📜 Инструкция по применению Тималин-Белмед
💊 Состав препарата Тималин-Белмед
✅ Применение препарата Тималин-Белмед
📅 Условия хранения Тималин-Белмед
⏳ Срок годности Тималин-Белмед

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИМАЛИН-БЕЛМЕД

TIMALIN-BELMED

 

Препаратнинг савдо номи: Тималин-Белмед

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 10 мг.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тималин – 10 мг;

эритувчи: натрий хлорид 18 мг, 2 мл гача инъекция учун сув

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли аморф кукун ёки таблетка кўринишида зичлашган аморф кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуностимулятор восита.

АТХ коди: L03AX

Фармакологик хусусиятлари

Тималин-Белмед дори воситасининг фаол компоненти бўлиб қорамол тимусидан ажратиб олинган полипептидлар комплекси ҳисобланади.

Тималин-Белмед хужайравий иммунитетни рағбатлантиради, фагоцитозни, регенерация ва қон яратилиши сусайганда уларни кучайтиради.

Қўлланилиши

Катталарда хужайравий иммунитетни сусайиши билан кечувчи қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда:

  • вирус ва бактериал табиатли ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари;
  • онкологик касалликларни нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин хужайравий иммунитетни сусайиши;
  • онкологик касалликларни нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин пациентларда инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.

Болаларда хужайравий иммунитетни сусайиши билан кечувчи қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда:

  • вирус ва бактериал табиатли ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Тималин-Белмед дори воситасини қўллаш кўп йиллик қўллаш тажрибасига асосланади.

Тималин-Белмед назоратланган клиник тадқиқотларда ўрганилмаган.

Қўллаш усули ва дозалари

Инъекция учун эритмани флакон ичидагисини 1-2 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритиш йўли орқали бевосита юборишдан олдин тайёрлаш керак. Флакон ичидагиси бир хил эритма ҳосил бўлгунча, кўпик ҳосил бўлишидан сақланиб айланма ҳаракатлар билан аралаштирилади.

Тималин-Белмед мушакка чуқур (қон томирларга тушишидан сақланиб) юборилади.

Вена ичига юборилмасин!

Мушак ичига юбориш учун фақат янги тайёрланган эритмани ишлатиш керак.

Тайёр эритмани сақлаш ва кейинчалик ишлатишга йўл қўйилмайди.

Катталар: Тималин-Белмед клиник ҳолатга қараб 5-20 мг дан ҳар куни 3-10 кун давомида юборилади. Курс дозаси 30-100 мг ни ташкил қилади.

Зарурати бўлганида 1-6 ойдан кейин курсни такрорлаш керак.

Болалар: 1-3 ёшдаги болалар учун суткада 1-2 мг дозада буюрилади.

4-6 ёш: суткада 2-3 мг дозада буюрилади.

7-14 ёш: суткада 3-5 мг дозада буюрилади.

Даволаш курси клиник ҳолатга қараб 3-10 кунни ташкил этади.

Самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

12-17 ёшдаги ўсмирларда қўлланилмасин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Дори воситасининг компонентларига аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Юбориш жойида қичишиш, қизариш.

Юзага келиш тез-тезлиги номаълум.

Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки ушбу дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар юзага келган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасининг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Биостимуляторлар ва иммунитетни рағбатлантирувчи препаратлар, рифампицин, изониазид, глюкокортикоид препаратлар билан мутаносиб.

Шунга ўхшаш таъсир механизмига эга Т-активин, тимактид, тимоген ёки тимоптин билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препарат гипофизнинг айрим гормонлари (соматотропин, лютеинлаштирувчи гормон) билан синергизм намоён қилиши мумкин.

Лимфатик тизим ва суяк кўмигига таъсир кўрсатиши нуқтаи назардан эстрогенлар, прогестинлар, андрогенлар, буйрак усти бези гормонлари Тималин-Белмеднинг самараларига нисбатан антагонист бўлиб ҳисобланади.

Махсус кўрсатмалар

Аллергоанамнези салбий бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Тималинни буюриш ва даволашни иммунологик кўрсаткичлар назорати остида олиб бориш керак.

Пубертат даврда айрисимон безининг максимал фаоллиги туфайли, тимус препаратларини 12-17 ёшдаги ўсмирларда қўллашдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Одамларда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.

Ҳайвонлардаги экспериментларда юқори дозаларда сурункали юборишда тимусни инволюциясини чақирган.

Чиқарилиш шакли

10 мг дан флаконларда, ўрамда №5 ёки флаконларда ўрамда №5 эритувчи (натрий хлориди, инъекция учун эритма 9 мг/мл, 2 мл дан ампулаларда, ўрамда №5) билан тўпламда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.