитишни ёмонлашиши ва қулоқларда шовқин
  • ҳолсизликни ҳис қилиш
  • қизил ва оқ қон таначаларини, қон пластинкалари ёки гемоглобиннинг миқдорини пасайиши, қон таҳлилини натижалари асосида.

Жуда кам ҳолларда:

  • қуёш нурига юқори сезувчанлик

Кейинги ножўя самаралари

Агар қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар ёмонлашса ёки бир неча кун давомида ўтиб кетмаса, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

  • диққатни жамлашда қийинчилик.
  • оғизни шиши
  • қон таҳлили Сизда қон хужайраларини жуда пастлигини кўрсатади
  • қон таҳлили Сизда, одатдаги билан солиштирганда, қонда натрийнинг даражасини жуда пастлигини кўрсатади
  • совуқда қўллар ва оёқлар бармоқларини кейинги санчилиш ва иссиқликни оғриқли ҳис қилиш билан рангини ўзгариши (Рейно феномени)
  • эркакларда сут безларини катталашиши
  • реакцияларни секинлашиши ёки бузилиши
  • ачишиш хисси
  • ҳид билиш ҳиссини ўзгариши
  • сочларни тўкилиши

Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралари ҳақида хабар бериб Сиз, бу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

 

  1. Хартил® таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак

25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Агар Сиз препаратнинг сифати ёмонлашганининг аниқ белгиларини (рангини ўзгариши) сезсангиз, препаратни ишлатманг.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

8.Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Хартил® таблеткалари нима сақлайди

Таъсир қилувчи модда:

Хартил® 2,5 мг: хар бир таблетка 2,5 мг рамиприл сақлайди.

Хартил® 5 мг: хар бир таблетка 5 мг рамиприл сақлайди.

Хартил® 10 мг: хар бир таблетка 10 мг рамиприл сақлайди

Ёрдамчи моддалар:

Хартил® таблеткалари 2,5 мг: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, ўта желатинланган маккажўхори крахмали 1500, натрий стеарил фумарати, темир II оксиди (Е172).

Хартил® таблеткалари 5 мг: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, ўта желатинланган маккажўхори крахмали 1500, натрий стеарил фумарати, темир III оксиди (Е172

Хартил® таблеткалари 10 мг: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, ўта желатинланган маккажўхори крахмали 1500, натрий стеарил фумарати.

Хартил® таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши

Хартил® таблеткалари 2,5 мг

Сариқ ёки оч-сариқ, юзаси мармар кўринишида бўлиши мумкин, ясси овал фаскали, рискали бир томонида R2 гравировкали ва ён юзаларида рискалари бўлган таблеткалар.

Хартил® таблеткалари 5 мг

Оч-пушти ёки тўқ-сариқ-пушти, юзаси мармар кўринишида бўлиши мумкин, ясси овал фаскали, рискали бир томонида R3 гравировкали ва ён юзаларида рискалари бўлган таблеткалар.

Хартил® таблеткалари 10 мг

Оқ ёки деярли оқ ясси овал фаскали, рискали бир томонида R4 гравировкали ва ён юзаларида рискалари бўлган таблеткалар.

Риска ёрдамида таблеткаларни икки бир хил дозаларга бўлиш мумкин.

Ўрами

7 таблеткадан бир блистерда; 2 блистердан (14 таблетка) ёки 4 блистердан (28 таблетка) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.