КЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР НАСТОЙКАСИ
TINCTURAE CAPSICI ANNUI
Препаратнинг савдо номи: Аччиқ қалампир настойкаси
Solanaceae оиласига мансуб аччиқ қалампир меваси настойкаси – Fructus capsici, 90% спирта (1:10).
Таркиби: Solanaceae оиласига мансуб, аччиқ қалампир меваси (Fructus capsici) – 100 г,
90 % тиббиёт этил спиртидан 1 л настойка олишга етгунча.
Таърифи: қизғиш-сариқ рангли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: Маҳаллий қитиқловчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат маҳаллий қитиқловчи ва чалғитувчи таъсирга эга.
Қўлланилиши
Невралгия, радикулит, миозит ва люмбоишиалгия касалликларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, оғриқли соҳаларга суртиш учун қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Аниқланмаган.
Маҳсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Суюклик, (ПЭТ ва шиша) флаконларда 25 мл, 40 мл ва 50 мл.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилиқ муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.