📜 Инструкция по применению Водород пероксиди 3% эритма
💊 Состав препарата Водород пероксиди 3% эритма
✅ Применение препарата Водород пероксиди 3% эритма
📅 Условия хранения Водород пероксиди 3% эритма
⏳ Срок годности Водород пероксиди 3% эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОДОРОД ПЕРОКСИДИ 3% ЭРИТМА

SOLUTIO HYDROGENII PEROXYDI 3%

 

Препаратнинг савдо номи: Водород пероксиди 3% эритма.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Водород пероксиди.

Дори шакли: 3% эритма

Таркиби:

Водород пероксиди, натрий бензоати, тозаланган сув.

Таърифи: Рангсиз, тиниқ, ҳидсиз ёки кучсиз ўзига хос ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: Р08АХ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Оксидантлар гуруҳига мансуб антисептик восита. Шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар водород пероксиди билан ишлов берилганда ундан фаол молекуляр кислород ажралиб чиқиши натижасида жароҳатни механик тозаланиши ва органик моддаларни (протеинлар, қон, йирингни) фаолсизланиши юз беради. Препаратнинг антисептик таъсири стериллизация қилувчи ҳисобланмайди, уни қўллаганда фақат микроорганизмлар сони вақтинчалик камаяди. Водород пероксиди шунингдек гемостатик ва нохуш ҳидни йўқотувчи хусусиятларга ҳам эга.

 

Қўлланилиши

Янги ва инфекцияланган жароҳатларда, отитда, ангинада, стоматологик ва гинекологик касалликларда ювиш ва чайиш учун, ҳамда юзаки жароҳатлардан, бурундан қон кетишида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда майда капиллярлардан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, чайиш ва ювиш учун қўлланади. Оғиз ва томоқни чайиш учун 3% эритмани дистилланган ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сув билан 1:11 нисбатда суюлтириб тайёрланган 0,25% эритма сифатида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Жароҳатга ишлов бериш вақтида ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда – аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Водород пероксидига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Бўшлиқларни ювиш учун қўлланмайди. Препарат ишқорий муҳитда, металл тузлари, айрим оксидларнинг мураккаб радикаллари борлигида, ҳамда ёруғликка ва иссиққа барқарор эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

3% эритма 25 мл, 40 мл, 50 мл ёки 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.