ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЕТОРИН
АлЕТОРИН бейби
ALETORIN
AlETORIN baby
Препаратнинг савдо номи: Алеторин
Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин дигидрохлориди
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таърифи:
фаол модда: цетиризин дигидрохлориди – 10 мг, 5 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоидли кремний икки оксиди, магний стеарати, кросповидон;
қобиғи: гипромеллоза, лактоза (моногидрати), макрогол 3350, титан икки осиди, триацетин.
Таърифи: 5 мг ли таблеткалар: оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган, думалоқ, икки ёқлама қавариқ таблеткалар;
10 мг ли таблеткалар: овал шаклли, иккиёқлама қавариқ, икки томонида бўлиш чизиқли, оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиаллергик воситалар.
АТХ коди: R06AE07
Фармакологик хусусиятлари
Гистамин Н1-рецепторларининг селектив антагонисти. Аллергик реакциянинг “эрта” босқичида таъсир қилади, эозинофилларнинг миграциясини камайтиради, шунингдек аллергик реакциянинг “кечки” босқичида медиаторларнинг ажралиб чиқишини чеклайди. Астмаси бўлган беморларда цетиризин гистамин чақирадиган бронхоспазмни сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари, у специфик аллергенларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияни бартараф қилади. Бу самаралар седатив таъсир билан кечмайди. Амалда антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmах) 1 соат оралиғида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг аҳамиятсиз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.
Қўлланилиши
Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишувчи дерматозлар, эшакеми, Квинке антионевротик шиши (мажмуавий даволаш таркибида).
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулда буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин авзалроқ). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун) 20 мг. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйракларнинг фаолияти меъёрда бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Уйқучанлик, жуда кам ҳолларда оғиз, бурун, халқум шиллиқ қаватининг қуриши, йўтал, томоқда оғриқ, диспептик кўринишлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диарея, иштаҳанинг кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, терлаш, сийдикни тутилиши. Жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алкоголь ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сусайтирувчи таъсири сезиларли кучаяди.
Махсус кўрсатмалар
Даволаниш вақтида юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, спиртли ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: оғиз қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийишни қийинлашиши , қабзият, хавотирлик, таъсирчанлик.
Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.
Чиқарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг ва 10 мг дан блистерларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25º С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз