📜 Инструкция по применению Торсид инъекция
💊 Состав препарата Торсид инъекция
✅ Применение препарата Торсид инъекция
📅 Условия хранения Торсид инъекция
⏳ Срок годности Торсид инъекция

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТОРСИД

TORSID

 

Препаратнинг савдо номи: Торсид

Таъсир этувчи модда (ХПН): торасемид (torasemide)

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 5 мг торасемид;

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 400, трометамин, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: деярли механик киритмаларсиз бўлган тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сийдик ҳайдовчи препаратлар. Юқори фаол диуретиклар. АТХ коди: С03С A04.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Торасемид натрий ва хлор ионларини Генле ҳалқасининг кўтарилувчи қисмида ренал қайта сўрилишини тормозлаб салуретик каби таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Одамда вена ичига юборилганидан кейин диуретик самара тез бошланади, бунда максимал таъсири биринчи 1-3 соатларда ривожланади ва деярли 12 соат давомида сақланади. Торасемидни қўллаш фонида диурез дозага боғлиқ ҳарактерга эга. Диурезнинг ошиши буйракларнинг фаолиятини бузилишларида ҳам пайдо бўлади. Ана шу сифатлари туфайли торасемид шишларни бартараф қилади. Торасемидни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99%, М1, М3, ва М5 метаболитларининг – мувофиқ равишда 86%, 95% ва 97% ни ташкил қилади. Торасемид ва унинг метаболитларининг ярим чиқарилиш даврининг охирги вақти (t1/2) соғлом кўнгиллиларда 3-4 соатни ташкил қилади, ренал клиренси – тахминан минутига 10 мл. Асосий метаболити М5 диуретик самара кўрсатмайди, М1 ва М3 таъсир қилувчи метаболитлари бирга фармакодинамик таъсирининг тахминан 10% ни намоён қилади. Буйрак етишмовчилигида торасемиднинг умумий клиренси ва ярим чиқарилиш даври ўзгармайди, М3 ва М5 нинг ярим чиқарилиш даври узаяди. Бироқ фармакодинамик характеристикалари ўзгармай қолади, таъсирининг давомийлигига буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражаси таъсир қилмайди. Жигар фаолиятини бузилишлари ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, торасемид ва М5 метаболитнинг ярим чиқарилиш даври бироз узаяди, сийдик билан чиқариладиган моддаларнинг миқдори, унинг соғлом одамлардаги миқдорига амалда тўлиқ даражада мос тушади, шунинг учун торасемид ва унинг метаболитлари тўпланмайди.

Қўлланилиши

Юрак етишмовчилиги чақирган шишлар ва/ёки суюқликни йиғилишини даволаш ва олдини олиш, вена ичига юбориб даволашнинг заруратида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига, секин юборилади. Бошланғич бир марталик доза суткада 10 мг (2 мл Торсид препарати) ни ташкил қилади. Клиник самаранинг етишмовчилигида доза 20 мг гача оширилиши мумкин (4 мл Торсид препарати). Агарда исталган клиник самарага эришилмаса, доза суткада 40 мг гача (8 мл Торсид препарати) оширилади, аммо у 3 суткадан ортиқ қўлланмайди.

Ўпкани ўткир шиши. Бошланғич доза 20 мг ни ташкил қилади. Клиник манзарага қараб бундай дозани ҳар 30 минутда юбориш мумкин, аммо суткада 100 мг Торсиддан кўп эмас. Кейинги даволашлар учун перорал қабулга эрта ўтиш тавсия қилинади. Препаратни вена ичига 7 суткадан кўп қўлламаш мумкин эмас. Максимал суткалик доза 100 мг дан ошмаслиги керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар. Бу тоифа беморларни даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак, чунки торасемиднинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши мумкин.

Кекса ёшли пациентлар. Бу тоифа беморларни даволаш дозани махсус танлашни талаб қилмайди. Аммо кекса ёшли пациентларни ва ёш пациентларни даволашни солиштириш бўйича адекват текширишлар йўқ.

Инъекция учун эритма вена ичига секин юборилади.

Артерия ичига юборманг!

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан. Сув ва электролит мувозанатини бузилишлари (гиповолемия, гипокалиемия, гипонатриемия); якка ҳолларда – метаболик алкалозни кучайиши; артериал гипотензия, онгни чалкашиши, тромбозлар, юрак ритмини бузилишлари, стенокардия, ўткир миокард инфаркти, синкопени ривожланиши билан бирга кечувчи кардиал ва церебрал ишемиялар кузатилиши мумкин.

Нерв тизими томонидан. Баъзида, айниқса даволашнинг бошида бош оғриғи, бош айланиши, кучли толиқиш, мушакларни тиришиши кузатилиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, ич кетиши; жигарнинг айрим ферментларини (гаммаглутамилтранспептидаза) даражасини ошиши кузатилиши мумкин.

Сийдик чиқариш тизими томонидан. Сийдик чиқарилишини бузилишлари бўлган пациентларда сийдикни жадал чиқарилиши, уни тутилиши ва қовуқни ҳаддан ташқари кенгайишига олиб келиши мумкин. Кам қонда креатинин ва мочевинани ошиши кузатилади.

Моддалар алмашинуви. Баъзида қонда сийдик кислотаси, глюкоза, липидлар (триглицеридлар, холестерин) даражаси ошади.

Қон тизими томонидан. Кам – тромбоцитлар, эритроцитлар ва/ёки лейкоцитлар сонини камайиши.

Иммун тизими томонидан. Кам – қичишиш, экзантемалар, фотосезувчанлик; айрим ҳолларда вена ичига юборилганидан кейин шошилинч ёрдамни талаб қилувчи юқори сезувчанликнинг ўткир реакциялари ривожланиши мумкин; баъзида оғир тери реакциялари бўлиши мумкин.

Бошқалар. Кам оғизни қуриши, парестезиялар учрайди; алоҳида ҳолларда – кўришни бузилиши. Якка ҳолларда – қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

  • Таъсир қилувчи моддага, ёрдамчи моддаларга ва сульфанилмочевинанинг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик.
  • Артериал гипотензия (АБ 90 мм сим. уст. дан паст).
  • Анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилиги.
  • Жигар фаолиятини оғир бузилишлари (прекома, кома).
  • Сув-электролит мувозанатини бузилишлари (гиповолемия, гипонатриемия, гипокалиемия).

  • Сийдик чиқарилишини яққол бузилишлари (масалан, простата безининг гипертрофияси натижасидаги).
  • Подагра.
  • Юқори даражали юрак ўтказувчанлигини бузилишлари: синоаурикуляр блокада, II ёки III даражали атриовентрикуляр блокада.
  • Кислота-ишқор мувозанатининг патологик ўзгаришлари.
  • Қон манзарасини патологик ўзгаришлари (буйрак етишмовчилиги бўлмаган пациентлардаги тромбоцитопения ёки анемия).
  • Нефротоксик моддалар чақирган буйраклар фаолиятини бузилишлари.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Литий препаратлари, аминогликозидлар ёки цефалоспоринлар билан бир вақтда даволаш мумкин эмас. Торасемид бошқа антигипертензив препаратларни, хусусан ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторларининг (ААФИ) таъсирини кучайтиради. Агарда ААФИ торасемид билан даволаш вақтида қўшимча ёки у тугаганидан кейин дарҳол қўлланса, у ҳолда артериал босимни ҳаддан зиёд пасайиши мумкин. Торасемид билан ангишвонагул препаратлари бир вақтда қўлланганида торасемид чақирган калий танқислиги, иккала препаратнинг ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин. Торасемид диабетга қарши воситаларнинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Пробенецид ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар торасемиднинг диуретик ва гипотензив таъсирини сусайтиради. Салицилатларнинг юқори дозалари билан даволанишда торасемид уларнинг марказий нерв тизимига заҳарли таъсирини кучайтириши мумкин. Торасемид, айниқса катта дозаларда, аминогликозидлар гуруҳи антибиотикларининг ва цитотоксик таъсир қилувчи платинанинг ҳосилаларини ото- ва нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин. Торасемид теофиллин, шунингдек кураресимон миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради. Сурги воситалари, шунингдек минерало- ва глюкокортикоидлар, Торасемид билан боғлиқ калийнинг йўқотилишини кучайтириши мумкин. Торасемид ва литий препаратлари бир вақтда қўлланганида, қонда литийнинг концентрациясини ошиши ва шу билан бирга литийнинг таъсирини ва унинг ножўя таъсирларини кучайиши мумкин. Торасемид катехоламинларнинг томирларни торайтирувчи таъсирини сусайтиради. Амиодарон, амфотерицин В ва антикоагулянтлар билан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бир ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Кейинги даволаниш учун Торсид препаратининг таблетка шакли тавсия қилинади. Давомли даволашларда электролит мувозанатини, хусусан қон зардобида калийни мунтазам назорат қилиш керак. Глюкоза, сийдик кислотаси, креатинин ва липидлар даражасини, шунингдек қон манзарасини (эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар) назорат қилиш керак. Алоҳида ҳолларда беморлар қонида глюкоза даражасини ошиши яширин ёки манифест қандли диабет билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун бундай беморларда қонда қанд миқдорини синчиклаб назорат қилиш керак. Тизимли қизил югурикли беморларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Оператив аралашувларга зарурат бўлганида анестезиологни Тросид қўлланганлиги тўғрисида огоҳлантириш керак.

Торасемид қабул қилинганидан кейин ототоксикликнинг кўинишлари (қулоқларда шовқин ва эшитишни йўқотиш) кузатилган, улар қайтувчи характерга эга бўлган, аммо препаратни қўллаш билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланмаган.

 

Қўллашнинг етарли клиник тажрибаси йўқлиги сабабли торасемидни қуйида санаб ўтилган касалликларда ва ҳолатларда буюриш мумкин эмас:

подагра, аритмиялар, масалан, синоатриал блокада, II ва III даражали атриовентрикуляр блокада, кислота-ишқор метаболизмини патологик ўзгаришлари, литий препаратлари, аминогликозидлар ёки цефалоспоринларни қўллаш билан йўлдош даволаш; қон манзарасини патологик ўзгаришлари, масалан, буйрак етишмовчилиги бўлмаган беморлардаги тромбоцитопения ёки анемия.; нефротоксик моддалар чақирган буйраклар фаолиятини бузилишлари.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг тажрибаси йўқ, шунинг учун уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Торасемид билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак, чунки препаратни кўкрак сутига тушиши номаълум.

Болалар. Препаратни болаларни даволаш учун қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигига нисбатан клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни бу ёш тоифасига буюриш тавсия қилинмайди..

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Торсид билан даволаш вақтида, айниқса даволашнинг бошида, автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Типик симптоматикаси номаълум. Дозани ошириб юборилиши кучли диурез, шу жумладан сув ва электролитларнинг ҳаддан ташқари йўқотиш хавфи, уйқучанлик, аментив синдром (хушни йўқотиш шакли), симптоматик артериал гипотензия, юрак-қон томир етишмовчилиги ва овқат ҳазм қилиш йўлларини бузилишларини чақириши мумкин.

Дозани ошириб юборилишини даволаш. Махсус антидоти номаълум. Интоксикация белгилари одатда доза камайтирилганида ва/ёки дори препарати бекор қилинганида, шунингдек суюқлик ва электролитлар мувофиқ тўлдирилганида йўқолади (назоратни ўтказиш зарур!). Торасемид гемодиализ ёрдамида қондан чиқарилмайди. Гиповолемия ҳолида даволаш: суюқлик ҳажмини тўлдириш. Юрак-қон томир етишмовчилигини даволаш: беморни ўтқизиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш. Анафилактик шок (кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар). Тери реакциялари (масалан, эшакеми ёки терини қизариши каби), беморнинг қўзғалган ҳолати, бош оғриғи, терлаш, кўнгил айниши, цианоз биринчи марта пайдо бўлганида венанинг катетеризацияси ўтказилади: бемор горизонтал ҳолатда ётқизилади, ҳавони эркин келиши таъминланади, кислород буюрилади. Зарурати бўлганида эпинефрин, ҳажмни тўлдирувчи эритмалар, глюкокортикоид гормонлар юборилади.

 

Чиқарилиш шакли

2 мл ёки 4 мл дан ампулада. 5 ампуладан қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.