Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Димиа® 3 мг/0,02 мг, плёнка қобиқ билан қопланган дроспиренон ва этинилэстрадиол таблеткалари.
Мажмуавий гормонал контрацептивлар (МГК) тўғрисида муҳим маълумот:
- МГК тўғри қўлланилган тақдирда, қайтарилувчан контрацепциянинг энг ишончли усулларидан бири ҳисобланади;
- МГК қўлланилганда, айниқса, биринчи йил қабул қилиниши мобайнида ёки танаффусдан сўнг қабул қилиш тикланганда 4 ёки ундан ортиқ ҳафта мобайнида вена ва артерияларда қон ивиб қолиши (тромб) пайдо бўлишининг бироз кучайган хавфи мавжуд бўлади;
- Илтимос, агар Сизда тромбоз симптомлари бор деб ўйласангиз, эътиборли бўлинг ва шифокорга мурожаат қилинг (“Тромблар” 2-бўлимига қаранг).
Ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумотлар берилган.
– Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Уни яна бир марта ўқиб чиқиш зарурати юз бериши мумкин;
– Сизда қўшимча саволлар бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг;
– Ушбу препарат фақат Сиз учун мўлжалланган. Уни бошқа шахсларга берманг. Ушбу препарат уларга зиён етказиши мумкин;
– Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлган тақдирда, илтимос, бу тўғрисида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг. Ушбу илова-варақада қайд этилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқли (4-бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа мундарижаси:
- Димиа® қандай препарат ва у нима учун қўлланилади
- Димиа® препарат қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
- Димиа® препаратини қандай қабул қилинади
- Эҳтимолий ножўя самаралар
- Димиа® препаратни қандай сақлаш керак
- Ўрам таркиби ва қўшимча маълумотлар
- Димиа® қандай препарат ва у нима учун қўлланилади
- Димиа® таблеткалардаги контрацептивлардан иборат бўлиб, ҳомиладорлик бошланишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.
- Ўрамдаги 24 та оқ рангли таблеткадан ҳар бири таркибида кам миқдорли иккита ҳар хил гормон мавжуд бўлиб, улар дроспиренон ва этинилэстрадиол деб номланади.
- 4 та яшил таблетка таркибида фаол моддалар мавжуд эмас, шу туфайли ҳам плацебо деб номланади.
- Таркибида иккита гормон мавжуд контрацептив таблеткалар мажмуавий таблеткалар деб номланади.
- Димиа® плёнка қобиқ билан қопланган препаратни қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак?
Умумий маълумотлар
Димиа® препаратни қабул қилишни бошлашингиздан олдин, Сиз 2-бўлимда тақдим қилинган тромб пайдо бўлиши тўғрисидаги маълумотларни ўқиб чиқишингиз керак. Тромб пайдо бўлишининг эҳтимолий симптомлари тўғрисида билиш жуда муҳим – “Тромблар” 2-бўлимига қаранг.
Димиа® препаратини қабул қилишга киришишингиздан олдин, шифокор Сизга ўз соғлиғингиз ва яқин қариндошларингиз соғлиғи тўғрисида бир неча саволлар беради. Шифокор Сизнинг артериал қон босимингизни ўлчайди ва Сизнинг аҳволингизга қараб, бир неча таҳлиллар (анализлар) тайинлаши ҳам мумкин.
Ушбу илова-варақада Димиа® препаратини қабул қилиш тўхтатилишини талаб қиладиган ёки Димиа® препаратининг ишончлилиги пасайиши мумкин бўлган бир неча вазиятлар қайд этилган. Бундай вазиятларда Сиз ёхуд жинсий алоқалардан сақланишингиз, ёхуд контрацепциянинг ногормонал усуллари, масалан, презерватив ёки бошқа тўсиқли усуллардан фойдаланишингиз керак.
Календар ёки ҳарорат усулларидан фойдаланманг. Улар ишончсиз бўлиши мумкин, чунки Димиа® препарати ҳароратнинг ҳар ойлик тебранишлари манзарасини ва цервикал шиллиқ сифатини ўзгартиради.
Димиа®, бошқа гормонал контрацептивлар каби ОИВ-инфекциялари (ОИТС) ёки жинсий йўл билан юқадиган ҳар қандай бошқа касалликлар ўтишидан ҳимоя қилмайди.
Димиа® препаратидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланманг:
Сизда қуйида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Димиа® препаратини қабул қилинмаслиги керак. Агар Сизда қуйида қайд этилган бирор-бир ҳолат мавжуд бўлса, илтимос, шифокорга бу тўғрисида хабар беринг. Шифокорингиз Сиз билан туғилиш миқдорини назорат қилишнинг мос муқобил усулларини муҳокама қилади.
Димиа® препаратидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланманг:
- агар Сизда оёқ томирларида тромблар (чуқур веналар тромбози (ЧВТ)), ўпка томирларида (ўпка артериясининг тромбоэмболияси (ЎАТЭ)) ёки бошқа органларда тромблар бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса);
- агар Сизда юқори тромб пайдо бўлиши билан бирга кечадиган касалликлар, масалан, С протеини танқислиги, S протеини танқислиги, III антитромбин танқислиги, V Лейден омили ёки фосфолипидларга антителалар мавжудлигидан хабардор бўлсангиз;
- агар Сизга операция қилиш талаб этилса ёки агар Сиз узоқ вақт мобайнида пиёда юрмаётган бўлсангиз (“Тромблар” бўлимига қаранг);
- агар Сизда қачондир инфаркт ёки инсульт юз берган бўлса;
- агар Сизда стенокардия (кўкракда қаттиқ оғриқни пайдо қиладиган ва инфарктнинг биринчи аломати бўлиши мумкин бўлган ҳолат) ёки вақтинча мияда қон айланиши бузилиши (ВМКБ – инсультнинг вақтинча симптомлари) касалликлари бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса);
- агар Сизда артерия тромбози хавфини кучайтириши мумкин бўлган қуйида қайд этилган касалликлардан бири мавжуд бўлса:
- томирлар шикастланишини ўз ичига оладиган оғир диабет;
- жуда юқори артериал қон босим;
- қон таркибида липидлар (холестерин ёки триглицеридлар)нинг жуда юқори даражаси;
- гипергомоцистеинемия деб номланадиган ҳолат;
- агар Сизда “аурали мигрень” деб номланадиган қаттиқ бош оғриғи бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса);
- агар Сизда жигар касаллиги бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса) ва жигарнинг функционал намуналари ҳамон меъёрдан четга чиқаётган бўлса;
- агар Сизнинг буйракларингиз етарлича яхши ишламаётган (буйрак етишмовчилиги);
- агар Сизда жигар ўсмаси бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса);
- агар Сизда кўкрак саратон касаллиги ёки жинсий органлар саратон касаллиги бўлса (ёки қачондир юзага келган бўлса) ёхуд мавжудлигига шубҳалансангиз;
- агар Сизда сабаби номаълум вагинал қон кетиш кузатилаётган бўлса;
- агар Сизда этинилэстрадиол ёки дроспиренонга ёки ҳар кандай препартни таркибий моддаларидан бирига аллергия бўлса (6-бўлимда қайд этилган). Аллергия қичишиш, тошма ёки шишиш орқали намоён бўлиши мумкин;
- Димиа® таркибида соя мойи мавжуд. Агар Сизда ер ёнғоққа ёки соя мойига аллергия бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилманг.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Димиа® препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Қайси ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш керак?
Қуйидаги ҳолатларда зудлик билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилинг: – агар Сиз тромбознинг эҳтимолий аломатларини сезиб қолган бўлсангиз: бу оёқ томирларидаги тромблар (масалан, чуқур веналар тромбози), ўпка томирларидаги тромблар (масалан, ўпка артериясининг тромбоэмболияси), инфаркт ёки инсультдан иборат бўлиши мумкин (қуйида “Тромблар” бўлимига қаранг). Ушбу жиддий ножўя самаралар симптомларининг тавсифи “Тромбозларни қандай аниқлаш керак” бўлимида келтириб ўтилган. |
Қуйида қайд этилган бирор-бир ҳолат Сизга дахлдор бўлса шифокорга хабар беринг.
Айрим вазиятларда Димиа® препаратини ёки ҳар қандай бошқа мажмуавий контрацептив препаратини қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Эҳтимол, шифокор Сизни мунтазам кўрикдан ўтказиши талаб қилиниши мумкин. Агар қуйида қайд этилган бирор-бир ҳолат Сизга дахлдор бўлса, Димиа® препаратини қабул қилиш бошлангунга қадар шифокорни бу тўғрисида хабардор қилишингиз керак:
- агар Сизнинг яқин қариндошингизда кўкрак саратон касаллиги бўлса ёки қачондир юзага келган бўлса;
- агар Сизда жигар ёки ўт пуфаги касаллиги бўлса;
- агар Сизда диабет касаллиги бўлса;
- агар Сизда депрессия ҳолатлари бўлса;
- агар Сизда Крон ёки ярали колит касаллиги (сурункали ичак яллиғланиши касаллиги) бўлса;
- агар Сизда тизимли қизил тери сили (тизимли қизил тери сили – Сизнинг иммун тизимингиз фаолиятини бузувчи касаллик) бўлса;
- агар Сизда гемолитик-уремик синдром (ГУС – қондаги тромблар буйрак етишмовчилигини юзага келтирадиган касаллик) бўлса;
- агар Сизда ўроқсимон-ҳужайравий анемия (қон қизил ҳужайралари ўзгариши билан бирга кечадиган ирсий касаллик) бўлса;
- агар Сизда қон таркибида липидлар даражаси юқори бўлса (гипертриглицеридемия) ёки оилада қуйидаги касаллик мавжуд бўлса: панкреатит ривожланиши юқори хавфи билан боғлиқ гипертриглицеридемия (ошқозоности бези яллиғланиши);
- агар Сизга операция қилиш талаб этилса ёки агар Сиз узоқ вақт мобайнида пиёда юрмаётган бўлсангиз (“Тромблар” 2-бўлимига қаранг);
- агар Сиз яқиндагина туққан бўлсангиз, Сизда тромб пайдо бўлиши хавфи кучайган бўлади. Туғишдан сўнг қанча муддатдан кейин Димиа® препаратини қабул қилишни бошлаш мумкинлигини шифокордан сўранг;
- агар Сизда териости веналар яллиғланиши касаллиги (сиртқи тромбофлебит) бўлса;
- агар Сизда веналарнинг варикоз кенгайиши касаллиги бўлса;
- агар Сизда эпилепсия касаллиги бўлса (“Димиа® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
- агар Сизда ҳомиладорлик даврида ёки бундан олдин жинсий гормонлар препаратини қабул қилиш шароитида биринчи марта пайдо бўлган касаллик (масалан, эшитиш қобилияти йўқотилиши, порфирия қон касаллиги, ҳомиладорлик даврида пуфакчалар кўринишида тери тошмаси (ҳомиладорлар герпеси), тартибсиз ҳаракатланишни юзага келтирадиган (Сиденгам шайтонлаши) асаб тизими касаллиги) бўлса;
- агар Сизда, айниқса, юзингизда “ҳомиладорлар доғлари” деб номланадиган бронза рангли пигмент доғлар (хлоазма) бўлса ёки қачондир юзага келган бўлса; бундай ҳолатда бевосита қуёш нури тушишидан ёки ультрабинафша нурлар таъсирига йўл қўйманг;
- агар Сизда ирсий ангионевротик шиш бўлса, эстрогенлар симптомларни юзага келтириши ёки оғирлаштириши мумкин; агар Сизда юз, тил ва/ёки томоқ шишиши ва/ёки ютинишда қийинчилик ёки тошма ва нафас олиш қийинлашиши билан намоён бўладиган ангионевротик шиш ривожланаётган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Агар Димиа® препаратини қабул қилиш шароитида Сизнинг аҳволингиз ёмонлашса, бу тўғрисида шифокорни хабардор қилиш керак.
Димиа® препаратини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
ТРОМБЛАР
Димиа® препарати каби мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилиш ушбу препаратини қабул қилувчиларда мазкур препаратини қабул қилмайдиганларга нисбатан тромблар пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Камдан-кам ҳолатларда тромб томирда қон оқимини бекитиб қўйиши ва жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.
Тромблар қуйидагича пайдо бўлиши мумкин:
- веналарда (“вена тромбози”, “вена тромбоэмболияси” ёки ВТЭ);
- артерияларда (“артериал тромбоз”, “артериал тромбоэмболия” ёки АТЭ).
Тромбоздан сўнг ҳар доим ҳам тўлиқ соғайиб кетиш кузатилавермайди. Камдан-кам ҳолатларда ушбу ҳолат жиддий узоқ муддатли таъсирларни юзага келтириши ва жуда камдан-кам ҳолатларда ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.
Шуни ёдда тутиш муҳимки, Димиа® препаратини қабул қилиш шароитида хавфли тромбознинг умумий хавфи паст даражали ҳисобланади.
ТРОМБОЗНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ КЕРАК
Агар Сиз қуйида қайд этилган аломатлар ёки симптомлардан бирини сезиб қолсангиз, зудлик билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилинг.
Сизда ушбу симптомлар кузатиладими? | Бу нима бўлиши мумкин? |
– бир оёқ шишиши ёхуд оёқ ёки товондаги веналар бўйлаб шишганлик, айниқса, қуйидагилар билан мувофиқликда:
– фақат тик турган ҳолатда ёки пиёда юриш вақтидагина Сиз ҳис қиладиган оёқдаги оғриқ ёки оғриғи зўрлик; – шикастланган оёқ исиши; – оёқ териси рангининг ўзгариши, масалан, оқариши, қизариши ёки кўкариб қолиши. |
Чуқур веналар тромбози |
– тўсатдан нафас олиш қийинлашиши ёки тез-тез нафас олиш;
– аниқ сабабсиз тўсатдан йўтал тутиши, қон аралаш бўлиши мумкин; – чуқур нафас олинганда кучайиши мумкин бўлган кўкракдаги кучли оғриқ; – ифодаланган беҳузурлик ёки бош айланиши; – тез-тез ёки норитмик юрак уриши; – қоринда кучли оғриқ.
Агар Сиз шубҳалансангиз, ушбу симптомлар тўғрисида, масалан, йўтал ёки нафас сиқилиши тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг. Улар унчалик жиддий бўлмаган ҳолат, масалан, нафас олиш йўллари инфекцияси (яъни, “шамоллашлар”) аломати бўлиши мумкин. |
Ўпка артерияси тромбоэмболияси |
Симптомлар кўпроқ битта кўз томонидан кузатилади:
– тўсатдан кўриш қобилиятининг йўқотилиши ёки – кўриш қобилияти йўқотилгунга қадар кучайиб борадиган ноаниқ кўриш (оғриқли сезгиларсиз). |
Тўрпарда веналари тромбози (кўздаги тромб) |
– кўкракдаги оғриқ, ўзини ноқулай сезиш, босим, ўзини оғир ҳис қилиш;
– қўлда ёки кўкрак суяги остида, кўкрак қисиши ёки тўлиб кетиши ҳисси; – тўлиб кетиши, овқат ҳазм бўлиши бузилиши ёки бўғилиш ҳисси; – бел, пастки жағ, томоқ, қўл ва ошқозонга тарқалиши (иррадиацияси) билан бирга кечадиган тананинг юқори қисмидаги ноқулайлик; – кўп терлаш, кўнгил айниши, қайт қилиш ва бош айланиши; – ниҳоят даражада ҳолсизик, хавотирланиш ёки нафас сиқилиши; – тез-тез ёки норитмик юрак уриши. |
Миокард инфаркти |
– тўсатдан ҳолсизланиш ёки юз, қўл ва оёқларнинг увушиб қолиши, айниқса, тананинг бир томонидан;
– тўсатдан юзага келган фикрлашдаги чалкашлик, нутқ ёки англаш бузилиши; – тўсатдан бир ёки ҳар икки кўзда кўриш қобилияти бузилиши; – тўсатдан юришдаги мураккабликлар, бош айланиши, ҳаракатланишдаги мувозанат ва координациянинг бузилиши; – маълум сабабларсиз тўсатдан, ифодаланган ёки узоқ вақт давом этадиган бош оғриғи; – ҳушдан кетиш ёхуд томир тортишиш ёки томир тортишишсиз беҳузурлик ҳисси.
Баъзан инсульт симптомлари деярли шу заҳоти ўз-ўзидан тўхтатилади, соғлиқ тўлиқ тикланади, бироқ Сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз керак, чунки Сиз такрорий инсульт хавфига дуч келишингиз мумкин. |
Инсульт |
– қўл-оёқларнинг шишиши ёки кўкариб қолиши;
– қориндаги кучли оғриқ (ўткир қорин оғриғи). |
Тромблар бошқа томирларни беркитиб қўяди |
ВЕНА ТРОМБОЗЛАРИ
Агар венада тромб пайдо бўлса, нима юз бериши мумкин?
- Мажмуавий гормонал контрацептивларнинг қўлланилиши веналарда тромблар пайдо бўлиши (вена тромбози) хавфининг кучайиши билан боғлиқ. Шунга қарамай, ушбу ножўя самаралар камдан-кам ҳолатларда юз беради. Кўпинча улар мажмуавий гормонал контрацептивларнинг биринчи йил қўлланилиши мобайнида пайдо бўлади.
- Агар тромб оёқ ёки товон венасида пайдо бўлса, у чуқур веналар тромбозини (ЧВТ) юзага келтириши мумкин.
- Агар тромб оёқ томирларидан кўчиб, ўпка томирларида тиқилиб қолса, у ўпка эмболиясини юзага келтириши мумкин.
- Жуда камдан-кам ҳолатларда тромб бошқа орган, масалан, кўз вена томирида (тўрпарда веналари тромбози) юзага келиши мумкин.
Вена тромби пайдо бўлиш хавфи қачон энг юқори бўлади?
Вена тромбининг пайдо бўлиш хавфи биринчи марта тайинланган мажмуавий гормонал контрацептивнинг биринчи йил қўлланилиши мобайнида энг юқори бўлади. Агар Сиз танаффусдан сўнг 4 ёки ундан ортиқ ҳафта мобайнида мажмуавий гормонал контрацептив (худди шундай ёки бошқа препарат) қабул қилинишини такроран бошласангиз ҳам венада қон ивиб қолиши (тромб) юзага келиш хавфи юқори бўлиши мумкин.
Биринчи йилдан сўнг вена тромбининг пайдо бўлиш хавфи пасаяди, бироқ барибир мажмуавий гормонал контрацептив қабул қилмаётганларга нисбатан бироз юқори бўлиб қолади.
Димиа® препарати қўлланилиши бекор қилингандан сўнг тромбнинг пайдо бўлиши бир неча ҳафта мобайнида меъёрий кўрсаткичга қайтади.
Тромб пайдо бўлиш хавфи қандай?
Тромбнинг пайдо бўлиш хавфи Сизнинг ўз вена тромбоэмболия хавфига ва Сиз қабул қилаётган мажмуавий гормонал контрацептив турига боғлиқ бўлади.
Оёқ ёки ўпка томирларида тромб (ЧВТ ёки ЎАТЭ) пайдо бўлиш умумий хавфи Димиа® препаратини қабул қилиш шароитида жуда кичик даражада бўлади:
- мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилмаётган ва ҳомиладор бўлмаган 10000 нафар аёлдан бир йил ичида тахминан 2 нафарида тромбоз ривожланади;
- таркибида левоноргестрел, норэтистерон ёки норгестимат мавжуд бўлган мажмуавий гормонал контрацептивни қабул қилаётган 10000 нафар аёлдан бир йил ичида тахминан 5-7 нафарида тромбоз ривожланади;
- таркибида дроспиренон, масалан, Димиа® дори воситаси мавжуд бўлган мажмуавий гормонал контрацептивни қабул қилаётган 10000 нафар аёлдан бир йил ичида тахминан 9-12 нафарида тромбоз ривожланади.
Ҳар бир муайян бемор учун тромбоз хавфи бир-биридан фарқ қилади (қуйидаги “Вена тромби пайдо бўлишининг хавфини оширадиган омиллар” бўлимига қаранг).
Бир йил ичида тромбоз ривожланиши хавфи | |
Таблеткалар/пластирлар/ҳалқалар кўринишидаги мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилмаётган ва ҳомиладор бўлмаган аёллар | 10000 нафар аёлга тахминан 2 та ҳолат |
Таркибида левоноргестрел, норэтистерон ёки норгестимат мавжуд бўлган таблеткалар кўринишидаги мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар | 10000 нафар аёлга тахминан 5-7 та ҳолат |
Таркибида дроспиренон, масалан, Димиа® дори воситаси мавжуд бўлган таблеткалар кўринишидаги мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилаётган аёллар | 10000 нафар аёлга тахминан 9-12 та ҳолат |
Вена тромби пайдо бўлишининг хавфини оширадиган омиллар
Димиа® препаратини қабул қилиш шароитида тромбнинг пайдо бўлиш хавфи даражаси кам бўлади, бироқ айрим ҳолатларда у кўпайиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларда Сиз хавф гуруҳида бўласиз:
- агар Сизда ортиқча вазн бўлса (тана оғирлиги индекси энг камида 30 кг/м2);
- агар Сизнинг яқин қариндошингиз ёшлигида (50 ёшдан кичик ёшда) оёғида, ўпкасида ёки бошқа органида тромбоз юзага келган бўлса; бундай ҳолатда Сизда ирсий қон қуюлиши касаллиги бўлиши мумкин;
- агар Сизга операция талаб қилинса ёки Сиз жароҳатланиш ёки касаллик туфайли узоқ вақт ҳаракатсиз ҳолатда бўлсангиз ёхуд Сизнинг оёғингиз гипсланган бўлса; операциягача бир неча ҳафта олдин ёки Сиз камроқ ҳаракатланаётган давр мобайнида Димиа® препаратини қўлланилишини бекор қилиш керак. Агар Сиз Димиа® препаратини қўлланилишини бекор қилишингиз зарур бўлса, ушбу препаратни қабул қилишни қачон тиклаш мумкинлиги тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг;
- агар Сиз 35 ёшдан катта ёшда бўлсангиз;
- агар Сиз бир неча ҳафта олдин туққан бўлсангиз.
Сизда хавф омиллари қанчалик кўп бўлса, Сиз учун тромб пайдо бўлиши хавфи шунчалик юқори бўлади.
Самолётда учишлар (4 соатдан кўпроқ давомийликда), айниқса, агар Сизда юқорида қайд этилган бошқа хавф омиллари мавжуд бўлса, тромбоз хавфини вақтинча ошириши мумкин.
Ўзингиздаги мавжуд ҳолатлар тўғрисида иккиланаётган бўлсангиз ҳам шифокорни хабардор қилиш жуда муҳим. Шифокорингиз Димиа® препаратини қабул қилишни тўхтатиш кераклигини тавсия этиши мумкин.
Сиз ушбу препаратни қабул қилаётган вақт мобайнида нимадир ўзгарса, масалан, Сизнинг қариндошингизда номаълум сабаб бўйича тромбоз пайдо бўлса ёки Сизнинг вазнингиз сезиларли оғирлашган бўлса, бу тўғрисида шифокорни хабардор қилинг.
АРТЕРИАЛ ТРОМБОЗЛАР
Агар артерияда тромб пайдо бўлса нима юз бериши мумкин?
Вена тромби каби артерия тромби ҳам жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин. Масалан, у инфаркт ёки инсультга сабаб бўлиши мумкин.
Артериал тромб пайдо бўлиши хавфини кучайтирадиган омиллар
Шуни қайд этиш муҳимки, Димиа® препаратини қабул қилиш шароитида инфаркт ёки инсульт хавфи кам ҳисобланади, бироқ қуйидаги ҳолатларда кучайиши мумкин:
- ёш улғайган сайин (35 ёшдан катта ёшда);
- агар Сиз тамаки чексангиз. Агар Сиз мажмуавий гормонал контрацептивларни, масалан, Димиа® қабул қилаётган бўлсангиз, чекишни ташлашингиз керак. Агар Сиз чекишни ташлай олмасангиз ва 35 ёшдан катта ёшда бўлсангиз, шифокор Сизга бошқа контрацепция усулини тавсия этиши мумкин;
- агар Сизда ортиқча вазн бўлса;
- агар Сизда артериал қон босим юқори бўлса;
- агар Сизнинг яқин қариндошингизда ёшлигида (50 ёшдан кичик ёшда) инфаркт ёки инсульт юз берган бўлса. Бундай ҳолатда, Сизда инфаркт ёки инсульт хавфи юқори бўлади;
- агар Сизнинг яқин қариндошингизда қон таркибида липидлар (холестерин ёки триглицеридлар) даражаси юқори бўлса;
- агар Сизда “аурали мигрень” деб номланадиган қаттиқ бош оғриғи бўлса;
- агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар бўлса (клапанлар касалликлари, юрак бўлмаси фибрилляцияси деб номланадиган юрак уриш мароми бузилиши);
- агар Сизда диабет касаллиги бўлса.
Агар Сизда юқорида қайд этилган ҳолатлардан биттадан ортиқ ҳолат мавжуд бўлса ёки агар улардан бирор-бири Сизда айниқса ифодаланган даражада кечаётган бўлса, тромбоз хавфи янада юқори бўлади.
Агар Сизда Димиа® препаратини қабул қилаётган вақтингизда нимадир ўзгарса, масалан, Сиз чекишни бошласангиз ёки Сизнинг қариндошингизда номаълум сабаб бўйича тромбоз пайдо бўлса ёки Сизнинг вазнингиз сезиларли оғирлашган бўлса, бу тўғрисида шифокорни хабардор қилинг.
Димиа® ва саратон касаллиги
Таблеткаларда мажмуавий препаратларни қабул қилувчи аёлларда сут безлари саратон касаллиги нисбатан кўпроқ учрайди, бироқ бунинг терапия билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги номаълум. Масалан, бу кўпинча аниқланадиган ўсмалар билан боғлиқ бўлиши мумкин, чунки мажмуавий контрацептивларни қабул қилувчи аёллар кўпроқ шифокор қабулида бўладилар.
Мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилиш бекор қилингандан сўнг, сут безлари ўсмалари тез-тезлиги аста-секин пасайиб боради. Сут безлари ҳолатини мунтазам текшириб бориш ва агар Сиз қаттиқлик сезсангиз албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.
Камдан-кам ҳолатларда контрацептивларни қабул қилган аёлларда жигар хавфсиз ўсмалари, нисбатан кўпроқ хавфли ўсмалари қайд этилган. Агар Сизни қориндаги одатдагидан бошқача кучли оғриқ безовта қилса, шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳайз даври (менструациялар) ўртасида қон кетиши
Димиа® препаратини биринчи ойлар қабул қилиш мобайнида Сизда кутилмаган қон кетишлар кузатилиши мумкин (плацебо қабул қилишдан ташқари). Агар бундай ҳолат бир неча ой давом этса ёки бир неча ойдан кейин бошланса, шифокор кўригидан ўтишингиз керак.
Плацебо қабул қилиш вақтида қон кетиш ҳолати юз бермаса нима қилиш керак?
Агар Сиз ҳамма оқ рангли таблеткаларни тўғри қабул қилган бўлсангиз, Сизда қайт қилиш ёки ифодаланган диарея ҳолатлари юз бермаган бўлса ва Сиз бошқа ҳеч қандай препаратларни қабул қилмаган бўлсангиз, ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам.
Агар қон кетиш икки марта такрорланмаган бўлса, Сиз ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли мавжуд. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Ҳомиладорлик йўқлигига аниқ ишончингиз комил бўлмагунгача навбатдаги қадоқ идишдаги дори-дармон воситасини қабул қилишни бошламанг.
Димиа® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори воситасини қабул қилган бўлсангиз, қабул қилаётган бўлсангиз ёки келгусида қабул қилсангиз бу тўғрисида шифокорни ёки фармацевтни хабардор қилинг.
Шифокорни ҳозирда қандай препаратлар ёки доривор ўсимлик воситаларини қабул қилаётганлигингиз тўғрисида ҳар доим хабардор қилинг. Шунингдек, Сизга бошқа препаратни тайинлаётган шифокорни ёки стоматологни (ёки фармацевтни) Димиа® препаратини қабул қилаётганлигингиз тўғрисида хабардор қилинг.
Шифокор Сизга қўшимча контрацептив воситалари (масалан, презервативлар)дан қандай даврийликда фойдаланиш кераклиги ёки керак эмаслигини айтади.
Айрим препаратлар Димиа® препаратининг қондаги фаол моддалари концентрациясига таъсир кўрсатиши, уларнинг қабул қилиниши контрацептив самарадорлигини пасайтириши ва қон кетиши кучайишига олиб келиши мумкин. Бундай дори воситаларига қуйидаги касалликларни даволаш учун препартларидан иборат:
- тутқаноқ касалликлари (масалан, примидон, фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, окскарбазепин);
- сил касали (масалан, рифампицин);
- ОИВ-инфекциялари ва С гепатити (қайта транскриптаза нонуклеозид ингибиторлари ҳамда ритонавир, невирапин ва эфавиренз каби протеаз ингибиторлари) ва бошқа инфекциялар (гризеофульвин);
- ўпка томирларида юқори артериал қон босим (бозентан) ва
- тешик далачой доривор ўсимлиги воситаси.
Димиа® қуйидаги каби бошқа препаратлар самарадорлигини пасайтириши мумкин:
- таркибида циклоспорин мавжуд;
- ёки ламотриджин антиэпилептик препарати (бу томир тортишишлар эпизодлари тез-тезлиги ошишига олиб келиши мумкин).
Бирор-бир препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Димиа® овқат ва ичимлик истеъмоли билан мувофиқликда
Димиа® препаратини овқат истеъмолидан қатъий назар, зарур ҳолларда устидан кам миқдорли сув ичиш орқали қабул қилиш мумкин.
Лаборатория таҳлиллари (анализлари) натижалари
Агар Сизга қон анализи тайинланган бўлса, Сиз таблеткаларда гормонал контрацептив препаратини қабул қилаётганлигингиз тўғрисида шифокорни ёки лаборатория мутахассисларини хабардор қилинг, чунки бу айрим анализлар натижаларини ўзгартириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз ёки ҳомиладор эканлигингизни тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, Сизга Димиа® препаратини қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилиш даврида ҳомиладор бўлсангиз, Сиз зудлик билан ушбу препаратини қабул қилишни тўхтатишингиз ва шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, Димиа® препаратини қабул қилишни исталган пайтда тўхтатишингиз мумкин (шунингдек, “Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз” бўлимига қаранг).
Бирор-бир препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Эмизиш даври
Агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз, Димиа® препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар Сиз бола эмизишни давом эттирган ҳолда ушбу препаратни қабул қилишни давом эттирмоқчи бўлсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг.
Бирор-бир препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Димиа® транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига бирор-бир таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Димиа® таркибида лактоза, “сариқ шаффов” бўёқ моддаси ва соя лецитини мавжуд.
Димиа® плёнка қобиқ билан қопланган препарати оқ рангли таблеткалари таркибида 48,53 мг моногидрат лактоза, плёнка қобиқ билан қопланган яшил нофаол таблеткалар, шунингдек 37,26 мг сувсиз лактоза мавжуд. Агар шифокор Сизда айрим шакар моддаларига ўзлаштираолмаслик симптомларини қайд этган бўлса, ушбу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.
Таркибида гормонлар мавжуд бўлмаган плёнка қобиқ билан қопланган плацебо таблеткалари таркибида “сариқ шаффов” бўёқ моддаси мавжуд бўлиб, бу аллергик реакциялар кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Димиа® таркибида 0,070 мг соя лецитини ҳам мавжуд. Агар Сизда ер ёнғоққа ёки сояга аллергия бўлса, ушбу дори воситасини қабул қилманг.
- Димиа® препаратини қандай қабул қилинади?
Препаратни ҳар доим шифокор тавсияларига қатъий мувофиқликда қабул қилинг.
Агар Сизда саволлар юзага келса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳар бир контур ячейкали ўрамда 24 та оқ рангли фаол таблетка ва 4 та яшил рангли плацебо таблеткалари мавжуд.
Димиа® препаратининг рангли таблеткалари муайян тартибда жойлаштирилган. Ўрамда 28 та таблетка мавжуд. Димиа® препарат таблеткасини, зарур ҳолларда, устидан кам миқдорли сув ичиш орқали ҳар куни биттадан қабул қилинг. Таблеткаларни овқат истеъмолидан қатъий назар, бироқ ҳар куни бир хил вақтда қабул қилиш керак.
Таблеткаларни адаштириб қўйманг: биринчи 24 кун мобайнида оқ рангли таблеткаларни қабул қилинг, шундан сўнг қолган 4 кунда – яшил рангли таблеткаларни қабул қилинг. Сиз таблеткалар қабул қилинишини олдинги қабул тугаши билан шу заҳоти янги ўрамдаги таблеткалардан бошлашингиз керак (24 та оқ рангли фаол таблетка ва 4 та яшил рангли плацебо таблеткалари). Шундай қилиб, иккита ўрамдаги таблеткаларни қабул қилиш ўртасида узилиш бўлмаслиги керак.
Таблеткалар таркиби бир-биридан фарқ қилиши туфайли қабул қилишни ўрамда айнан “старт” деб белгиланган биринчи таблеткадан бошлаш керак, сўнгра таблеткаларни ҳар куни қабул қилиб бориш керак. Қабул қилиш тўғри тартиби учун ўрамда стрелка билан қайд этилган рақамлар ва йўналишга риоя қилинг.
Ўрамни тайёрлаш
Таблеткаларнинг ҳар куни қабул қилинишини назорат қилиш учун ўрамда чизилган стрелкаларга риоя қилинг.
Ушбу стрелкалар билан таблеткаларни қабул қилиш тартиби кўрсатилган.
4 та яшил рангли плацебо таблеткаларини қабул қилиш вақтида (плацебо кунлари) қон кетиши бошланиши керак (“бекор қилиш қон кетиши” деб номланади). Одатда, бу Димиа® препаратининг оқ рангли фаол таблеткаларидан сўнггиси қабул қилингандан кейинги 2 ёки 3-кунда бошланади. Сиз ўрамдаги яшил рангли таблеткалардан сўнггисини қабул қилишингиз билан қон кетиши тўхтаганлиги ёки тўхтамаганлигидан қатъий назар, навбатдаги қадоқ идишдаги таблеткаларини қабул қилишни бошлашингиз керак. Бу шуни англатадики, Сиз ҳар бир янги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни ҳафтанинг олдинги таблеткаларни қабул қилиш бошланган кунида бошлашингиз керак, шунда қон кетишини бекор қилиш ҳар ойнинг муайян бир кунида бошланади.
Агар Сиз Димиа® препаратини тавсифланган схема бўйича қабул қилаётган бўлсангиз, Сиз плацебо таблеткаларини қабул қилаётган 4 кунлик даврда ҳам ҳомиладорликдан ҳимояланган бўласиз.
Биринчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни қачон бошлаш мумкин?
- Агар Сиз олдинги ойда гормонал контрацептивларни қабул қилмаган бўлсангиз
Димиа® препаратини қабул қилишни циклнинг биринчи кунида (ҳайзнинг биринчи кунида) бошланг. Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни ҳайзнинг биринчи кунида бошлаган бўлсангиз, Сиз шу вақтнинг ўзида ҳомиладорликдан ҳимояланган бўласиз. Шунингдек, Сиз препаратни қабул қилишни циклнинг 2-кунидан 5-кунигача даврда бошлашингиз мумкин, бундай ҳолатда Сиз биринчи 7 кун мобайнида қўшимча контрацепция усуллари (масалан, презерватив)дан фойдаланишингиз керак.
- Мажмуавий гормонал контрацептивлардан қин ҳалқаси ёки трансдермал пластирга ўтишда
Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни олдинги контрацептив препаратнинг сўнгги фаол (таркибида фаол таъсир кўрсатувчи модда мавжуд) таблетка қабул қилингандан кейинги кундан ва танаффус тугаган кундан кечиктирмай (ёхуд олдинги ўрамдаги сўнгги фаол бўлмаган таблетка қабул қилингандан кейин) бошлашингиз мумкин.
Қин ҳалқаси ёки трансдермал пластирдан ўтишда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
- Таркибида фақат прогестаген («мини-пили», инъекциялар, имплантлар) мавжуд бошқа препаратларидан ёки ички бачадон тизимининг (ИБТ) ажралиб чиқадиган прогестагенидан ўтишда
Агар Сиз «мини-пили» қабул қилаётган бўлсангиз исталган кунда (имплантат ёки ИБТнинг ажралиб чиқадиган прогестагенидан фойдаланилганда – улар олиб ташланадиган куни, инъекция препаратлари қабул қилингандан сўнг – навбатдаги укол (инъекция) қилинадиган куни) Димиа® препаратини қабул қилишга ўтишингиз мумкин, бироқ ушбу барча ҳолатларда таблеткаларни қабул қилишнинг биринчи 7 кун мобайнида қўшимча контрацепция усуллари (масалан, презерватив)дан фойдаланишингиз тавсия этилади.
- Беихтиёр абортдан сўнг
Шифокор маслаҳатларига риоя қилинг.
- Бола туғилгандан сўнг
Бола туғилгандан сўнг Сиз 21-28 кундан кейин Димиа® препаратини қабул қилишни бошлашингиз мумкин. Агар Сиз 28 кундан кейин Димиа® препаратини қабул қилишни бошлаган бўлсангиз, Димиа® препаратини қабул қилишнинг биринчи 7 куни мобайнида тўсиқли усул (масалан, презерватив)дан фойдаланишингиз керак.
Агар бола туғилгандан сўнг Сиз Димиа® препаратини қабул қилиш бошлангунгача (тиклангунгача) жинсий алоқада бўлсангиз, Сиз ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладор эмаслигингизга ишонч ҳосил қилишингиз ва биринчи ҳайз қон кетишини кутишингиз керак.
- Агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз ва туғишдан сўнг Димиа® препаратини қабул қилишни бошламоқчи (тикламоқчи) бўлсангиз
“Ҳомиладорлик ва эмизиш даври” бўлимида “Бола эмизиш” кичик бўлимига қаранг.
Препаратни қабул қилишни қандай бошлаш кераклигига иккилансангиз шифокорга мурожаат қилинг.
- Агар Сиз Димиа® препаратини тайинланган дозасидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз
Димиа® препаратининг ҳаддан ташқари юқори дозасини қабул қилишнинг жиддий ва хавфли оқибатлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Агар Сиз бир неча таблеткани бирданига қабул қилган бўлсангиз, Сизда кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари пайдо бўлиши мумкин. Ёш қизларда қиндан қон кетиш бошланиши мумкин.
Агар Сиз Димиа® препаратининг ҳаддан ташқари кўп таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз ёки таблеткаларни бола тасодифан ютиб юборган тақдирда, маслаҳат учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни унутиб қўйсангиз
Ўрамнинг тўртинчи қаторидаги сўнгги 4 та таблетка – плацебо таблеткалари. Агар Сиз улардан бирини қабул қилишни унутиб қўйсангиз, бу Димиа® препаратининг самарадорлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Унутиб ўтказиб юборилган плацебо таблеткаларини оддийгина ташлаб юбориш мумкин. Агар Сиз оқ рангли фаол таблетка (блистер ўрамда 1-24 та таблетка)ни қабул қилишни унутган бўлсангиз, қуйидагиларга амал қилиш керак:
– агар Сиз 24 соатдан камроқ вақт кечга қолсангиз, контрацептив ҳимоя пасаймайди. Таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборганингиз ёдингизга тушиши билан қабул қилинг, келгусида таблеткаларни рўйхат бўйича қабул қилинг;
– агар Сиз 24 соатдан кўпроқ вақт кечга қолсангиз, контрацептив ҳимоя пасайиши мумкин. Қанчалик кўп таблеткани ўз вақтида қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз, ҳомиладорлик бошланиши хавфи шунчалик юқори бўлади;
Агар Сиз ўрамнинг бошидаги ёки охиридаги оқ рангли таблеткани ўз вақтида қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз, ҳомиладорликдан ҳимоя пасайиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Шу туфайли Сиз муайян қоидаларга амал қилишингиз керак (шунингдек, диаграммага қаранг):
- Ўрамдаги биттадан кўпроқ таблеткани қабул қилиш унутиб қўйилган
Шифокор билан маслаҳатлашинг.
- 1-7 кун мобайнида (биринчи қатор) битта таблеткани қабул қилиш унутиб қўйилган
Таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборганингиз ёдингизга тушиши билан қабул қилинг, бунда Сиз бирданига иккита таблеткани қабул қилишингизга тўғри келса ҳам, сўнгра таблеткаларни рўйхат бўйича одатдаги вақтда қабул қилинг ва келгуси 7 кун мобайнида қўшимча контрацепция усуллари (масалан, презерватив)дан фойдаланинг. Агар Сиз таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборгунгача ҳафтада жинсий алоқа қилган бўлсангиз, ҳомиладор бўлиш хавфи мавжудлигини тушунишингиз керак. Бу ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашинг.
8-14 кун мобайнида (иккинчи қатор) битта таблеткани қабул қилиш унутиб қўйилган
Таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборганингиз ёдингизга тушиши билан қабул қилинг, бунда Сиз бирданига иккита таблеткани қабул қилишингизга тўғри келса ҳам, сўнгра таблеткаларни рўйхат бўйича одатдаги вақтда қабул қилинг. Контрацептив ҳимоя пасаймаган ва қўшимча контрацепция усулларидан фойдаланиш шарт эмас.
15-24 кун мобайнида (учинчи қатор) битта таблеткани қабул қилиш унутиб қўйилган
Сизда иккита вариант мавжуд:
- Таблеткани қабул қилишни ўтказиб юборганингиз ёдингизга тушиши билан қабул қилинг, бунда Сиз бирданига иккита таблеткани қабул қилишингизга тўғри келса ҳам, сўнгра таблеткаларни рўйхат бўйича одатдаги вақтда қабул қилинг. Яшил рангли плацебо таблеткаларини қабул қилиш ўрнига янги қадоқ идишдаги оқ рангли таблеткаларни қабул қилишни бошланг (“старт” куни бир-биридан фарқ қилади).
Ҳайз тахминан иккинчи ўрам охирига бориб, Сиз яшил рангли таблеткаларни қабул қилаётганингизда бошланади. Бироқ Сиз иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилаётган вақтда кучсиз ёки ҳайзсимон қон кетиши пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
- Бундан ташқари, Сиз жорий ўрамдаги оқ рангли таблеткаларни қабул қилишни тўхтатишингиз ва 4 та яшил рангли таблеткаларни қабул қилишга ўтишингиз мумкин (яшил рангли таблеткаларни қабул қилишдан олдин Сиз қабул қилишни унутиб қўйган кунни албатта ёзиб қўйинг). Агар Сиз одатдагидек ҳафтанинг айнан шу кунида янги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни бошламоқчи бўлсангиз, 4 кундан камроқ муддат плацебо таблеткаларини қабул қилинг.
Агар Сиз юқорида тавсифланган усуллардан бирига амал қилсангиз, исталмаган ҳомиладорликдан ҳимояланган бўласиз.
- Агар Сиз ўрамдаги бирор-бир таблеткани қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз ва плацебо таблеткаларини қабул қилиш даврида қон кетиш бўлмаса, бу Сизда ҳомиладорлик бошланганлигини англатади. Навбатдаги ўрамдан таблеткалар қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда қайт қилиш ёки яққол диарея бўлса нима қилиш керак?
Агар оқ рангли фаол таблеткалар қабул қилингандан сўнг 3-4 соат мобайнида қайт қилиш ёки кучли диарея бошланса, таблеткаларнинг таъсир кўрсатувчи моддалари тўлиқ сингиб кетмаётганлиги хавфи мавжуд. Ушбу вазият таблеткаларни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолатни эслатади. Қайт қилиш ёки диареядан сўнг Сиз имкон қадар тезроқ захира қадоқ идишдан оқ рангли битта таблеткани қабул қилишингиз керак. Имкон қадар уни режалаштирилган қабул қилишдан сўнг 24 соатдан кечиктирилмаган ҳолда қабул қилишга интилинг. Агар бунинг имкони бўлмаса ёки 24 соатдан ўтиб кетган бўлса, “Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни унутиб қўйган бўлсангиз” бўлимидаги маслаҳатларга риоя қилинг.
Ҳайз келишини кечиктириш учун нималарни билиш керак?
Гарчи бу тавсия қилинмасада, Сиз тўртинчи қатордаги яшил таблеткалар қабул қилинишини ўтказиб юбориш ва Димиа® препаратининг янги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни бошлаш орқали ҳайз келишини кечиктиришингиз мумкин. Димиа® препаратининг янги ўрамдаги таблеткаларни охиригача қабул қилиш мумкин. Сиз иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилаётган вақтда кучсиз ёки ҳайзсимон қон кетиш ҳолати пайдо бўлиши мумкин. Иккинчи ўрам охирида тўртинчи қатордаги 4 та яшил рангли таблеткаларни қабул қилинг. Сўнгра янги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни бошланг.
Ҳайз цикли режимига аралашишдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳайз цикли биринчи кунини ўзгартириш учун нималарни билиш керак
Агар Сиз таблеткаларни кўрсатмалар бўйича қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда қон кетиши плацебо қабул қилиш даврида бошланади. Агар ушбу кунни ўзгартириш зарур бўлса, Сиз плацебо яшил таблеткалари сонини қисқартиришингиз мумкин (бироқ зинҳор оширмаслик керак – 4 та таблетка – бу максимум!). Масалан, агар плацебо таблеткаларини қабул қилиш жума куни бошланса, Сиз эса ушбу кунни сешанба кунига ўзгартиришингиз керак бўлса (яъни 3 кун эртароқ), Сиз янги қадоқ идишдаги таблеткаларни қабул қилишни одатдагидан 3 кун олдин бошлашингиз керак. Ушбу вазиятда Сизда қон кетиши бўлмаслиги мумкин. Келгусида кучсиз ёки ҳайзсимон қон кетиш ҳолати пайдо бўлиши мумкин.
Агар Сиз нима қилиш кераклигига иккилансангиз шифокорга мурожаат қилинг.
- Агар Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Сиз Димиа® препаратини қабул қилишни исталган вақтда тўхтатишингиз мумкин. Агар Сиз ҳамон ҳомиладор бўлишни истамасангиз, туғилишни назорат қилишнинг бошқа эҳтимолий усуллари тўғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, Димиа® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва ҳомиладор бўлишдан олдин ҳайз келишини кутинг. Сиз мўлжалланган туғиш санасини аниқ ҳисоблаб чиқишингиз мумкин.
Агар Сизда қўшимча саволлар юзага келса, маслаҳат учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Эҳтимолий ножўя самаралар
Барча препаратлар каби Димиа® ҳам, гарчи ҳаммада юз бермасада, ножўя самараларни чақириши мумкин. Агар Сизда ножўя самаралар, жумладан, аниқ ифодаланган ва узоқ вақт сақланиб қоладиган таъсирлар пайдо бўлса ёки Сизнинг аҳволингиз ўзгарса ва бу Димиа® препаратини қабул қилиш туфайли юз берди деб ўйласангиз, марҳамат, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Веналарда тромб (вена тромбоэмболияси) ёки артерияларда (артериал тромбоэмболия) пайдо бўлиши юқори хавфи мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилаётган барча аёлларда мавжуд бўлади. Мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқ эҳтимолий хавфлар тўғрисида батафсилроқ маълумотлар “Димиа® препаратини қабул қилишгача нималарни билиш керак” 2-бўлимида тақдим қилинган.
Қуйида дроспиренон/этинилэстрадиолни қабул қилиш билан боғлиқ ножўя самаралар рўйхати тақдим қилинган:
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10 пациентдан 1 да учрайди):
- кайфият ўзгариши;
- бош оғриғи;
- кўнгил айниши;
- сут безларидаги оғриқ, ойлик ҳайз билан боғлиқ муаммолар, масалан, номунтазам цикл, ойлик ҳайз келмаслиги.
Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (тахминан 100 пациентдан 1 да учрайди):
- депрессия, асабийлашиш;
- бош айланиши, қўл-оёқларда санчиқ ҳисси, уйқусизлик, мигрень;
- веналарнинг варикоз кенгайиши, артериал қон босим ошиши;
- қориндаги оғриқ, қайт қилиш, овқатни ҳазм қилиш бузилиши, ичакда ортиқча газ йиғилиши, ошқозон яллиғланиши, диарея;
- акне, қичима, тошма;
- оғриқ, масалан, бел, қўл-оёқлар оғриғи, мушак спазмалари;
- вагинал замбуруғ инфекцияси, тос соҳасидаги оғриқ, кўкрак катталашиши, сут безларидаги хавфсиз тугунчалар, бачадон/вагинал қон кетиш (одатда, терапия давом этишига қараб йўқолади), қиндан ажратмалар, оқимлар, қин яллиғланиши (вагинит), ҳайз билан боғлиқ муаммолар, оғриқли, қисқа ёки ҳаддан ташқари кўп ҳаёз келиши, қин қуруши, аномал цервикал мазок, либидо пасайиши;
- бемадорлик ҳисси, кўп терлаш, суюқлик тутилиши;
- тана вазни оғирлашиши.
Кам учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 1000 пациентдан 1 да учрайди):
- кандидоз (замбуруғ инфекцияси);
- қон таркибида эритроцитлар сони камайиши (анемия), қон таркибида тромбоцитлар сони кўпайиши (тромбоцитемия);
- аллергик реакциялар;
- гормонал (эндокрин) бузилишлар;
- иштаҳа кучайиши, иштаҳа йўқолиши, қон таркибида калийнинг аномал юқори концентрацияси, қон таркибида натрийнинг аномал паст концентрацияси;
- оргазмни ҳис қилиш имконияти йўқлиги, уйқусизлик;
- беҳузурлик, тремор;
- кўз касалликлари, масалан, қовоқ яллиғланиши, кўз қуриши;
- юракнинг ҳаддан ташқари тез уриши;
- веналар яллиғланиши, ҳушдан кетиш;
- бурундан қон оқиши;
- қорин катталашиши, йўғон ичак томонидан касаллик, қорин шишиши, ошқозон чурраси, оғиз бўшлиғи замбуруғ инфекцияси, ич қотиши, оғиз қуриши;
- ўт пуфаги соҳасидаги оғриқ ва ўт оқимлари, ўт пуфаги яллиғланиши;
- теридаги сариқ-жигар ранг доғлар, экзема, соч тўкилиши, терининг акнасимон яллиғланиши, тери қуриши, терининг тугунли яллиғланиши, сочнинг ортиқча ўсиши, тери касалликлари, теридаги тортилиб кенгайишлар, тери яллиғланиши, фотосезувчанлик, тери тугунлари;
- жинсий алоқада қийинчилик ёки оғриқ, қин яллиғланиши (вульвовагинит), жинсий алоқадан кейинги қон кетиш, бекор қилиш қон кетиши, сут безлари кисталари, сут безлари тўқималарида ҳужайралар миқдори ошиши (гиперплазия), сут безларидаги хавфли тугунчалар, бачадон шиллиқ бўйни аномал ўсиши, тўқималар, бачадон қопланувчи бўшлиғининг қисқариши ёки юпқаланиши, тухумдонлар кисталари, бачадон катталашиши;
- ўзини умумий ёмон ҳис қилиш;
- тана вазни йўқотилиши;
- веналар ва артерияларда хавфли тромблар, масалан: оёқ ёки товонда (чуқур веналар тромбози), ўпкаларда (ўпка артериясининг тромбоэмболияси);
- миокард инфаркти;
- инсульт,
- мини-инсульт ёки мияда қон айланишининг вақтинча бузилиши (транзитор ишемик ҳужум);
- жигар, ошқозон/ичак, буйрак ёки кўздаги тромблар.
Агар Сизда бошқа хавф омиллари бўлса тромбоз ривожланиш эҳтимоли кучаяди (2-бўлимда тромб пайдо бўлиш хавфини кучайтирадиган ҳолат тўғрисида маълумотлар тақдим қилинган, шунингдек тромбоз симптомлари қайд этилган).
Қуйидаги ножўя самаралар қайд этилган, бироқ уларнинг тез-тезлиги мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас:
– ўта сезувчанлик (таъсирчанлик);
– кўп шаклли эритема (қизил доғли тошма ёки “нишон” кўринишидаги яралар).
- Димиа® плёнка қобиғи билан қопланган препаратини қандай сақлаш керак
Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамда 25 °C даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ўрамда қайд этилган яроқлилик муддати (ой, йил) тугагандан сўнг препаратдан фойдаланилмасин. Қайд этилган ойнинг сўнгги куни яроқлилик муддати тугайдиган сана ҳисобланади.
Ушбу дори воситасини канализацияга ташлаб юбориш ёки маиший чиқиндилар билан бирга утилизация қилиш мумкин эмас. Ушбу қабул қилиш тугаган дори воситаси қолдиқларидан қандай халос бўлиш кераклигини фармацевтдан аниқлаб олинг. Ушбу чора-тадбирлар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилади.
- Ўрам таркиби ва бошқа маълумот
Димиа® плёнка қобиқ билан қопланган препарат таблеткалари таркибида қуйидаги моддалар мавжуд:
- Фаол моддалар: ҳар бир оқ рангли таблетка 3,000 мг дроспиренон ва 0,020 мг этинилэстрадиол сақлайди.
- Бошқа моддалар:
Плёнка қобиқ билан қопланган оқ рангли фаол таблеткалар:
Таблетка ядроси:
– лактоза моногидрати;
– маккажўхори крахмали;
– ўтажелатинланган крахмал (маккажўхори крахмали);
– макрогол ПВА-ПЭГ кополимер;
– магний стеарати.
Плёнка қобиғи (Опадрай II оқ рангли):
– ярим винил спирти;
– титан диоксиди (E171);
– макрогол 3350;
– тальк;
– лецитин (соя).
Плёнка қобиқ билан қопланган яшил рангли плацебо таблеткалари:
Таблетка ядроси:
– микрокристаллик целлюлоза;
– лактоза, сувсиз;
– ўтажелатинланган крахмал (маккажўхори крахмали);
– магний стеарати;
– сувсиз коллоидли кремний диоксиди.
Плёнка қобиғи (Опадрай II яшил рангли):
– ярим винил спирти;
– титан диоксиди (E171);
– макрогол 3350;
– тальк;
– индигокармин алюминий лак (Е132);
– хинолин сариқ рангли алюминий лак (Е104);
– темир оксиди (Е172);
– “шаффов” сариқ рангли алюминий лак (Е110).
Плёнка қобиқ билан қопланган Димиа® препарат таблеткалари қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби:
Фаол моддалар: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, тахминан 6 мм диаметрли таблеткалар; таблетканинг бир томонида “G73” гравировкаси бор.
Плацебо таблеткалари: яшил рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, тахминан 6 мм диаметрли таблеткалар.
Блистерда (ПВХ/ПЭ/ПВДХ – алюминий фольга) 24 таблетка ва 4 та плацебо таблеткалари.
1 ёки 3 та блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида. Картон қутига блистерни сақлаш учун картондан ишланган текис футляр жойлаштирилган.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.