ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТАМИН С NIKAPHАRM
VITAMIN C NIKAPHАRM
Препаратнинг савдо номи: Витамин С NIKAPHАRM
Таъсир этувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси
Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аскорбин кислотаси – 300 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд кукуни ёки сахароза, лактоза, сукралоза, поливинилпирролидон К30, «Қуёш шафақи» бўёвчиси, сукралоза, сорбитол, аэросил, магний стеарати ёки кальций стеарати, қуруқ апельсин хушбўйи.
Таърифи: тўқ-сариқ рангли ва оқ доғлари бўлган, думалоқ, ясси шакли, оч-сариқ рангли, бир томони рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.
АТХ коди: A11GA01
Фармакологик хусусиятлари
Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, қон ивишини, тўқималар регенерациясини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, организмнинг қаршилигини ошишига ёрдам беради. Аскорбин кислотаси (С витамини) одам организмда ҳосил бўлмайди, балки фақат овқат билан тушади. Мувозанатланган ва сифатли овқатланишда одам С витаминига танқислик сезмайди.
Қўлланилиши
С витаминининг гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш. Болаларда фаол ўсиш даврида, ҳомиладорликда, эмизишда, юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда, толиқишда, стресс ҳолатларида, узоқ ва оғир касалликлардан кейинги соғайиш давридаги С витаминига юқори эҳтиёжда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатдан кейин қабул қилинади.
Препаратни чайнаш ва кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичиш лозим. Яққол авитаминозда ва инфекцион касалликларни узоқ муддат кечишида даволаш мақсадида катталарга 1 таблеткадан кунига 2 марта (ҳолатга қараб) буюрилади.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ ва у шифокор томонидан белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирланиши. Лаборатория кўрсаткичларини ўзгариши: тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, эритропения, нейтрофил лейкоцитоз, гипокалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қон ивишини ошишида, тромбофлебитлари ва тромбозларга мойиллиги бўлган беморларда, шунингдек қандли диабетда ва қонда қанднинг миқдорини ошиши билан кечадиган ҳолатларда катта дозаларда буюриш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, гемохроматоз, сидеробласт анемия, талассемия, гипероксалурия, оксалоз, буйрак тош касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Таблеткани жадал қабул қилиш (чайнаш) тиш эмалини шикастлаши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аскорбин кислотаси пенициллин гуруҳи препаратларини сўрилишини оширади. Аскорбин кислотаси гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради. Ичакда темир препаратларини сўрилишини яхшилайди (уч валентли темирни икки валентлига ўтказади).
Махсус кўрсатмалар
Аскорбин кислотасининг глюкокортикостероид гормонларининг ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, буйрак усти безларининг функциясини ва артериал босимни назорат қилиш лозим. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланганида меъда ости безининг инсуляр аппаратининг функцияси сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг функционал қобилиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Чайналадиган таблеткалар 300 мг дан. №10, №20, №50, №100.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.