ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕТРОМИКОН ФОРТЕ
METROMICON FORTE
Препаратнинг савдо номи: Метромикон форте
Таъсир этувчи моддалар (ХПН):метронидазол, миконазол
Дори шакли: вагинал суппозиторийлар
Таркиби:
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 750 мг метронидазол, 200 мг миконазол нитрати;
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғлар.
Таърифи: Оқ ёки оқ сарғиш тусли, цилиндрик шаклли суппозиторийлар. Кесилганда ҳаволи ғоваксимон ўзаги ва воронкасимон чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси бундан ташқари). Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси.
АТХ коди: G01AF20.
Фармакологик хусусиятлари
Метромикон форте – протозойларга қарши, замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсирга эга мажмуавий препаратдир. Таркибида метронидазол ва миконазол нитрати сақлайди.
Фармакодинамикаси
Метронидазол Gardnerella vaginalis; содда ҳайвонлар: Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica; анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp. (B. fragilis, B. distasоnis, B. ovatus, B. thetaiotaomicron, B.vulgatus), Fusobacterium spp., Prevotella spp. (P. bivia, P. buccae, P.disiens); анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., Eubacterium spp.; анаэроб граммусбат кокклар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. га нисбатан фаол. Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар чидамли. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ҳужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилиши билан боғлиқ. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг ҳужайра ДНК билан ўзаро таъсир қилиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилади, бу бактерияларнинг ўлимига олиб келади.
Миконазолга энг сезгирлар дерматомицетлар ва ачитқилардир. Ранг-баранг темираткининг қўзғатувчиси (Malassezia furfur), айрим дерматомикозларнинг қўзғатувчиларига (Candida albicans, Trichophyton, Epidermophyton floccosum, Microsporum) нисбатан фаолдир. Dimorphons fungi, Cryptococcus neoformans, Aspergillus spp., Pityrosporum, Torulopsis glabrata, Pseudallescheria boydii га; айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан стафилококклар ва стрептококкларга нисбатан фаоллик намоён қилади. Миконазол нитратининг фунгицид ва фунгистатик самараси замбуруғларнинг қобиғи ва плазматик мембраналарининг эргостеролининг биосинтезини ингибиция қилади, липидли таркибини ва ҳужайра деворини ўтказувчанлигини ўзгартириши билан боғлиқ бўлиб, замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради.
Фармакокинетикаси
Метронидазол суппозиторийлар шаклида интравагинал қўлланганида биокираолишлиги 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболитлари фаол. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали (тахминан 20% ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади.
Қин ичига қўллангандан кейин миконазолнинг тизимли сўрилиши паст (тахминан дозанинг 1,4%). Препарат қўллангандан кейин 8 соат ўтгач 90% миконазол қинда мавжуд бўлади. Ўзгармаган миконазол плазмада ҳам сийдикда ҳам аниқланмайди.
Қўлланилиши
Вагинал инфекцияларни маҳаллий даволаш:
– вагинал кандидоз;
– трихомонадли вульвовагинит;
– бактериал вагиноз;
– аралаш инфекциялар чақирган вагинитларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интравагинал, бир суппозиторийдан суткада 1 марта, бевосита уйқудан олдин, 7 кун давомида қўлланади.
Қайталанувчи вагинитларда ёки даволашни бошқа турларига резистент вагинитларда бир суппозиторийдан суткада 1 марта, уйқудан олдин, кечқурун 14 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Med DRA конвенцияси буйича тез-тезлиги:
Жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10) тез-тез эмас (>1/1000, <1/100) , кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас).
Қон плазмасида концентрацияси минимал бўлганлиги туфайли препаратни вагинал қўлланганда ножўя таъсирлари кам ҳолларда (>1/10000 ва > 1/1000) ёки жуда кам ҳолларда (<1/1000) учрайди.
Меъда-ичак йўллари томонидан: қорин оғриғи ёки спазмлари, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психоэмоционал бузилишлар, периферик нейропатия (препарат узоқ вақт қабул қилинганида), тиришишлар.
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения.
Сийдик-таносил тизими томонидан: метронидазол метаболизми туфайли хосил бўлган, сувда эрийдиган пигмент мавжудлиги натижасида сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қичишиши, тошма.
Маҳаллий реакциялар: ачишиш, қичишиш ва қин шиллиқ қаватини таъсирланиши айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб қилмайди ва препаратни қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига таъсири билан белгиланади. Кучли таъсирланганда даволашни тўхтатиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларига ёки нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
- тутқаноқ;
- порфирия;
- жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши;
- ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даври,
- 18 ёшгача бўлган болалар;
- қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Протромбин вакти кўпайиши кузатилиши мумкин, шунинг учун билвосита антикоагулянтлар дозасига тузатиш киритиш керак.
Метронидазол дисульфирам билан бир вақтда қўлланганида турли неврологик симптомлар ривожланиши мумкин; фенитоин билан бир вақтда қўлланганида, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, метронидазолнинг қондаги даражаси эса пасаяди; литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, литийнинг токсиклигини ошиши кузатилиши мумкин; фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди; циметидин билан бир вақтда қўлланганда, қонда метронидазолнинг даражаси ошиши мумкин.
Метронидазол ва миконазол астемизол ва терфенадиннинг метаболизмини ингибиция қилади, бунинг натижасида қон плазмасида астемизол ва терфенадиннинг концентрацияси ошади.
Метромикон Форте билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида теофиллин ва прокаинамиднинг концентрацияси ўзгариши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Қон яратилишини бузилиши, периферик ва марказий нерв тизимининг касалликлари, буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Анамнезда перифирик қон таркибида ўзгаришлар бўлганида, шунингдек препарат юқори дозаларда ва/ёки узоқ муддат қўлланганда периферик қон тахлили манзарасини назорат килиниши керак (лейкопения хавфи туфайли)
Беморнинг неврологик статуси томонидан ҳар қандай ёмонлашиши кузатилганда даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Даволаниш вақтида қонда жигар ферментлари ва глюкозанинг даражасини натижаларини ўзгариши кузатилиши мумкин.
Метронидазол трепонемаларни иммобилизациясига олиб келиши мумкин, шу сабабли TPI (трепонема аниқловчи Нельсон тести ) тест натижалари сохтамусбат бўлиши мумкин
Препарат қўлланганида жинсий алоқалардан сақланиш лозим. Инфекцияни қайта юқишини олдини олиш мақсадида бир вақтда жинсий шерикни ҳам даволаш, трихомонадли вагинитда – ичга қабул қилиш учун препаратлар билан бирга даволаш лозим.
Суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини, суппозиторийларни латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига пасайтириши мумкин.
Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугаганидан кейин 24-48 соат давомида алкоголни ва этанол сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш керак (дисульфирамга ўхшаш реакциялар пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли).
Болаларда қўлланилиши: 18 ёшгача бўлганларда ва қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.
Кекса ёшли пациентларда қўлланилиши: ёш пациентлардаги каби тавсиялар бўйича қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.
Мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, оғизда металл таъми, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ); кўнгил айниши, қусиш, анорексия, диарея (миконазол нитратнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ).
Даволаш: симптоматик даволаш, тасодифан ичга қабул қилинганида – меъдани ювиш керак.
Чиқарилиш шакли
750 мг метронидазол ва 200 мг миконазол нитрати сақловчи вагинал суппозиторийлар; 7 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамда №7 картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С гача ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.