📜 Инструкция по применению Нейромидин
💊 Состав препарата Нейромидин
✅ Применение препарата Нейромидин
📅 Условия хранения Нейромидин
⏳ Срок годности Нейромидин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕЙРОМИДИН

NEYROMIDIN

 

Препаратнинг савдо номи: Нейромидин

Таъсир этувчи модда (ХПН): ипидакрин (ipidacrinum)

Дори шакли: мушак ичига ва тери остига юбориш учун инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл инъекция учун эритма 5 мг/мл ипидакрин гидрохлориди сақлайди.

1 мл инъекция учун эритма 15 мг/мл ипидакрин гидрохлориди сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антихолинэстераз воситалар.

АТХ коди: N06DA05.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нейромидин – холинэстеразанинг қайтувчан ингибиторидир. Препарат бевосита нерв-мушак синапсида ва марказий нерв тизимида (МНТ) мембраналарнинг кальций каналларини блоклаши оқибатида, импульснинг ўтказилишини рағбатлантиради. Нейромидин силлиқ мушакларга нафақат ацетилхолин медиаторининг таъсирини, балки адреналин, серотонин, гистамин ва окситоциннинг таъсирини ҳам кучайтиради.

Нейромидин қуйидаги фармакологик самараларга эга:

  • нерв-мушак ўтказувчанлигини тиклайди ва рағбатлантиради;
  • периферик нерв тизимида турли омиллар таъсири оқибатида (жароҳат, яллиғланиш, маҳаллий анестетиклар, айрим антибиотиклар, калий хлориди ва бошқаларнинг таъсири) бузилган импульсларнинг ўтказилишини тиклайди;
  • барча агонистлар таъсирида, калий хлоридидан ташқари, силлиқ мушакли аъзоларда қисқарувчанликни кучайтиради;
  • алоҳида седатив самараларнинг кўринишлари билан мажмуада МНТ ни ўртача рағбатлантиради;
  • хотирани яхшилайди.

Препарат тератоген, эмбриотоксик, мутаген ва канцероген, шунингдек аллергик ва иммунотоксик таъсирларга эга эмас, эндокрин тизимига салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Тери остига ва мушак ичига юборилганда қондаги максимал концентрациясига, юборилгандан кейин 25-30 минутдан сўнг эришилади. Фаол модданинг 40-55% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Нейромидин тўқималарга тезда келиб тушади ва барқарорлашиш босқичида қон плазмасида фаол модданинг фақат 2% гина аниқланади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг элиминацияси буйрак орқали амалга оширилади. Ярим чиқарилиш даври 40 минутни ташкил этади. Нейромидин препаратининг буйрак орқали экскрецияси асосан буйрак найчалари секрецияси йўли билан ва фақат препаратнинг 1/3 қисми калавалар фильтрацияси йўли билан чиқарилади. Препаратнинг дозасини 34,8%, препарат парентерал юборилгандан кейин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Периферик нерв тизимининг касалликлари (неврит, полиневрит ва полиневропатия, полирадикулоневропатия, миастения ва турли этиологияли миастеник синдром); бульбар фалажлар ва парезлар; ҳаракат бузилишлари билан бирга кечувчи МНТ нинг органик шикастланишлардаги тикланиш даври; демиелинловчи касалликларини комплекс даволаш; турли келиб чиқишга эга бўлган хотирани бузилиши (Альцгеймер касаллиги ва қарилик натижасидаги ақли заифликни бошқа шакллари); ичак атониясида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Нейромидин 5 мг/мл ва 15 мг/мл инъекция учун эритмалари мушак ичига ёки тери остига юборилади. Дозалари ва даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига қараб шахсий равишда белгиланади.

Периферик нерв тизимининг касалликлари, миастения ва миастеник синдром: мушак ичига ёки тери остига – 1 мл 5 мг/мл – 1 мл 15 мг/мл инъекция учун эритма кунига 1-2 марта юборилади.

Даволаш курси бир ойдан икки ойгачани ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини, курслари орасида 1-2 ойлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин.

Нерв-мушак ўтказувчанлигининг оғир бузилишларида миастеник кризларнинг олдини олиш учун қисқа муддат парентерал 1-2 мл (15-30 мг) Нейромидин® 15 мг/мл инъекция учун эритмаси юборилади, сўнгра даволаш Нейромидин 20 мг таблеткалари билан давом эттирилади, доза 20-40 мг (1-2 таблетка) гача оширилиши мумкин, кунига 5-6 марта.

Бульбар фалажалар ва парезлар; МНТ органик шикастланишларида тиклаш даври: 1 мл
5 мг/мл – 1 мл 15 мг/мл инъекция учун эритма кунига 1-2 марта юборилади. Даволаш курси 15 кунгача, имконияти бўлганида препаратнинг таблетка шаклига ўтилади.

Келиб чиқиши турлича бўлган хотирани бузилиши (Альцгеймер касаллиги ва кексалик ақли заифликни бошқа шакллари): дозаси ва даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади, максимал суткалик доза баъзида 200 мг етиши мумкин, даволаш курси – бир ойдан бир йилгачани ташкил этади.

Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини ўтказиб юборган бўлсангиз, даволаш курсини аввал буюрилган дозада давом эттиринг. Зарурати бўлганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Бошқа дори воситалари каби, Нейромидин хам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, улар барча пациентларда ҳам намоён бўлмайди.

Ножўя таъсирларнинг MedDRA (Медицинский словарь терминологии регламентарной деятельности) таснифи тизими бўйича тез-тезлиги:

Жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000);
* – номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – бронхлардаги секретни чиқарилишини кучайиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, уйқучанлик, мушакларни тиришиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – кучли терлаш, тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – терида аллергик реакциялар (қичишиш, тошма).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – сўлак ажралишини кучайиши, кўнгил айниши; тез-тез эмас, юқори дозалар қўлланган ҳолларда – қусиш; кам ҳолларда –эпигастрияда оғриқ, ич кетиши.

Юрак  томонидан бузилишлар: тез-тез – юракни тез уриб кетиши, брадикардия.

Сўлак оқиши ва брадикардияни м-холиноблокаторлар (атропин ва бошқ.) ёрдамида камайтириш мумкин. Ножўя самаралар намоён бўлган ҳолларда доза камайтирилади ёки препаратни қабул қилишда қисқа вақт (1-2 кун) танаффус қилинади.

Агар даволаш вақтида ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлса ёки кўрсатилган ножўя таъсирларидан биронтаси жуда кучли ифодаланса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ипидакрин ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Тутқаноқ, гиперкинезли экстрапирамид касалликлар, стенокардия, яққол брадикардия, бронхиал астма, ичак тутилиши ва/ёки сийдик йўлларини тиқилиб қолиши, вестибуляр бузилишлар, зўрайиш босқичидаги меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизни хабардор қилинг.

Нейромидин марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар билан мажмуада седатив самарани кучайтиради. Бошқа холинэстраза ингибиторлари ва М-холиномиметик воситалар билан бирга қўлланганида таъсири ва ножўя самаралари кучаяди. Myasthenia gravis ли беморларда, агар Нейромидин бошқа холинергик воситалар билан бир вақтда қўлланса, холинергик криз ривожланишини хавфи ошади. Нейромидин препарати билан даволанишдан олдин, агар b-адреноблокаторлар қўлланган бўлса, брадикардия ривожланишини хавфи ошади. Препаратни церебрализин билан мажмуада қўлланиши мумкин.

Алкоголь препаратнинг ножўя таъсирларини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, тиреотоксикозда, юрак-қон томир тизимининг касалликларида, шунингдек анамнезида нафас йўлларининг касалликлари бўлган пациентларга ёки нафас йўлларининг ўткир касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Педиатрия амалиётида қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Педиатрия амалиётида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Гериатрия амалиётида қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Кекса ёшдаги пациентларда Нейромидиннинг нохуш таъсири ёки дозани пасайтириш зарурати тўғрисида маълумотлар йўқ.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Жигар ва буйрак фаолиятига Нейромидиннинг нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат бачадон тонусини оширади ва муддатидан олдин туғиш фаолиятини чақириши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Эмизиш даврида – қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Седатив таъсири кузатилаётган пациентлар, даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқаришда ёки механизмларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Нейромидин препарати билан заҳарланишда ёки унинг дозаси нисбатан ошириб юборилганида дарҳол шифокорни чақириш керак.

Доза кучли ошириб юборилганида “холинергик криз” ривожланиши мумкин.

Симптомлари: бронхоспазм, кўзларни ёшланиши, кучли терлаш, қорачиқларни торайиши, нистагм, ўз-ўзидан ич келиши ва сийиш, қусиш, брадикардия, аритмиялар, артериал босимни пасайиши, безовталик, хавотирлик, қўзғалиш, қўрқув ҳисси, атаксия, тиришишлар, кома, нутқни ноаниқлиги, уйқучанлик ва ҳолсизлик. Симптомлари кучсиз ифодаланган бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш қўлланади, М-холинблокаторлар: атропин, циклодол, метацин ва бошқалар қўлланади.

Чиқарилиш шакли:

5 мг/мл ёки 15 мг/мл мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма 1 мл дан нейтрал шиша ампулаларда, ўрамда 10 ампула ва қўллаш бўйича йўриқномаси.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.