📜 Инструкция по применению Колофорт
💊 Состав препарата Колофорт
✅ Применение препарата Колофорт
📅 Условия хранения Колофорт
⏳ Срок годности Колофорт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОЛОФОРТ

KOLOFORT

 

Препаратнинг савдо номи: Колофорт

Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ўсма некрозининг одам альфа омилига аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*, S-100 бош мияга специфик оқсилга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*, гистаминга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

* мувофиқ равишда 10012, 10030, 100200 марта суюлтирилган субстанциянинг учта фаол сувли-спиртли эритмаларининг аралашмаси кўринишида лактоза моногидратига ўтказилади.

Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Рискали ясси томонида MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида KOLOFORT ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: яллиғланишга қарши восита, спазмолитик восита, анксиолитик восита.

АТХ коди: А03А, А03АЕ, А03С.

 

Фармакологик хусусиятлари

Экспериментал шароитда препаратнинг компонентлари тегишли рецепторлари билан эндоген регуляторларни лиганд-рецептор ўзаро таъсири фаоллигини модификация қилади: S-100 оқсилига антителалар – серотонин рецепторларига ва сигма 1 рецепторларига; ЎНО-α га антителалар – ЎНО-α рецепторларига; гистаминга антителалар – меъда-ичак йўлларида (МИЙ) жойлашган Н4-гистамин рецепторларига.

Учта фаол компонентни қўшилиши ичакнинг функционал бузилишлари патогенезининг марказий ва периферик бўғинларига, шу жумладан абдоминал оғриқ синдромига мажмуавий таъсир кўрсатиш имконини беради.

S-100 оқсилига антителалар кенг доирадаги психотроп фаолликка, шу жумладан анксиолитик ва антидепрессив, антиастеник ва ноотроп самараларга эга, бу клиник жиҳатдан ички таранглик, хавотирликни бартараф этиш, бир қатор висцерал фаолиятни, шу жумладан йўғон ичак фаолиятини нормаллашиши билан намоён бўлади. Седатив таъсир, кўникиш, бекор қилиш синдромини чақирмайди. ЎНО-α га антителалар яққол яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, яллиғланиш ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг мувозанатини нормаллашишига ёрдам беради.

Гистаминга антителалар спазмолитик, яллиғланишга қарши, шишга қарши таъсир кўрсатади.

Мажмуавий препаратнинг таркибидаги компонентларни бирга қўллаш ичак фаолиятини нерв ва гуморал бошқарилишига; МИЙ издан чиққан моторикасини тикланишини таъминлаб, йўғон ичакдаги рецепторларни чўзилишга висцерал ўта юқори сезувчанлигини пасайишига; қоринни дам бўлиши ва меъдани тўлиб кетиш ҳиссини бартараф этишга, оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ёрдам беради. Препаратнинг спазмолитик таъсири силлиқ мушак бўшашиши ва МИЙ девори тонусини камайиши, бўшлиқ ичидаги босимни пасайиши, ахлат консистенциясини, уни тез-тезлигини ва ёндош симптомларни (императив қистовлар, тенезмлар, ичакни тўлиқ бўшамаганлик ҳисси, дефекация жараёнида қўшимча уринишлар ва бошқалар) нормаллашиши билан намоён бўлади. 

 

Фармакокинетикаси

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқликли хроматография, юқори самарали суюқликли хроматография, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималарда антителаларнинг хаддан ташқари паст дозалари миқдорини баҳолаш имконини бермайди, бу Диваза препаратининг фармакокинетикасини ўрганишни техник жиҳатдан имкони йўқлигини билдиради.

 

Қўлланилиши

Таъсирланган ичак синдроми; меъда-ичак йўлларининг функционал бузилишларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Бир марта қабул қилишга – 1 ёки 2 таблетка (тўлиқ эригунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш керак – овқатланиш вақтида эмас). Кунига 2 марта қабул қилинади. Даволаш курси – 1-3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курсини 6 ойгача узайтириш мумкин ва/ёки 1-2 ойдан кейин такрорлаш мумкин. Касалликни зўрайиши фонида 7 кундан 14 кунгача муддатга қабул қилиш тез-тезлиги суткада 4 мартага ошириш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактоза мальабсорбцияси синдроми ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Колофорт транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани тўсатдан ошириб юборилганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспепсик кўринишлар кузатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.