📜 Инструкция по применению Офлоксацин
💊 Состав препарата Офлоксацин
✅ Применение препарата Офлоксацин
📅 Условия хранения Офлоксацин
⏳ Срок годности Офлоксацин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Офлоксацин

OFLOXACIN

 

Препаратнинг савдо номи: Офлоксацин

Таъсир этувчи модда (ХПН): офлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: офлоксацин -2 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: оч сариқ рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: Антибактериал восита. (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01M A01

Фармакологик  хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Офлоксацин – синтетик  микробга қарши кенг таъсир доирасига эга фторланган хинолон восита. Минимал ингибиция қилувчи концентрацияга (МИК) идентик ёки бир оз юқорироқ концентрацияларда, у бактерицид таъсир кўрсатади (Бактериал ДНК ни транскрипцияси ва иккиланиши учун зарур бўлган ДНК–гираза=ферментини заифлаштириш ҳисобига).

Микробларга қарши спектр ўз ичига олади: офлоксацинга сезгир  грамманфий ва граммусбат бактериялар: Enterobacteriaceae (Escherichia coli, турлари Citrobacter,  Enterobacter, Klebsie Proteus, Providencia, Salmonella, Serratia, Shigella, Yersinia), Pseudomonas spp, шу жумладан Pseudomonas aeruginosa, Haemophilus influenzae, Haemophilus ducreyi, Branhamella catarrha Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Acinetobacter spp, Campylobacter spp, Gardnerel vaginalis, Helicobacter pylori, Pasteurella multocida, Vibrio spp, Brucella melitensis; стафилококклар, шу жумладан метициллинга резистент баъзи бир штаммлари, пенициллиназа ишлаб чиқарувчи штаммлари; яна Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum (MIC чегаравий кўрсаткичлари)), Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium leprae ва бошқа микобактерияларга хам нисбатан фаол. А, В ва С гуруҳдаги стрептококкларнинг сезгирлиги ҳам чегаравий. Clostridium perfringens дан ташқари кўпчилик анаэроблар резистент ҳисобланади. Офлоксацин Treponema pallidum га нисбатан нофаол.

 

Фармакокинетикаси

Офлоксацин тўқималарга ўтади. У яна тана суюқликлари, жумладан цереброспинал суюқликка ҳам яхши ўтади. Унинг нисбатан юқори концентрацияси ўт суюқлигида.  Тақсимланиш ҳажми 1,5-2,5 л/кгни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади. Офлоксацин чегараланган миқдорда дезметил-офлоксацин ва офлоксацин-N-оксидга айланади. Дезметил-офлоксацин кучсиз микробга қарши фаолликка эга.

Офлоксацинни плазмада ярим чиқарилиш даври 5-8 соат, буйрак етишмовчилигида етишмовчилик даражасига қараб 15-60 соатга узайиши мумкин. Офлоксацин асосан буйраклар, каналчали секрециялар ва калавали фильтрацияси орқали чиқарилади. 75-80% сийдик орқали ўзгармаган ҳолда 24-48 соат давомида, 5% дан камроғи метаболит кўринишида, 4-8% и ахлат билан чиқарилади.

Жигар шикастланишида (масалан цирроз) бўлган беморларда офлоксацинни чиқарилиши секинлашиши мумкин. Офлоксацинни дозасига боғлиқ бўлмаган ҳолда буйракдан чиқарилиши минутига 173 мл, умумий чиқарилиш минутига 214 мл ни ташкил  қилади. Жуда кам миқдорини гемодиализ йули билан (15-25%) чиқариш мумкин, гемодиализ давомида биологик ярим чиқарилиш даври тахминан 8-12 соатни ташкил қилади. Перитонеал диализда биологик ярим парчаланиш даври 22 соатни ташкил этади.

Офлоксацин постантибиотик таъсир кўрсатади.

Офлоксацин плацента орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади.

 

Қўлланилиши

Офлоксацин унга сезгир бўлган қуйидаги бактериал инфекциялар қўзғатувчиларини даволаш учун тавсия этилади:

– пастки нафас йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари;

-сийдик йўллари юқори ва пастки қисмларининг ўткир ва сурункали инфекциялари (пиелонефрит);

– септицемия;

– тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари.

Катта беморларга вена ичига томчилаб қўлланилади.

Офлоксацинни дозаси микроорганизмларнинг сезгирлиги, инфекцион жараённинг тури ва оғирлигига қараб индивидуал равишда танланади.

Сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида: 200 мг дан суткасига 1 марта буюрилади.

Ўпка-бронх тизими инфекцияларида: 200 мг дан суткасига 2 марта буюрилади.

Септицемия: 200 мг дан суткасига 2 марта буюрилади.

Тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида: 400 мг дан суткасига 2 марта буюрилади. 200 мг дозани 30 минутдан кам бўлмаган вақтда юбориш тавсия этилади. Юборишни бир хил интерваллар билан амалга ошириш зарур.

Оғир ва асоратланган инфекцияларда суткасига 400 мг дан икки марта юбориш мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморлар учун дозалаш.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда бошланғич одатий дозадан бошлаб кейин дозасини камайтириш зарур.

Агар креатинин клиренси минутига 20-50 мл (зардобда креатинин даражаси 1,5-5,0 мг/дл) ни ташкил этса, дозасини икки баробар камайтириш (суткасига 100-200 мг) зарур.

Креатинин клиренси минутига < 20 мл (зардобда креатинин миқдори 5 мг/дл) ни ташкил этса, ҳар 24 соатда дозаси 100 мг ни ташкил этиши керак.

Гемодиализ ёки перитонеал диализ олаётган беморларда ҳар 24 соатда 100 мг дан тавсия этиш зарур.

Жигар функциясини бузилиши бўлган  беморлар учун дозалаш. Жигар оғир дисфункцияси бўлган беморларда офлоксацин чиқарилиши камайиши мумкин.

Болалар. 18 ёшгача бўлган болаларда Офлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги беморларда  жигар ва буйрак етишмовчилигидан бошқа ҳолларда дозага тузатиш киритиш тавсия этилмайди.

Даволашининг давомийлиги касалликнинг кечишига қараб ва бошқа ҳолларда 7-10 кунни ташкил этади. Тана ҳароратининг нормаллашуви ва беморнинг умумий аҳволи яхшилангандан кейин препаратни юборишни яна 3 кун давом эттириш керак.

Беморни аҳволи яхшилангач даволашни препаратни перорал шаклида давом эттириш тавсия этилади.

Даволашни давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Қуйида ножўя таъсирларини аъзолар, тизимлар ва учраш тез-тезлига кўра таснифи келтирилган. Учраш частотаси тез-тез (1/100-<1/10), тез-тез эмас (1/1000 – <1/100), кам ҳолларда (1/10000 – <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (келтирилган маълумотларга қараб бахолашни иложи йуқ)*.

Инфекция ва инвазиялар: тез-тез эмас – микоз; патоген организмларни резистентлиги.

Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анемия, гемолитик анемия; лейкопения, эозинофилия; тромбоцитопения; тез-тезлиги номаълум – агранулоцитоз, суяк кўмиги функциясини бузилиши.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта сезувчанлик реакцияси, жумладан анафилактик/анафилактоид реакциялари, ангионевротик шиш (шу жумладан тил, томоқ, ҳиқилдоқ шишиши, юзнинг қавариши/шишиши)ни ҳам ўз ичига олади, жуда кам ҳолларда анафилактик/анафилактоид шок.

Моддалар алмашинуви, метаболизмни бузилиши: кам ҳолларда – анорексия; тез-тезлиги номаълум – қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар қабул қилувчи диабети бўлган беморларда гипогликемия кузатилиши мумкин.

Руҳий бузилишлар: кам ҳолларда – қўзғалиш, уйқу бузилиши, уйқусизлик; кам ҳолларда -руҳий бузилишлар (масалан, галлюцинациялар) хавотирланиш, ҳушнинг хиралашиши, даҳшат тушлар, депрессия; тез-тезлиги номаълум – ўз-ўзини хароб қилиш ҳулқли суицидал фикрли ёки ўзини ўлдиришга ҳаракат қилишни ўз ичига олган психотик бузилишлар ва депрессия.

Неврологик бузилишлар: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриғи; кам ҳолларда – уйқучанлик, парестезия, дисгевзия, паросмия; жуда кам ҳолларда – периферик сенсор нейропатия, периферик сенсомотор нейропатия, мушаклар тиришиши, экстрапирамидал симптомлар ёки мушак координациясини бошқа бузилишлари;

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўз шиллиқ қаватларининг таъсирланиши, кам ҳолларда –кўришнинг бузилиши.

Вестибуляр аппарат ва эшитув аъзолари томонидан: тез-тез эмас – вертиго, жуда кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, эшитишни йуқолиши. 

Кардиал  бузилишлар: кам ҳолларда – тахикардия, тез-тезлиги номаълум – юрак қоринчалар аритмияси, «пируэт» турида кўп шаклли юрак қоринчалар тахикардияси (бу реакцияларни юзага келганлиги ҳақида асосан QT интервалини узайиши хавфи бўлган беморлардан маълумотлар  олинган); ЭКГ да QT интервалини узайиши.

Қон томир бузилишлари: тез-тез – флебит; тез-тезлиги номаълум – офлоксацинни инфузия вақтида ЭКГ да тахикардия, юрак қоринчалар липиллаши-ҳилпираши (асосан QTинтервалини узайиши хавфи бўлган беморларда кузатилади) ва артериал гипотензия юзага келиши мумкин. Жуда кам ҳолларда  артериал босимнинг бундай пасайиши оғир бўлиши мумкин.

Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез эмас – йўтал, назофарингит; кам ҳолларда – ҳансираш, бронхоспазм, тез-тезлиги номаълум – аллергик пневмонит, оғир ҳансираш.

Меъда-ичак бузилишлари: тез-тез эмас – қорин оғриғи, диарея, кўнгил айниши, метеоризм, қусиш; кам ҳолларда – энтероколит, баъзан геморрагик; жуда кам ҳолларда – псевдомембраноз колит.

Гепатобилиар тизимдаги бузилишлар: кам ҳолларда – жигар ферментлари даражасини ошиши (АЛТ, АСТ, ЛДГ, ГГТ ва/ёки ишқорий фосфатаза), қонда билирубин миқдорини ошиши; жуда кам ҳолларда – холестатик сариқлик; тез-тезлиги номаълум – гепатит, баъзи ҳолларда оғир бўлиши мумкин.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – қичишиш, тошма; кам ҳолларда – эшакеми, қуйилиш, кўп терлаш, пуфакчали тошмалар; жуда кам  ҳолларда – кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, фотосезувчанлик реакциялари, терини жуда камдан-кам ҳолларда некрозга олиб келувчи васкулит, қуёш эритемаси шаклидаги юқори сезувчанлик, терининг оқариши ёки тирноқнинг қатламларга ажралиши, медикаментоз дерматит, қон томирли пурпура; тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқалиб кетган экзантематоз пустулёз, медикаментоз тошмалар.

 Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: кам ҳолларда – тендинит; жуда кам ҳолларда – артралгия, миалгия, пайларнинг узилиши (кўпинча ахилл пайларининг), бу ўзгаришлар даволашни бошлагандан сўнг 48 соат ичида бошланиши ва икки томонлама бўлиши мумкин; тез-тезлиги номаълум – рабдомиолиз ва/ёки миопатия; мушаклар ҳолсизлиги, мушаклар чўзилиши, мушаклар узилиши.

 Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – креатининни зардобдаги миқдорини ошиши; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, тез-тезлиги номаълум- ўткир интерстициал нефрит.

 Туғма ва ирсий/генетик бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – порфирияси бўлган беморларда порфирия хуружлари.

 Юборилган жойда умумий ўзгаришлар ва реакциялар: тез-тез – инфузия жойида реакциялар (оғриқ, қизариш).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Офлоксацин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Анамнезида тендинитлар.

 Офлоксацин бошқа фторхинолонлар каби эпилепсияси бўлган ёки тиришиш бўсағаси пасайган беморларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган текширувлар ўсувчи организмда бўғим тоғайларини шикастланиш хавфини инкор қилмаганлиги сабабли, офлоксацинни болаларга, ўсмирларга, ҳамда ҳомиладор ва эмизиклиларга қўллаш мумкин эмас.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги.

QТ интервали узайган беморларга, декомпенсация бўлган гипокалиемия бўлган беморларга, ҳамда ІА синф воситалари (хинидин, прокаинамид) ёки III синф (амиодарон, соталол) аритмияга қарши воситалари қабул қилаётган беморларга Офлоксацинни буюриш мумкин эмас.

 Марказий нерв тизимининг шикастланиши тиришиш бўсағасини пасайиши билан (бош мия жароҳатларидан, инсультдан, мия ва мия пардаларининг яллиғланиш жараёнларидан сўнг) қўллаш мумкин эмас.

Асосий хавфсизлик чоралари.

Офлоксацин пневмококклар ёки микоплазмалар чақирган пневмония ёки β-гемолитик стрептококк чақирган тонзиллитда бирламчи танлов препарати ҳисобланмайди.

Офлоксацинни қўллагандан сўнг дарҳол анафилактик/анафилактоид реакциялар, анафилаксия белгилари, тахикардия, иситма, ҳансираш, шок, ангионевротик шиш, васкулитларни қамраб олган белгилар ривожланиши мумкин, жуда камдан-кам ҳолларда некроз, эозинофилияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва альтернатив даволашни бошлаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

QT интервалини узайтириши мумкинлиги маълум бўлган препаратлар

Офлоксацин, худди бошқа фторхинолонлар каби, QT интервалини узайтириши мумкинлиги маълум бўлган препаратлар (масалан, IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар) қабул қилаётган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда протромбин вақтини кузатиб бориш ёки ивишни бошқа тегишли текширувлари орқали кузатиб бориш зарур.

Хинолонларни тиришиш бўсағасини пасайтирувчи бошқа дори воситалари билан, масалан теофиллин билан биргаликда қўлланилганда церебрал тиришиш бўсағасини пасайтириши мумкин. Аммо бошқа фторхинолонлардан  фарқли равишда офлоксацинни теофиллин билан ўзаро фармакокинетик таъсирга тортувчи восита деб ҳисоблаш мумкин эмас.

Офлоксацинни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланилганда церебрал тиришиш бўсағасини  давомий пасайиши мумкин.

Тиришиш хуружлари юзага келганда офлоксацин билан даволашни тўхтатиш зарур.

Офлоксацин зардобда глибенкламид концентрациясини  оз миқдорда ошишини чақириши мумкин, шунинг учун бундай беморларни қатъий назорат қилиш зарур.

Каналчалар секрецияси билан чиқариладиган бошқа дори воситалари (масалан, пробенецид, циметидин, фуросемид, метотрексат)  билан Офлоксацинни юқори дозада қўллаш чиқарилишини пасайганлиги сабабли плазмада концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

Лаборатор анализлар натижасига таъсири.

Офлоксацин билан даволаш вақтида сийдикда порфиринлар ва опиатларни аниқлашда ёлғон мусбат натижалар кузатилиши мумкин. Опиатларга ёки порфиринларга мусбат натижаларни тасдиқлаш учун янаям аниқ усулларни қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Витамин К антагонистлари.

Витамин К антагонистлари билан бир вақтда қўлланилганда қон ивиш тизимини назорат қилиб туриш зарур.

Офлоксацин  Mycobacterium tuberculosis ўсишини пасайтириши мумкин ва туберкулёзни аниқлаш учун бактериологик текширувда ёлғон манфий натижа бериши мумкин. Сийдикни ишқорлантирувчи препаратлар (карбоангидраза ингибиторлари, цитратлар, натрий бикарбонати) билан қўлланилганда кристаллурия ва нефротоксик самараси кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

 Clostridium difficile чақирган касалликлар.

Офлоксацин билан даволаш вақтида ёки ундан кейин ривожланган оғир, давомли ва/ёки қон кетиши билан кечадиган диарея псевдомембраноз колит симптомлари бўлиши мумкин. Агар псевдомембраноз колитга шубҳа юзага келса офлоксацин юборишни дарҳол тўхтатиш зарур.

Дарҳол тегишли специфик антибиотикотерапия (масалан, перорал қабул қилиш учун ванкомицин, перорал қабул қилиш учун тейкопланин ёки метронидазол)  бошлаш зарур.

Шунга ўхшаш ҳолларда ичак перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

  Тиришишга мойиллиги бўлган беморлар.

Тиришишлар хуружи юзага келса, офлоксацинни бекор қилиш зарур (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимидаги бош мия тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайиши ҳақидаги пунктга қаранг).

Юрак томонидан.

Фторхинолон қабул қилувчи беморларда камдан-кам ҳолларда QT интервалини узайиши кузатилган. Фторхинолонлар, шу жумладан офлоксацин қўллашда QT интервалини узайишини маълум хавф омиллари бўлган беморларда эҳтиёткорликка амал қилиш шарт, масалан:

  • QT интервали узунлигининг туғма синдроми;
  • QT интервалини узайтириши маълум бўлган бошқа препаратларни қабул қилиш (масалан, IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар);
  • Электролитлар балансига тузатиш киритилмаган бузилиши (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
  • Юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия).

Кекса ёшдаги беморлар ва аёлларни QT интервалини узайтирувчи препаратга сезгирлиги анча юқори бўлиши мумкин. Шунинг учун бу гуруҳдаги беморларда фторхинолон, шу жумладан офлоксацинни тавсия қилишда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Офлоксацин қабул қилаётган беморлар зарурат бўлмаган ҳолларда интенсив қуёш нурлари ва ультрабинафша нурланишлар (мис-кварцли лампалар, солярийлар) таъсиридан эҳтиёт бўлишлари керак.

Анамнезида психотик бузилишлар бўлган беморлар.

Фторхинолон қабул қилаётган беморларда психотик реакциялар юзага келганлиги ҳақида маълумотлар бор. Баъзи ҳолларда бу реакциялар суицидал фикрларга ёки ўз-ўзини вайрон қилувчи харакатларгача ривожланган, жумладан  ўз жонига қасд қилишга уриниш каби ҳаракатлар препаратни камдан-кам ҳолларда бир марта қўллагандан кейин ҳам юзага келиши мумкин. Агар беморда бу реакциялар юзага келса, офлоксацинни тўхтатиш ва тегишли даво чораларини қўллаш зарур. Анамнезида психотик реакциялар бўлган ёки психик касалликлар билан касалланган беморларда офлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.

Жигар функциясини бузилиши бўлган беморлар.

Жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда препаратни қўллаш натижасида жигарни шикастланиши эҳтимоллиги бўлганлиги сабабли офлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур. Фторхинолонлар билан даволаш фонида жигар етишмовчилиги (жумладан ўлим) ҳолатларига олиб келган яшин тезлигида кечувчи гепатит ҳақида маълумотлар бўлган. Агар анорексия, сариқлик, сийдикнинг тўқлашиши, қичишиш ёки қоринни пайпаслаганда оғриқ каби жигарни шикастланиш белгилари (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг) юзага келса беморларни даволашни тўхтатиш тавсия этилади.

Витамин К антагонисти қабул қилувчи беморлар.

Фторхинолонлар, жумладан офлоксацинни витамин К антагонистлари билан (масалан, Варфарин) қабул қилувчи беморларда коагуляцион синамалар кўрсаткичларини ошиши ва/ёки беморлардан қон кетиб қолиши, бу иккала гурух препаратларни бир вақтда қўлланилганда коагуляцион синамалар натижаларини мониторинг қилиб туриш керак (“Дори воситаларининг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Миастения.

Анамнезида миастения бўлган беморларда офлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.

Офлоксацинни бошқа гипотензив воситалар билан вена ичига қўлланилганда қон босими бирдан тушиб кетиши  мумкин. Агар препаратни барбитурат синфи анестетиклари билан бир вақтда тавсия этилса, юрак-томир тизими фаолиятини мониторинг қилиш зарур.

Антибиотикларни узоқ вақт давомида қабул қилиш резистент микрофлораларни ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморларни ҳолатини даврий равишда текшириб туриш зарур. Иккиламчи инфекция ривожланса, керакли чора-тадбирларни қўллаш муҳим.

Периферик  нейропатия.

Фторхинолонлар, жумладан офлоксацин қабул қилувчи беморларда сенсомотор ва периферик сенсор нейропатия ҳолатлари юзага келганлиги ҳақида маълумотлар бор. Агар беморларда сенсор нейропатия симптомлари кузатилса, қайтмас жараён ривожланишини олдини олиш учун офлоксацинни тўхтатиш зарур.

 Гипогликемия.

Ҳамма хинолонлар каби, диабети бор ҳамроҳ перорал гипогликемик омил (масалан глибенкламид) ёки инсулин қабул қилаётган беморларда гипогликемия юзага келганлиги ҳақида маълумотлар бор. Диабети бўлган беморлар қонида глюкоза даражасини қатъий мониторнг ўтказиш зарур.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа яширин ёки тасдиқланган етишмовчилиги бўлган беморлар хинолонлар билан даволашда гемолитик реакцияларга берилувчан бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай беморларга офлоксацин тавсия қилишда эҳтиёткорлик зарур.

Кам учрайдиган ирсий бузилишлари бўлган беморлар.

Галактозани кўтара олмаслик, лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси каби камдан кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган беморларда ушбу дори воситасини қабул қилиши мумкин эмас.

Марказий нерв тизими касалликлари (бош мия қон томирларининг яққол атеросклерози, бош мия қон айланишингнг ўткир етишмовчилигини ўтказганлиги), буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур.

Кристаллуриядан қочиш учун беморлар етарли миқдорда сув истеъмол қилишлари керак.

Кекса ёшдаги ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда чиқарилишнинг узайишини ҳисобга олган ҳолда, препаратни дозасига ва юбориш вақтига тузатиш киритиш зарур.

Камдан-кам учрайдиган тендинит асосан кекса ёшдаги беморларда, ҳамда бу восита билан бирга кортикостероидлар қабул қилаётган беморларда пайлар узилишига олиб келиши мумкин (кўпинча ахилл пайлари). Тендинит белгилари юзага келган ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиб, ахилл пайини иммобилизация қилиш ва ортопед билан маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар вояга етмаган ҳайвонларда бўғим тоғайларини шикастланганлигини кўрсатди, аммо тератоген самараси кузатилмади. Шунинг учун офлоксацинни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Офлоксацин кўкрак сутига кам миқдорда чиқарилади. Болаларда артропатиялар ва жиддий заҳарланиш турлари  юзага келиш эҳтимоллиги бўлгани сабабли, офлоксацин билан даволаганда эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Баъзи ҳолларда уйқучанлик, координация бузилиши, бош айланиши ва кўришни бузилиши ҳоллари кузатилган, беморлар автомобил ва бошқа механизмларни бошқаришдан олдин офлоксацинга реакцияларини билишлари зарур. Ундан ташқари бу таъсирлар алкогол қабул қилганда кучайиши мумкин.

Номутаносиблик. 0,9% ли натрий хлорид эритмаси, рингер эритмаси ва 5% глюкоза эритмаси каби эритмалар билан мутаносиб. Гепарин билан аралаштирманг (преципитация хавфи) .

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ошириб юборилгандан кейин  қуйидаги муҳим симптомлар, нерв тизими томонидан бош айланиши, ҳушнинг бузилиши ва тиришишлар, ҳамда меъда–ичак тизимидаги рекциялар, кўпинча кўнгил айниши ва шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишини юзага келишини кутиш мумкин.

Офлоксацинни чиқарилишини диурез ҳажмини кучайтириш орқали тезлаштириш мумкин.

Дозани ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даво ўтказиш керак. QT интервалини узайтириш эҳтимоллиги сабабли ЭКГ мониторинги ўтказиб туриш зарур.

 

Чиқарилиш шакли

Бутилкаларда 100 мл ёки 200 мл дан, ўрамида 1 бутилкадан. Бутилкаларда 100 ёки 200 мл дан.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.