ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОЛДФРИ
COLDFREE
Препаратнинг савдо номи: Колдфри
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, хлорфенирамин малеати, фенилэфрин гидрохлориди, сувсиз кофеин.
Дори шакли: таблеткалар (кундузги ва тунги).
Таркиби
Ҳар бир кундузги таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
парацетамол 500 мг;
хлорфенирамин малеати 2 мг;
фенилэфрин гидрохлориди 5мг;
сувсиз кофеин 5мг.
Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, желатин, магний стеарати, темир (II) оксиди бўёвчиси, сариқ хинолин бўёвчиси, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати.
Ҳар бир тунги таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
парацетамол 500 мг;
хлорфенирамин малеати 4 мг;
фенилэфрин гидрохлориди 10 мг.
Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, желатин, магний стеарати, бриллиант кўки бўёвчиси, сариқ хинолин бўёвчиси, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати.
Таърифи:
Кундузги таблеткалар – таблетканинг бир томони фаскали, рискали ва бошқа томонида “Medley” эмблемаси бўлган оч сариқ рангли ясси думалоқ таблеткалар. Таблетканинг юзаси “мармарсимон” ва нотекис бўлиши мумкин.
Тунги таблеткалар – таблетканинг бир томони фаскали, рискали ва бошқа томонида “Medley” эмблемаси бўлган оч яшил рангли ясси думалоқ таблеткалар. Таблетканинг юзаси бироз “мармарсимон” ва нотекис бўлиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун қўлланадиган восита.
АТХ коди: N02BE71
Фармакологик ҳусусиятлари
Мажмуавий препарат.
Парацетамол – иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир курсатади: шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини – томоқдаги оғриқ, бош оғриғи, мушак ва бўғимлардаги оғриқни камайтиради, ошган тана ҳароратини пасайтиради.
Хлорфенирамин антигистамин таъсир кўрсатади: кўз, бурун ва томоқдаги қичишишни, бурун бўшлиғи, бурун ҳалқум ва буруннинг ёндош бўшлиқларидаги шиллиқ қаватлар шиши ва гиперемиясини бартараф қилади, экссудатив белгиларни камайтиради.
Фенилэфрин қон-томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади – нафас йўлларининг юқори қисмлари ва ёндош бўшлиқлардаги шиллиқ қаватларни гиперемияси ва шишини камайтириб, шу билан буруннинг битишини бартараф бўлишига ва бурундан ажраладиган ажралмаларни камайишига олиб келади.
Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу толиқиш ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини ошишига олиб келади. Шу сабабли, Колдфри тунги таблеткаларнинг таркибида, ухлаш фаолияти яхши бўлиши учун, кофеин бўлмайди.
Қўлланилиши
“Шамоллаш” касалликлари, грипп, ЎРВИ: иситма синдроми, оғриқ синдроми, ринореяни симптоматик даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: бир дона оч сариқ рангли таблетка (Колдфри кундузи қўллаш учун таблетка) – эрталаб ва кундузи, бир дона оч яшил рангли таблетка (Колдфри тунда қўллаш учун таблетка) тунда қабул қилинади. Таблеткалар кўпи билан 3 кун давомида, сув, мевали шарбатлар ёки сут билан қабул қилинади. Тавсия этилган дозалардан оширилмасин. Колдфри таблеткаларни (кундузи қабул қилиш учун таблеткалар) тунда қабул қилинмасин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (шу жумладан, тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, уйқуга кетишни бузилиши, ҳавотирлик ҳисси, юқори қўзғалувчанлик, мидриаз; артериал босимни ошиши, тахикардия; тремор, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ; оғизни қуриши; сийдикни тутилиши, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши; анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; гепатотоксик таъсири, нейротоксиклиги (папилляр некроз), бронхларни обструкцияси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Парацетамолга ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга юқори сезувчанлик; Колфри препаратининг таркибига кирувчи моддаларни сақлаган бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилиш; трициклик антидепрессантлар, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш; тож артерияларини яққол атеросклерози, артериал гипертензия (оғир кечиши), қандли диабет (оғир кечиши), ҳомиладорлик, лактация даври; болалар (12 ёшгача бўлган болалар).
Эҳтиёткорлик билан – гипертиреоз, феохромоцитома, бронхиал астма, ўпкани сурункали обструктив касаллиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, қон касалликлари, туғма гипербилирубинемиялар (Жильбер синдроми, Дубин-Джонсон ва Ротор синдроми), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, ёпиқ бурчакли глаукома, простата бези гиперплазияси.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Этанол хлорфенираминнинг седатив таъсирини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари фенилэфринни қўллаш фонида сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятларни ривожланиш ҳавфини оширадилар.
Жигарнинг микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) этанол ва гепатотоксик дори воситалари парацетамолнинг гидроксилланган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширадилар. Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш ҳавфини оширадилар. Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда қўлланганида гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексига олиб келиши мумкин.
МАО ингибиторлари (шу жумладан, фуразолидон, прокарбазин, селегилин) окситоцин, шоҳкуя алкалоидлари, трициклик антидепрессантлар, метилфенидат, адреностимуляторлар фенилэфриннинг прессор самараси ва аритмогенлигини кучайтирадилар.
Трициклик антидепрессантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтирадилар, галотанни бир вақтда буюриш қоринчалар аритмиясини ривожланиш ҳавфини оширади. Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, бу ўз навбатида фенилэфриннинг альфа-адренорецепторларни рағбатлантирувчи фаоллигини кучайтиради.
Колдфри препарати барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигарнинг микросомал ферментларини бошқа индукторлари билан бир вақтда буюрилганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш ҳавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Даволаниш вақтида алкоголь, уйқу воситалари ва анксиолитик (транквилизаторлар) дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак. Таркибида парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари билан бирга қўлланмасин. Диққатни юқори жамлаш ва ҳаракат ҳамда руҳий реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар касалликнинг симптомлари 3 кун давомида ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши одатда парацетамол билан боғлиқ бўлиб, 10-15 г дан ортиқ қабул қилинганида намоён бўлади.
Симптомлари: қабул қилингандан сўнг биринчи 24 соат давомида – тери қопламларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, абдоминал оғриқ; глюкозани метаболизмини бузилиши, ацидоз. Жигар фаолиятини бузилиш симптомлари дозаси ошириб юборилганидан сўнг 12-48 соатдан кейин намоён бўлиши мумкин. Препаратнинг дозаси оғир даражада ошириб юборилганида – зўрайиб борувчи энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлимга олиб келиши мумкин; тубуляр некроз билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги (шу жумладан, жигарни оғир даражада шикастланиши бўлмаганида); аритмия, панкреатит. Катталарда гепатотоксик самараси 10 г ва ундан ортиқ қабул қилинганида намоён бўлади.
Даволаш: SH-гуруҳи донаторлари ва глутатион синтези ўтмишдошларини юбориш – метионин доза ошириб юборилганидан сўнг 8-9 соат ўтгач ва ацетилцистеин – 12 соат ўтгач юборилади. Қўшимча даволаш чораларини ўтказиш зарурияти (метионинни кейинчалик юбориш, вена ичига ацетилцистеинни юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек қабул қилингандан сўнг ўтган вақтга қараб аниқланади.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар (кундузги ва тунги). 6 та “кундузги” таблетка ва 3 та “тунги” таблетка алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.