📜 Инструкция по применению Ципрофтальм
💊 Состав препарата Ципрофтальм
✅ Применение препарата Ципрофтальм
📅 Условия хранения Ципрофтальм
⏳ Срок годности Ципрофтальм

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИПРОФТАЛЬМ

SIPROFTALM

 

Препаратнинг савдо номи: Ципрофтальм

Таъсир этувчи модда (ХПН): ципрофлоксацин

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

бир мл эритма сақлайди:

фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди – 3 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий эдедат, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан, то оч сариқ ранггача бўлган тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: S01АХ13

 

Фармакологик хусусиятлари

Ципрофтальм – кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани (ядро РНК си атрофида генетик ахборотни ўқиш учун керак бўлган хромосома ДНК сини суперспирилизация жараёнига жавобгар II ва IV топоизомераза) бостиради, ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсишини ва бўлинишини бузади; яққол морфологик (шу жумладан ҳужайра девори ва мембраналарни) ўзгаришини ва бактериал хужайранинг тез улимини чақиради.

 

Фармакокинетикаси

Кўз томчилари ишлатилганида қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) 5 нг/мл дан камни ташкил қилади. Ўртача концентрацияси – 2,5 нг/мл дан кам.

 

Қўлланилиши

Кўз ва унинг ортиқларини препарат сезгир бактериаллар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш:

– кўз ва унинг қўшимчаларининг препаратга сезгир бактериялар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ўткир ва ўртача ўткирликдаги конъюктивитлар, блефароконъюктивитлар, блефаритлар, шоҳ парданинг бактериал яралари гипопион билан/усиз, бактериал кератитлар ва кератоконъюктивитлар, сурункали дакриоциститлар ва мейбомитлар.

– офтальмохирургиядаги операциядан олдинги профилактика ва операциядан кейинги инфекцион асоратларни даволаш

– кўзнинг қўшимча аппарати ва кўз соққасининг жарохатларини (ед жисмлар билан ёки  усиз) инфекцион асоратларини даволаш ва олдини олиш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Шифокорнинг махсус кўрсатмалари бўлмаса қуйидаги дозалар тавсия этилади.

Енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларда препарат 1-2 томчидан шикастланган кўзга хар 4 соатда томизилади. Оғир инфекцияда кўзга 2 томчидан хар соатда томизиш буюрилади. Холат яхшилангандан кейин доза ва томизиш тезлигини камайтириш мумкин.

Ножўя тасирлари

– кўриниши хиралашиши, ўткинчи дискомфорт;

– конъюктиванинг гиперемияси;

– кератит;

– кератопатия;

– ачишиш;

– кўзда ёд жисмни ҳис қилиш;

– қовокларда пўстлокчаларни ҳосил бўлиши;

– кўз ёшини оқиши;

– томизилгандан кейин оғизда нохуш таъм.

Препарат одатда беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

 

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

– ципрофлоксацинлар ва хинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик;

– хомиладорлик ва лактация;

– 18 ёшгача бўлганлар

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида дориларнинг клиник ахамияти  ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кўз томчиларини фақат маҳаллий қўллаш мумкин, препаратни субъконюктивал ёки бевосита кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас.

Ципрофтальм кўз томчилари ва бошқа офтальмологик эритмалар қўлланилганда, уларни юбориш орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил қилиши керак. Агарда Ципрофтальм кўз томчилари қўлланганида кўзни таъсирланиши давом этса ёки зўрайса, унда препаратни ишлатишни тўхтатиш  ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ципрофтальм таркибида бензалконий хлориди бўлганлиги сабабли, юмшоқ (гидрофил) контакт линзаларни тақишдан ёки томизиш вақтида уларни ечиб қуйиш керак.

Линзаларни препаратни қўллаш орасидаги танаффусларда тақиш ва томизилгандан кейин камида 15 минут ўтгач тақиш мумкин. Бундан препаратни қўллаш даврийлиги кўрсатмасидан четга чиқиш мумкин эмас.

Транспорт воситалари еки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини хусусиятлари

Томизганидан кейин вақтинча кўриниши ноаниқлиги еки бошқа визуал безовталик бўлиши мумкин, бу автомобилни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай холда кўриш тиклангунича бироз вақт кутиб туриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:  конъюктиванинг гиперемияси.

Даволаш: тоза оқар сувда яхшилаб ювиш керак. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтқазилади.

 

Чиқарилиш шакли

Кўз томчилари 3 мг/мл, 5 мл дан полиэтилен пластмасса флаконда. Флакон давлат ва рус тилидаги қўллаш буйича йуриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

 

Сақлаш шароити

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС гача бўлган хароратда сақлансин.

 

Яроклилик муддати

2 йил.

Флакон очилгандан кейин 1 ойдан ортиқ сақланмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.