📜 Инструкция по применению Визмеро
💊 Состав препарата Визмеро
✅ Применение препарата Визмеро
📅 Условия хранения Визмеро
⏳ Срок годности Визмеро

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИЗМЕРО

VISMERO

 

Препаратнинг савдо номи: Визмеро

Таъсир этувчи модда (ХПН): меропенем

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг ва 1000 мг сувсиз меропенемга эквивалент меропенем тригидрати;

ёрдамчи модда – натрий карбонати.

Таърифи: оқ рангдан сарғиш ранггача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бета-лактам антибактериал бошқа препаратлар. Карбапенемлар. Меропенем.

АТХ коди: J01DH02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Визмеро – карбапенемлар синфига мансуб антибиотикдир, у парeнтерал қўлланиш учун мўлжалланган бўлиб, одамнинг дегидропептидаза-1 (ДГП-1) га нисбатан барқарор, ДГП-1 ингибитори қўшимча юборилишини талаб қилмайди.

Меропенем бактерияларнинг ҳужайра деворлари синтезига таъсир кўрсатиш ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади. Меропенемнинг кенг доирадаги аэроб ва анаэроб бактерияларга қарши яққол ифодаланган бактерицид таъсири Меропенемнинг бактериялар ҳужайра деворлари орқали ўтишига юқори даражада қобилияти, b-лактамазаларнинг кўпчилигига нисбатан юқори даражада барқарорлиги ва пенициллин-боғловчи оқсилларга (ПБО) сезиларли даражада аффинлик билан изоҳланади. Минимал бактерицид концентрациялари (МБК) одатда минимал ингибиция қилувчи концентрациялар (MИК) каби ўхшаш бўлади. Тестдан ўтказилган 76% бактериялар турлари учун МБК/MИК нисбати 2 га тенг ёки ундан кам бўлган.

Меропенем қўзғатувчининг сезувчанлигини аниқлаш тестларида барқарор бўлади. Меропенем турли хил антибиотиклар билан синергик таъсир қилади. Шунингдек Меропенем пост-антибиотик таъсирга эга.

Меропенемнинг антибактериал фаоллик доираси клиник тажриба ва даволаш тавсияларига асосланган ҳолда қуйидаги турларни ўз ичига олади:

Граммусбат аэроблар:

Enterococcus faecalis (E. faecalis ўз табиатига кўра оралиқ сезувчанликни намоён қилиши мумкин), Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезгир штаммлар: метициллинга резистент стафилококклар, шу жумладан MRSA меропенемга нисбатан чидамлиликни намоён қилади), Staphylococcus туркумидаги турлар, шу жумладан Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга сезгир штаммлар: метициллинга резистент стафилококклар, шу жумладан MRSЕ меропенемга нисбатан чидамлиликни намоён қилади), Streptococcus agalactiae (В гуруҳидаги стрептококклар), Streptococcus milleri гуруҳи (С. anginosus, S. constellatus, С. intermedius), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes гуруҳидаги стрептококклар).

Грамманфий аэроблар:

Citrobacter freundii, Citrobacter koseri, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Neisseria meningitidis, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens.

Анаэроб граммусбат бактериялар:

Clostridium perfringens, Peptoniphilus asaccharolyticus, Peptostreptococcus species (шу жумладан P. micros, P anaerobius, P. magnus).

Анаэроб грамманфий бактериялар

Bacteroides caccae, Bacteroides fragilis гуруҳт, Prevotella bivia, Prevotella disiens.

Орттирилган резистентлик муаммоси мавжудлиги мумкин бўлган турлар:

Граммусбат аэроблар

Enterococcus faecium (айрим Европа мамлакатларида E. faecium орасида чидамлилик тез-тезлиги 50% дан ортиқ штаммларни ташкил этади).

Грамманфий аэроблар

Acinetobacter, Burkholderia cepacia, Pseudomonas aeruginosa.

Илгаридан резистент бўлган микроорганизмлар

Грамманфий аэроблар

Stenotrophomonas maltophilia, Legionella sp.

Бошқа илгаридан резистент бўлган микроорганизмлар

Chlamydophila pneumoniae, Chlamydophila psittaci, Coxiella burnetii, Mycoplasma Pneumoniae

Орттирилган чидамлиликнинг тарқалганлиги айрим турлар учун географик жиҳатдан ва вақт оралиғида ўзгарувчан бўлиши мумкин, шу сабабли резистентлик ҳақида, айниқса оғир инфекцияларни даволашда, маҳаллий ахборотга эга бўлиш мақсадга мувофиқ. Зарурати бўлганида, яъни резистентликнинг локал тарқалганлиги препаратни қўллашдан келадиган фойда энг камида инфекцияларнинг айрим турларига нисбатан ноаниқ бўлган ҳолларда, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Фармакокинетикаси

Соғлом одамларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади; ўртача тақсимланиш ҳажми тахминан 0,25 л/кг (11-27 л) ни, ўртача клиренс эса 250 мг дозада минутига 287 мл ни ташкил этади ва 2 г дозада минутига 205 мл гача пасаяди. 30 минут давомида юбориладиган 500, 1000 ва 2000 мг ли дозалар Cmax нинг мувофиқ равишда тахминан 23, 49 ва 115 мкг/мл ўртача қийматларига олиб келади, бу AUC нинг 39,3; 62,3 ва 153 мкг*соат/мл га тенг бўлган қийматларига мос келади. 500 ва 1000 мг ли дозаларни 5 минут давомида инфузиясидан кейин Cmax қийматлари мувофиқ равишда 52 ва
112 мкг/мл ни ташкил этади. Кўп марталик дозаларни буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга 8 соатлик интервал билан юборилганида меропенемни тўпланиши юз бермайди.

Интраабдоминал инфекцияларни даволаш учун жарроҳлик операциясидан кейин меропенем 1000 мг дозада ҳар 8 соатда юборилган 12 нафар пациентда ўтказилган тадқиқотлар ушбу пациентларда Cmax ва ярим чиқарилиши даврининг қийматлари соғлом одамлардаги қийматлар билан бир хил бўлишини, аммо тақсимланиш ҳажми 27 л ни ташкил этишини кўрсатади.

1 г меропенемни 2 минут, 3 минут ва 5 минут давомида вена ичига инфузияси плазмада мувофиқ равишда 110, 91 ва 94 мкг/мл га тенг бўлган чўққи концентрацияларига олиб келади.

Тақсимланиши

Меропенемни плазма оқсиллари билан ўртача боғланиши тахминан 2% ни ташкил этади ва унинг концентрациясига боғлиқ бўлмайди. Меропенем организмнинг айрим суюқликлари ва тўқималарига, шу жумладан ўпка, бронхиал секрет, сафро, орқа мия суюқлиги, гинекологик тўқималар, тери, мушак пардалари, мушаклар ва перитонеал экссудатга яхши ўтади.

Метаболизми

Меропенем микробиологик фаол бўлмаган метаболитни ҳосил қилган ҳолда β-лактам ҳалқани гидролизи йўли билан метаболизмга учрайди. In vitro шароитда меропенем одамнинг дегидропептидаза-I (ДГП-I) си билан гидролизга нисбатан имипенем билан таққосланганда пасайтирилган сезувчанликни намоён қилади, шу сабабли ДГП-I ингибиторларини бирга қўлланилишига зарурат йўқ.

Чиқарилиши

Меропенем асосан ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади, дозанинг тахминан 70% (50-75%) ўзгармаган кўринишда 12 соат давомида чиқарилади. Яна 28% микробиологик фаол бўлмаган метаболитлар кўринишида чиқарилади. Аҳлат билан чиқарилиши дозанинг фақат 2% ни ташкил этади. Буйрак клиренсини ва пробенецид таъсирини ўлчаш меропенем фильтрация ҳам, каналчалар секрецияга ҳам учратилишини кўрсатади.

Меропенемни болаларда ва катталардаги фармакокинетикаси ўхшаш. Меропенемни 2 ёшгача бўлган болаларда ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5-2,3 соатни ташкил этади, 10-40 мг/кг дозалар диапазонида пропорционал боғлиқлик кузатилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетикага доир тадқиқотлар меропенем клиренси креатинин клиренси билан ўзаро боғланганлигини кўрсатади. Бундай беморларда дозага тузатиш киритиш зарур.

Кекса ёшдаги шахсларда фармококинетикани ўрганилишида креатинин клиренсининг ёшга доир пасайиши билан ўзаро боғлиқ бўлган меропенем клиренсининг пасайиши аниқланган.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда фармакокинетика тадқиқотлари мазкур патологик ўзгаришлар меропенем фармакокинетикасига таъсир этмаслигини кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Вена ичига юбориш учун Визмеро препарати болалар ва катталарда меропенемга сезгир бўлган битта ёки бир нечта қўзғатувчилар келтириб чиқарган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун:

  • пневмония, шу госпитал пневмонияда
  • сийдик чиқариш тизимининг инфекцияларида
  • қорин бўшлиғининг инфекцияларида
  • эндометрит ва кичик чаноқ аъзоларини яллиғланиши каби гинекологик инфекцияларда
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида
  • менингитда
  • септицемияда
  • катта ёшдаги пациентларда фебрил нейтропения симптомлари бўлган инфекцияга шубҳа қилинганида монотерапия кўринишида ёки вирусларга қарши ёки замбуруғларга қарши воситалар билан мажмуада эмпирик даволаш учун буюрилади.

Меропенем полимикроб инфекцияларни даволашда монотерапия сифатида ёки бошқа антимикроб воситалар билан мажмуада самарадорлигини намойиш қилди.

Вена ичига юбориш учун Визмеро препарати кистозли фибрози (муковисцидози) ва қуйи нафас йўлларининг сурункали инфекциялари бўлган пациентларда монотерапия сифатида ёки бошқа антибактериал воситалар билан мажмуада самарали қўлланилади.

Препаратни педиатрия амалиётида нейтропенияли ёки бирламчи ёки иккиламчи иммунтанқислиги бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси йўқ.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалар ва даволаш давомийлиги инфекциянинг тури ва оғирлигига ва пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда белгиланиши керак.

Қуйидаги суткалик дозалар тавсия этилади:

пневмония, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, эндометрит каби гинекологик инфекциялар, тери ва тери тузилмаларининг инфекцияларини даволашда ҳар 8 соатда вена ичига 500 мг;

госпитал пневмониялар, перитонитни даволашда, нейтропения, шунингдек септицемия симптомлари бўлган беморларда бактериал инфекцияларга шубҳа қилинганида ҳар 8 соатда вена ичига 1 г.

Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter spp келтириб чиқарган инфекцияларда, шунингдек ушбу қўзғатувчиларга шубҳа қилинганида ва қўзғатувчи аниқланмаган ҳолларда тавсия этилган доза катталар учун суткада уч марта 1 г ёки ундан ортиқ ва болалар учун суткада уч марта 40 мг/кг ни ташкил этади.

Кистозли фиброзда (муковисцидозда) тавсия этилган доза ҳар 8 соатда 2 г гачани ташкил этади.

Менингитни даволашда тавсия этиладиган доза ҳар 8 соатда 2 г ни ташкил этади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган катталарда қўлланиладиган дозалари

Креатинин клиренси минутига 51 мл бўлган пациентларда доза қуйидаги тарзда камайтирилиши керак:

Креатинин клиренси

(мл/мин)

Дозаси

(500 мг, 1 г, 2 г дозалар бирлиги асосида)

Юборилиш

тез-тезлиги

26–50 битта доза бирлиги ҳар 12 соатда
10–25 0,5 доза бирлиги ҳар 12 соатда
< 10 0,5 доза бирлиги ҳар 24 соатда

Меропенем гемодиализ ва гемофильтрацияда чиқарилади. Агар меропенем билан узоқ муддатли даволаш талаб қилинса, доза бирлиги (инфекциянинг тури ва оғирлигидан келиб чиққан ҳолда) қон плазмасида самарали концентрацияни тиклаш учун гемодиализ муолажаси якунланиши билан юборилиши тавсия этилади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентларда дозалари

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйрак фаолияти нормал бўлган ёки креатинин клиренси минутига 50 мл дан ортиқ кекса ёшдаги беморларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Болалар

3 ойликдан то 12 ёшгача бўлган болалар учун вена ичига юбориш учун тавсия этиладиган доза инфекциянинг тури ва оғирлигига, патоген микроорганизмнинг сезгирлигига ва пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда ҳар 8 соатда 10 – 20 мг/кг ни ташкил этади.

Тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларда катталар учун тавсия этиладиган дозалардан фойдаланиш лозим.

Кистозли фибрози (муковисцидоз) бўлган 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда қуйи нафас йўлларининг сурункали инфекциялари зўрайган даврда ҳар 8 соатда 25 дан 40 мг/кг гача бўлган дозалари қўлланилади.

Менингитда тавсия этиладиган доза ҳар 8 соатда 40 мг/кг ни ташкил этади.

Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Юборилиш усули

Вена ичига юбориш учун қўлланиладиган Визмеро препарати суюлтириш учун тегишли инфузия эритмаларидан фойдаланган ҳолда камида 5 минут давомида вена ичига оқим билан инъекция ёки 15-30 минут давомида вена ичига инфузия кўринишида юборилиши мумкин.

Вена ичига оқим билан инъекция учун Визмеро препаратини инъекция учун стерил сувда (250 мг меропенемга 5 мл) суюлтириш лозим, бунда препарат концентрацияси тахминан 50 мг/мл ни ташкил этади. Ҳосил қилинган эритма тиниқ рангсиз ёки оч сариқ рангли суюқликни ифодалайди.

Препаратни катталарга 2 г ва болаларга 40 мг/кг дозада оқим билан юбориш хавфсизлигини қўллаб-қувватлашга доир чекланган маълумотлар мавжуд.

Вена ичига инфузиялар учун Визмеро препарати мутаносиб инфузия суюқлиги билан (50 дан 200 мл гача) суюлтирилиши мумкин.

Визмеро бошқа препаратлар билан аралаштирилмаслиги ёки уларга қўшилмаслиги керак.

Визмеро қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб:

  • 0,9% ли натрий хлориди эритмаси
  • 5% ёки 10% ли глюкоза эритмаси.

Визмеро препаратини суюлтиришда стандарт антисептика тартибига риоя қилиш лозим. Суюлтирилган эритмани ишлатишдан олдин силкитиб чайқатинг.

Барча флаконлар фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Вена ичига инъекциялар ва инфузиялар учун Визмеро препаратининг янги тайёрланган эритмасини қўллаш тавсия этилади.

Визмеро препаратининг эритмаси дарҳол ишлатилиши ёки қуйидаги жадвалда кўрсатилган вақт давомида музлатгичда (4°С гача) сақланиши керак:

Эритувчи Сақлаш давомийлиги (соат)
15-25оС да 4оС да
Инъекция учун сув билан суюлтирилган, оқим билан инъекция учун мўлжалланган флаконлар  

8

 

24

Қуйидагилардан тайёрланган эритмалар (1-20мг/мл):
0,9% ли натрий хлоридидан 10 48
5% ли глюкозадан 3 18
10% ли глюкозадан 2 8

Визмеро препаратининг эритмаси музлатилмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез

  • тромбоцитемия;
  • бош оғриғи;
  • кўнгил айниши, қусиш, диарея;
  • қон зардобида аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза, лактат-дегидрогеназа ва γ-глутамилтрансфераза концентрациясини ошиши;
  • тошма, қичишиш;
  • юборилган жойида яллиғланиш ва оғриқ.

Тез-тез эмас

  • оғиз бўшлиғи кандидози ва вагинал кандидоз;
  • эозинофилия, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения;
  • парестезиялар;
  • қон зардобида билирубин концентрациясини ошиши;
  • эшакеми;
  • тромбофлебит.

Кам ҳолларда

  • тиришишлар;
  • агранулоцитоз.

Жуда кам ҳолларда

  • гемолитик анемия;
  • Квинке шиши, анафилаксияни намоён бўлиши;
  • сохтамембраноз колит;
  • кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ҳомиладорлик ва лактация даврида;
  • анамнезда меропенемга ва препаратнинг бошқа компонентларига, шу жумладан бошқа бета-лактам антибактериал воситаларига юқори сезувчанликда;
  • 3 ойликкача бўлган болаларда (мазкур гуруҳдаги пациентларда препарат самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Визмеро препаратини потенциал нефротоксик препаратлар билан бир вақтда буюрилганда. Меъда-ичак касалликлари бўлган, айниқса колитлар билан хасталанган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробенецид буйрак экскрециясини ингибиция қилган ва плазмада Визмеро препаратининг ярим чиқарилиши даври ва концентрацияси ошишини келтириб чиқарган ҳолда фаол каналчалар секреция учун Визмеро препарати билан рақобатлашади. Пробенецидсиз юбориладиган Визмеро препаратининг самарадорлиги ва таъсир этиш давомийлиги адекват бўлганлиги сабабли, пробенецидни Визмеро препарати билан бирга юбориш тавсия этилмайди.

Бошқа препаратларнинг оқсиллар билан боғланишига Визмеро препаратини эҳтимол қилинган таъсири ёки метаболизми ўрганилмаган. Визмеро препаратини оқсиллар билан боғланиши паст (тахминан 20%) бўлиб, плазма оқсилларидан сиқиб чиқарилишига асосланган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири бўлмаслиги тахмин қилинади.

Визмеро қон зардобида вальпроат кислотаси даражасини камайтириши мумкин. Вальпроат кислотаси/натрий вальпроатини Визмеро препарати билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Бошқа препаратларни қабул қилиш вақтида Визмеро препаратини қўлланилиши нохуш фармакологик ўзаро таъсирлар ривожланиши билан кечмаган. Бироқ кутилиши мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги махсус маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Визмеро препаратидан монотерапия сифатида фойдаланилганида бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, Pseudomonas aeruginosa келтириб чиқарувчи қуйи нафас йўлларининг аниқланган инфекцияси бўлган оғир ҳолатдаги пациентларда ёки унга шубҳа қилинганида ушбу антибиотикка сезгирликка оид тест мунтазам равишда ўтказилиши ва қўлланилишида эҳтиёткорликка риоя қилиниши тавсия этилади.

Визмеро препарати қўлланилганида кам ҳолларда деярли барча антибиотикларни қўллашдаги каби сохтамембраноз колит ривожланиши кузатилиб, у оғирлилик даражаси бўйича енгилдан то ҳаётга хавф солувчи шаклда ўзгарувчан бўлиши мумкин. Шу сабабли меъда-ичак касалликлари бўлган, айниқса колити бўлган пациентларга антибиотиклар эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Визмеро препаратини қабул қилиш фонида диарея ривожланган ҳолда «сохтамембраноз колит» ташҳисини назарда тутиш муҳим. Гарчи тадқиқотлар Clostridium difficile томонидан ишлаб чиқариладиган токсин антибиотикни қўллаш билан боғлиқ колитларнинг асосий сабабларидан бири бўлишини кўрсатса ҳам, шунга қарамай бошқа сабабларни ҳам назарда тутиш зарур.

Бошқа карбапенемлар ва бета-лактам антибиотиклар, пенициллинлар ва цефалоспоринлар ўртасида қисман кесишган аллергогенлик ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Визмеро препарати билан даволаш бошланишидан олдин анамнезда бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик реакцияларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда пациентни синчиклаб сўраш зарур. Анамнезда бундай ҳолатлар кўрсатилган пациентларда Визмеро эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Агар Визмерога нисбатан аллергик реакция юзага келган бўлса, у ҳолда препарат юборилишини тўхтатиш ва тегишли чораларни кўриш зарур.

Визмеро препаратини жигар касалликлари бўлган пациентларда қўлланилиши трансаминазалар ва билирубин даражасини синчков назорат остида ўтказилиши керак.

Бошқа антибиотикларни қўллаш ҳолларидаги каби сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг устувор ўсиши бўлиши мумкин, шунинг учун пациентни доимий равишда кузатиш зарур.

Препаратни метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарадиган инфекцияларда қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Аёлларда ҳомиладорлик даврида Визмеро препаратини қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Визмеро ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак, уни қўллашдаги потенциал фойда ҳомилага учун хавфдан юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ҳар бир ҳолатда препарат тўғридан-тўғри шифокор кузатуви остида қўлланилиши керак.

Визмеро эмизикли аёлларда қўлланилмаслиги керак, уни қўллашдаги потенциал фойда бола учун хавфдан юқори бўлган ҳоллар бундан мустасно. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.

Педиатрияда қўлланилиши

3 ойликкача бўлган болаларда препарат самарадорлиги ва ўзлаштираолиниши баҳоланмаган, шунинг учун мазкур ёшдан кичик бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Жигар ва буйрак фаолияти бузилишлари бўлган болаларда, нейтропенияли ёки бирламчи ва иккиламчи иммун танқислиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

Транспорт воситасини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига дори воситасини таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Автомобилни бошқариш ва бошқа техника воситаси билан ишлаш қобилиятига Визмеро препаратини таъсирига доир махсус тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ Визмеро препарати қўлланилганида бош оғриғи, тиришишлар ва парестезия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Даволаш вақтида, айниқса буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларни даволашда доза тасодифан ошириб юборилиши мумкин.

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда препаратни сийдик билан тезда чиқарилиши юз беради. Буйрак бузилишлари бўлган пациентларда гемодиализ самарали бўлади.

 

Чиқарилиш шакли

500 мг дозали препаратни сиғими 10 мл бўлган ёки 1000 мг дозали препаратни сиғими 20 мл бўлган, резина тиқинлар билан берктилган ва алюмин қопқоқлар билан сиқилган рангсиз шишали флаконларга жойланади.

1 та флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

20–25оС ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш шартлари

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.