ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR ГИНТРИДЕРМ
MR GINTRIDERM
Препаратнинг савдо номи: MR Гинтридерм
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бетаметазон + блотримазол + гентамицин
Дори шакли: крем
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: бетаметазон дипропионати – 0,643 мг, клотримазол – 10 мг, гентамицин сульфати (гентамицинга ҳисобланганда) – 1,0 мг.
ёрдачми моддалар: тиббиёт вазелини, пропиленгликоль, цетостеарил спирти, вазелин мойи, макрогол цетостеарати, бензил спирти, натрий дигидрофосфати, фосфат кислотаси, натрий гидроксиди, тозаланган сув керакли миқдорда.
Таърифи: оқ ёки оч сарғиш рангли гомоген крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид + замбуруғларга қарши восита + аминогликозид антибиотик сақловчи восита.
АТХ коди: D07XC01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатувчи мажмуавий препарат.
Бетаметазон глюкокортикоид, маҳаллий ялиғланишга қарши, аллергияга қарши, шишга қарши, антиэкссудатив таъсир кўрсатади.
Клотримазол имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб, замбуруғларга қарши маҳаллий қўллаш учун восита. Клотримазол замбуруғларнинг ҳужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостерол синтезини бузилиши ҳисобига таъсир кўрсатадиган, кенг таъсир доирасига эга бўлган восита. Патоген дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis), ачитқи ва моғор замбуруғларига (Candida spp., Torulopsis orbiculare) нисбатан фаол.
Гентамицин кенг таъсир доирали аминогликозид гуруҳига мансуб антитбиотик бўлиб бактерицид таъсир кўрсатади ва теридаги бирламчи ва иккиламчи бактериал инфекцияларни даволашда юқори самарадор восита. Гентамицин грамманфий бактериал, Pseudomonas aeruginosa, Aerobacter aerogenes, Escheria coli, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumonia (А гуруҳидаги бета ва альфа гемолитик стрептококларга нисбатан сезгир штаммлар) ҳамда граммусбат бактериялар Streptococcus spp, Staphylococcus aureus (граммусбат коагулаза, грамманфий коагулаза ва баъзи пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлар) ларга нисбатан фаол таъсир қилади.
Фармакокинетикаси
Препарат терапевтик дозаларда терига қўйилганида таъсир килувчи моддаларни тери орқали қонга сўрилиши жуда кам. Бетаметазоннинг терига кўйилгандаги сўрилиш жадаллиги эпидермал тўсиқнинг ҳолатига боғлиқ, яъни яллиғланиш ва тери каслликлари мавжуд бўлганда сўрилиши ошади. Окклюзион боғловларни қўллаш бетаметазон ва гентамициннинг тери орқали сўрилишини оширади ва бу ҳолат тизимли ножўя таъсирларни ривожланиш хавфи ошишини келтириб чиқариши мумкин.
Қўлланилиши
Глюкокортикостероидларга таъсирчан дерматозлар, препаратни компонентларига нисбатан таъсирчан микроорганизмалар келтириб чиқарадиган терининг иккиламчи инфекциялари натижасида пайдо бўлган асоратлар, терининг оддий ва аллергик дерматитлари (айниқса иккиламчи инфекцияланиш билан асоратланган дерматитлар), атопик дерматит (диффуз нейродермит), экзема, псориаз, дерматомикозлар (дерматофитиялар, кандидоз, ранг-баранг темиратки), айниқса чов соҳаси ва терининг катта бурмаларида жойлашганида, оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит), баланопостит.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Кремнинг кўп бўлмаган миқдори терининг шикастланган соҳаларига суткада 2 марта суртилиб, енгил ишқалаб қўйилади. Даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади ва касалликнинг нозологик шакли ва оғирлигига боғлиқ. Оёқ панжалари дерматомикозида даволашнинг ўртача давомийлиги 3-4 ҳафта. Агарда клиник яхшиланиш яқин вақтда юз бермаса, ташхисни аниқлаш ёки даволаш схемасини ўзгартириш керак.
Ножўя таъсирлари
Гентридерм препарати билан даволашда унинг ножўя таъсири камдан-кам ҳолатларда кузатилади ва бунда тери пигментациясини ўзгариши, гипохромия, ачишиш, эритема, экссудация ва қичишиш бўлади.
Бетаметазон келтириб чиқариши мумкин бўлган ножўя таъсирлар: (айниқса окклюзион боғловлар остида) ачишиш, қичишиш, тери қуриши, фолликулит, гипертрихоз, ҳусунбузар, гипопигментация, периорал дерматит, мацерация, иккиламчи резистент флора ривожланиши, терининг атрофияси, стриялар, терлаш.
Клотримазол келтириб чиқариши мумкин бўлган ножўя таъсирлар: эритема, шўралаш, маҳаллий шиш, қичишиш, парестезиялар, тери мацерацияси, эшакеми.
Гентамицин келтириб чиқариши мумкин бўлган ножўя таъсирлар: гиперемия, қичишиш.
Ушбу йўриқномада кўрсатилган ножўя таъсирлар кузатилганда, препаратни қўллашни тўхтатиб, шификорга мурожаат қилинсин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат таркибига кирувчи бирон компонентга нисбатан бўлган юқори сезувчанлик, кўз касалликларида, одддий герпес, сувчечак, тери туберкулёзи, захмнинг (сифилис) тери кўринишлари, вакцинациядан кейинги тери реакциялари, очиқ жароҳатлар, 2 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан
Ҳомиладор аёлларда (айниқса Ι уч ойлиги).
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик вақтида Гентридерм кремини маҳаллий қўллашда ижобий фойдаси ҳомила учун потенциал хафдан юқори бўлганда препаратни ишлатиш мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш давомли бўлмаслиги ва тери қопламаларининг катта бўлмаган соҳаларибилан чекланиши керак. Препарат компонентлари кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум бўлганлиги сабаб лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни кўзга, терининг шикастланган жойлари ва очиқ яраларга тушишидан сақланиш керак. Чидамли бактериал ёки замбуруғли микрофлора пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Болаларда катталарга қараганда тери қопламаларинингмайдони тана вазнига нисбати бўйича катталиги туфайли, шунингдек эпидермис етарлича ривожланмаганлиги учун препаратсиртга қўлланилганида, таъсир қилувчи модданинг пропорционал кўпроқ миқдори сўрилиши мумкин ва бинобарин, тизимли ножўя кўринишларнинг ривожланишини катта хавфи бор. Болаларда препаратни минимал қисқа муддат ва барча эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиб қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Глюкокортикостероидларни юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўллашда гиперкортицизм белгилари пайдо бўлиши кузатилади. Даволаш, препаратни аста-секин бекор қилиш, симптоматик даволаш. Зарурат бўлганида электролит мувозанатини тўғрилаш.
Чиқарилиш шакли
10 г, 15 г, ёки 25 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қуттига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз.