ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРИЗИМ® 2500
TRIZIM® 2500
Препаратнинг савдо номи: Тризим® 2500
Таъсир этувчи модда (ХПН): Панкреатин
Дори шакли: Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Фаол моддалар:
Панкреатин – 100 мг, бу камида
– 1800 амилолитик ТБ F.I.P
– 2500 липолитик ТБ F.I.P
– 50 протеолитик ТБ F.I.P фаоллигига мос келади.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, микрокристаллик целлюлоза, CL коллоидон, аэросил, магний стеарати.
Қобиқ таркиби: 30% полиакрилат дисперсияси, тальк, пропиленгликоль, титан диоксиди, кармуазин Е122.
Таърифи: Пушти рангли, икки томони қавариқ, ўзига хос бироз кучсиз ҳидли, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимда икки қават кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Фермент.
АТХ коди: А09АА02
Фармакологик хусусиятлари
Фермент препарати. Препаратнинг таркибига кирувчи панкреатик ферментлар (липаза, амилаза ва протеаза) ёғлар, карбонсувлар ва оқсилларни ҳазм бўлишини енгиллаштиради, бу уларни ингичка ичакда тўлиқ сўрилишига ёрдам беради. Меъда ости бези касалликларида препарат унинг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилигини компенсация қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Таблеткалар меъданинг кислотали муҳитида эримайдиган, ҳазм ферментларини меъда ширасининг рН таъсирида парчаланишидан ҳимоя қиладиган ҳимоя қобиғига эга.
Препаратнинг фармакокинетикаси бўйича текширишлари ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар). Меъда, ичак, жигар, ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш – дистрофик касалликлари. Овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, диарея (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечадиган, бу аъзоларни резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолат. Меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) фаолияти меъёрида бўлган пациентларда овқатланишда хатоликлари бўлган ҳолларда, шунингдек чайнаш фаолиятини бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам харакатли турмуш тарзида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қўлланади.
Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш тадқиқотига тайёрлаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилигининг даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади. Препарат ичга, овқатдан олдин ёки овқат вақтида, чайнамасдан, кўп миқдордаги, яхшиси ишқорий бўлмаган суюқлик билан (сув, мева шарбатлари) қабул қилинади.
Катталар: 1-3 таблеткадан ҳар овқат қабул қилишда қабул қиладилар. Ферментнинг суткалик дозаси тана вазнининг килограммига липазанинг 15000-20000 ТБ дан ошмаслиги керак.
Даволаш давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатидаги овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ёки хаттоки бир неча йилларгача (доимий ўринбосар даволаш зарурати туғилганида) давом этиши мумкин.
Болаларга препаратни фақат шифокор кўрсатмасига биноан берилади.
Ножўя таъсирлари
Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида:
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъдада дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши.
Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тери кўринишлари.
Моддалар алмашинуви томонидан: препарат катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия ривожланиши мумкин, хаддан ташқари юқори дозаларда – қон плазмасида сийдик кислотаси даражасини ошиши. Болаларда тризимни юқори дозаларда қўлланганида перианал тери соҳаси таъсирланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, билирубиннинг юқори даражаси билан кечувчи жигарнинг оғир касалликлари, ичак тутилиши, жигар комаси.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тризимни антитромботик воситалар, К витаминининг антагонистлари ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланганда, бу препаратларнинг самараси пасаяди. Моноаминларни нейронлараро қайта қамраб олинишини носелектив ингибиторларининг самарадорлиги уларни панкреатин билан вақтда қўлланганида пасаяди бунда хавфли тормозланиш юз бериши мумкин. М-холиноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида антихолинергик самара кучаяди.
Препарат темирни сўрилишини пасайтиради (айниқса узоқ муддат қўлланганида).
Махсус кўрсатмалар
Муковисцидозда препаратнинг дозаси, истеъмол қилинаётган овқатнинг сифати ва миқдорини ҳисобга олиб, ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига мос келиши лозим.
Ҳомиладор аёлларда липаза, амилаза ва протеаза ферментларини қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина буюриш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: юқори дозаларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, қориннинг пастки қисмида қичишиш, ичак тутилиши, гиперурикемия, урикозурия, перианал тери соҳаси таъсирланиши; жуда кам ҳолларда муковисцидози бўлган пациентларда фиброзловчи колонопатия бўлиши мумкин.
Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, етарлича гидратация ва симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
1, 2, 5, 6 ёки 10 контур уяли ўрам 10 ёки 20 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.