📜 Инструкция по применению Аминосол–Нео
💊 Состав препарата Аминосол–Нео
✅ Применение препарата Аминосол–Нео
📅 Условия хранения Аминосол–Нео
⏳ Срок годности Аминосол–Нео

АМИНОСОЛ–НЕО

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Қайд этиш рақами:

Савдо номи: Аминосол–Нео

Халқаро патентланмаган ёки гуруҳлаш номи: парентерал озиқлантириш учун аминокислоталар&.

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1000 мл эритма сақлайди

Таъсир этувчи модда 10% ли эритма 15% ли эритма
L – изолейцин 5,00 г 5,20 г
L-лейцин 7,40 г 8,90 г
L-валин 6,20 г 5,50 г
L-лизин 6,60 г 11,10 г
(L-лизин моноацетати шаклида 9,31 г) 15,66 г)
L-метионин 4,30 г 3,80 г
L-треонин 4,40 г 8,60 г
L-фенилаланин 5,10 г 5,50 г
L-аланин 14,00 г 25,00 г
L-аргинин 12,00 г 20,00 г
Глицин 11,00 г 18,50 г
L-гистидин 3,00 г 7,30 г
L-пролин 11,20 г 17,00 г
L-серин 6,50 г 9,60 г
L-тирозин 0,40 г 0,40 г
Таурин 1,00 г 2,00 г
L –триптофан 2,00 г 1,60 г
Ёрдамчи моддалар:
Сирка кислотаси (99,8 %) q.s. 4,20 г
L-олма кислотаси q.s.
Инъекция учун сув 1000 мл гача 1000 мл гача
Энергетик қиймати 1680 кДж/л

400 ккал/л

2520 кДж/л

600 ккал/л

Назарий осмолярлиги 990 мосмоль/л 1505 мосмоль/л
рН 5.5- 6.5 5.5- 6.5

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч – сариқ рангли, ёки оч-жигарранг рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш воситаси – аминокислоталар.

АТХ коди: [В05ВА01].

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Аминосол–Нео – алмаштириб бўлмайдиган ва алмаштириладиган аминокислоталарни мувозанатланган нисбатида сақлайдиган парентерал озиқлантириш учун мажмуавий препаратдир. Барча аминокислоталар L- шаклда бўлади, бу уларни оқсиллар биосинтезида бевосита иштирок этишни таъминлайди.

Препарат саккизта алмаштириб бўлмайдиган (инсон организмида синтезланмайдиган) аминокислоталарни сақлайди: L-изолейцин, L-лейцин, L-лизин, L–метионин,                    L-фенилаланин, L-треонин, L-триптофан ва L-валин. Шартли алмаштириб бўладиганлари L–арганин ва L–гистидин ҳисобланади. Шартли алмаштириб бўладиган аминокислоталар организмда синтезлансада; бироқ айрим патологик ҳолатларда (масалан, буйрак ва жигар етишмовчилиги) ва кичик ёшдаги болаларда уларнинг концентрацияси керакли даражага етмайди.

L-аргинин жигарда оқсиллар катаболизмида ҳосил бўладиган заҳарли аммоний ионларини боғлаб, аммиакни мочевинага айланиш циклида иштирок этади. L-олма кислотаси            бу жараёнда L-аргинин регенерацияси учун ва мочевина синтези учун энергия манбаи сифатида зарурдир.

L – изолейцин, L-лейцин ва L-валин – ён боғлари тармоқланган, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар – оқсиллар синтезида айниқса мушак тўқималарида фаол иштирок этади, нерв хужайраларини энергия билан таъминланишида ва метаболизмида асосий роль ўйнайди. Гликогенни шаклланишида ва захираланишида, гемоглобинни ҳосил бўлишида, пантотенат кислота синтезида иштирок этади.

Суяк ва мушак тўқималарини, тери қопламаларини тиклашга ёрдам беради, айниқса бу илк операциядан кейинги даврда муҳимдир.

Ароматик ҳалқаларни сақловчи аминокислоталар, L-фенилаланин ва L-тирозин  кўринишида оз ва хавфсиз миқдорда ифодаланган (юқори дозаларда церебротоксик таъсирининг потенциал хавфи туфайли). Аминокислоталарни концентрацияни минималлаштириш уларни асосан дериватлардан бири марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатувчи сохта нейротрансмиттер – октопамин ҳисобланган L – тирозинга тааллуқлидир. L-Фенилаланин коллаген ва бириктирувчи тўқимани, нейротрансмитерларни ҳосил бўлишида иштирок этади, қалқонсимон безида тиреоид гормонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, допамин трансмиссиясига қўшилади, инсулин, папаин, меланин, адреналин, норадреналин, допамин, тироксин ва трийодтиронинларни ҳосил бўлишига ёрдам беради.

L-Триптофан модда алмашинув жараёнларида азот мувозанатини тутиб турилишида, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларида, шунингдек энергияни бир туридан бошқа турига трансформацияланишида иштирок этади. Қонда ўсиш гормони даражасини ошишини рағбатлантиради, мухим нейромедиаторлардан бўлган серотонин синтезида иштирок этади. L-триптофандан ҳосил бўладиган никотин кислотаси энергия алмашинувида мухим компонент ҳисобланади.

Препаратни 10% ли эритмасида азот миқдори – 16,2 г/л, 15% ли – 25,7 г/л.

10% ли эритмада жами аминокислоталар – 100,0 г/1000 мл, 15% – 150 г/1000 мл.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтезида ишлатилади.

Бу жараёнда ишлатилмаган аминокислоталар, дезаминланиш йўли билан мочевинани ҳосил қилади ва дезаминланади, сўнгра у сийдик билан чиқарилади. Соғлом инсонларда аминокислоталарнинг ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг бир қисми биотрансфармацияга учрамасдан ва ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қўллашдан, кутилган самарага эришилмаслиги мумкин. Бу фармакокинетик ўзига хос хусусиятини, қонда аминокислоталарнинг концентрацияси кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш учун препаратни етарли даражада секин юбориш йўли билан йўқотиш мумкин. Бундай  юбориш йўли аминокислоталарни буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилишидан сақлайди.

Қўлланилиши

Аминасол–Нео инфузия учун эритма тўлиқ ёки қисман парентерал озиқлантириш учун ёғ эмульсияларини, углеводлар ва электролитлар билан бирга қўлланилади, шунингдек энтерал озиқлантиришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, оқсил ва суюқлик танқислигини олдини олиш ва бартараф этиш учун қўлланилади:

  • меъда-ичак йўлларининг оғир касалликлари (ичак тутилиши, перитонит, мальабсорбция, ичакнинг оғир яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқма йўллари);
  • гиперметаболик ҳолатлар (жароҳатлар, куйишлар, сепсис);
  • перорал ёки энтерал озиқлантиришнинг иложи бўлмаган, ёки етарли бўлмаган бошқа ҳолатлар (асабий анорексия, онкологик касалликлар, операцияга тайёрлаш даври, операциядан кейинги давр).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Метаболик ацидоз, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, шок, гипоксия, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан

Сепсис, эссенциал гипертензия, кучсиз ва ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги, қандли диабет.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Қўллаш усули ва дозалари

Аминосол-Нео вена ичига инфузия кўринишида бирон бир марказий веналар орқали юбориб қўлланади. Доза метаболик бузилишларнинг оғирлиги ва организмнинг аминокислоталарга бўлган  эҳтиёжига мувофиқ шахсий равишда белгиланади.

10% ли эритма:

Катталар учун ўртача суткалик доза суткада 10-20 мл/кг ни ташкил қилади, бу суткада      1-2 г аминокислота/кг га мувофиқдир. Максимал рухсат этилган юбориш тезлиги соатига 1 мл /кг, максимал суткалик доза эса, 20 мл/кг ни ташкил қилади.

15% ли эритма:

Катталар учун ўртача суткалик доза суткада 6,7-13,3 мл/кг ни ташкил қилади, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқдир. Максимал рухсат этилган юбориш тезлиги соатига 0,67 мл /кг, максимал суткалик доза эса, 13,3 мл/кг ни ташкил қилади.

70 кг вазнли одам учун препаратнинг максимал суткалик дозаси 470-930 мл ни, тавсия этилган юбориш тезлиги минутига 16 томчини ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилигида дозалаш: гемодиализда бўлмаган пациентларга суткада оқсилларни 0,6-1,0 г/кг дозада юбориш тавсия этилади. Гемодиализда бўлганларга эса- суткада 1,2-2,7 г/кг дозада юборилади.

Жигар етишмовчилигида дозалаш: жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар аминокислоталарнинг юқори миқдорини ўзлаштираолмайдилар ва шунинг учун уларнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжи – суткада 0,8–1,1 г/кг ни ташкил қилади (10% ли эритма суткада 8-11 мл/кг ёки 155% ли эритма суткада 5,3-7,3 мл/кг).

Ножўя таъсири

Аминасол-Нео қўлланганда организмда фолатлар танқислиги ривожланиши мумкин, шу сабабли ушбу препарат билан даволашда профилактика мақсадида фолат кислотасини ҳар куни қабул қилиш лозим.

Марказий нерв тизими томонидан: энцефалопатия (буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда).

Юрак –қон томир тизими  томонидан: тромбофлебит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: фолат кислотасининг танқислиги оқибатидаги мегалобластик анемия

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ноадекват тезликда юбориш ёки доза оқибатида кўнгил айниши ва қусиш; гипераммониемия (аминокислоталар алмашинуви бузилишида) жигар ичи холестази, билурубин ва “жигар” ферментлари фаоллигини қисқа муддатли ошиши.

Маҳаллий реакциялар: тўқималар шикастланиши ва тери некрози (томирдан ташқарига тушиши оқибатида).

Аллергик реакциялар: анафилактик реакция.

Лаборатор кўрсаткичлар: ёндош жигар касаллиги ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва диабети бўлган пациентларда гиперпалиемия.

Бошқалар: бактериал, замбуруғли инфекциялар.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, титроқ, “қон қуйилишлари”, кўп терлаш, иситма, тахикардия. Юқори тезликда юборилганида гиперволемия ва плазманинг электролит таркиби бузилиши мумкин.

Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш лозим; биохимик кўрсаткичлар, нафас ва юрак – қон томир тизими фаолиятини мониторингини таъминлаш керак.

Даволаш симптоматик. Дозани ошириб юборилишнинг белгиларини тўлиқ йўқолганидан кейин, қуйиш тезлигини ва дозани камайтириб, инфузияни қайтадан давом эттириш мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини Аминосол-Нео эритмасига назоратсиз қўшиш тавсия этилмайди.

Антибиотиклар – амикацин, ампициллин, цефотаксим, цефтриаксон, доксициклин, эритромицин, гентамицин, хлорамфеникол, клиндамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперациллин, тетрациклин, тобрамицин ва ванкомицин; бошқа препаратлар – аминофиллин, циклофосфамид, циметидин, цитарабин, дигоксин, допамин, фамотидин, фитоменадион, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, хлорпромазин, инсулин, кальций глюканати, лидокаин, метилдопа, метилпреднизолон, метаклопрамид, метотрексат, морфин, низатидин, норэпинефрин, пропранолол, ранитидин ва рибофлавин билан фармацевтик жихатдан мутаносиб.

Аргининни тиазид диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юборилиши, қонда инсулин таркибини оширади.

Эстрогенлар ва перорал контрацептивлар, аргинин томонидан чақирилган ўсиш гормонининг концентрациясини ошишини чақириши мумкин ва аргининга бўлган глюкагон ва инсулиннинг жавобни пасайтириши мумкин.

Аргининни спиронолактон билан ўзаро таъсири оғир гиперкалиемияни чақиради.

Аргинин тиопентал натрий билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Препарат таркибига кирувчи аргинин фосфатлар концентрациясини камайишига ва плазмада калий концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар айниқса қандли диабети бўлган беморларда яққол намоён бўлади.

Инсулин аргинин томонидан чақирилган гиперкалиемияга тўсқинлик қилади, шунинг учун стресс ҳолатдаги беморларга, шунингдек қандли диабети (1 тур ва 2 тури каби) бўлган беморларга зарурати бўлганида қисқа таъсирли инсулинни 5-20% декстроза эритмаси билан 0,25-0,5 ТБ ни 1 г декстроза ҳисобида юбориш лозим.

Катетеризация вақтида марказий венани қон қуйилиши билан кечувчи шикастланишида бактериал ва замбуруғли тромбофлебит юз бериши мумкин.

Шикастланмаган флакондан фақат тиниқ эритмани қўллаш лозим!

Фақат стационарда қўлланилсин!

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратнинг таъсиридан далолат берувчи маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

10% ёки 15%  ли инфузия учун эритма.

II гидролитик гуруҳи шиша флакони металл, резинали ва пластмассали, қопқоқ билан маҳкамланган биринчи очиш назорати бўлган 500 мл дан эритма.

1 флакон пластик тутгичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, 15ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Фақат стационар тиббиёт муассасаларда қўлланилсин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.