ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕТРОГИЛ®
METROGIL
Препаратнинг савдо номи: Метрогил®
Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
200 мг дозали таблеткалар:
фаол модда: метронидазол – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, гидрогенланган канакунжут мойи.
Плёнка қобиғи: пушти Опадрай II 85G54815 (қисман гидролизланган поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макрогол 3000, лецитин, пунцо бўёвчиси (Понсо 4R) (алюмин лаки))
400 мг дозали таблеткалар:
фаол модда: метронидазол – 400 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, повидон, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза.
Плёнка қобиғи: пушти Опадрай II 85G54815 (қисман гидролизланган поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макрогол 3000, лецитин, сариқ қуёш шафағи бўёвчиси (алюмин лаки)).
Таърифи: 200 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
400 мг ли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши ва протозойларга қарши восита
АТХ коди: G01AF01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласидир. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг хужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилишидан иборат. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг нуклеин кислоталарининг синтезини ингибиция қилиб, микроорганизм хужайраларидаги ДНК билан ўзаро таъсирлашади, бу бактерияни нобуд бўлишига олиб келади.
Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Lamblia spp., шунингдек облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonella spp., Prevotella (Prevotella bivia, Prevotella buccae, Prevotella disiens) ва айрим граммусбат микроорганизмлар (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) на нисбатан фаол. Бу штаммлар учун МБК 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади.
Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан фаоллик намоён қилади (амоксициллин метронидазолга резистентлик ривожланишини бостиради).
Аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар метронидазолга сезгир эмас, лекин аралаш флора (аэроблар ва анаэроблар) бўлганида метронидазол оддий аэробларга қарши самарали антибиотиклар билан синергик таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши – юқори (биокираолишлиги камида 80%). Организмнинг кўпгина тўқималари ва суюқликларида, шу жумладан ўпкалар, буйраклар, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, бош мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиқлари, вагинал секрет, уруғ суюқлиги, она сутида бактерицид концентрацияларга эришиб, юқори кириш қобилиятига эга; гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали киради. Препаратнинг 200 мг, 400 мг бир марталик дозаси ичга қабул қилингандан кейин 2 соат ўтгач қон плазмасидаи чўққи концентрациясига (6 мкг/мл, 12 мкг/мл) эришиб, метронидазол тез ва тўлиқ сўрилади. “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги ўртача майдон мувофиқ равишда 35 мкг/мл/соат ва 69 мкг/мл/соат ни ташкил этади. Қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши – 10-20%.
Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилизация, оксидланиш ва глюкуронизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Буйраклар орқали (дозанинг 60-80%) чиқарилади, препаратнинг 20% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Жигар фаолияти нормал бўлганида ярим чиқарилиш даври ўртача 8 соатни; жигарни алкоголли шикастланишида – ўртача 18 соатни (10 соатдан 29 соатгача) ташкил этади. Буйрак клиренси – тахминан минутига 10 мл. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратни такроран юборгандан кейин қон плазмасида метронидазол тўпланиши мумкин (шунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метронидазолнинг суткалик дозасини камайтириш керак). Метронидазол ва асосий метаболитлари гемодиализда плазмадан тез чиқарилади (ярим чиқарилиш даври 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.
Қўлланилиши
- Протозой инфекциялари (амебиаз, трихомониаз, лямблиоз, амёбали дизентерия);
- Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus) чақирган анаэроб инфекциялар: суяк ва бўғим инфекциялари, марказий нерв тизими инфекциялари, шу жумладан менингит, мия, қуйи нафас йўллари абсцесси (пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси, бактериал эндокардит).
- Clostridium spp., Peptococcus ва Peptostreptococcus чақирган инфекциялар: қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), кичик чаноқ аъзолари инфекциялари (эндометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, қин туби инфекциялари).
- Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак, колоректал соҳа атрофидаги аралашувлар, аппендэктомия, гинекологик операцияларда) олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин чайнамасдан ичга қабул қилинади (ёки сут билан бирга).
Препаратнинг дозаси ва даволаш курси инфекциянинг характерига қараб аниқланади:
- Трихомониаз: катталарга – 400 мг дан суткада 2 марта 5-8 кун давомида; аёлларга метронидазолни вагинал шамчалар ёки вагинал суртмалар кўринишида қўшимча буюриш керак. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш ёки дозани суткада 750-1000 мг гача ошириш мумкин. Курслар орасида такроран назорат лаборатор текширувларни ўтказиш билан 3-4 хафта танаффус қилиш керак. Даволашнинг муқобил схемаси бўлиб пациентга ва унинг жинсий шеригига бир марта 2 г буюриш ҳисобланади.
- Лямблиоз – катталарга: 200 мг дан, максимал – суткада 4 марта, 5 кун давомида. Даволаш курси якунландан 2-3 ойдан кейин тўлиқ тузалганликни текшириш керак.
- Амёбиаз: катталарга симптомсиз кечганида (киста аниқланганида) – суткалик доза 1,0-1,5 г, у бир неча қабул қилишга бўлинади, 5-7 кун давомида буюрилади.
- Сурункали амёбиаз: катталарга – суткада 1,5 г 3 марта қабул қилишда, 5-10 кун давомида. Болаларга суткада 30-40 мг/кг 3 марта қабул қилишда. Даволаш курси 7-10 кун.
- Жигарнинг амёбали абсцесси: максимал суткалик дозаси – 2,5 г бир ёки 2-3 марта қабул қилишда, 3-5 кун давомида антибиотиклар (тетрациклин қатори ёки бошқа антибиотиклар) билан мажмуада; 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – катталар дозасининг 1/3 қисми, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – катталар дозасининг ½ қисми буюрилади.
- Анаэроб бактериал инфекциялар: катталар – максимал суткалик доза – 1,5-2 г; болаларга 7 мг/кг дан ҳар 8 соатда. Даволаш курси 7-10 кун.
- Инфекцион асоратларни олдини олиш учун – операциядан 3-4 кун олдин суткада 750-1500 мг дан 3 марта қабул қилишда ёк операциядан кейинги биринчи суткада 1 г бир марта, сўнгра – 200 мг дан кунига 3 марта 7 кун давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: эпигастрийда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, стоматит, оғизда “металл” таъми, иштаҳани пасайиши, анорексия, сохтамембраноз колит, ичак санчиғи, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қабзият, панкреатит (қайтувчан ҳолатлар), тил рангини ўзгариши/”караш билан қопланган тил” (замбуруғли микрофлораси ўсиши туфайли).
Иммун тизими томонидан бузилишлар: ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, энцефалопатия ва ним ўткир мияча синдроми (координация ва ҳаракатлар синергизмини бузилиши, дизартрия, юришни бузилиши, нистагм, тремор) ривожланиши ҳақида хабар берилган, улар метронидазол бекор қилгандан кейин қайтувчан ҳисобланади, асептик менингит.
Руҳий бузилишлар: психотик бузилишлар, шу жумладан онгни бузилиши ва чалкашиши, галлюцинациялар; депрессия, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, таъсирчанлик, юқори қўзғалувчанлик.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: диплопия, миопия, предметларнинг четларини ноаниқлиги, кўриш ўткирлигини пасайиши, ранг ажратишни бузилиши каби кўришни ўтувчан бузилишлари; кўрув нерви нейропатияси/неврити.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: “жигар” ферментлари (аспартатаминотрансфераза, аланинамино-трансфераза, ишқорий фосфатаза) фаоллигини ошиши, холестатик ва аралаш сариқликни ва айрим ҳолларда сариқлик билан кечувчи жигарнинг гапатоцеллюляр шикастланишини ривожланиши; бошқа антибактериал воситалар билан мажмуада метронидазол билан даволанган пациентларда жигар трансплантациясини ўтказишни талаб этган жигар етишмовчилиги ривожланиши холатлари кузатилган.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тошма, қичишиш, тери гиперемияси, эшакеми, тери пустулёз тошмаси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикда метронидазолнинг сувда эрувчан метаболитини бўлиши туфайли сийдикни жигарранг-қизил рангга бўялиши, дизурия, полиурия, цистит, сийдикни тутиб туролмаслик, кандидоз.
Умумий бузилишлар: иситма, бурунни битиши, артралгия, ҳолсизлик.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: электрокардиограммада Т тишчасини силлиқлашиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Метронидазол ёки препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга, шунингдек нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик; ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даври, марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), лейкопения (шу жумладан анамнезда), жигар етишмовчилиги (юқори дозалар буюрилган ҳолларда); 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. 18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.
Эҳтиёткорлик билан
Жигар ёки буйрак етишмовчилиги.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтини узайишига олиб келади.
Дисульфирамга ўхшаб этанолни ўзлаштираолмасликни чақириши мумкин.
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишини ва ножўя кўринишлар ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.
Жигарда микросомал оксидланиш ферментларининг фаоллигини раҳбатлантирувчи препаратларни (фенобарбитал, фенитоин) бир вақтда буюриш метронидазолнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида қон плазмасида унинг концентрацияси пасаяди.
Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганда қон плазмасида литийнинг концентрацияси ошиши ва интоксикация симптомлари ривожланиши мумкин.
Деполяризацияламайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас (дисульфирамсимон реакциялар: спастик характердаги абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон қуйилиши ривожланиши мумкин).
Лейкопенияда даволашни давом эттириш имконияти инфекцион жараён ривожланиши хавфига боғлиқ. Препаратни узоқ вақт қабул қилишни периферик қон кўрсаткичларини назорати остида олиб борган афзал.
Атаксия, бош айланиши ва беморнинг неврологик статусини ҳар қандай ёмонлашиши пайдо бўлиши даволашни тўхтатишни талаб этади.
Трепонемаларни иммобилизация қилиши ва Нельсон синамасини сохтамусбат натижасига олиб келиши мумкин.
Аёлларда трихомонад вагинитни ва эркакларда трихомонад уретритни даволаганда жинсий ҳаётдан сақланиш керак. Жинсий шерикларни албатта бир вақтда даволаш керак. Трихомониазни даволагандан кейин ҳаёздан олдин ва кейин кетма-кет 3 цикл давомида назорат синамаларини ўтказиш керак.
Лямблиозни даволагандан кейин, агар симптомлар сақланса, 3-4 хафтадан кейин бир неча кунлик интервал билан ахлатнинг 3 таҳлилини ўтказиш керак (муваффақиятли даволанган айрим беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик лямблиоз симптомларини эслатиб, бир неча хафта ёки ойлар сақланиши мумкин).
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида – фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича; эмизикли оналарга – эмизишни тўхтатиш билан бир вақтда кўрсатмалар бўйича қўлланади.
Автомобил ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш даврида автотранспортни бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потециал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (бош айланиши, онгни бузилиши, галлюцинациялар, тиришишлар, ҳаракат координацияси бузилишлари, атаксия кузатилиши мумкин).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия, оғир ҳолатларда – периферик нейропатия ва тутқаноқ хуружлари.
Даволаш – симптоматик, специфик антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 200 мг, 400 мг.
10 таблеткалар Ал/ПВХ блистерда. 2 ёки 10 блистерлар (20 ёки 100 таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.