📜 Инструкция по применению Амприлан®
💊 Состав препарата Амприлан®
✅ Применение препарата Амприлан®
📅 Условия хранения Амприлан®
⏳ Срок годности Амприлан®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМПРИЛАН®

AMPRILAN®

 

 

Препаратнинг савдо номи: Амприлан®

Таъсир этувчи модда (ХПН): рамиприл

Дори шакли: таблеткалар 1,25 мг, 2,5 мг, 5 мг ва 10 мг.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: рамиприл 1,25 мг, 2,5 мг, 5 мг ва 10 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, кроскармеллоза натрий, олдиндан желатинланган крахмал, натрий стеарилфумарати, пигмент аралашмаси  PB22886 сариқ (лактоза моногидрати, темир оксиди сариқ (Е172)), пигмент аралашмаси  PB24899 пушти (лактоза моногидрати, темир оксиди сариқ (Е172),темир оксиди қизил (Е172)).

Таърифи:

Таблеткалар 1,25 мг ва 10 мг: овал, оқ ёки деярли оқ рангли, четлари қия, ясси таблеткалар.

Таблеткалар 2,5 мг: овал, оч-сариқ рангли, четлари қия, қобиқсиз ясси таблеткалар.

Таблеткалар 5 мг: овал, пушти рангли, кўринадиган доғлари бўладиган, четлари қия, қобиқсиз ясси таблеткалар.

Таблеткалар 10 мг: овал, оқ ёки деярли оқ рангли, четлари қия, қобиқсиз ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибитори.

АТХ коди: [С09АА05]

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Рамиприл олддори ҳисобланади, у сўрилганидан кейин жигарда рамиприлатга метаболизмга учрайди. Рамиприл – давомли таъсир қилувчи ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори. ААФ ангиотензин I ни ангиотензин II га айланишини катализлайди. ААФ брадикининни парчаланишини катализловчи фермент кининазага ўхшаш. ААФ ни блокадаси ангиотензин II нинг концентрациясини пасайишига, қон плазмасида рениннинг фаоллигини ошишига, брадикининнинг самарасини кучайишига ва альдостероннинг секрециясини ошишига олиб келади, бу қон зардобида калийнинг даражасини ошишини сабаби бўлиши мумкин.

Фармакокинетик самаралари

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда рамиприлнинг антигипертензив ва гемодинамик самаралари резистив томирларнинг кенгайиши ва умумий периферик қаршиликни пасайишини натижаси ҳисобланади, бу ўз навбатида аста-секин артериал босимни (АБ) пасайтиради. Юрак ритми одатда ўзгармайди. Давомли даволашда юрак фаолиятига салбий таъсирсиз чап қоринчанинг гипертрофияси камаяди.

Бир марталик дозанинг гипотензив самараси қабул қилгандан кейин 1-2 соат ўтгач намоён бўлади, максимумга 3-6 соат ўтгач эришилади ва 24 соат давом этади. Рамиприл билан даволашда максимал антигипотензив самарага 3-4 ҳафта ўтгач эришилади ва 2 йил давомидаги узоқ муддатли даволашда сақлаб турилади. Рамиприлни қўллашни кескин тўхтатиш артериал босимни тез ва ҳаддан зиёд ошишини чақирмайди.

Рамиприл шунингдек сурункали юрак етишмовчилигини даволаш учун ҳам самарали. Миокард инфарктидан кейинги сурункали юрак етишмовчилигининг белгилари бўлган пациентларда, тўсатдан ўлим ҳавфини, юрак етишмовчилигини оғир/резистент етишмовчиликка ўтишини пасайтиради ва юрак етишмовчилиги бўйича госпитализациялар сонини камайтиради.

Адабиёт маълумотларига мувофиқ, рамипирил миокард инфаркти тез-тезлигини, инсультни ва юрак-томир касалликлар (юрак ишемик касаллиги, ўтказилган инсульт ёки периферик томирларнинг касалликлари каби) ёки қандли диабет оқибатидаги кардиоваскуляр ҳавфи юқори бўлган пациентларда ўлим тез-тезлигини аҳамиятли пасайтиради, уларда  энг камида бир қўшимча ҳавф омили бўлади (микроальбуминурия, артериал гипертензия,  умумий холестерин даражасини ошиши, юқори зичликдаги липопротеинларни паст даражаси, чекиш). Препарат шунингдек умумий ўлим ва реваскуляризация бўйича муолажаларга эҳтиёжни пасайтиради, сурункали юрак етишмовчилиги пайдо бўлиши ва ривожланишини секинлаштиради. Қандли диабети бўлган ҳам, бўлмаган ҳам пациентларда, препарат мавжуд бўлган микроальбуминурияни ва нефропатия ривожланиши хавфини аҳамиятли пасайтиради. Бу самаралар артериал босими юқори бўлган, артериал босим нормал бўлган пациентларда ҳам аниқланади.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, овқат ҳазм қилиш сўрилишини секинлаштирмайди. Қон зардобидаги максимал концентрацияга 1 соат ўтгач эришилади. Сўрилиш қиймати камида 56% ва меъда-ичак йўлларида овқат борлигига боғлиқ эмас. Рамиприл қабул қилингандан кейин фаол метаболити рамиприлатининг биокираолиши 2,5 мг ва 5 мг дозаларда 45% ни ташкил қилади.

Рамиприл жигарда фаол метаболит – рамиприлат ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Қон зардобидаги рамиприлатнинг максимал концентрациясига қабул қилгандан кейин 2-4 соат ўтгач эришилади, мувозанат концентрациясига – препарат қабул қилгандан кейин 4 кун.

Тақсимланиши

Рамиприлнинг тахминан 73% ва рамиприлатни 56% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.

Метаболизми

Рамиприл деярли тўлиқ рамиприлатга ва дикетопиперазин эфир, дикетопиперазин кислота ва рамиприл ва рамиприлат глюкуронидларига метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Метаболитларнинг чиқарилиши асосан буйраклар орқали амалга оширилади.

Рамиприлатнинг плазмадаги концентрациялари кўп босқичли тарзда пасаяди. Ангиотензин-айлантирувчи фермент билан кучли боғланиши туфайли, ва ферментдан секин диссоциацияси туфайли, паст плазма концентрацияларда рамиприлат чиқарилишни давомли терминал босқичга эга.

Терапевтик доза буюрилгандан кейин рамиприлатнинг яримчиқарилиш даври 5-10 мг дозалар учун 13-17 соатни ташкил қилади ва 1,25-2,5 мг дозалар учун давомлироқ бўлади.

Текширишлар бир марта буюрилганда препаратни сут билан чиқарилиши аниқланмаган, лекин кўп марта қўллашнинг самаралари хали ўрганилмаган.

Буйраклар фаолияти бузилганда рамиприл ва унинг метаболитларининг чиқарилиши креатин клиренсига пропорционал пасаяди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда рамиприл ва рамиприлатнинг метаболизми секинлашган, қон зардобида рамиприлнинг концентрацияси эса ошган бўлиши мумкин.

Қўлланилиши

– Артериал гипертензия

Юрак-томир профилактикаси: қуйидаги пациентларда юрак-томир касалликлари ва ўлимни пасайтириш:

– атеротромботик юрак-томир касалликларининг (юрак ишемик касаллиги, инсульт ёки анамнездаги периферик томирларнинг касалликлари) кўринишлари ёки

– камида бир юрак-томир хавф омиллари бўлган қандли диабет.

Сурункали буйрак етишмовчилиги:

– диабетик калава нефропатиясининг бошланғич босқичилари (микроальбуминурия мавжудлиги билан характерланувчи)

– юрак-томир ҳавф омилларидан бири бўлган диабетик калава нефропатиясини кўринишларида (макропротеинурия билан намоён бўлувчи)

– нодиабетик калава нефропатиясини кўринишларида (кунига ≥ 3 г микроальбуминурия мавжудлиги билан характерланувчи)

Симптоматик юрак етишмовчилиги:

– Ўткир миокард инфарктидан кейинги иккиламчи профилактика: юрак етишмовчилигини клиник белгилари бўлган беморларда миокард инфарктининг ўткир босқичида ўлимни пасайтириш (ўткир миокард инфарктидан кейин ≥ 48 соат).

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан ва майдаламасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан, ҳар куни бир вақтда ютиш тавсия этилади. Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.

Катталар

Диуретикларни қабул қилаётган пациентлар

Амприлан® билан даволашни бошида, бир вақтда диуретикларни қабул қилаётган пациентларда гипотония ривожланиши мумкин. Амприлан® билан даволашни бошлашдан 2-3 кун олдин иложи борича диуретик билан даволаш тўхтатилиши керак. Агар гипертония касаллиги бўлган пациентда диуретиклар билан даволаш тўхтатилмаган бўлса, Амприлан® билан даволашни 1,25 мг дозадан бошлаш керак. Буйраклар фаолияти ва плазмадаги калийнинг даражасини кузатиш лозим. Амприлан®  нинг кейинги дозалари қон босимига қараб тўғриланиши керак.

Артериал гипертензия

Доза пациентнинг профили ва қон босимини назорат қилинишига қараб шахсий танланиши керак.

Амприлан® монотерапия сифатида ёки бошқа антигипертензив дори воситалари билан мажмуада қўлланиши мумкин.

Бошланғич доза

Амприлан® билан даволашни аста-секин суткада 2,5 мг бошланғич тавсия этиладиган доза билан бошлаш керак.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизими кучли фаоллашган пациентларда биринчи дозадан кейин босимни хаддан зиёд пасайиши кузатилиши мумкин. Бундай пациентларга даволашни шифокор назорати остида 1,25 мг дозадан бошлаш тавсия этилади.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Қон босимини мақсадли даражасига аста-секин эришиш учун доза иккидан то тўрт ҳафтагача интервалда икки марта оширилиши мумкин; максимал йўл қўйиладиган доза суткада 10 мг. Одатда доза суткада бир марта қабул қилинади.

Юрак-томир профилактикаси

Бошланғич доза

Амприлан® нинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 2,5 мг.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Таъсир қилувчи моддани пациент томонидан ўзлаштирилишига қараб, доза аста-секин оширилиши керак. Даволашни 1 ёки 2 ҳафтасидан кейин дозани иккига ошириш ва навбатдаги 2 ёки 3 ҳафтадан кейин – бир маромда сақлаб турувчи дозани суткада бир марта 10 мг гача ошириш тавсия этилади.

Буйрак касалликларини даволаш

Қандли диабет ва микроальбуминурияли пациентлар

Бошланғич доза

Амприлан® нинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 1,5 мг.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Таъсир қилувчи моддани пациент томонидан ўзлаштирилишига қараб, доза аста-секин оширилиши керак. Даволашни 2 ҳафтасидан кейин суткалик дозани 2,5 мг гача икки маротаба ошириш ва сўнгра навбатдаги 2 ҳафта давомида 5 мг га етказиш тавсия этилади.

Хеч бўлмаса бир юрак-томир хавф омили бўлган қандли диабетли пациентлар

Бошланғич доза

Амприлан® нинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада бир марта 2,5 мг.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Таъсир қилувчи моддани пациент томонидан ўзлаштирилишига қараб, доза аста-секин оширилиши керак. Даволашни 1 ёки 2 ҳафтасидан кейин дозани 5 мг гача икки марта ошириш ва сўнгра навбатдаги 2 ёки 3 ҳафта давомида 10 мг гача етказиш тавсия этилади. Максимал йўл қўйиладиган доза суткада 10 мг.

Кунига ≥ 3 г макропротеинурия билан характерланувчи нодиабетик нефропатияси бўлган пациентлар

Бошланғич доза

Амприлан® нинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада бир марта 1,25 мг.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб  турувчи доза

Таъсир қилувчи моддани пациент томонидан ўзлаштирилишига қараб, доза аста-секин оширилиши керак. Даволашни 2 ҳафтасидан кейин дозани 2,5 мг гача ва сўнгра навбатдаги 2 ҳафта давомида 5 мг гача икки марта ошириш тавсия этилади.

Симптоматик юрак етишмовчилиги

Бошланғич доза

Диуретиклар билан даволашни барқарорлаштирган пациентлар учун, Амприлан® нинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада бир марта 1,25 мг ни ташкил қилади.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Амприлан® нинг дозаси ҳар ҳафтада икки марта ошириш йўли билан ёки икки суткада 10 мг максимал суткалик дозагача танланган бўлиши керак. Препаратни суткада икки марта қабул қилиш афзалроқ.

Ўткир миокард инфарктидан кейин ва юрак етишмовчилигини иккиламчи профилактикаси

Бошланғич доза

Миокард инфарктидан кейин  48 соат ўтгач клиник ва гемодинамик барқарор пациентлар учун уч кун давомида бошланғич доза кунига икки марта 2,5 мг ни ташкил қилади. Агар 2,5 мг бошланғич доза ёмон ўзлаштирилса, кейинги кунига икки марта 2,5 мг ва 5 мг гача ошириш билан 2 кун давомида кунига икки марта 1,25 мг бошланғич доза буюрилиши керак. Агар дозани кунига икки марта 2,5 мг гача ошириш мумкин бўлмаса, даволашни бекор қилиш керак.

Титрлаш ва бир маромда сақлаб турувчи доза

Суткалик доза 1-3 кунлик интервалда икки марта ошириш йўли билан суткада икки марта 5 мг гача оширилиши керак. Иложи бўлганда суткалик дозани хар куни икки қабулга бўлиш керак.

Агар дозани кунига икки марта 2,5 мг гача ошириш мумкин бўлмаса, даволашни бекор қилиш керак.

Миокард инфарктидан кейин дарҳол оғир юрак етишмовчилиги (NYHA) бўлган пациентларни даволашни клиник тажрибаси йўқ. Бундай беморларда даволашни буюриш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолда, даволашни суткада бир марта 1,25 мг дозада буюриш тавсия этилади, бунда дозани оширишда алоҳида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун суткалик доза креатинин клиренсига қараб танланади:

-агар креатинин клиренси ≥ 60 мл/мин бўлса, унда бошланғич доза (2,5 мг хар куни) тўғирланмайди. Максимал суткалик доза 10 мг;

-агар креатинин клиренси 30-60 мл/мин бўлса, унда бошланғич доза (2,5 мг хар куни) тўғирланмайди. Максимал суткалик доза 5 мг;

-агар креатинин клиренси 10-30 мл/мин бўлса, унда бошланғич доза ҳар куни 1,25 мг ни ташкил қилади, максимал суткалик доза эса 5 мг;

-гемодиализга дучор бўлган гипертонияли пациентларда: рамиприл ёмон диализланади; бошланғич доза – 1,25 мг ҳар куни, максимал суткалик доза – 5 мг; препаратни гемодиализдан кейин бир неча соат ўтгач қабул қилиш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Амприлан® билан даволашни 2,5 мг максимал суткалик дозада, фақат шифокорнинг кузатуви остида бошлаш керак

Кексалар

Ножўя самаралар, айниқса жуда қари ва кучсиз пациентларда, пайдо бўлиши ҳавфи туфайли, бошланғич доза паст бўлиши ва аста-секин оширилиши керак. Бошланғич дозани 1,25 мг гача пасайтириш имкониятини кўриш лозим.

Болаларда қўлланилиши

Ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги учун, болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда Амприлан® ни қўллаш тавсия этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Ҳавфсизлик профилини резюмеси

Рамиприлнинг ҳавфсизлик профили доимий қуруқ йўтал ва гипертония билан боғлиқ бўлган реакцияларни ўз ичига олади. Жиддий ножўя реакцияларга ангионевротик шиш, гиперкалиемия, буйрак ёки жигар етишмовчилиги, панкреатит, оғир тери реакциялари ва нейтропения/агранулоцитоз киради.

Рамиприл билан даволашда пайдо бўладиган ножўя самаралар аъзолар тизими бўйича мувофиқ гуруҳлар ва пайдо бўлишини тез-тезлигига қараб таснифланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача), кам (≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача), жуда кам (≤ 1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Ҳар бир гуруҳ чегарасида препаратнинг ножўя самаралари аҳамиятини камайиши тартибида берилган.

Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар

-тез-тез эмас: миокардиал ишемия, стенокардия ёки миокард инфаркти, тахикардия, аритмия, юрак уришини ҳис қилиш, периферик шишларни ҳам қўшиб.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

-тез-тез эмас: эозинофилия;

-кам: лейкоцитлар (нейтропения ва агранулоцитозни ҳам қўшиб), эритроцитлар, гемоглобин, тромбоцитлар миқдорини пасайиши;

-номаълум: суяк кўмигини етишмовчилиги, панцитопения, гемолитик анемия.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар

-тез-тезлиги номаълум: антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдроми (СНС АДГ).

Марказий нерв тизими томонидан бузилишлар

-тез-тез:бош оғриғи, бош айланиши;

-тез-тез эмас: вертиго, парестезия, агвезия,дисгвезия;

-кам: тремор, мувозанатни бузилиши;

-номаълум: церебрал ишемия, ишемик инсульт, транзитор ишемик ҳужум, кўникмаларни психомотор бузилиши, ачишиш ҳисси, паросмияни ҳам қўшиб.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

-тез-тез эмас: кўришни бузилишлари, кўришни ноаниқлигини ҳам қўшиб;

-кам: конъюнктивит.

Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринт бузилишлар

-кам: эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

-тез-тез: қуруқ жарангли йўтал, бронхит, синусит, ҳансираш;

-номаълум: бронхоспазм, астма, бурунни битишини ҳам қўшиб.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

-тез-тез: меъда-ичак яллиғланиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қоринда дискомфорт, диарея, кўнгил айниши, қусиш;

-тез-тез эмас: панкреатит, панкреатик ферментларнинг даражасини ошиши, ингичка ичакни ангионевротик шиши, қориннинг юқори қисмида оғриқ, гастрит, қабзият, оғизни қуришини ҳам қўшиб;

-кам: глоссит;

-номаълум: афтоз стоматит.

Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

тез-тез эмас: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, диурезни ошиши, илгариги протеинурияни ёмонлашиши, қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

-тез-тез: тошма, хусусан макулопапулез;

-тез-тез эмас: шиш, қичишиш, гипергидроз;

-кам: эксфолиатив дерматит, эшакеми, онихолизис;

-жуда кам: ёруғликка сезувчанлик реакциялари;

-номаълум: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, пемфигус, псориазни зўрайиши, псораизсимон дерматит, пемфигоид ёки лихеноид экзантема ёки энантема, алопеция.

Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

-тез-тез: мушак спазмлари, миалгия;

-тез-тез эмас: артралгия.

Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар

тез-тез: қонда калий даражасини ошиши;

-тез-тез эмас: анорексия, иштаҳани пасайиши;

-номаълум: қонда натрий даражасини пасайиши.

Томирлар томонидан бузилишлар

-тез-тез: гипотензия, қон босимини ортостатик пасайиши, ҳушдан кетиш;

-тез-тез эмас: гиперемия;

-кам: томирларнинг стенози, гипоперфузия, васкулит;

-номаълум: Рейно синдроми.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойи

-тез-тез: кўкракда оғриқ, чарчоқлик;

-тез-тез эмас: иситма;

-кам: астения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

-номаълум: анафилактик ёки анафилактоид реакциялар, антинуклеар антителалар миқдорини ошиши.

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар

-тез-тез эмас:жигар ферментлари ва/ёки боғланган билирубин даражасини ошиши;

-холестатик сариқлик, гепатоцеллюляр шикастланишлар;

-ўткир жигар етишмовчилиги, холестатик ёки цитолитик гепатит.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар

-тез-тез эмас: қайтувчи эректил дисфункция, либидони пасайиши;

-номаълум: гинекомастия.

Руҳият томонидан бузилишлар

 -тез-тез эмас: кайфиятни йўқлиги, безовталик, асабийлик, қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқучанлик;

-кам: онгни чалкашиши;

-номаълум: диққатни бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Рамиприлга, препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига ёки бошқа ААФ ингибиторларига юқори сезувчанлик.
  • Анамнездаги ангионевротик шиши.
  • Қонни манфий зарядланган юза билан контактига олиб келувчи экстракорпорал даволаш.
  • Буйрак артерияларининг гемодинамик ахамиятли икки томонлама стенози, якка буйрак артериясини стенози.
  • Ҳомиладорликни иккинчи ва учинчи уч ойликлари.
  • Гипотензияси ёки гемодинамикаси беқарор бўлган пациентлар.
  • Қандли диабети бўлган ёки ўртача/оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (СКФ ≤60 мл/мин/1,73 м2) Амприлан® ни алискирен сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар

Юқори гидравлик ўтказувчанлиги (масалан, полиакрилонитрил мембрана) мембраналарни ишлатиш билан диализ ёки геофильтрация каби қонни манфий зараядланган юзалар билан контактига олиб келувчи экстракорпорал даволаш ва декстран сульфати билан липопротеинларни паст зичликдаги аферези, ўткир анафилактоид реакциялар ривожланиши ҳавфини оширади. Бу даволашни зарурати бўлганда диализ учун бошқа тур мембраналарни ва гипотензив препаратларнинг бошқа синфини ишлатиш имкониятини кўриш лозим.

Клиник синовларнинг натижалари, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари ёки алискиренни  ишлатиш билан ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини икки томонлама блоклаш, монотерапия билан солиштирганда гипотония, гиперкалиемия ва буйраклар фаолиятини бузилиши (ўткир буйрак етишмовчилигини ҳам қўшиб) каби ножўя самаралар ривожланишини юқорироқ тез-тезлиги билан ассоциацияланади.

Ишлатишдаги эҳтиёткорлик чоралари

Калий тузлари, гепарин, калий тежовчи диуретиклар ва калийнинг плазмадаги даражасини оширувчи бошқа моддалар (шу жумладан ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, такролимус, циклоспорин)

Гиперкалиемиянинг олдини олиш учун қонда калийнинг даражасини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади.

Триметоприм ва сульфометаксазол/триметоприм: ААФ ингибиторларини триметоприм ёки сульфометаксазол/триметоприм (Ко-тримоксазол) фиксацияланган мажмуаси билан бир вақтда қўллашда гиперкалиемия ривожланишини ҳавфи ошади.

Антигипертензив препаратлар (масалан, диуретиклар) ва артериал босимни камайтирувчи бошқа моддалар (масалан, нитратлар, трициклик антидепрессантлар, анестетиклар, алкоголни ўткир истеъмол қилиш, баклофен, альфузозин, доксасозин, празозин, тамсулозин, теразозин)

Гипотензия ривожланишини ҳавфи бўлиши мумкин.

Вазопрессор симпатомиметиклар ва антигинертензив самарани пасайтирувчи бошқа моддалар (масалан, изопротеренол, добутамин, допамин, адреналин)

Қон босимини назорат қилиш тьавсия этилади.

Аллопуринол, иммунодепрессантлар, кортикостероидлар, прокаинамид, цитостатиклар ва қон ҳужайралари миқдорини ўзгартириши мумкин бўлган бошқа моддалар

Гематологик реакцияларни юқори эҳтимоли.

Литий тузлари

ААФ ингибиторлари литийнинг чиқарилишини камайтириши мумкин, бунинг оқибатида унинг токсиклиги ошади. Литийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Диабетга қарши препратлар, инсулинни ҳам қўшиб

Гипогликемик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Қонда глюкозанинг даражасини назорат қилиш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва ацетилсалицил кислота

Антигипертензив самарани пасайиши кузатилади. ААФ ингибиторлари ва НЯҚП бир вақтда қўллаш буйрак фаолиятининг бузилиши ҳавфини ошириши ва калиемияни ошириши мумкин.

mTOR ингибиторлари (mammalian Target of Rapamycin-сут эмизувчиларнинг ҳужайраларидаги рапамициннинг нишони), масалан, темсиролимус, эвролимус, сиролимус.

ААФ ингибиторлари билан mTOR ингибиторларини бир вақтда олаётган пациентларда, ангионевротик шиши ривожланиши тез-тезлигини ошиши кузатилган.

Махсус кўрсатмалар

Махсус популяциялар

Гипертония ҳавфи бўлган пациентлар

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизими кучли фаолланган пациентлар

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизими кучли фаолланган пациентларда ААФ (иААФ) ингибиторлари таъсири остида, айниқса ААФ ингибиторлари ёки йўлдош диуретиклар биринчи марта ёки оширилган дозада биринчи марта қўлланганда, артериал босимни кескин тушиши ва буйраклар фаолиятини ёмонлашишини ҳавфи бўлади.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини фаоллашиши ва қон босими шифокор  назорати остида бўлиши керак, масалан, қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда:

  • оғир артериал гипертензияли;
  • декомпенсацияланган димланган юрак етишмовчилигили;
  • чап қоринчага оқиб келиш ёки оқиб чиқишни гемодинамик қийинлигида (масалан, аортал ёки митрал клапаннинг стенози);
  • буйрак артериясини бир томонлама стенози ва иккинчи фаолият кўрсатаётган буйракли;
  • тузлар ва суюқликни ривожланаётган ёки мавжуд бўлган етмаслигили (шу жумладан диуретикларни олаётган пациентлар);
  • жигар циррозили ва/ёки асцитли;
  • хирургик аралашувларда ёки гипотония чақирувчи дори воситалари билан анестезия вақтида.

Даволашни бошлаш олдидан пациентдаги дегидратацияни, гиповолемияни ёки туз етишмовчилигини йўқотиш тавсия этилади (юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бу тўғриловчи ҳаракатлар ҳажм юкламаси ҳавфидан сақланиш учун, синчиклаб баҳоланиши керак).

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААС) икки томонлама блокланиши

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини икки томонлама блокланиши монотерапия билан солиштирганда гипотония, гиперкалиемия ривожланишини юқори ҳавфи ва буйраклар фаолиятини бузилишлари (ўткир буйрак етишмовчилигини ҳам қўшиб, ассоциацияланади. ААФ ингибиторларини, ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (БРАII) ёки алексиренни қўллаш билан РААС ни икки томонлама блокадасини тавсия қилиш мумкин эмас.

Бирга қўллаш мутлоқ кўрсатилган ҳолда, мутахассисларни синчиков кузатуви ва албатта буйраклар фаолияти, сув-электролит баланси ва артериал босимни мониторинг қилиш керак.

ААФ ингибиторлари ва ангиотензин I рецепторларининг блокаторлари, диабетик нейропатияси бўлган бўлган пациентларга бир вақтда буюрилмаслиги керак.

Ўткир гипотензияда юрак ишемияси ёки бош мия ишемияси бўлган пациентлар

Даволашни бошланғич даврида махсус тиббий кузатув талаб этилади.

Хирургик аралашувлар

Рамиприл каби ААФ ингибиторлари билан даволаш иложи борича режалаштирилаётган хирургик аралашувдан бир кун олдин тўхтатилиши керак.

Буйраклар фаолиятини назорати

Даволаш вақтида, айниқса даволашни биринчи ҳафтасида ва уни бошлагунча буйраклар фаолиятини назорат қилиш ва дозани тўғрилаш керак. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, айниқса, синчиков назорат талаб этилади. Айниқса димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда ёки буйрак трансплантациясидан кейин, буйраклар фаолиятининг бузилишини ҳавфи мавжуд бўлади.

Ангионевротик шиш

ААФ ингибиторларини, рамиприлни ҳам қўшиб, олган пациентларда ангионевротик шиш ривожланиши ҳақида хабар берилган. Бу пациентларда қоринда оғриқлар кузатилган (кўнгил айниши, қусиш билан ёки уларсиз). Ангионевротик шиш ривожланишини ҳавфи, шунингдек, mTOR ингибиторлари каби (масалан, темсиролимус, эверолимус, сиролимус) препаратларни ёки вилдаглиптин бир вақтда олаётган пациентларда ҳам юқори бўлиши мумкин.

Ангионевротик шиш пайдо бўлганда Амприлан® билан даволашни тўхтатиш керак. Шошилинч даволашни дархол бошлаш керак. Пациент симптомлар бутунлай йўқолгунича ҳеч бўлмаганда 12 дан 24 соатгача кузатув остида бўлиши керак.

Десенсибилизациядаги анафилактик реакциялар

Ҳашоротларнинг заҳари ва бошқа аллергенларга анафилактик ва анафилактоид реакциялар кўринишларини пайдо бўлиш эҳтимоли ва оғирлиги, ААФ ингибиторлари қўлланганда ошади. Десенсибилизацияни ўтказишгача Амприлан® билан даволашни тўхтатиш имкониятини кўриш керак.

Электролитлар миқдорини назорати

Гиперкалиемия

ААФ ингибиторлари, Амприлан® ни ҳам қўшиб, даволаш олаётган пациентларда гиперкалиемия ривожланиши ҳақида хабар берилган. Буйрак етишмовчилиги бўлган, ≥ 70 ёшда, назорат қилинмайдиган қандли диабетда, шунингдек, калий тузлари, калий сақловчи диуретиклар ва бошқа калийнинг плазмадаги даражасини оширувчи фаол моддаларни олаётган пациентларда, ёки сувсизланиш, ўткир юрак декомпенсацияси, метаболик ацидозда, гиперкалиемия ривожланишини ҳавфи пайдо бўлади. Ҳамма санаб ўтилган препарталарни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқлигида, калийнинг плазмадаги даражасини мунтазам мониторинг қилиш керак.

Гипонатриемия

Рамиприл олаётган айрим пациентларда кейинги натрийурия ривожланиши билан антидиуретик гормоннинг (АДГ) (СНСАДГ) ноадекват секрецияси синдроми кузатилган. Кекса пациентларда ва гипонатриемия ривожланишини ҳавфи бўлган бошқа пациентларда натрийнинг миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Нейтропения/агранулоцитоз

Кам нейтропения/агранулоцитоз, шунингдек, тромбоцитопения ва анемия, суяк кўмиги фаолиятини бостирилиш ҳам кузатилган. Лейкопенияни олдини олиш учун лейкоцитлар миқдорини мониторинг қилиш тавсия этилади. Коллагенозлар (масалан, эритрематоз югирик ёки склеродермия) билан бирга кечувчи буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларни даволашни бошланғич даврида ва қон манзарасининг ўзгаришларини чақирувчи дори воситалар қабул қилганда синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Этник фарқлар

ААФ ингибиторларини қўллаш оқибатида ангионевротик шиш кўпроқ қора танли пациентларда пайдо бўлади. Қон босимини пасайтириш учун ААПФ ингибиторларини, рамиприлни ҳам қўшиб қўллаш, қора танли пациентларда камроқ самарали бўлиши мумкин (яъни, бу популяцияда ренин даражаси паст бўлган артериал гипертензияли пациентлар кўпроқ учрайди).

Йўтал

ААФ ингибиторларини олаётган пациентларда, қуруқ, тўхтамайдиган, даволаш тўхтатилгандан кейин йўқоладиган йўтал бўлиши кузатилган. Йўтал чақирувчи ААФ ингибиторлари, йўталнинг дифференциал диагностикасида қўшимча сифатида кўрилишлари мумкин.

Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари ҳақида қўшимча маълумот

Амприлан® лактоза сақлайди. Галактозани наслий ўзлаштираолмайдиган, лактаза етишмовчилиги ва глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга Амприлан® ни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Хомиладорлик

Амприлан® ни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида қўллаш тавсия этилмайди ва ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ташҳис қилинганда, ААФ ингибиторлари билан даволашни дарҳол тўхтатиш, ва, зарурати бўлган ҳолда, муқобил даволашни бошлаш керак.

Ангиотензин-айлантирувчи фермент/ангиотензин II рецепторининг антагонистини иккинчи ва учинчи уч ойликларида ингибиция қилиниши, маълумки, одам фетотоксиклигини (буйраклар фаолиятини пасайиши, олигогидроамниоз, калла суягини суякланишини секинлашиши) ва янги туғилганлар учун токсикликни (буйрак етишмовчилиги, гипотония, гиперкалиемия) индукциялайди. Оналари ААФ ингибиторларини олган гўдакларни гипотония, олигурия ва гиперкалиемияга диққат билан кузатиш керак. Амприлан® препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик юз берган ҳолда, иложи борича тезроқ, уни қабул қилишни тўхтатиш ва пациентни, уни қўллаганда бола учун ҳавф энг кам бўладиган бошқа препаратларни қабул қилишга ўтказиш керак.

Эмизиш

Эмизиш вақтида рамиприлни қўллаш ҳақида маълумот етарли бўлмаганлиги туфайли, эмизиш вақтида Амприлан® ни қўллаш тавсия этилмайди. Агар Амприлан® билан даволаш зарур бўлса, унда эмизиш тўхтатилиши керак.

Автомобил ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Айрим ножўя таъсирлари (масалан, бош айланиши каби, артериал босимнинг пасайишини симптомлари) пациентни диққатни жамлаш қобилиятини  бузиши мумкин ва, демак, ва бу қобилиятлар алоҳида аҳамиятга эга бўлган вазиятларда (масалан, транспорт воситалари ёки ускуналарни бошқаришда) ҳавф туғдиради.

Бу самараларини эҳтимоли даволашни бошида ёки бошқа препаратлардан ўтишда кўпроқ бўлади. Биринчи доза қабул қилинганидан кейин ва кейинги уни оширишда, бир неча соат давомида автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳаддан зиёд периферик вазодилатация (яққол артериал гипотензия,шок), брадикардия, сув-электролит балансини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Даволаш: бирламчи детоксикация (меъдани ювиш, адсорбентларни юбориш), гемодинамик барқарорликни тиклаш, альфа-1-адренергик агонистларни ёки ангиотензин II ни (ангиотензинамид) юбориш.

АБ, буйрак фаолиятини ва қон зардобида калийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак. Интоксикацияни бартараф қилиш учун гемодиализнинг самарадорлиги аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

7 ёки 10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва альюмин фольга блистерда.

2, 4, 8, 12 ёки 14 блистерлар (7 таблеткадан блистерда) ёки 3, 6 ёки 9 блистерлар (10 таблеткадан блистерда) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1,25 мг таблеткалар: 2 йил.

2,5 мг, 5 мг ва 10 мг таблеткалар: 3 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти билан берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.