📜 Инструкция по применению TNAтм – PERI
💊 Состав препарата TNAтм – PERI
✅ Применение препарата TNAтм – PERI
📅 Условия хранения TNAтм – PERI
⏳ Срок годности TNAтм – PERI

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

TNAтмPERI

 

Препаратнинг савдо номи: TNAтм – PERI

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Камера-1 1060 мл: (150 г/л) инфузия учун глюкоза эритмаси

Хар бир 100 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

сувсиз глюкоза – 15 г;

ёрдамчи модда:

инъекция учун сув – 100 мл гача

Камера-2 600 мл: инфузи учун (10%) аминокислоталар эритмаси билан электролитлир (Селеминтм 10 Плюс)

Номи Миқдори/100 мл
Фаол моддалар:  
L-Изолейцин 5.1
L-Лейцин 8.90
L-Лизин гидрохлориди 7.00
L-Метионин 3.80
L-Фенилаланин 5.10
L-Треонин 4.10
L-Триптофан 1.80
L-Валин 4.80
L-Аргинин моногидрохлориди 9.20
L-Гистидин моногидрохлориди 5.20
Глицин 7,90
L-Аминосирка кислотаси 7.90
L-Аланин 13.70
L-Пролин 8.90
L-Цистеин гидрохлориди Н2О 0.73
L-Аспарагин кислотаси 1.30
L-Аспарагин Н2О 3.72
L-Глутамин кислотаси 4.60
L-Серин 2.40
L-Тирозин 0.30
L-Орнитин гидрохлориди 3.20
Олма кислотаси 1.00
Ацетилтирозин 1.23
Натрий ацетати 3Н2О 3.95
Калий ацетати 2.45
Магний ацетати 4Н2О 0.56
Натрий дигидроген фосфати 2Н2О 1.40
Ёрдамчи моддалар:  
Инъекция учун сув 100 мл гача

Камера-3 340 мл: ўртача шохланган занжирли ва узун занжирли триглицеридлар билан вена ичига юбориладиган ёғли эмульсия (20%) (Селепидтм МСТ-ЛСТ 20%)

Хар бир препаратни 100 мл қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

соя мойи 10,0 г

тухум лецитини 12,0 г,

глицерол 25,0 г

Фармакотерапевтик гурухи: парентерал озиқлантириш учун восита, аминокислоталар

АТХ коди: В05АА05

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат вена ичига юборилганида азотли-энергетик мувозанатини тутиб туриш учун озиқлантиручи моддалар билан таъминлайди, у овқатланиш етарли бўлмаганида ёки касалликларда ўзгариши мумкин. Глюкозанинг гипертоник эритмаси вена ичига юборилганида қон плазмасининг осматик босимини оширади, суюқликни тўқималардан қонга ўтишини оширади, модда алмашинуви жараёнларини оширади, секрецияни, диурезни кучайтиради, жигарнинг антитоксик қобилиятини оширади, юрак ишини яхшилайди, томирларни кенгайтиради.

Ёғли эмулсия алмашинмайдиган ёғ кислоталари ва энергия манбаи ҳисобланади.

Аминокислоталар эритмаси электролитлар билан организмда оқсил синтезига имкон беради, чунки етарлича нисбатда алмашинмайдиган, шартли алмашинадиган ва алмашинадиган аминокислоталарни сақлайди. Препаратнинг таркибига кирувчи электролитлар миқдори  организмнинг меъёрий талабини қоплайди.

Фармакокинетикаси

Глюкоза вена ичига юборилганидан кейин қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнига кўшилади. Глюкоза заҳиралари кўп тўқималрининг ҳужайраларида гликоген кўринишида тўпланади.Глюкоза гликолиз жараёнига киришиб пируват ёки лактатгача, аэроб шароитларда пируват АТФ шаклида энергия хосил қилиб тўлиқ ис газига ва cувгача метаболланади. Глюкозани тўлиқ оксидланишининг охирги маҳсулотлари ўпкалар (ис гази) ва буйраклар (сув) орқали чиқарилади. Кристалик аминокислоталар дархол организмнинг метаболик жараёнларига киришди. Алмашинадиган ва барча алмашинмайдиган аминокислоталарнинг оптимал нисбати яллиғланиш жараёнларини бартараф қилиш, шикастланган тўқималарнинг репаратив регенерациясини, ҳаётини таъминлаш тизимининг функцион ҳолатини яхшилаш, шунингдек азотемия ва уремияни олдини олиш учун яхши шароитларни таъминлайди.

Ёғли эмулсияни юборилгандан кейин плазмада триглицеридларни қисқа муддатли ошиши кузатилади. Липопротеин липаза таъсири остида триглицеридлар эркин ёғ кислоталари ва глицеринга гидролизланади.

Эркин ёғ кислоталари ёки тўқималарга тақсимланади (у ерда улар триглицеридларга оксидланади ёки қайта синтезланади ва тўпланади), ёки альбуминлар билан боғланиб плазмада айланиб юради. Жигарда эркин ёғ кислоталар оксидланади ва қайта қонга туша оладиган қобилиятга эга жуда паст зичликдаги липопротеидларга айланади.

Тун давомида оч қолган одамда ёғ эмульсиясининг чиқарилиш даражаси суткада тахминан тана вазнининг 4 г/кг ташкил қилади.

Қўлланилиши

– Онгни йўқолиши, кома туфайли овқатни қабул қилаолмаслик.

– Жаррохликда (одатдаги овқат ва бошқаларни қабул қила олмасликда ёки қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган операциядан олдинги ва кейинги давр).

– Одатдаги овқатланишни имконияти истисно қилувчи неврологик ва рухий касалликлар.

– Яққол интоксикация ҳолатлари билан бўлган инфекцион касалликларнинг оғир кечиши.

– Оғир оқсил – энергетик етишмовчиликнинг ҳамма этиологик ва клиник шакллари.

Қўллаш усули ва дозалар

Юборишдан олдин ҳимояловчи пакетни ечинг; пакетни рулон қилиб ўраш ёрдамида алоҳида камераларда жойлашган эритмалар ва эмулсия бирлаштирилади ва силкитилиш билан яхшилаб аралаштирилади. В/и инфузия кўринишида юборилади. Дозалар пациентнинг клиник ҳолатига, тана вазнига ва керакли озуқа моддаларига қараб шахсий танлаш лозим. Организмдаги протеинлар миқдорини тутиб туриш учун азотга бўлган эҳтиёж пациентнинг холатига боғлиқ (масалан, алиментар ҳолат ва катаболик стресс даражаси). Овқатланишда бузилишлари бўлмаган ёки енгил, метаболик бузилишлар бўлган пациентлар учун азотга бўлган эҳтиёж тана вазнига кунига 0,10-0,15 г/кг; ўртача даражадаги ёки озиб кетиш билан ёки усиз оғир метаболик бузилишлари бўлган пациентлар учун азотга бўлган эҳтиёж тана вазнига кунига 0.15-0.30 г/кг (кунига 1.0-2.0 г/кг аминокислоталар кг тана вазнига) Глюкозага ва ёғларга бўлган эҳтиёж мувофиқ – 2,0-6,0 г ва 1,0-2,0 г.

Тавсия қилинадиган юбориш тезлиги: биринчи 10-15 минут давомидв 1 мл/мин, агарда ҳеч қандай ноҳуш реакциялар пайдо бўлмаса, қолган эритма 2-3 мл/мин тезликда юборилиши мумкин.

TNA – Peri ни переферик вена орқали ҳам, марказий вена орқали ҳам юбориш мумкин.

Пациентнинг клиник холати, эҳтиёжига мувофиқ,  препарат узоқ вақт қўлланиши мумкин. Юбориш даврининг давомийлиги 12-24 соат.

Ножўя таъсирлари

Дориларнинг нохуш реакцияларини пайдо бўлиш хавфи, нотўғри қўлланганида, масалан, хаддан ташқари юқори дозада, жуда тез юборилганида ошади.

Ёғли эмулсия сақлаши оқибатида, TNA – Peri юборилиши кам ҳолларда организм томонидан гипертермия, тер ажралиши, қалтираш, бош оғриғи, нафаснинг тўхташи каби ўткир реакцияларга олиб келиши мумкин. Агарда бундай реакциялар кузатилса, препаратни юборишни тўхтатиш керак. Узоқ парентерал озиқлантиришда (6-8 ҳафта ёки ундан кўп) ишқорий фосфатаза, трансаминазалар ва билирубинни вақтинчалик ошиши кузатилади. Бу кўрсаткичлар одатда доза камайтирилгандан кейин дарҳол меъёрга қайтади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезучанлик, оғир гиперлипидемия, жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, қоннинг ивиш тизимини оғир бузилишлари, аминокислоталар метаболизмининг туғма бузилишлари, шок, инсулинни соатига бирликдан кўпроқ юбориш керак бўлганида гипергликемия, препаратнинг таркибига кирувчи хар қандай электролитлар миқдорини патологик ошиши, ўткир ўпка гипертензияси, гипергидратация, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, гемофагоцитар синдром, нотурғун холат (масалан, оғир посттравматик холат, компенсацияланмаган диабет, ўткир миокард инфаркти, метаболик ацидоз, оғир сепсис ва кома), TNA – Peri ни янги туғилган чақалоқларга ва 2 ёшдан кичик болаларга юбориш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Электролитлар, микроэлементлар, витаминлар ва бошқа препаратлар каби қўшимчалар билан бирга юбориш мумкин, аммо бунда TNA – Peri препаратининг таркибидаги моддалар билан ўзаро таъсирини ҳисобга олиш керак.

TNA – Peri ни қон билан олдин, бирга ва кейин, сохтаагглютинация самаранинг эҳтимоли сабабли, худди шу вена ичига юбориш системаси орқали юбориш мумкин эмас

 

Махсус кўрсатмалар

Ёғларнинг чиқарилиш қобилиятини мониторлаш лозим. “Ёғлардан холи” давридан кейин 5-6 соат ўтгач плазмадаги триглицеридлар даражасини текшириш тавсия қилинади. Препаратни юборишдан олдин сув-электролит мувозанатининг бузилишини тўғрилаш лозим (плазмадаги электролитларнинг патологик юқори ёки кам миқдори). Агарда инфузия юборилаётганида хар қандай патологик холатлар аниқланса, уни юборишни тўхтатиш керак.

Чунки ҳар қандай марказий венага юборилганида, инфекцияланишнинг хавфи юқорилиги туфайли, катетерни киритишда ва муолажанинг бутун даврида инфекцияланишдан сақланиш учун, асептик тадбирларга қатъий амал қилиш керак.

TNA – Peri ни ёғларнинг метаболизми бузилган пациентларга, буйрак етишмовчилиги, патологияли, компенсацияланмаган қандли диабет, панкреатит каби патологияли жигар фаолиятининг бузилишлари, гипотиреоидизмда (гипертриглицеридемия билан) ва сепсисда эҳтиёткорлик билан юбориш керак. Агар препарат бундай пациентларга буюрилса унда синчков мониторинг керак. Шунингдек қондаги қанд миқдорини, сув-электролит балансини, кислота-ишқор мувозанатни ва жигар ферментларининг (ишқорий фосфатаза, АЛТ, АСТ) даражасини кузатиш керак. Агардада ёғли эмульсия узоқ вақт давомида юборилса, қон хужайраларининг миқдорини ва коагуляция даражасини кузатиш лозим. Метаболик ацидозли, лактоацидозли, оксигенация етишмовчилиги ва плазманинг юқори осмолярлиги бўлган пациентларга парентерал озиқланишни эҳтиёткорлик билан бериш керак. Анафилактик реакцияларнинг ҳар қандай хатто аҳамиятсиз белгилари (иситма, қалтираш, тошма ва нафаснинг тўхташи) пайдо бўлганда препаратни юборишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Нотўғри юборилганда (доза ва юбориш тезлиги) гиперволемия ва ацидознинг белгилари кузатилиши мумкин.

Глюкозанинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия ва гиперосмоляр синдром белгилари кузатилиши мумкин.

Аминокислоталарни жуда тез юбориш кўнгил айнишига, қусиш ва этни увишишига олиб келиши мумкин. Бундай холатларда препаратни юборишни тўхтатиш керак.

Ёғларнинг дозасини ошириб юбориш ҳолларида ва у билан боғлиқ реакциялар пайдо бўлганда (иситма, қон айланишининг нотурғунлиги, қусиш, оғриқ, жигар фаолиятининг бузилишлари, гепато- ва спленомегалия, гемостазнинг бузилишлари, гиперлипидемия, ўта юқори сезувчанлик каби умумий белгилар) ёғларни юборишни тўхтатиш ёки зарурати бўлганида юбориш тезлигини секилаштириб давом эттириш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Эритмалар ва инфузия учун эмульсия тўсиқ билан бўлинган 3 камерадан ташкил топган, пластик пакетларда, усти химоя пленка билан қопланган 2500 мл, 2000 мл, 1500 мл,
1000 мл дан. Иккиламчи картон ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С ҳароратда. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

18 ой.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.