БЕЛОСАЛИК®
BELOSALIC®
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Қайд этиш рақами:
ПРЕПАРАТНИНГ ПАТЕНТЛАНГАН САВДО НОМИ: БЕЛОСАЛИК®
ДОРИ ШАКЛИ: сиртга қўллаш учун суртма.
ТАРКИБИ:
Сиртга қўллаш учун 1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: бетаметазон (дипропионати шаклида) – 0,640 мг, бу 0,500 мг бетаметазонга тўғри келади, салицил кислотаси – 30 мг;
ёрдамчи моддалар: минерал мойи, вазелин.
ТАЪРИФИ
Оқ, яримтиниқ, гомоген суртма.
ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикоид + кератолитик восита.
АТХ коди [D07XC01]
ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
БЕЛОСАЛИК® яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, антипролифератив, кератолитик ва микробларга қарши таъсирга эга.
Бетаметазон яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антипролифератив ва қичишишга қарши таъсирларга эга. Тери юзасига қўйилганда бетаметазон яллиғланиш ўчоғида объектив симптомлар (эритема, шиш, лихенификация) ва субъектив туйғулар (қичишиш, таъсирланиш, оғриқ) яққоллигини камайтириб, тез ва кучли таъсир кўрсатади.
Салицил кислотаси кератолитик таъсири хисобига шикастланиш соҳасини тангачалардан тозалайди, бетаметазонни терига сингишига ёрдам беради, бактериал ва замбуруғли инфекция ривожланишини олдини олади.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
БЕЛОСАЛИК® гиперкератоз ва кепакланиш билан бирга кечувчи, ташқи кортикостероид даволашга сезгир нимўткир ва сурункали дерматозларни даволаш учун қўлланади.
Псориаз, экзема (дисгидротик, себореяли, тилотик), нейродерматит, қизил ясси темиратки, сурункали дискоид қизил югирик, ихтиоз ва терини ихтиоз шикастланиши ва бошқаларда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Бетаметазон, салицил кислотаси ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик.
Тери туберкулёзи, сифилиснинг тери кўринишлари, сувчечак, терининг вирусли инфекциялари, поствакцинал тери реакциялари, очиқ жароҳатлар, трофик яралар, розацеа, оддий хуснбузар, 6 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
ЭҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН
Жигар етишмовчилиги, болалар, узоқ муддатли даволаш, айниқса окклюзион боғловларни ишлатиш билан эҳтиёткорлик билан қўлланади.
ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЛАКТАЦИЯ ДАВРИ
БЕЛОСАЛИК® препаратини ҳомиладорларда маҳаллий қўллашга, она учун тахмин қилинган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлган ҳолдагина йўл қўйилади. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш қисқа муддатли ва тери қопламасининг катта бўлмаган соҳалари билан чекланган бўлиши керак.
БЕЛОСАЛИК® препаратини эмизиш даврида қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин, лекин бунда препаратни эмизиш олдидан сут бези терисига қўйиш мумкин эмас.
Педиатрияда ишлатилиши
Болаларда БЕЛОСАЛИК® препаратини қўллаш эҳтиёткорликнинг қатъий чораларига риоя қилинган ҳолда қисқа муддатли бўлиши керак, чунки болаларда тери қопламалари майдонини тана массасига нисбатан юқорилиги ва эпидермисни етарлича етилмаганлиги туфайли, фаол компонентларни пропорционал катта миқдорда тизимли сўрилишининг хавфи мавжуд.
Препаратни болаларда боғлов остида ва, айниқса пластификация қилинган тагликлар остида қўллаш мумкин эмас, бу нохуш кўринишлар ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
БЕЛОСАЛИК® препарати сиртга қўллаш учун суртма шаклида силлиқ терида қўллаш учун мўлжалланган.
БЕЛОСАЛИК® суртмаси кунига икки марта қўлланади. Суртманинг катта бўлмаган миқдори енгил ишқаланиб, тери юзасида биртекис тақсимланади. Енгил ҳолларда бир марта ишлатиш етарли бўлади.
Даволаш курси, одатда, 3-4 ҳафтани ташкил қилади. Давомлироқ даволаш курсининг зарурати бўлганда, препаратни камроқ, масалан, кунора ишлатиш тавсия этилади. Сурункали касалликларни даволашда, касалликни қайталанишидан сақланиш учун барча симптомлар йўқолганидан кейин шифокорнинг кузатуви остида даволашни яна маълум вақт давом эттириш керак. Йил давомида даволашни бир неча марта такрорлаш мумкин.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Ножўя кўринишлари, одатда, кучсиз ифодаланган характерга эга.
Ўта юқори сезувчанлик реакцияси (қичишиш, ачишиш ёки қизариш) ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда, бошқа глюкокортикоидларни қўллашдаги каби, анкесимон ўзгаришлар, гипопигментация, стриялар, терини атрофияси, гипертрихоз, телеангиоэктиазиялар, терининг иккиламчи инфекциялари ривожланиши мумкин.
Давомли узлуксиз ва терининг катта соҳаларида қўллашда бетаметазонни маҳаллий қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғи функцияни бостирилиши билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя кўринишлар чақириши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ёки ножўя кўринишлар пайдо бўлган ҳолда даволашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШ
Бетаметазон ва салицил кислотаси мажмуасини давомли узлуксиз ишлатишда, айниқса болаларда, терининг катта юзаларида, бутунлиги бузилган терига қўйилганда ёки окклюзион боғлов остида ишлатилганида, фаол компонентларнинг сўрилишини кучайиши ва тизимли самараларини (иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилиги, гиперкортицизм, Кушинг синдроми) намоён бўлиши истисно қилинмайди. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори воситалари билан клиник ишончли ўзаро таъсири аниқланмаган. Акнени даволаш учун косметик ва дерматологик воситалар, этанол сақловчи воситалар ёки яққол қурутувчи самарали тиббий совун ва шунга ўхшашларини бир вақтда ишлатиш, айрим холларда терининг таъсирланишини чақириши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
БЕЛОСАЛИК® суртмаси тери ва/ёки бошнинг сочли қисмида сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Розацеа тури бўйича дерматит, периорал дерматит, терининг атрофияси ва акне ривожланиши мумкинлиги туфайли, юз терисида суртмани узоқ муддат қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни аногенитал соҳасида қўллашдан сақланиш керак.
Зарурати бўлган ҳоллардан ташқари, препаратни окклюзион боғлов остида қўллаш тавсия этилмайди. Терида замбуруғли ёки бактериал микрофлора ривожланганида, қўшимча антибактериал ёки замбуруғларга қарши воситаларни қўллаш керак.
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ БОШҚАРИШ ҚОБИЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
БЕЛОСАЛИК® препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига нохуш таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Сиртга қўллаш учун суртма.
10 г, 15 г, 20 г, 30 г ва 40 г дан препарат алюмин тубаларда. Тубанинг тешиги мембрана билан ҳимояланган. Туба кесгич ва тешувчи полиэтилан қопқоқ билан бекитилган. 10 г,
20 г ва 40 г дан 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 15 г ва 30 г 1 ёки 2 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
25оС дан юқори бўлмаган хароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
4 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин!
ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ
Рецептсиз берилади.