📜 Инструкция по применению ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ
💊 Состав препарата ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ
✅ Применение препарата ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ
📅 Условия хранения ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ
⏳ Срок годности ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

ОДДИЙ БЎЙМАДОРОН ЎТИ

HERBA ACHILLEAE MILLEFOLII

Астрадошлар (Asteraceae) оиласига мансуб, ёввойи ҳолда ўсувчи, кўп йиллик ўт ўсимлиги оддий бўймадороннинг (Achillea millefolium L.) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси

Таркибида: витамин К ва С, каротин, эфир мойи (0,1-0,2%), алкалоид ахиллеин, флавоноидлар (апигенин ва лютеолин), ошловчи ва бошқа моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Қон кетишини тўхтатувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Оддий бўймадорон қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, асосан яллиғланиш жараёнлари оқибатида келиб чиққан, қон кетишларида бачадондан қон кетишлари, фибромиомалар, ҳайз кўришдаги катта қон кетишларида қўлланилади; ҳамда меъда-ичакдан, геморроидал, бурундан ва ўпкадан қон кетишида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида. Дамламани тайёрлаш учун 15 г (2 ош қошиқ) майдаланган ўтни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопкоқ билан ёпиб, 15 дақиқа давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. 45 дақиқа давомида хона ҳароратида совутилади, докадан сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1 ош қошиқдан кунига 3 марта қабул қилиш буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Дори воситасига юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситаси шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида қўлланилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25, 30, 40, 50 ва 100 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонадан олиш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.