ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛИНИНГ ЭНЕМА
CLEANING ENEMA
Препаратнинг савдо номи: Клининг энема
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий фосфати, натрий бифосфати.
Дори шакли: ҳўқна учун эритма
Таркиби:
ҳар 120 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
натрий фосфати 7,2 г,
натрий бифосфати 19,20 г,
ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, ҳидсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситаси.
АТХ коди: А06АС
Фармакологик хусусиятлари
Ичак перистальтикасини рағбатлантиради ва сурги таъсир кўрсатади. Клининг Энема қўлланганидан кейин 5 минут ичида ичакни бўшашини таъминлайди. Препарат ичакни хавфсиз тозалашини ва пастга тушувчи чамбар ичакни оғриқсиз ва спазмсиз тўлиқ бўшатилишини таъминлайди.
Қўлланилиши
Клининг Энема қабзиятни даволаш учун, ректал текширувдан олдин ичакни тозалаш учун, қорин бўшлиғи рентгенографиясида, кичик чаноқ аъзоларида ва қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётларни ўтказишга тайёрлаш учун қўлланади. Жарроҳлик амалиёти, ҳомиладорликда, туғруқдан олдинги, туғруқдан кейинги, шунингдек умумий жарроҳлик амалиётдан кейинги даволашда ичакни бўшатиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: бир флакондан (тахминан 120 мл) ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.
2 ёшдан катта бўлган болаларга: катталарга мўлжалланган дозанинг ярми (тахминан 60 мл) ёки шифокор тавсияси бўйича буюрилади.
Қўллаш бўйича кўрсатмалар
Муолажани бажариш учун одамни зарурий ҳолати чап ён бошга ётиб ва ўнг оёғини тизза +бўғимини букиб ёки тизза-тирсак ҳолатида бошини ва қоринни пастга қаратиб турилади. Бу икки ҳолатда ҳўқна учлиги тўғри ичакка енгил киради.
Ҳўқнани ўтказиш усули
Қўллашдан аввал мойланган учликдан ҳимояловчи қалпоқчасини олинг.
Эҳтиёткорлик ва оҳиста қиндик соҳаси йўналиши бўйича тўғри ичакка киритинг. Флаконни ичидаги суюқлик батамом чиқиб кетгунча сиқинг. Сўнгра учликни тўғри ичакдан олинг.
Флакон сиқилгандан кейин ва муолажа якунлангандан кейин флаконда суюқликнинг маълум миқдори қолиб кетиши мумкин, флаконни охиригача бўшатиш шарт эмас, чунки унда оз миқдорда суюқликнинг қўшимча ҳажми сақланади, у препаратнинг керакли дозасини таъминлайди. Бемор то ич келишига кучли қистовлар пайдо бўлгунча, яъни тахминан 2-5 минут мобайнида шу ҳолатда қолиши керак.
Препарат тўғри ва хавфсиз қўллаш учун муолажа талабларга мувофиқ кўрсатмалар бўйича бажарилиши талаб қилинади.
Муолажани эҳтиёткорлик ва майинлик билан киндик соҳаси йўналиши бўйича тўғри ичакка киритилишини тиббиёт ходими унутмаслик керак. Ичак тешилиши мумкинлиги ва тўғри ичак сенсор иннервацияси етарли бўлмаганлиги туфайли киритишда эҳтиёткорлик зарур.
Ножўя таъсирлари
Диарея, қоринда оғриқ, электролитларни йўқотилиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Юқори сезувчанлик, тўғри ичакдан қон кетиш (сабаби геморрой бўлмаган), коло- ёки илеостома, ўткир аппендицитга гумон бўлганда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Агар сизда кўнгил айниши, қусиш ёки қориндаги оғриқ кузатилса, препаратни шифокор кўрсатмасисиз қўлламанг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: диарея, қоринда оғриқ.
Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Ҳўқна учун эритма, 120 мл дан полиэтилен флаконларда.
Сақлаш шароити
15ºС дан 30ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.