ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОКСОЛ
AMBROXOL
Препаратнинг савдо номи: Амброксол
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди – 30 мг.
ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), картошка крахмали, кальций стеарати, аэросил (кремний диоксиди).
Таърифи: оқ-сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
АТХ коди: R05CB06
Фармакологик хусусиятлари
Муколитик ва балғам кўчирувчи воситадир.
Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи хусусиятга эга.
Амброксол бронхларни шиллиқ қавати хилпилловчи эпителийси киприкчаларининг харакат фаоллигини оширади (мукокинетик ёки секретомотор таъсири).
Бронх эпителийсини киприкчали (цилиар) ҳужайраларининг спиралсимон перистальтик қисқариши бронхлардан шиллиқни чиқарилишига олиб келади (мукоцилиар транспорт ёки мукоцилиар клиренс). Амброксол мукоцилиар транспортни сезиларли яхшилайди. Амброксол бронхларнинг шиллиқ қаватлари безларининг сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, балғамнинг шиллиқ компонентини таркибини оширади ва балғамнинг шиллиқ ва сероз компонентлари бузилган нисбатини меъёрлаштиради. Гидролиз қилувчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини ва унинг адгезив хусусиятини пасайтиради (муколитик ёки секретолитик таъсири).
Амброксол альвеолалар ва бронхларда сирт таранглиги – фаол моддаси (сурфактантни) синтези ва секрециясини оширади.
Бу механизмлар натижасида балғамнинг қовушқоқлиги пасаяди ва унинг кўчиши сезиларли яхшиланади.
Ичга қабул қилгандан сўнг таъсири 30 минутдан кейин бошланади ва 6-12 соат сақланиб туради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши – юқори (юборишнинг ҳар қандай йўлида), максимал концентрациясига эришиш вақти – 2 соат, плазма оқсиллари билан боғланиши – 80% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан, йўлдош тўсиғидан ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.
Жигарда метаболизмга учраб, дибромантранил кислотасини ва глюкурон конъюгатларини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври – 7-12 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали чиқарилади: 90% сувда эрувчан метаболитлар кўринишида, 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври оғир сурункали буйрак етишмовчилигида ошади, жигар фаолияти бузилишларида ўзгармайди.
Қўлланилиши
Қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи, нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари:
– ўткир ва сурункали бронхит;
– пневмония;
– ўпканинг сурункали обструктив касаллиги;
– балғам кўчишини қийинлашиши билан кечувчи бронхиал астма;
– бронхоэктатик касалликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатдан кейин катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар – 1 таблетка (30 мг) дан суткада 3 марта буюрилади.
Зарурат бўлганида терапевтик самарани кучайтириш учун 2 таблетка (60 мг) дан суткада 2 марта буюриш мумкин.
Касалликни оғир кечишида доза даволаш курси давомида камайтирилмайди.
12 ёшдан кичик болаларга сироп шаклида буюрилади.
Препаратни шифокор маслаҳатисиз 5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда – аллергик контакт дерматит, анафилактик шок.
Кам ҳолларда – умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, диарея, дизурия, экзантема, ринорея, қабзият.
Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда – гастралгия, кўнгил айниши, қусиш кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлик), 12 ёшгача бўлган болалар (12 ёшдан кичик болаларга сироп шаклида буюрилади) қўллаш мумкин эмас.
Лактозани ўзлаштираолмасликда (глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши синдромида ёки сахароза/изомальтоза етишмовчилигида) препарат таркибига лактоза киришини эътиборга олиш керак.
Эҳтиёткорлик билан:
Жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ҳомиладорлик (II-III уч ойлик), эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Йўталга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида, йўтални камайиши оқибатида балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради. Амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклиннинг бронхиал секретига ўтишини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Балғам ажралишини қийинлаштирувчи йўталга қарши дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш: қусишни чақириш, препаратни қабул қилгандан сўнг илк 1-2 соатларда меъдани ювиш; ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш.
Чиқарилиш шакли
30 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз ўрамда, контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.