ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИЛДРОНАТ®НЕО
MILDRONAT®NEO
Препаратнинг савдо номи: МИЛДРОНАТ®НЕО
Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний (meldonium)
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 500 мг мельдоний (фосфати кўринишида);
ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421), повидон К29/32, картошка крахмали, кремний диоксиди, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза.
Таърифи: оқ рангли, иккиёқлама қавариқ, бир томонида «GX» ва бошқа томонида «500» ёзуви босилган овал шаклли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.
АТХ коди: C01EB22.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мельдоний – одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўладиган гамма-бутиробетаин моддасининг структурали аналоги.
Кучли зўриқиш шароитларида мельдоний ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ва уни етказиб берилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларда уларда моддалар алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини бартараф этиб, уларни шикастланишлардан ҳимоя қилади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм зўриқишга чидамлилик ва энергетик заҳираларни тезда тиклаб олиш қобилиятига эга бўлади. Ушбу хусусиятлари туфайли мельдонийдан юрак-қон томир тизими фаолиятидаги, бош мияни қон билан таъминланишидаги турли бузилишларни даволаш, шунингдек жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини ошириш учун фойдаланилади. Карнитин концентрациясини пасайиши натижасида қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга бўлган гамма-бутиробетаин кучли равишда синтезланади. Миокард ўткир ишемик шикастланганда мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокардни қисқарувчанлигини оширади, жисмоний зўриқишга толерантликни оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. Бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳа фойдасига қайта тақсимлашга ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самарали ҳисобланади. Препарат сурункали алкоголизм билан хасталанган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф этади.
Фармакокинетикаси
Мельдоний таблеткаларини фармакокинетикаси соғлом одамларда ўрганилган.
Сўрилиши
Бир марталик перорал дозадан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) 0,36-19,08 мкг/мл ни (дозани оширилишига қараб), такрорий дозалар қўлланилганидан кейин эса 4,05-5,66 мкг/мл ни ташкил этади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти (tmax) 1-6 соатни ташкил этади. Бир марталик перорал дозаси қўлланилгандан сўнг эгри ости концентрация-вақт майдони (AUC) (дозани оширилишига қараб) 3,15-106,41 мкг/с/л ни ташкил этган Перорал юборилганида биокираолишлиги 78% ни ташкил этган. Такрорий дозалари қўлланганида плазмадаги мувозанат концентрациясига биринчи дозаси қабул қилингандан сўнг 72-96 соат ўтгач эришилади. Овқат ушбу препаратнинг сўрилишини Смакс ва AUC кўрсаткичларига таъсир қилмай бироз кечиктиради.
Тақсимланиши
Мельдоний қон оқимидан тўқималарда тезда тарқалади. Тақсимланиш ҳажми 84,10-88,73 литрни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши дозани қўллангандан кейин вақтга қараб ошади ва 61,7% ни ташкил этади. Мельдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали қисман ўтади.
Биотрансформацияси
Экспериментал ҳайвонларда метаболизмни ўрганиш юзасидаги тадқиқотларда мельдонийни асосан жигарда метаболизмга учраши аниқланган.
Чиқарилиши
Мельдоний ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилишида буйрак орқали экскрецияси муҳим аҳамият касб этади. 500 мг мельдоний фосфатни бир марталик дозаси перорал қабул қилингандан кейин мельдонийнинг организмдан эрта чиқарилишининг ярим даври (t1/2) мельдоний билан таққосланганда мувофиқ равишда 1,75-5,28 соат ва 4,0 соатни ташкил этади. Такрорий дозалар қўлланганида мельдонийни ярим чиқарилиш даври фарқланади. Мельдоний фосфатни якуний ярим чиқарилиши мельдоний билан таққосланганда мувофиқ равишда 50,2 (37,0) ва 44,7 (50,9) ни ташкил этади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Кекса ёшдаги пациентлар
Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган ва тахмин қилинган биокираолишлик юқори бўлган кекса ёшдаги беморларда мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим.
Буйрак фаолиятини бузилишлари
Буйрак фаолияти кучсизланган ва тахмин қилинган биокираолишлиги ошган пациентларга мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим.
Жигар фаолиятини бузилишлари
Жигар фаолиятини бузилишлари ва тахмин қилинган биокираолишлиги ошган пациентларга мельдонийнинг дозасини пасайтириш лозим.
Педиатрик популяция
Мельдонийни болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Қўлланилиши
Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш учун қўлланилади:
- юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия, шунингдек бош мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (бош мия инсульти ва цереброваскуляр етишмовчиликни) мажмуавий даволашда;
- гемофтальм ва кўзнинг шох пардасига турли этиологиядаги қон қуйилишлари, кўзнинг шох пардаси марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли (диабетик, гипертоник) ретинопатиялар;
- иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар;
- сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада);
- бронхиал астма ва сурункали обструктив бронхитда (иммуномодулятор сифатида мажмуавий даволашда) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қўллаш учун буюрилади. Таблеткалар сув ичиб ютилади. Дорини овқатланишгача ва ундан кейин қўллаш мумкин.
Қўзғатувчи самарасини ривожланиши эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.
Юрак-қон томир касалликлари
Мажмуавий даволаш таркибида кунига 500-1000 мг дан, бутун дозани дарҳол ёки уни 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта, стабил станокардия ҳолларида даволаш курслари йил давомида 2-3 марта даврий янгиланиб турилади. Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиальгияда – кунига 500 мг дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 12 кун.
Бош мия қон айланишини бузилишлари
Ўткир фазада – препаратнинг инъекция дори шакли 10 кун давомида қўлланилади, сўнгра препаратни кунига 500-1000 мг дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта.
Сурункали бузилишларида – кунига 500 мг дан, бутун дозани дарҳол ёки 2 марта қабул қилишга бўлиб, ичга қабул қилинади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Такрорий даволаш курсларини (одатда бир йилда 2-3 марта) шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказиш мумкин.
Қон томирлар патологияси ва кўзнинг шох пардасини дистрофик касалликлари
Препаратнинг инъекция дори шакли қўлланилади.
Периферик артериялар касаллиги
Кунига 500 мг дан 2 марта. Даволаш курси 4 дан 24 хафтагача.
Ақлий ва жисмоний зўриқишлар
Катталарга – кунига 500 мг дан 2 марта. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурат бўлганида даволаш 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади.
Сурункали алкоголизм
Кунига 500 мг дан 4 марта ичга қабул қилинади. Даволаш курси – 7-10 кун.
Бронхиал астма
3 ҳафта давомида ҳар куни 250 мг дан ичга қабул қилинади. Даволаш бронхолитик препаратлар билан мажмуада олиб борилади.
500 мг дан пастроқ дозаларини қўллаш зарурати бўлганида препаратни бошқа дори шакллини қабул қилишга ўтилади.
Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Шифокор тавсияларига мувофиқ препаратни қабул қилишни давом эттиринг.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизимининг гуруҳлари ва MedDRA бўйича учраш тез-тезлигига мувофиқ таснифланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача).
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: аллергик реакциялар*
Кам ҳолларда: сезувчанлдикни ошиши, аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар.
Руҳий томондан бузилишлар
Кам ҳолларда: қўзғалиш, қўрқув ҳисси, шилқимлик, уйқуни бузилиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи*.
Кам ҳолларда: эт увишиши, тремор, гипестезия, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши, юришни бузилиши, ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳушдан кетиш.
Юрак функциясини бузилиши
Кам ҳолларда: қон босимини ошиши/пасайиши, гипертензив криз, гиперемия, рангпарлик.
Нафас олиш тизими томонидан бузилишлар, кўкрак ва кўкс оралиғи касалликлари
Кам ҳолларда: томоқни яллиғланиши, йўтал, диспноэ, апноэ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: диспепсия*.
Кам ҳолларда: дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, газ тўпланиши, диарея, қоринда оғриқлар.
Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тошмалар, умумий/макулёз/папулёз тошмалар, қичишиш.
Суяк-мушак ва унга ёндош тизим томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: белда оғриқлар, мушакни бўшашиши, мушак спазмлари.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: поллакиурия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар
Кам ҳолларда: умумий ҳолсизлик, қақшаш, астения, шиш, юзни шиши, оёқни шиши, қизиб кетиш ҳисси, совуқ қотиш ҳисси, совуқ тер чиқиши.
Текширишлар
Кам ҳолларда: электрокардиограммада (ЭКГ) силжишлар, юрак ишлашини тезлашиши, эозинофилия*.
* Эрта ўтказилган назорат қилиб бўлмайдиган клиник тажрибаларда кузатилган ножўя самаралар
Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада эслатиб ўтилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Мельдонийга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик.
Бош мия ички босимини ошиши (венада қон ўтиши бузилганида, бош мия ичи ўсмаларида).
Буйрак ва жигар етишмовчилиги (қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас).
Ҳомиладорлик, лактация даври.
18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (қўллаш хавфсизлиги текшириб кўрилмаган).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Мельдонийни узоқ таъсирга эга бўлган нитратлар ва бошқа антиангинал воситалар (стабил зўриқиш стенокардиясида), юрак гликозидлари ҳамда диуретик препаратлар (юрак етишмовчилигида) билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мельдонийни шунингдек антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар ва микроциркуляцияни яхшиловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Мельдоний глицерилтринитрат, нифедипин препаратлари, бета адреноблокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкинлигини назарда тутиш керак.
Sorbifer ва мельдонийни темир танқислиги оқибатидаги анемияси бўлган пациентларда бир вақтда қўлланиши натижасида қизил қон таначаларида ёғ кислоталарининг таркиби яхшиланган.
Ишемия/реперфузия оқибатида юз берган шикастланишларни бартараф қилиш учун мельдонийни оротат кислотаси билан мажмуада қўлланилганида қўшимча фармакологик самара кузатилади.
Мельдоний юракда азидотимидин (АЗТ) чақирган патологик ўзгаришларни бартараф қилишга ёрдам беради ва, митохондрияларни дисфункциясига олиб келувчи АЗТ чақирган оксидланиш стресси реакцияларига билвосита таъсир кўрсатади. Мельдонийни азидотимидин ёки ОИТС ни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш орттирилган иммун танқислик (ОИТС) ни даволашда ижобий таъсирга эга.
Этанол чақирган мувозанат рефлексини йўқолиши юзасидан ўтказилган тестда мельдоний уйқуни давомийлигини камайтирган. Пентилентетразол томонидан чақирилган мушак тиришишлари вақтида мельдонийни мушак тиришишларига қарши яққол ифодаланган таъсири аниқланган. Ўз навбатида, мельдоний билан даволашдан олдин α2 адреноблокаторини, йохимбинни 2 мг/кг дозада ва азот оксиди синтазаси (АОС) ингибитори N-(G)-нитро-L-аргининни 10 мг/кг дозада қўлланилганида мельдонийнинг мушак тиришишларига қарши таъсири тўлиқ блокланади.
Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиши циклофосфамид келтириб чиқарган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.
Мельдоний қўлланилганида ҳосил бўладиган карнитин танқислиги ифосфамид келтириб чиқарган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.
Индинавир келтириб чиқарган кардиотоксиклик ва эфавиренз келтириб чиқарган нейротоксиклик юзага келган тақдирда мельдоний ҳимояловчи таъсирини кўрсатади.
500 мг мельдоний капсулаларини таркибида мельдоний сақлайдиган бошқа препаратлар билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки ножўя таъсирларнинг намоён бўлиш хавфи ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентлар препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя этишлари керак (жигар ва/ёки буйрак функциясини назорат қилиш керак).
Мельдонийни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар етарли эмас.
Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси мельдоний ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати бўлиб ҳисобланмаслигини кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага ножўя таъсиридан сақланиш учун ҳомиладорлик вақтида препарат буюрилмайди.
Мельдонийни онанинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши туфайли, препаратни лактация даврида қўлланганда эмизиш тўхтатилиши керак.
Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига оид тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилган ҳолатлар номаълум. Препарат кам заҳарли ва хавф солувчи ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди.
Симптомлари: артериал қон босими паст бўлганида бош оғриқлари, бош айланиши, тахикардия, умумий ҳолсизлик юз бериши мумкин.
Даволаш: симптоматик. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолатларида жигар ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим. Мельдонийни оқсиллар билан яққол боғланиши туфайли мельдонийнинг дозаси ошириб юборилганида гемодиализ сезиларли аҳамиятга эга эмас.
Чиқарилиш шакли
6 таблеткадан контур уяли алюмин фольгали ўрамда.
5 ёки 10 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тиллардаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.